Главная » Статьи » O'simlik olami

Gulli va manzarali o'simliklarni yopiq (oranjeriya) yerlarda o'stirish texnologiyasi

Гулчилик хўжаликларини маҳсулот сотиш манзилларига – йирик аҳоли пунктлари, кўкаламзорлаштириш объектлари ва ҳоказоларга яқин жойлаштириш тавсия қилинади. Айрим ҳолларда гулчилик хўжаликлари ёпиқ ерни иситиш учун қўлланиладиган қайта ишланган иссиқ сув мавжуд бўлган туманларда жойлашади. Бундай ҳолларда уларни темир йўл ёки автомобил йўлларига яқин жойлаштириш ёки хўжалик лойиҳасига, бетон ёки асфальт йўллар қуришни киритиш керак.

         Ишлаб чиқариш майдонларини жанубий минтақаларга жойлаштириш зарур. Чунки бунда ўсимликлар вегетацияси ва гуллаши эртароқ бошланади. Бунинг аҳамияти эса каттадир. Ишлаб чиқариш плантацияларига қуйидаги талаблар қўйилади:

         1. Ер ости сувлари ер сатҳидан 1,5 м дан пастда бўлиши, хўжалик қурилишида эса – 1,75-2 м дан яқин бўлмаслиги керак.

         2. Гулчилик хўжаликларига зовурсиз паст ва сойлик томорқалар ажратилмаслиги лозим. Чунки бу ерларга ёмғир ёки бошқа тошқин сувлар тўпланиб, совуқ ҳаво оқими келиши мумкин.

         3. Тупроқ – юқори ҳосилдор, таркибли, чуқур ҳайдалган қатламли (25-30 см дан кам эмас), қумоқ ёки қора тупроқли, сув ўтказувчан тагзаминли бўлиши керак. Ер майдони танлангандан сўнг аввало тупроқ текширилади, унинг харитаси тузилади ва таркибини яхшилаш бўйича агротехника тадбирлари тизими ишлаб чиқарилади. Албатта, ер майдони майда дарахт, бута, тўнка ва бошқа ахлатлардан тозаланади, бир хил сатҳда текисланади. Минерал ўғитлар солингандан сўнг тупроқ 30-60 см гача чуқурликда, ерни ишлатиш йўналиши ва ўстириладиган ўсимлик турига кўра ҳайдалади. Бундай чуқур ҳайдаш ўсимлик ривожи учун қулай шароит яратади. Зарурий ҳолларда тупроқни оҳак ёки гипс билан ўғитлаш амалга оширилади.

         Томорқа очиқ ер ўсимликлари ва турли ёпиқ ер иншоотлари қуриш учун, хўжалик ҳовлиси ҳамда ҳимоя кўчатларини экиш в хоказолар учун ажратилади. Хўжаликка электр узатувчи линиялар  ва канализация узатилади. Сувга эҳтиёж катталиги сабабли хўжаликда водопровод, сув омбори ёки насосли қудуқ мавжуд бўлиши керак. Бир вақтнинг ўзида эса шамолдан ҳимоя тўсиқлари ҳам ўрнатиши лозим.

         Иссиқхоналарнинг шимолий тарафидан хўжалик кўкарилишлари – омборлар, кулолчилик бинолари, автосаройлар, идора, турли моллар учун майдончалар, қуритиш иншоотлари ва ҳоказоларга ер ажратилади. Ўртача хўжалик ҳовлиси учун иссиқхона (парник) хўжалги умумий майдонинг 20-25 фоизи берилади.

         Иссиқхоналар жанубида 20-30 м узоқликда иссиқхоналар жойлаштирилади. Улар орасида 10-20 м гача кенгликда йўллар режалаштирилади. Бу йўллардан биоўғитлар, иссиқхона тупроқлари ташилади. Иссиқхоналар орасида кенглиги 0,5 дан 1 м гача йўлакчалар ҳосил қилинади. Қолган майдон очиқ ер учун ажратилади.

         Ёпиқ ёки ҳимояланган ер – бир йиллик ва бошқа ўсимликлар кўчатларини етиштириш ҳамда ҳамиша яшил ва гулли ўсимликларни тез етиштириш учун мослаштирилган иссиқхоналар, кўчатзорлардир.

         Иссиқхоналар   -  ойнали ёки бошқа ёруғлик қопламали иншоотдир. Улар – вегетация даври давомийлиги очиқ ер етиштириш учун ноқулай ўсимликларни кўпайтириш ва етиштиришга мўлжалланган.

         Қиш давридаги иссиқлик тартиби бўйича иссиқхоналар қуйидаги турларга бўлинади.

         а) 14 дан 180 гача ва юқори – тропик ва тез етиштирилиши зарур бўлган ўсимликлар учун;

         б) ўртача иссиқлик 9 дан 130 гача – камроқ иссиқсевар ўсимликлар учун ;

         в) совуқ 4 дан 80 гача – алоҳида ҳамиша яшил субтропик ўсимликлари туганаклилар, қишки левкой, гибридли ценерарий ва бошқа ўсимликларни етиштириш учун.

         Иссиқхоналар ойнали том учун таянч бўлиб хизмат қилувчи металл, темирбетон ва айрим ҳолларда ёғоч асосларга эгадир. Қоида бўйича, томлар учун бир қават ойна ишлатилади, икки қават ойна айрим ҳолларда ён деворлар учун қўлланилади. иссиқхоналар каркаси металл қувурлар ёки бурчакли темирдан ясалган бўлса, энг яхши ёруғлик ўтказувчи иссиқхоналар ҳисобланади. Ойнавон томлар нишаброқ қилинади, бунда ёруғлик яхши тушади ва сув оқиб кетади. Қиялик бурчаги – маҳалий кенгликка, иссиқхона тузилишига ва ўсимликларнинг ёруғликка бўлган муносабатига боғлиқ. Ойналар учун дераза ойналарига кўра пишиқроқ 1,5 ёки 2 мм қалинликдаги шаффофлиги 95-98 % ли ойналар ишлатилади, ангар типли иссиқхоналар учун шаффофлиги камроқ тарам-тарам ойналар қўлланилади. Иссиқхоналар учун энг қимматбаҳо ойналар – ультрабинафша нурлари ўтказувчи ульвиола ойналаридир.

         Ойнавон иссиқ бино қурилмасига кўра бир нишабли, бир ярим нишабли, икки нишабли, кўп нишабли, ангар ва бошқаларга бўлинади.

         Бир нишабли иссиқхоналар – жанубга қараган қиялиги 25-450 гача бурчакли иссиқхоналар ҳозирги вақтда деярли ишлатилмайди. Бир ярим нишабли иссиқхоналар бир нишабли иссиқхоналарга ўхшайди, аммо иккинчи ярим нишаб шимол тарафга юзлангандир. Улар ўзининг ишлаб чиқариш хусусиятини ҳам йўқотадилар.

         Икки нишабли иссиқхоналар энг кўп тарқалган. Уларни жанубдан шимолга қараб, аммо шарққа кичик (8-150) оғиш бурчаги билан қурилади, яъни уларнинг нишаблари асосан шарқ ва ғарбга қарагандир.

         Кўп нишабли ёки блокли иссиқхоналар – бирлаштирилган икки нишабли иссиқхоналардир. Улар ойнали (ёки плёнкали) бўлиб, нишаблар йўналиши ғарб ва шарққа қараган бўлади. Ички деворлар устунларга алмаштирилган.

         Кўп нишабли иссиқхоналарда ўсимликлар асосан ерда, айрим ҳолларда эса токчаларда етиштирилади.

         Агар тусли иссиқхоналар – баландиги 5-7 м ли ички оралиқ таянчларни ёруғ иншоотлардир. Уларнинг металл каркаси қувурлардан ишланган. Бу қувурлар алоҳида ҳоларда иситиш учун ҳам қўлланилади. уларда ўсимликлар ерда етиштирилади, бу эса тупроқни қайта ишлаш ва ўсимликни првариш қилишни механизатиялаштиришга йўл беради. Иссиқхоналар жуда баланд бўлганлиги учун кўп ёқилғи талаб этилади, шунинг учун улар баланд, ҳамиша яшил ўсимликлар: пальма, игнабаргли ўсимликлар, лаврлар ва бошқаларни етиштириш учун қўлланилади. айрим ҳолларда атиргул, чиннигул ва бошқа ўсимликлар ҳам етиштирилади.

         Токчалар – иссиқхонада узунасига жойлаштирилган бўлади. Ўсимликлар тувакларда, яшикларда ёки уруғ сепилган ерда етиштирилади. Токчалар баландлиги 0,8-1 м, ўртача кенглиги 2-2,25 м, ёнлама кенглиги 0,8-1,25 м бўлиши тавсия қилинади. Токчалар орасидаги кенгликлар: ёнлама – 0,7-0,8 м, -0,8 –1 м. Токчалар метал устунлардаги тахталардан тайёрланади. Улар “иссиқ” дейилади, чунки бунда ўсимликлр яхши ўсади. 2-3 йилдан сўнг бундай токчалар яроқсиз бўлиб қолади ва уларни янгиларга алмаштирилиши керак.

         О с м а  т о к ч а л а р ўтиш жойларида ўрнатилади, бу билан асосий токчалардаги ўсимликларга соя ташланмайди. Ёруғсевар ўсимликларнинг кўчатлари яшик  ва тувакларда етиштирилади. Бу токчаларни яхшиси тарам-тарам ойнадан қўрган афзал. Токчалар тагидаги майдон боғ тупроғини, тувакларни, шойигул, картошкагул илдизларини қишда сақлаш учун ишлатилади.

         Ерли (токчаларсиз) иссиқхоналар кўп йиллик ўсимликларни (чиннигул, атиргул) кесиб етиштириш учун қўлланилади. уларда 50-70 см чуқурликда ҳавза қазилиб, туби ариқ тарафига қия қилиб қўйилади. Сўнгра унга дренаж қатлами 10-15 см қалинликда сомонли лой ёки майда шағал солинади, кейин ҳосилдор тупроқ солинади. Керакли ҳароратни ҳосил қилиш учун сувли ёки буғли марказий иситиш тармоғи ишлатилади, бундан ташқари иссиқхона ва кўчатзорларда биологик иситиш усуллари ҳам қўлланилади.

         И с с и қ х о н а  (п а р н и к) х ў ж а л и к л а р и. Иссиқхоналар – бу мамлакатнинг ўрта минтақасида март ойидан ноябргача ишлатиладиган нисбатан арзон, чуқурлаштирилган ёпиқ ерли, оддий иншоотдир. Улар бир йиллик кўчатларни етиштириш, чиниқтириш, пайвандлаш ва мавсумий гулловчи ўсимликларни ёзда сақлаш, иссиқсевар ўсимликларни ертўлаларга олингунча совуқ урдирмасдан асраш ҳамда тез етиштириш учун тайёрланган, настарин, атиргул ва пиёзли ўсимликларни қишда сақлашга мўлжалланган.

         Иссиқхоналар қўйидагича бўлади:

         1. Тузилиши бўйича бир нишабли – жанубга қараган ва икки нишабли – шарқ ва ғарбга қараган, чуқурлаштирилган ёки ерли;

         2. Қўлланиш тавсифи  бўйича доимий ва вақтинчалик (яъни кўчирилувчи);

         3. Биоёқилғи ва техник иситиладиган;

         4. Тайёрланган материали бўйича ёғочсимон ва темирбетон (тошли). Бунда охиргиси биринчисига қараганда анча совуқ бўлади.

         Гулчиликда кўпинча ярим иссиқ ва совуқ парниклар қўлланилади, чуқурлар, албатта, қия қилиб кавланади: пастда унинг кенглиги ўртача 1,2 м бўлса, юқорисига қараб 1,6 м гача кенгаяди.вақтинча ёки кўчирилувчан (ердаги) иссиқхоналар тупроқ устига яъни чуқурларсиз, бироз жанубга қия қилиб ўрнатилади. Бу ҳолда биоёқилғи юзароқ чуқурчага жойланади ва тупроқ билан кўмилади. Юқориси эса 2-3 та ромларга тахталардан устунчалар ўрнатилиб ёпилади.

         Гулчилик хўжаликларида бир ва кўп йиллик ўсимликларнинг кечки кўчатларини етиштириш учун кўчатзорлардан кенг фойдаланилади. Улар учун совуқ шамоллардан яхши ҳимояланган, қуруқ ва қуёшли жой ажратилади совуқ кўчатзорлар тупроқ устига жойлаштирилади, тупроқ олдиндан ковланади. Кўчатзорлар каркаси бурчаклари маҳкамланган тахталардан тайёрланади. Улар иссиқхоналардан ромлари йўқлиги билан фарқланади. Совуқ уриш ҳолларида кўчатзорлар похолли ёки қамишли бўйралар, плёнка ва бошқа материаллар билан ёпилади. Кўчатлар етиштириш учун айрим ҳолларда иссиқ жўяклар қўлланилади, улар учун 80-90 см кенгликда 20-30 см, чуқурликда ҳамда ихтиёрий узунликда  чуқур ковланади ва унга 15-20 см ли иссиқ гўнг ва шунча тупроқ солинади.

         Гул ўсимликлари етиштирилаётган иссиқхона ёки кўчатзорлар ҳарорати айрим кунлари, яъни биоёқилғи иссиқлиги ва қуёш энергияси ҳисобига жуда юқори бўлиб кетади. Бундай ҳолларда кундузи иссиқхоналарни шамоллатиш зарур: ромлар ҳамда плёнкалар кўтариб қўйилади.ёки кечгача умуман олиб ташланади. Ўсимликларнинг айрим турларини етиштиришда юқори намлик, ҳарорат ва ёйиқ ёруғлик зарур бўлади.

Аҳолини гуллар билан узвий таъминлаш учун синтетик плёнклар ишлатилган турли иншоотлар кенг қўлланилмоқда:

         а) иситиладиган ва иситилмайдиган плёнкали иссиқхоналар, уларнинг асосий вазифаси турли ўсимликларнинг кечки, кузги, қишки ва эрта баҳорги навлари – чиннигул, хризантема ва ҳоказоларни етиштириш учун қўлланилади;

         б) плёнкали техник ёки қуёш ҳарорати билан иситиладиган иссиқхоналар, улар гул кўчатларини, пиёзли ва бошқа ўсимликларни тез етиштириш учун қўлланилади;

         в) тунеллар – вақтинча, турли ўлчамдаги плёнкали равоқсимон пана жой, улар гул кўчатларини ерга эккандан сўнг 1-2 ой ҳимоя қилиш, уруғлар экиш, икки ёки кўп йиллик ўсимликлардан эртаки маҳсулот олиш мақсадида уларни сақлаш учун қўлланилади.

 

2. Вақтинчалик фойдаланиладиган туннель шаклидаги плёнкали ёпишлардан экиладиган гуллар.

 

    Қаторлаб ўтқазилган пиёзбошли гуллардан наргиз, сумбула,лола ва бошқаларни, албатта имконияти борича хар бирини алохида-алоҳида ўтқазиш шартдир.Чунки ҳар бирининг агротехник талаблари  алоҳида бўлади.

   Қаторда ўтқазилган гулларнинг  марказий қисмидан 6-8 см  оралиғида ёғочли қозиқлар қоқилиб, ердан 60-80 см баландликда бўлиши керак.Шунга зангламайдиган симлардан тортиб, четки қозиқларга боғланади. Ҳар бир қатор орасига 8 мм йўғон симдан ёй шаклида ярим  айлана  қилиб ерга қоқилади. Имконияти борича плёнкани занглатмаслик симлар рангланиши лозим. Шунинг устки томонидан узунасига плёнкалар тортилади.Гуллар ишлов бериш даврида ёки вақти-вақти билан шамоллатиш мақсадида икки томони очилиб, плёнкалар вақтинча юқори қисмига ташлаб қўйилади.

         Гулларни барвақт гуллатиш, яъни муддатдан олдин гуллатиш ҳамда улар пиёзларини яхши сақлаш мақсадида шу усул қўлланилса талабга мувофиқ бўлади .

         Яна шунга ҳам эътибор бериш керакки, айниқса наргизлар ва лолалар орасида тез гулловчи, ўрта гулловчи ва кеч гулловчи навлари мавжуддир. Бу ҳолда уларни ажратиб ҳар бирини алоҳида-алоҳида ўтқазиш зарурдир. Аммо шунисини ҳам айтиб ўтиш керакки иссиқлик ҳарорати юқори бўлган иссиқхоналарда лолалар муддатдан олдин гуллаб, остидаги пиёзларининг сифати бузилиб, кейинги йилларда экиш учун сифатсиз бўлади.

         Барвақт гуллайдиган наргизларни плёнкалар остига олганда жуда яхши натижа беради. Кеч гуллайдиган навлари эса кўпроқ иссиқлик талаб қилади. Барвақт гуллайдиган наргизлар кеч гуллайдиган наргизларга нисбатан 12-15 кун фарқ қилиб, барвақт гуллайди. Қаторларда ўтқазилиб устки томони ялтироқ плёнкалар ёрдамида ёпилган бўлса, у ҳолда иссиқлик ҳарорати қўшимча равишда берилмаган бўлса ҳам 20 кундан 37 кунгача олдин гуллашга мувофиқ бўлади. Бир навга кирувчи наргизларни кесиб олиш муддатлари 67 кунгача давом этиши мумкин. Плёнкалар остида парвариш қилинган навларнинг очиқ ердагилардан фарқи шундаки, умумлаштирилган иссиқхоналарда етиштириладиган гуллар муддатидан олдин гуллаб, ниҳоятда йирик ва чиройли гуллари бўлади, аммо пиёзларини кўпайтириш қийин бўлади. Чунки ниҳоятда иссиқ ўстирувчи моддаларнинг таъсири натижасида тез гуллаб, пиёзлари эса заифлашиб боради, натижада иккинчи йили гулламай қолади. Ҳамда фақатгина пиёзни катталаштириш учун ҳаракат қилади.

Оддий ёруғ плёнкалар билан ёпилган, қатор қилиб ўтқазилган ва қўшимча иссиқлик берилмаган ҳолда 21 кундан 38 кунгача гуллашни давом эттиради ва бир навдаги гулларнинг давомийлиги 55-65 кун давом этади. Плёнка остидаги наргизлар очиқ ердагиларга нисбатан 7-12 % кўпроқ пиёз берсада сифат жиҳатдан очиқ ердан олинган пиёзлардан фарқ қилади. Яъни очиқ ердаги пиёзларнинг униб чиқиши ва гуллаши келгуси йилда гуллайди. Плёнка остида ўстириладиган қўйидаги навлар тавсия қилинади: барвақт гулловчи наргизлардан Гольден Харвис, Матч мастер, Голден Марвел, Форчун, Мельк эндкрем, Карлтон, Кракфорд, ўрта гуллайдиган навлардан Магиет, Биколлер, Маунт Худ. Тунис,  кеч гуллайдиган наргиз навларидан Президент Лебрум, Бирши ва М-С Крелледж, М-С Матрина, Флауер Рекорд, Аранжи Демонарх, Семпер Аванте.

Ўстириш технологияси – Ўзбекистон шароитида наргиз лолалар октябр ойининг биринчи ярмида туннелларда ўтқазилади. Ўтқазишда чуқурлиги 10-12 см қилиб ўтқазилса, 1м2 ерга 50 дона пиёз жойлашиши мумкин. Бу пиёзлар сараланган биринчи навдаги пиёзлар бўлиши шарт агар юқорида кўрсатилган муддатдан кечиктирилиб ўтқазилганда гуллашлари анчага кечикиб гул сифатлари яхши бўлмайди. Пиёзлар ўтқазилаётган вақтда қишки ёғинлар тўпланиб, кўл бўлиб қолишни ҳисобга олган ҳолда ерни текислаб ўтқазиш шарт. Пиёзларни ўтқазишда ҳар бир бўлимнинг эни 110-120 см кўчатларнинг ораси 15-20 см бўлса қаторлар усунлиги 40-50 м бўлиши керак. Пиёз гулли ўсимликларни бегона ўтлар босиб кетмаслиги учун гербецидлардан фойдаланиш зарур, яъни пиёзлар ўтқазилиб бўлгандан 3 кун ўтгач 3 кг семазинни 800-1000 л тоза сувга қўшиб пуркаш тавсия қилинади. Плёнкалар ёпилгандан сўнг ҳар неча вақтда ҳавосини алмаштириш мақсадида иккала томон очилиб шамолллатириш лозим. Акс ҳолда турли замбуруғ касалликларга дучор бўлиши мумкин. Гуллаб бўлгач лола, наргиз, сумбула пиёзлари ТМТД билан чанглантириб, соя шамолгоҳ ерда қуритиб олиш тавсия қилинади.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                               

         Қўшимча хоналар (ер тўлалар ва ёрдамчи иншоотлар). Йирик гулчилик хўжалигидаги қўшимча хоналарга турли омборлар, ер тўлалар, саройлар ва хоказолар киради. Ҳарорати бошқариладиган ер тўла ёки омборлар георгина, гортензия, қаламча қилинган атиргул настаринларни қишда сақлаш учун ер юзасида ва чуқурликда бўлиши мумкин. Уларга қўйиладиган асосий талаблар: яхши иссиқлик қопламаси, хонани шамоллатиб турувчи қурилма, электр ёруғлигининг бўлиши. Ер тўлаларда ўртача ҳарорат 2-6 С0 бўлади. Уларнинг ўлчами ва тузилиши турлича, фойдали иш майдонлари ҳажмини кўпайтириш учун бир неча қисмли токчалар қурилади.

         Бокслар (алоҳида хоналар), холодильник, қурилмали хоналар – булар кесилган гулларни сақлаш учун мўлжалланган. Шунингдек, уни эрта баҳорда, кузда ва қишда. кузги ва кеч баҳорги тезлаштириб етиштиришга мўлжалланган ўсимликларни сақлаш учун қўллаш мумкин. Гулчилик хўжаликларида пиёз ва туганак пиёзларни қуритиш, сақлаш учун марказий иситиш тармоғли, хонани шамоллатиб турувчи қурилма қисмли токчаларга эга махсус омборлар бўлиши керак. Йирик гулчилик хўжаликлари тезлаштириб етиштирилаётган пиёз гулларни сақлаш учун махсус хоналарга эга бўлиши лозим. Асбоб ускуналар, ўғитлар, идишлар, туваклар ва бошқа материалларни сақлаш учун асбоб ускуна саройларини қуриш кўзда тутилади. Ҳамиша яшил ўсимликларни ёзда сақлаш ва илдиз оттириш учун шийпонлар қурилади.

         4 Ииссиқхоналарга экилган уруғлардан ўстирилган гулларни ташқарига экиш учун чиниқтириш. Кўпгина бир йиллик ва гиламли ўсимликлар доимимй жойига экилгунча ёпиқ ерда, яъни иссиқхона, бино, плёнкали пана жойлар ва ҳоказоларда етиштирилади. Шундай тайёрланган ўсимликлар қоида бўйича нозик бўлади ва уларни очиқ ерга экишдан олдин чиниқтириш зарур.

         Ўсимликларни чиниқтириш – бу қатор усуллар бўлиб, уларга кўра ўсимлик очиқ ер шароитида етиштиришга мослашади. Бунда ўсимликнинг ҳарорати намлик тебранишларига ва ташқи муҳитининг бошқа ёқимсиз таъсирларига чидамлилиги ортади.

         Ўсимликларнинг совуққа бардошлилиги очиқ ерга экишга узоқ ва мураккаб тайёргарлик билан ортади, очиқ ерга экилган вақтда хужайралар цитоплазмасида чуқур физиологик ўзгаришлар бўлади, бу хужайралар ўсимлик кўкаришининг ёмон шароитларига энг юқори мослашишини таъминлайди.

         Чиниқтиришда секин-аста етиштириш шароити ўзгаради. Хоналар кўпроқ шамоллатилади, харорат пасайтирилади, тик ёритилганлик кучайтирилади, бунинг натижасида ўсимлик ташқи муҳит шароитига секин-аста мослашади. Кўчатларни чиниқтириш учун 10-12 кун зарур, сўнгра улар очиқ ерга экилади. Она ўсимликларни ёпиқ ерга кўчиришда, улар олдиндан сояли парникларда сақланади, секин – аста ҳарорат кўтарилади, сўнгра иссиқхоналарига олиб кирилади.

          Тезлаштириб етиштирилган ўсимликларни ҳам реализация қилишдан олдин чиниқтириш зарур. Чунки бошқа шароитда улар ўз манзаралилигини йўқотиши мумкин.

         Ойнавон бино ва хона ўсимликларини бошқа идишга баҳорда (февралдан майгача) кўчирилади, бунинг учун катта туваклар олинади. Кўчирилаётган ўсимликнинг чириган ёки шикастланган илдизлари, шунингдек дренаж учун солинган сопол парчаси илдиз билан ўралган бўлса олиб ташланади. Ўсимлик юмшатилган тупроққа экилади. Экишда тувакдаги дренаж тешикчаси сопол парчаси билан қавариқ томони юқорига қилиб беркитилади. Ортиқча намликни камайтириш учун йирик донали қум, сўнгра 3-5 см қалинликда шу ўсимлик учун мос келувчи озуқавий тупроқ солинади. Тувакдаги тупроқ сатҳи ўсимлик экилгандан сўнг тувак ўлчамига мос равишда унинг четларидан 1-2,5 см паст бўлиши керак. Кўчириб ўтқазилган ва токчаларга жойлаштирилган ўсимликларни текис ва тўлиқ намланиши учун 2-3 усулда суғорилади. Алоҳида ҳолларда кўчириб ўтқазишдан олдин ўсимликнинг ер усти қисмлари ҳам кесилади: эски барглар, синган ёки шикастланган шохчалар, новдалар ва ҳоказолар.

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (16.01.2016)
Просмотров: 1812 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar