Главная » Статьи » Huquq

Қонун устуворлиги тамойилининг ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилишидаги аҳамияти

 

 

Қонун устуворлигини таъминлаш демократик жамиятни шакл-лантиришнинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аввало қонунлар фуқароларнинг бевосита ёки билвосита иштироки билан ишлаб чиқилади, уларнинг хоҳиш ва иро-дасини ўзида акс эттиради. Аммо кўпгина қабул қилинган қонунлар реал ҳаётга жорий қилинмасдан қоғозда қолиб кетади. Сабаби, бирин-чидан, қонунни қабул қилиш давридаги жамият тараққиёти даражаси билан уни амалга ошириш имконияти ўртасидаги номутаносиблик-нинг мавжудлиги. Иккинчидан, қонунларни яратишдаги маҳорат ва салоҳиятнинг (профессионализм) етишмаслигидир. Учинчидан, фуқа-роларнинг ҳам қонунлардан тўла фойдаланишга салоҳияти етарли даражада бўлмаслиги. Аммо, нима бўлганда ҳам қабул қилинган қонунларга амал қилиш ҳаётий зарурият ҳисобланади. Чунки, у нафа-қат, ҳуқуқлар тизими билан, шунингдек мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий ҳаёти билан боғлиқдир. Уларни ўзида ифодалаган қонунларнинг “ишонмаслиги” ёки поймол қилиниши мавжуд экан, жамият ҳаётида ижобий ўзгаришлар содир бўлмайди.

Мамлакат ва фуқаролар манфаатларининг уйғун ҳолатда амалга ошувининг асосий механизми қонунлар олдида оддий фуқародан тортиб энг юқори лавозимни эгаллаб турган амалдорларга баробарли-ги, уларнинг қонунларга сўзсиз итоат қилиши ҳисобланади. Бу тамойилни шакллантириш Ўзбекистонда қурилаётган демократик жамиятнинг асосий вазифаси сифатида қаралмоқда.

Қонун устуворлигига хилоф иш қилиш ва унга менсимай қараш, мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг оёқ ости қилиниши, улардан ғаразли мақсадларда фойдаланиш қонунларни обрўсизланти-ради, давлат ва жамиятнинг маънавий асосларига путур етказади, халқнинг норозилигига, ҳаққоний эътирозларига сабаб бўлади. Айниқса, фуқароларнинг давлат тузилмалари билан муносабатлари жараёнида қонунларга риоя этилиши ёки риоя этилмаслиги фуқаро – давлат муносабатларининг бутун бир тизимдаги ижтимоий адолат қоидаларининг ҳолатини белгилаб беради.

Шу ўринда маҳаллий ҳокимият вакиллари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш зарур деб ўйлаймиз. Зеро, ислоҳотларни амалга оширишда, жойларда адолат қоидаларини ўрнатишда уларнинг ўрни катта бўлиши зарур. Бунинг ўрнига маҳаллий ҳокимият вакиллари, ҳатто ҳокимлар томонидан инсон ҳуқуқларини бузиш ҳолатлари, афсуски содир этилмоқда.

Президентимиз иккинчи чақириқ Олий Мажлисининг тўққизин-чи сессиясида “Адолат - қонун устуворлигида деган ҳаётий тамойил-га қатъий амал қилиб яшаш ғояси ҳам фуқаролик жамиятини шакл-лантиришнинг асосий йўналишларидан бирини ташкил этади” – деб кўрсатган эди. Лекин қонунларга итоат қилишда, унинг ижросини таъминлашга масъул бўлган кишилар ҳар доим оддий фуқароларга “эталон” бўлишлари лозим бўлади. Улар томонидан қонунларнинг бузилишига қаратилган ҳар бир кичик хатти-ҳаракатлар нафақат умумий тараққиётга, шунингдек фуқароларнинг ҳокимиятга ишончи-нинг барбод бўлишига олиб келади. Шу маънода ҳам қонун устувор-лигини таъминлашда фуқарога қараганда унинг ижроси учун масъул бўлганлардан кўпроқ етакчилик қилишлари талаб этилади. Қонунлар-нинг ҳар қандай шахс, гуруҳ, сиёсий кучлар ёки ижтимоий табақалар манфаатларидан устун бўлишини реал таъминлаш орқалигина демо-кратияни ривожлантириш, унинг жамиятда амал қилишига эришиш мумкин бўлади. Унинг амал қилиши ҳар иккала ҳокимият ва фуқаро манфаатларига мос келади.

Хулоса қилиб айтганда, қонун устуворлиги қуйидаги уч ҳолатда ўзининг тўлиқ ифодасини топади.

Биринчидан, қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар адолат принципига, инсон ҳуқуқи ва манфаат-ларидан келиб чиқиб, ижтимоий жиҳатдан асосланган бўлиши керак.

Иккинчидан, барча қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳуж-жатлар талаби барча давлат органлари, мансабдор шахслар, нодавлат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан қатъий бажарилиши шарт.

Учинчидан, барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция ва қонунларга мос бўлиши шарт.

Демак, демократик жамиятнинг муҳим тамойили бўлган қонун устуворлиги мамлакатимизда барпо этилаётган фуқаролик жамияти қуришнинг асосидир.

Категория: Huquq | Добавил: azizjon_ibragimov (29.01.2016)
Просмотров: 1328 | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
avatar