Главная » Статьи » O'simlik olami

В категории материалов: 49
Показано материалов: 21-30
Страницы: « 1 2 3 4 5 »

Сортировать по: Дате · Названию · Рейтингу · Комментариям · Просмотрам

Қалампир бир йиллик, бўйи 30 – 60 см гача етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, қиррали, асос қисмидан бошлаб айрисимон шохланган. Барги оддий, эллипссимон ёки тухумсимон, текис қиррали ва ўткир ўчли, пояда банди билан кетма – кет ўрнашган. Гуллари оқ, баргива шохларининг қўлтиғида якка – якка ёки иккитадан пастга осилган ҳолда жойлашган. Меваси – кам сувли, қалин пўстли, кўп уруғли, данаксиз ҳўл мева. Қалампир навларининг меваси ялтироқ, қизил ва сариқ рангли, мазаси аччиқ, ўрта аччиқ ва чучук бўлади. 

O'simlik olami | Просмотров: 1128 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

              Ўрик ёввойи ҳолда Ўзбекистоннинг тоғли районларида денгиз сатҳидан 500 – 1200 м баландликда учрайди. Ўрикнинг жуда кўп навлари Ўзбекистоннинг  ҳамма вилоятларида мевали дарахт сифатида ўстирилади.

              Ўрик бўйи 5-8, баъзан 17 м гача етадиган  сершох дарахт. Танаси кул ранг – қўнғир тусли пўстлоқ билан қопланган. Барги тухумсимон, юмалоқ ёки юраксимон, аррасимон қиррали, банди билан пояда кетма – кет ўрнашган. Гуллари оқ ёки пушти рангда бўлиб, шохларида алоҳида – алоҳида жойлашган. Меваси – турли шаклда (тухумсимон, юмалоқ, тескари тухумсимон ва ҳоказо ), сариқ, қизғиш, зарғалдоқ ва бошқа ранглардаги данакли ҳўл мева.

O'simlik olami | Просмотров: 1378 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

             Ялпиз турлари Ўзбекистоннинг деярли ҳамма областларидаги нам ерларда, ариқ бўйларида, адирларда, тоғ этакларидан бошлаб ўрта қисмигача бўлган жойларда ўсади.

             Ялпиз турлари хушбўй, кўп йиллик ўт ўсимлик. Пояси тўрт қиррали, тик ўсувчи, шохланган ва туклар билан қопланган. Барги ланцетсимон ёки чўзиқ аррасимон қиррали, ўткир учли, бандсиз ёки қисқа банди билан пояда қарама – қарши жойлашган. 

O'simlik olami | Просмотров: 1352 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Эрмон (аччиқ шувоқ ) Ўрта Осиёда кўп тарқалган шифобахш ўсимлик бўлиб, асосан тўқайларда, ариқ бўйларида, йўл ёқаларида, тоғ ва тепаликларнинг ён бағирларида ҳамда бегона ўт сифатида экинлар орасида ўсади.

O'simlik olami | Просмотров: 4022 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Медицинада термопсиснинг иккита тури ишлатишга тавсия этилган:

 Кетма – кет гулли термопсис (афсонак) – термопсис очередноцветковый;

Узун мевали термопсис ( гандамия) – термопсис длинноплодный .

O'simlik olami | Просмотров: 1074 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Сувқалампир ариқ, ҳовуз ва кўлмаклар бўйида ўсади.Сувқалампир бўйи 20 – 60 см га етадиган бир йиллик ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, цилиндрсимон, қизғиш рангли, асосқисмидан бошлаб шохланган. Барги чўзиқ ланцетсимон, текис қиррали, пастки қисмидагилари эса бандсиз бўлиб, пояда кетма – кет жойлашган. Гуллари майда, кўримсиз, поя учида эгилган, сийрак гули, бошоқсимон тўпгулни ҳосил қилади. Меваси – ёнғоқча.

O'simlik olami | Просмотров: 1090 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Сассиқалаф Ўзбекистонда кўп тарқалган доривор ўсимлик. Ў суғориладиган ерларда, тоғ етакларида, нам жойларда ҳамда бегона ўт сифатида экинзорларда ўсади.

Сассиқалаф икки йиллик, бўйи 1 м гача етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, майда – майда қизил доғли, юқори қисми шохланган. Илдизолди тўпбарглари узун бандли, ланцетсимон  бўлакка ва бўлакчаларга қирқилган бўлиб, пояда қини ёрдамида кетма – кет ўрнашган. Гуллари майда, оқ, мураккаб соябонга тўпланган. Меваси – тухумсимон қўшписта.

O'simlik olami | Просмотров: 1176 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Сачратқи  кўп йиллик, бўйи 30 – 100 см гача етадиган ўт ўсимлик. Почси тик ўсувчи, шохланган. Илдизолди тўпбарглари бандли, патсимон қорқилган. Поядаги барглари  ланцетсимон йирик тишсимон қиррали (юқори қисмидагилари текис қиррали) бўлиб, пояда бандсиз кетма – кет ўрнашган.гуллари ҳаво ранг саватчага тўпланган. Меваси – сарғиш – қўнғир рангли, учмали писта.

Июн ойидан бошлаб кеч кузгача гулалйди ва меваси пишади.

O'simlik olami | Просмотров: 3695 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Олча (олволи) Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида мевали дарахт сифатида ўстирилади.Олча бўйи 8 м гача етадиган сершох дарахт. Танаси кул ранг – қўнғир тусли пўстлоқ билан қопланган. 

O'simlik olami | Просмотров: 1380 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

Наъматак турлари бўйи 2м гача ва ундан баланд бўлган тиконли бута. Новдаси егилувчан, ялтироқ, қунғир қизил ёки қизил – жигарранг тусли пўстлоқ билан қопланган. Барги тоқ патли мураккаб. Пояда банди билан кетма-кет ўрнашган. Баргчаси (5-7 та) тухумсимон ва аррасимон қиррали. Қўшимча барглари барг банди билан қисман бирлашиб кетган. Гуллари йирик, якка ёки 2-3 тадан шохчаларга ўрнашган. Гули қизил, пушти, сариқ ёки оқ ,хушбўй бўлади. Меваси – гул ўрнидан ҳосил бўлган ширали сохта мева.

 

O'simlik olami | Просмотров: 1283 | Добавил: azizjon_ibragimov | Дата: 14.10.2015

1-10 11-20 21-30 31-40 41-49