Главная » Статьи » Avtoolam |
Трактор ғилдиракли ёки занжирли ўзи юрар машина бўлиб қишлоқ хўжалик ва бошқа машиналарни харакатга келтириш учун ишлатилади. Қишлоқ хўжалигида, мелиорация ва йўл қуришда, юк ташишда кўпроқ тракторлардан фойдаланилади.Автомобиллар транспорт воситаси сифатида юкларни ва пассажирларни ташиш учун Двигателлар тарихи.1860 йилда француз механиги Э.Ленуар икки тактли газда янги зарядни олдиндан сиқмасдан ишлайдиган учқун билан ўт олдириладиган двигател яратди. Бу двигателнинг ФИК 4-5% ташкил қилган. 1877-78 йилларда немец ихтирочиси Н.Отто тўрт тактли зарядни сиқиб учқун ёрдамида ўт олдириладиган газда ишлайдиган двигател яратди. Бу двигател тежамкорлиги Ленуар двигателига нисбатан анча яхшиланган эди. 1896 йили немец Тракторлар тарихи. 1785 йили профессор Комов М.М. тез харакат килувчи машина яратиш идеясини илгари сурди. 1889 йилда жахонда биринчи марта Саратовда кўргазмада Блинов Ф.А. томонидан яратилган буғ билан ишлайдиган занжирли трактор ишлатиб кўрсатилди. 1893-95 йили Мамин Я.В. нефтда ишлайдиган ички ёнув двигателли ўзиюрар тeлежкани, 1910 йилда эса нефтда ишлайдиган қуввати 25 от кучи бўлган ички ёнув двигателли ғилдиракли трактор яратди. Россияда 1930 йилда Сталинград (хозирги Волгаград), 1933 йилда Челябинск, 1941-45 йилларда Алтай ва Владимир трактор заводлари ишлай бошлади. Украинада 1931 йил Харковда ғилдиракли тракторлар ишлаб чиқарадиган завод ишга тушди, иккинчи жахон урушидан кейин Белоруссияда Минск, Молдовада Кишинев, 1970 йилда Ўзбекистонда Тошкент трактор заводлари ишга туширилди. Автомобиллар тарихи. Россияда 1923 йилда Москвада дастлабки автомобиллардан бирини (кўтариш қобилияти 1,5 т бўлган АМО-Ф15) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шундан кейин Ярославл, Горький шахарларида автомобил заводлари ишга тушди. Кейинчалик Кременчуг, Волжский ва Камский шахарларида қурилган заводларда автомобиллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Дунё миқёсида двигател, трактор ва автомобиллар ишлаб чиқариш йирик хусусий компаниялар томонидан амалга оширилади. Бугунги кунда двигателлар ишлаб чиқарувчи Камминс ва Перкинс, тракторлар ва қишлоқ хўжалик машиналари ишлаб чиқарувчи Джон Дир, Кейс Нью Холланд, Массей Фергюсон, Катерпиллер, Клаас, Коматсу компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган двигател, трактор ва қ/х машиналаридан дунёнинг кўплаб мамлакатларида фойдаланилмоқда. Автомобиллар ишлаб чиқаришда Дженерал моторс(GMC, Cadillac, Chevrolet, Opel), Даймлер Крайслер (Mercedes), Форд (Ford, Lincoln, Mercury, Mazda, Jaguar, Land Rover, Aston Martin, and Volvo) ва Тойота компаниялари энг таниқли ҳисобланади.Ўзбекистонда мустақиллик йилларида двигателлар, трактор ва автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Тошкент трактор заводида ТТЗ-30, ТТЗ-60, ТТЗ-80, ТТЗ-100 тракторларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бугунги кунда заводда Жанубий Кореянинг ЛС Мтрон компанияси билан ҳамкорликда бир неча русумдаги тракторлар ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари АҚШнинг Кейс Нью Холланд ва Германиянинг Клаас компаниялари билан ҳамкорликда ташкил қилинган УзКейстрактор ва УзКлаасагро қўшма корхоналарида ҳам тракторлар ишлаб чиқарилмоқда. Жанубий Кореянинг Дэу компанияси билан хамкорликда 1996 йилда Асакада енгил автомобиллар заводи ишга туширилди. Ҳозирда бу заводда Дженерал моторс компанияси билан ҳамкорликда автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда. Сўнги бир неча йиллар давомида заводда йилига 200 мингдан ортиқ автомобил ишлаб чиқарилмоқда. Тико, Нексия, Матиз, Дамас, Спарк, Ласетти, Кобалт, Каптива, Малуби, Эпика автомобиллари айнан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган. 2011 йилда Тошкентда Дженерал моторс компанияси билан ҳамкорликда енгил автомобиллар учун двигателлар ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилди. Яна бир автомобил заводи Самарқандда ишга туширилди. Бу ерда Япониянинг Исузу ва Германиянинг Ман компаниялари билан хамкорликда автобуслар ва юк автомобиллариишлаб чиқарилмоқда. Тракторлар классификацияси. Автомобиллар классификацияси. | |
Просмотров: 2777 | |
Всего комментариев: 0 | |