Главная » Статьи

Всего материалов в каталоге: 1239
Показано материалов: 1201-1210
Страницы: « 1 2 ... 119 120 121 122 123 124 »

Наъматак турлари бўйи 2м гача ва ундан баланд бўлган тиконли бута. Новдаси егилувчан, ялтироқ, қунғир қизил ёки қизил – жигарранг тусли пўстлоқ билан қопланган. Барги тоқ патли мураккаб. Пояда банди билан кетма-кет ўрнашган. Баргчаси (5-7 та) тухумсимон ва аррасимон қиррали. Қўшимча барглари барг банди билан қисман бирлашиб кетган. Гуллари йирик, якка ёки 2-3 тадан шохчаларга ўрнашган. Гули қизил, пушти, сариқ ёки оқ ,хушбўй бўлади. Меваси – гул ўрнидан ҳосил бўлган ширали сохта мева.

 

O'simlik olami | Просмотров: 1283 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Газанда (Қичитқи ўт,  чаёнўт)  халқ медицинасида қадимдан ишлатиб келинаётган шифобахш ўсимлик. Ўзбекистоннинг деярли ҳамма областларидаги тоғли районларда, сувга яқин зах ерларда, йўл ёқаларида, аҳоли яшайдиган ерларга яқин жойларда, бутазорларда, уйларда атрофида ўсади.

Газанда  кўп   йиллик,  буйи 60-100 см, баъзан 150 см га етадиган  ўт  ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, тўрт қиррали, шохланмаган, баъзан қарама – қарши шохланган. Барги тухумсимон – юраксимон ёки йирик тишсимон қиррали, учи ўткир пояда узун банди билан карама – қарши жойлашган. Гуллари майда, яшил рангли бўлиб,  барг қўлтиғидан чиққан бошоққа тўпланган . Меваси – тухумсимон ёки эллипссимон, сариқ – кул ранг тусли ёнғоқча.

 

O'simlik olami | Просмотров: 1617 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Дўлана – раъногулдошлар оиласига мансуб тиканли дарахт ёки буталар туркумига киради. Ўсимликнинг бўйи 8 – 10 м гача етади. Барглари яшил, туксиз, устки ва остки томони сийрак тукли. Баргларнинг бўйи ва эни деярли бир хил катталикда. Асоси кенг понасимон. 5 – 7 бўлакчаларга бўлинган бўлади. Дўлана гуллари оқ, пушти, кўп ҳоллар қалқонсимон мураккаб тўпгулларга жойлашган. Мевалари турига қараб қизил, сариқ, хушбўй ва таъмли. Дўлана июнда гуллайди ва сентябрда пишади. Мевасининг диаметри 15 – 18 мм баъзи бир дўлана турлари мевасининг  диаметри 3см гача бўлиши мумкин. 

O'simlik olami | Просмотров: 1115 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Малина (булдурғун ) медицинада узоқ вақтлардан бери ишлатиб келинаётган шифобахш ўсимлик. Бу ўсимлик Ўзбекистоннинг кўпчилик районларида ўстирилади.   

Малина бўйи 1-2 м гача етадиган ярим бута. Илдизпоядан икки йиллик ер устки новдалар ўсиб чиқади. Биринчи йилги новдалари яшил рангли, ёғочланмаган, майда тиконли бўлиб, мева қилмайди. Бу поя қишга бориб ёғочланади, тиконлариҳам йўқолади ва келаси йил июн - июл ойларида гуллайди. Меваси пишгандан сўнг эски пояси қуриб қолади. 

O'simlik olami | Просмотров: 963 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Кўка (оққалдирмоқ) Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Қашқадарё ва Сурхондарё областларининг тоғли районларида тариқ ва жилға бўйларида, жарликларда, ғорларда ва кичик нам ўтлоқларда ўсади.

Кўка кўп йиллик, бўйи 5 – 25 см гача етадиган ўт ўсимлик. Эрта баҳорда илдизпоядан гул ҳосил қилувчи бир нечта шохланмаган поя ўсиб чиқади. Поя қизил-қўнғир рангли тангачасимон баргчалар билан қопланган бўлиб, учида гултўплами жойлашган. Поя мева пишгандан сўнг қуриб қолади. Сўнгра узун бандли илдизолди барглар ўсиб чиқади. Илдизолди тўпбарглари юмалоқ ёки кенг тухумсимон, нотекис ўйилган тишсимон қиррали ва узун бандли, барг пластинкасининг пастки томони сертук, оқиш юқори томони эса яшил, туксиз. Гуллари тилла сариқ рангга бўялган бўлиб, саватчага тўпланган. Меваси – учмали писта.

O'simlik olami | Просмотров: 1092 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Исириқ Ўрта Осиё ва Шарқ халқлари медицинасида асрлар давомида ишлатиб келинаётган асосий шифобахш ўсимликларидан  бири  ҳисобланади.

Исириқ Ўзбекистоннинг ҳамма областларидаги чўлларда, адирларда , фойдаланилмай ётган ўтлоқларда, тоғларнинг қўйи қисмларида, қумлоқ, тошлоқ, тупроқли жойларида ва бегона ўт сифатида экинлар орасида ўсади.

O'simlik olami | Просмотров: 1205 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Зубтурум турлари Ўрта Осиё кенг тарқалган бўлиб, далаларда, йўл ёқаларида, экинзорларда, ўтлоқларда, ариқ ва дарё бўйларида,боғларда, ҳамда бегона ўт сифатида экинзорларда ўсади.Ўзбекистоннинг деярли ҳамма областларида учрайди.

Зубтурум турлари кўп йиллик, калта ва йўғон илдизпояли ўт ўсимлик. Гул ўқи биттта ёки бир нечта, бўйи 10 – 70 см га етади. Барги бандли, кенг тухумсимон, кенг эллипссимон ( катта зубтурум ) ланцетсимон, чўзиқ ёки тор ланцетсимон, ўткир учли ( ланцетсимон зубтурум ) бўлади. Гуллари майда, кўримсиз, оддий бошоққа тўпланган. Меваси – тухумсимон, кўп уруғли кўсакча.

O'simlik olami | Просмотров: 2161 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Маврак турлари  Ўрта Осиёнинг тоғли районларида, тоғларнинг ён бағирларидан бошлаб ўрта қисмигача бўлган жойларда, қирларда, боғларда ва далаларда ўсади.

Маврак турлари кўп йиллик, бўйи 50 – 100 см гача  етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи,  сертук,  тўрт қиррали. Барги тухумсимон, юраксимон асосли, сертукбўлиб, пояда қарама – қарши жойлашган. Илдизолди тўпбарглари ва поянинг пастки қисмидаги барглари узун бандли, поянинг  юқори қисмидагилари эса бандсиз бўлади. Гуллари оч пушти ва бинафша рангда, қисқа бандли, поя ва шохларининг юқори қисмида бошоқсимон доира шаклидаги сохта тўпгулни  ҳосил қилади. Меваси – тўртта ёнғоқча.

O'simlik olami | Просмотров: 2228 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Лимонўт  Тошкент ва Сурхондарё вилоятарининг тоғли туманларида, боғларнинг ўрта қисмидаги дарахтлар ва катта тошлар тагидаги соя ерларда ўсади.

Лимонўт кўп йиллик, бўйи 30 – 60 см га етадиган, лимон ҳиди келиб турадиган ўт ўсимлик. Пояси тўрт қиррали, шохланган. Барги тухумсимон, ўткир ўчли, йирик аррасимон қиррали бўлиб, пояда банди билан қарама – қарши жойлашган. Гуллари барг қўлтиғида ҳалқасимон тўпгулни ташкил этади. Меваси – тўртта ёнғоқча.

O'simlik olami | Просмотров: 1373 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Лимон ўсимлигининг ватани Тинч океанининг тропик оролари ҳисобланади. Лимондан мева олиш мақсадида айрим колхоз ва совхоз оранжереяларида кўп миқдорда ўстирилади.

O'simlik olami | Просмотров: 1234 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

1-10 11-20 ... 1181-1190 1191-1200 1201-1210 1211-1220 1221-1230 1231-1239