Главная » Статьи » Huquq

Қонун устуворлиги тушунчаси ва унинг моҳияти.

 

Демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш – Ўзбекистоннинг пировард мақсадидир. Президент Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек: “Биз шунчаки демократик жамият эмас, демократик одил жамият қурмоқчимиз... Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олмоғи даркор. Адолат ва ҳақиқат ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт”,

Дарҳақиқат, адолат тушунчаси билан қонун устуворлиги тушун-часи бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Президентимиз таъкидла-ганидек, қабул қилинаётган қонунларимиз замирида адолат ётиши даркор. Адолатга асосланган қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилиши адолатнинг тантана қилишига олиб келади.

Демократик жамиятнинг энг муҳим белгиларидан бири - жамият аъзоларининг қонун олдида тенглигининг, Конституция ва қонунлар-нинг тенглигининг таъминланганлигидир. Шунингдек, Конституция ва қонунларнинг пировард мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркин-ликларини таъминлашдан иборат бўлмоғи лозим.

“Қонун устуворлигини таъминлаш, шахс, оила, жамият ва дав-латнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини ошириш, фуқароларни қонун-га бўйсуниш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш – бу ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган чинакам демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти қуришнинг нафақат мақсади, балки унинг воситаси, энг муҳим шарти ҳисобланади. Ҳуқуқий давлатнинг муҳим белгиси – жамият ҳаётида чинакам қонун устуворлигини таъминлаш - ҳар қандай давлат учун, хусусан ҳуқуқий давлат қуриш йўлидан бораётган Ўзбекистон учун ҳам жуда муҳимдир.

Қонун устуворлигининг моҳияти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг III боб, 15 ва 16-моддаларида белгилаб қўйилган. Конституциянинг 15-моддасига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси-да Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларнинг устунлиги сўзсиз тан олинади.

Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлаш-малари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўра-дилар” дейилган.

Қонун устуворлиги тушунчасининг моҳияти Президентимиз Ислом Каримовнинг бир қатор асарларида чуқур таҳлил қилинган.

“Қонун устуворлиги – ҳуқуқий давлатнинг асосий принципидир. У ҳаётнинг барча соҳаларида қонуннинг қатъиян ҳукмронлигини назарда тутади. Ҳеч бир давлат органи, ҳеч бир хўжалик юритувчи ва ижтимоий сиёсий ташкилот, ҳеч бир мансабдор шахс, ҳеч бир киши қонунга бўйсуниш мажбуриятидан халос бўлиши мумкин эмас. Қо-нун олдида ҳамма баробардир. Қонуннинг устуворлиги шуни билди-радики, асосий ижтимоий энг аввало, иқтисодий муносабатлар фақат қонун билан тартибга солинади, унинг барча қатнашчилари эса ҳеч бир истисносиз ҳуқуқ ва нормаларни бузганлиги учун жавобгар бўлади, - деб таърифлайди, -И. Каримов.

Қонун устуворлиги - демократик жамият барпо этишнинг асоси бўлиб ҳисобланади. Шу билан бирга адолат мезони ҳисобланади. Чунки, қонун устуворлиги таъминлансагина адолат қарор топади, инсонлар миллати, тили, урф-одати, анъанаси, қадриятлари, диний эътиқоди, жинси, ижтимоий аҳволи кабиларда тенгликка эришадилар. У мамлакат иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётида барқа-рорлик таъминланишининг асоси ҳисобланади. Қонун оёқ ости қи-линган мамлакатда талон-торожлик, тенгсизлик, адолатсизлик, зўра-вонлик ва бошқа бир қатор салбий ҳолатлар юзага келади. Ана шу-нинг учун ҳам қонун устуворлиги умуминсоний қадрият даражасига кўтарилган. Қонун билан яшашни миллат вакилларининг дунёқара-шига айланишига эришиш, миллий ривожланишнинг муҳим йўнали-шини ташкил қилади.

Аммо у осон иш эмас. Чунки, демократик жамиятга ўтиш жараё-нида иқтисодий соҳада вужудга келадиган муаммолар оддий инсонл-ардан тортиб, то мансабдор шахсларгача қонунни четлаб ўз иқтисо-дий, ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маърифий эҳтиёжларини қонди-ришга қаратилган ҳаракатлар қилиш жараёнини вужудга келтиради. Бу салбий жараёнларнинг олдини олмаса жуда нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

Қонуннинг устуворлиги ҳар қандай давлат ва жамият ҳаётининг муқаддас тамойилларидан биридир. Қонунга оғишмай итоат этилган жамиятдагина демократия қарор топади ва янада мустаҳкамланади. Қолаверса, барча демократик институтлар, инсон ҳуқуқи ва эркин-ликлари қонун воситаси билан жорий этилади. Қонунда халқнинг иродаси, хоҳиш ва истаклари, манфаат ва интилишлари ўзининг ифодасини топади. Қонунга итоаткорлик – бу юксак маданиятлилик, маънавиятлилик, маърифатлилик белгисидир. Қонунга итоаткорлик-ни инсоннинг унга кўр-кўрона бўйсуниши маъносида тушунмаслик лозим. Қонуннинг мақсад ва вазифаларини, маъноси-ю, инсонпар-варлик аҳамиятини онгли равишда тушуниб олиш, унга ихтиёрий риоя қилишга ва унинг асосида фаолият юритишга ёрдам беради.

Қонунларга қатъий риоя этилиши жиноятчиликнинг олдини олишнинг, қонун бузилишига йўл қўймасликнинг зарур шартларидан бири бўлиб ҳисобланади. Қонуннинг кучи, обрўси, таъсири, амалий аҳамияти ҳаётда унинг ҳалол, ҳақиқий, одилона татбиқ этилишида-дир. Агар қонун ижрочилари бурчлари ва масъулиятларига холисона одилона ёндашиб, тўғри йўлдан тоймай Ватан, давлат манфаати ва тақдирини ўзлари учун олий мақсад деб ҳисоблаб қонунларни турмушга адолатли қўлласалар, бундан давлат ва жамият ҳам, халқ ҳам наф кўради.

“Қонун – ижроси билан кучли” – деган иборага урғу берадиган бўлсак, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятида қонун-ларни ижро этишда ҳалоллик ва адолат асосида иш юритиш мутасад-дилар учун асосий мақсад, жамият, халқ ва Ватан олдидаги буюк инсоний бурч, юксак масъулият бўлмоғи лозим.

Демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш жамиятда қонун-нинг ҳукмронлигини қарор топтиришни тақозо этади. Чинакам ҳуқу-қий давлат барпо этмоқ учун мамлакатда адолатли, инсонпарвар демократик қонунлар тантана қилмоғи лозим. Қонуннинг олийлиги давлат ва жамият ҳаётининг муқаддас принципларидан биридир. Ижтимоий сиёсий турмушда қонун муқаддас саналиб, унинг юксак нуфузга эга бўлишининг боиси шуки, унда халқнинг иродаси, хоҳиш ва истаклари, манфаат ва интилишлари ўзининг ифодасини топади.

Шуниси диққатга сазоворки, мамлакатда бозор муносабатларига ўтишнинг Ўзбекистон Президенти И. Каримов томонидан эълон қилинган беш принципи орасида қонуннинг ҳамма нарсадан устун бўлиши ва қонунга итоаткорлик принципи алоҳида ўрин тутади. “Чинакам демократик жамиятда Президент ҳам, оддий фуқаро ҳам қонунга риоя этади. Бошқа иложи йўқ”

Демократик жамиятда қонун устуворлиги тамойилининг аҳа-мияти жуда муҳимдир. Чунки Президентмиз И.А. Каримов айтганла-ридек, «ҳуқуқий давлатнинг қуроли ҳам, кўзи ҳам, ўзи ҳам, қалқони ҳам - қонундир»

Демократик жамиятда қонун устуворлиги авваламбор демокра-тияга хос бўлган хусусиятларни амалга оширишни таъминлайди, яъни бошқача қилиб айтганда, қонун белгилаган ҳар бир нарса мажбурий ёки таъқиқлов характерига эга ва ушбу қоида жамиятда истиқомат қилувчи барча шахсларга тааллуқлидир. Яъни бу ердан шундай тушунча вужудга келади, барча қонун олдида баробардир.

Қонун устуворлигининг аҳамияти ҳақида сўз юритар эканмиз авваламбор халқнинг манфаатлари, жамиятдаги ижтимоий муноса-батлар, давлат ишини ташкил этиш ва шунга ўхшаш бошқа масала-ларда муҳим аҳамиятга эга.

Қонун устуворлигига эришиш учун авваламбор уларни қабул қилиш жараёнида пухта ва мукаммал қилиб, жамиятда келажакда узоқ вақт ўз фойдасини бера оладиган даражада ишлаб чиқиш лозим. Бундан ташқари қонунларни қабул қилиш жараёнида шуни эътиборга олиш лозимки, яъни жамият, халқ ушбу Қонунга эҳтиёж сезаяптими ёки йўқми. Айнан шу масала ҳам қабул қилинадиган қонуннинг ҳаёт-да қай даражада жамиятга наф келтириши келтирмаслигини белгилаб беради.

Қонун устувор бўлган жамиятда норозиликлар ҳам бўлмайди, чунки барча соҳа вакиллари қонун асосида фаолият юритар экан норозилик ва тушунмовчиликнинг ўзи бўлмайди. Қонунларнинг усту-ворлиги жамиятдаги барча фуқаролар учун шу жумладан, давлат хизматида ишловчи шахслар учун, шунингдек жамиятдаги барча соҳаларга тааллуқли бўлганлиги унинг янада мукаммал тус олишиги олиб келади. Қонун устуворлиги ҳақида сўз юритганда унинг усту-ворлигини таъминловчи давлат органлари ҳақида ҳам унутмасли-гимиз лозим. Чунки қонун қабул қилинишининг ўзи бу унинг жамиятда ўз-ўзидан устувор хусусиятга эга дегани эмас, бунинг учун давлат органларининг бу борада ҳизматлари ва меҳнатлари талаб этилади.

Қолаверса, қонунларга итоат қилишда, унинг ижросини таъмин-лашга масъул бўлган кишилар ҳар доим оддий фуқароларга “эталон” бўлишлари лозим бўлади. Улар томонидан қонунларнинг бузилишига қаратилган ҳар бир кичик хатти-ҳаракатлар нафақат умумий тарақ-қиётга, шунингдек фуқароларнинг ҳокимиятга ишончининг барбод бўлишига олиб келади. Шу маънода ҳам қонун устуворлигини таъ-минлашда фуқарога қараганда унинг ижроси учун масъул бўлганлар кўпроқ етакчилик қилишлари талаб этилади. Қонунларнинг ҳар қан-дай шахс, гуруҳ, сиёсий кучлар ёхуд ижтимоий табақалар манфаат-ларидан устун бўлишини реал таъминлаш орқалигина демократияни ривожлантириш, унинг жамиятда амал қилишига эришиш мумкин бўлади. Унинг амал қилиши ҳар иккала ҳокимият ва фуқаро манфаат-ларига мос келади.

 

 

 

 

Категория: Huquq | Добавил: azizjon_ibragimov (29.01.2016)
Просмотров: 3604 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar