Главная » Статьи » Huquq

Қонун устуворлигини таъминловчи асосий шартлар

 

Ҳуқуқий демократияга асосланган жамиятда қонун устуворлиги принципини таъминловчи асосий шартлар қуйидагилардан иборат.

Биринчидан, ҳокимиятлар бўлиниши принципининг реал жо-рий этилганлиги. Бу принципга кўра қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти бўғинлари ўзларининг Конституцияда ва қонунда белгиланган ваколатлари доирасида фаолият юритадилар.

Конституция ва қонунларга нафақат фуқаролар, уни қўлловчи давлат идоралари ва мансабдор шахслар ҳам, шунингдек, қонунларни яратувчи ҳокимият органи ҳам итоат этишга мажбур. Ҳокимиятлар-нинг оқилона тақсимланиши давлат тузилмаларининг самарали ишла-ши, суистеъмолларнинг бартараф этилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинлик-лари амалда таъминланиши, умуман, демократия ва қонун устувор-лигининг муҳим гаровидир.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг биринчи бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекис-тон Республикасининг Конституция ва қонунларига риоя этили-шининг кафилидир. Президент ўз фармонлари ва ҳуқуқий қарорлари билан Конституциявий тамойилларнинг қонунларда мустаҳкамланган қоидаларининг ҳаётга тўла жорий этилиши учун йўл очади, тегишли ҳуқуқий механизмларни яратади. Президентнинг ўзи қонунларга қатъий амал қилиши билан давлат идоралари ва мутасадди шахслар учун ибрат, намуна кўрсатиб, уларни ҳам Конституция ва қонунларга оғишмай риоя этишга сафарбар этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2002 йилнинг 4 январида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини ўрганишни ташкил этиш тўғрисида” фармойиш қабул қилинганлиги жамиятда аҳолининг ҳуқуқий билимдонлиги ва маданиятини ошириш билан бирга Конституциянинг мавқеи ва нуфузини кўтаришга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий тадбирдир.

Учинчидан, жорий қонунлар ва барча норматив ҳуқуқий актлар Конституцияга тамомила мос ва унга мувофиқ яратилиши лозим. Бу эса мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқий тартибот, тараққиёт ва барқарорлик ҳукм суришига олиб келади.

Асосий қонунимизнинг 16-моддаси иккинчи бандида “Бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжат Конституция норма-лари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмас” деб қатъий қилиб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ана шу муҳим Конституциявий-ҳуқуқий принципига риоя этишни таъминлашга интилиб келмоқда.

Конституциянинг устуворлигини таъминлаш учун алоҳида муҳофаза механизми бўлишини тақозо этади. Бундай механизмнинг асосий ва марказий бўғинини – Конституциявий суд ташкил этади. Конституциявий суд ўз вазифаларини бажаришда мустақилдир ва ўз фаолиятида фақат Конституция нормалари ҳамда қоидаларига амал қилади. Унинг зиммасига қонун чиқарувчи, ҳукумат ва давлат ҳоки-мияти маҳаллий органларининг қарорлари Конституцияга қанчалик мослигига доир ишларни назорат қилиш вазифаси юклатилган. Конс-титуцияга содиқлик, мустақиллик, ошкоралик ва судьялар ҳуқуқлари-нинг тенглиги Конституциявий суд фаолиятининг асосий принцип-ларидир.

Тўртинчидан, қонун устуворлигини таъминловчи ва мустаҳ-камловчи воситалардан бири кодекслаштиришдир. Кодекслар ҳуқуқ тармоғининг бош қонуни сифатида Конституция принципларини ривожлантириш йўлида яратилади ва улар конституция, конститу-циявий қонунлардан кейинги мақени эгаллайди. Кодекслар ўзининг мантиқий мукаммаллиги, пишиқлиги, ички барқарорлиги ҳуқуқий қоидаларга амал қилганлиги туфайли кодекс нормалари ҳаётда ўзи-нинг амалини осон топади.

Бешинчидан, қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий омилларини қуйидагича эътироф этиш мумкин:

  • қонун чиқарувчи жараённи муттасил демократлаштириб бо-риш – инсонпарвар, адолатли халқчил қонунлар яратилишининг гаро-видир;
  • қонуннинг сифатини мукаммаллаштириш, унинг ички меха-низми пухта, юридик техника нуқтаи назаридан бенуқсон бўлишига эришиш;
  • қонунчиликни ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришда “қонунда таъқиқланмаган ҳамма нарсага рухсат берилади” (фуқаролар учун). “Фақат қонунда мустаҳкамланган нарсаларгагина рухсат берилади” (мансабдор шахслар ва давлат идоралари учун) деган принципга қатъий амал қилинишига эришиш;
  • қонунчилик фаолиятининг яқин йиллар ва истиқболга мўлжал-ланган стратегиясини ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш концепциясини яратиш;
  • қонунлар амал қилишининг ижтимоий механизмига эътибор қаратиш. Бу соҳадаги ижтимоий омиллар (таъсир этувчи кучлар, воситалар) ни синчиклаб ўрганиш;
  • аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш.

Олтинчидан, қонун ости, идоравий норматив ҳужжатларга ҳаволалар, яъни иловалар (шиор ва декларациялар тарзидаги норма-лар) кўп бўлишининг олдини олиш зарур. Бундай иловалар ҳаддан зиёд кўп бўлиши кейинчалик амалиётда қонун четда қолиб, унинг ўрнини идоравий ҳужжат эгаллаб олиши билан қонун устуворлигига зиён етиши хавфини келтириб чиқаради.

Еттинчидан, қонунларнинг барқарор ва устувор бўлишига эришиш. Уларга тез-тез қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, пиро-вард натижада қонуннинг аҳамияти ва нуфузи тушиб кетишига олиб келади.

Саккизинчидан, жиноий жазоларни либераллаштириш қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланадики, биз мавзуни баён қилиш жараёнида бунга алоҳида тўхталамиз.

Тўққизинчидан, Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлашда прокурор назоратининг роли катта. Прокурорлик назо-рати фаолиятида қўлланиладиган тақдимнома, амрнома, огоҳнома, қарор ва аризаларнинг сифати ва таъсирчанлигининг янада юқори бўлишида 2001 йил 29 августда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунда кўзда тутилган қонунийлик, одиллик, мустақиллик ва ошкоралик принциплари ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Бундан мақсад, халқимиз ҳам, прокуратура ходимлари ҳам ушбу тамойилларни аниқ тасаввур этишлари керак. Ҳолбуки, фуқаролар ҳар бир прокуратура ходимидан ушбу тамойил-ларни рўёбга чиқаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Прокурорлик назорати олиб бораётган прокурорлар эса ўз фаолиятида шу прин-ципларга оғишмай риоя этиши шарт.

Шундай қилиб Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш мақсадида Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлаш учун комплекс ташкилий ҳуқуқий кафолатлар яратилди. Албатта, конституциявий ҳуқуқий кафолатлар ва юридик механизмларни муттасил такомиллаштириб, уларнинг самарадорлигини ошириб бориш лозим. Шу ўринда Конституция ва қонунлар устуворлигини таъминлашнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий-ахлоқий, руҳий кафолатлари ҳам мавжудлигини эсдан чиқармаслик лозим. 

Категория: Huquq | Добавил: azizjon_ibragimov (29.01.2016)
Просмотров: 1568 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar