Главная » Статьи » O'simlik olami

Manzarali bog'dorchilik va gulchilikning biologik asoslari

Манзарали ўсимликларга юқори тузилишга эга бўлган бир, икки ва кўп йиллик ўт-ўсимликлар, чала бута ва дарахтлар киради.Бу ўсимликлар ўз навбатида вегетатив ва генератив органлардан таркиб топган.Уларнинг вегетатив органларига илдиз,поя ва барглари кириб, бу ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун зарур.Генератив органларига эса гуллари,мевалари  ҳамда уруғлари киради. Вегетатив органлар ўсиш, кўпайиш  қобилиятига эга бўлиб, генератив органлар эса уруғдан кўпайтириш учун хизмат қилади. Ўсимлик ҳўжайралари протоплазма, цитоплазма,ядро ва вакуола ҳамда қобиқдан иборат. Протоплазмада  пластидалар жойлашган. Протоплазма  рангсиз суюқлик бўлиб ҳаракат қилиш қобилиятига эгадир.Унинг ички қисмида вакуола жойлашган ҳамда органик,анорганик моддалар бор. Ҳужайра ядроси думалоқ баъзан чўзиқроқ шаклга эга.Ядро ўсимлик ҳаётида муҳим рол ўйнайди.Ўсимликларда келиб чиқишига кўра уч хил илдиз бўлади: асосий,ён ва  қўшимча. Гулчиликда қўшимча илдизлар ўзига хос аҳамият касб этади. Қўшимча илдизлар ўсимликларнинг поя ва баргларида ҳосил бўлиб, бу кўпчилик манзарали ўсимликлар (вербена, гнафалиум, бинафша ва бошқалар) нинг вегетатив кўпайиши учун асосий ролъ ўйнайди. Кўпчилик пиёзли гулларда (тилло ранг лилия, тигр лилияси ва бошқалар) илдизлар ва нафақат пиёзининг остки томонидан балки пиёз устидан,яъни поя асосида ҳосил бўлади. Шунинг учун бундай пиёзларни пиёз усти илдизлари тупроқ ичида бўлиши учун чуқурроқ экишга тўғри келади.

Ўсимликларда тепа ва ён куртаклар бўлиб, тепа куртаклар поянинг учки қисмида, ён куртаклар эса барг қўлтиқларида жойлашади. Булардан  ташқари, қисқарган новдаларда жойлашган йирик гул ҳосил қилувчи куртаклар ҳамда бўғим  оралиқлари узун  бўлган новдаларда жойлашган майда, барг ҳосил қилувчи куртаклар бўлади. Тепа куртак бошқа барча куртакларга нисбатан тез ўсади. Ён куртаклар эса қанчалик новданинг пастида жойлашса шунчалик секин ўсади. Ён куртакларни уйғотиш ва уларни ўсишини тезлатиш учун тепа куртаклар чилпиб ташланади. Бундан ташқари бу усул ўсимлик шох-шаббаларининг кўпайишига ҳамда уларга чиройли шакллар беришда катта аҳамиятга эга. Гул табиатдан қисқарган новда бўлиб унинг шакли ўзгарган барглари (баъзан гул барглар ҳам дейилади) бор. Тўлиқ шаклланган гул одатда яшил рангдаги алоҳида-алоҳида ёки қисман бирикиб ўсган гул косача барглардан иборат бўлиб, бу ўз навбатда ҳимоя вазифасини бажаради. Гултожи эса хилма-хил рангдаги гултожибарглардан ташкил топган.

Гулкоса ва гултожибарглар биргаликда гул қўрғонни ташкил қилади. Гулларнинг ранг-баранг ва нафис бўлиши гулкоса ва гултожи баргларнинг тузилишига ва рангига боғлиқдир. Гулда гулкоса ва гултожи барглар бўлса бундай гулларга мураккаб гул қўрғонли гуллар дейилади. Оддий гулқўрғонли гулларда буларнинг иккаласидан бири иштирок этади. Гулларда чангчилар сони бир нечта айримларида эса жуда кўп бўлади. Камдан кам ҳолларда чангчилар бир иккита бўлади. Ҳар бир чангчи одатда чангдондан унинг ипидан ва боғлағичидан ташкил топган.

Гулнинг маказий қисмида уруғчи жойлашган бўлиб у бир ёки бир нечта баргларнинг қўшилиб ўсишидан ҳосил бўлади. Уруғчи асосан тумшуқчадан, устунчадан, ҳамда асосий қисми ҳисобланган тугунчадан таркиб топган. Тугунча ичида бир ёки бир нечта уруғ куртаклар жойлашиб булардан уруғлар ҳосил бўлади.

Гулларнинг шакллари гул ўрнида жойлашиши гул қисмларининг  сонлари уларнинг ранг баранглилиги ўсимликлар оламида гулларнинг турли туманлигидан далолат беради. Чиннигул, лола, лолақизғалдоқ ва бошқа гулларда гул якка-якка поянинг учки қисмида жойлашади. Айрим гулларнинг гули майда бўлиб тўп гулларга жойлашган. Ҳидли нўхат, марварид гул, шингил туп гулда, саватча тўп гул эса бўтакўз, салла гул, картошка гул ва бошқаларга хосдир.

Хуллас манзарали ўсимликлар гулларнинг хилма-хил морфо ботаник хусусиятларга эга бўлиши кишиларни қадимдан ўзларига жалб қилиб келган.

2. Манзарали ва гулли ўсимлик ва гулли ўсимликларнинг гурухланиши. Дунёда 250.000 га яқин гулли ўсимликлар тури маълум ва ер юзида улар кенг тарқалган. Гуллар марфологик, биологик ва хўжалик белгилари бўйича кескин фарқланади. Ҳаётининг давомийлигига кўра гулли ўсимликлар бир йиллик, икки йиллик, кўп йилликларга ва ёпиқ майдон ўсимликлари, барвақт етиштириладиган ўсимликлар, доимий яшил ўсимликларга бўлинади.

Бир йиллик ўсимликларга  Хитой Астраси, Атерринум, Агиетум, Балзамин, Бархатци, Бегония, Гвоздика, Гадеция, Кореопсис, Космея, Левкой, Лобелия, Петуния, Сальвия, Флокс, Хушбўй нўхат, Аморант киради.

Икки йиллик ўсимликларга Фиалька, Туркия гвоздикаси, Калакольчик, Маргаритка, Низабутка, Мальва гетокроза, Штокроза, Напрестянка киради.

Кўп йиллик ўсимликларга Астельба, Астра альпийская, Гайллардия, Гипсофилла, Горицвет, Золотой шар, Ирис, Ландыш, Люпин, Мак, Пион, Примула, Спаргина, Спаржа, Лола, Наргис, Лилия, Шафран, Георгина, Гладиолус, Канна, Атиргул, Шиповник, Сирин, Гербера киради.

Ёпиқ майдон ўсимликларига Гортензия, Ценирария, Глиотроп, Геран, Глакцания, Фукция, Примула, Цикламен киради.

Барвақт етиштириладиган ўсимликларга Амариллис, Магнолия, Азалия, Камелия, Рододендрон киради.

Доимий яшил ўсимликлар Аралия, Бегония, Карделина, Лавр, Лавровлишния легструм, Пальма, Фикус, Фелодендрон, Лимон, Апельсин, Бресклет, Туя, Аспарагус, Калаколчик киради.

 

Ўсимликнинг номи

Лотинча номи

Оиланинг ботаник номи

I. Бир йиллик ўсимликлар.

1

Антирринум

Antirrhinum majus

Сигирқуйруқдошлар

2

Хитой астраси

Callistephus chinensis

Астрасимонла

3

Агератум

Ageratum mexicanum

Астрасимонла

4

Бальзамин

Jmpatiens balsamina

Хинодошлар

5

Бархатци

Tagetes erecta

Астрасимонла

6

Бегония

Begonia semperflorens

Бегониядошлар

7

Гвоздика

Diathus caryaphullus

Чиннигулдошлар

8

Годеция

Yodetia amoena

Кипрейдошлар

9

Кореопсис

Coreosis tinctoria

Астрасимонлар

10

Космея

Cosmea bippinatus

Астрасимонлар

11

Левкой

Matthiola incana

Карамгулдошлар

12

Лобелия

Lobelia erinus

Лобелиядошлар

13

Мак

Papawer somniferum

Кукноргулдошлар

14

Наготки

Calendula officinalis

Астрасимонлар

15

Петуния

Petunia hybrida

Томатгулдошлар

16

Резеда

Reseda adorata

Резагулдошлар

17

Сальвия

Salvia splendens

Лебгулдошлар

18

Табак хушбўй тамаки

Nicotine affines 

Томатдошлар

19

Флокс

Phlox drysanthemum

Флоксимонлар

20

Хризантема

Chrysanthemum carinatum

Астрасимонлар

21

Целозия

Celosia pyramidalis

Гултожхўрозлар

22

Циния

Zinnia elegans ligulosa

Астрасимонлар

23

Баргли карам

Brassica oleracea

Карамгулдошлар

24

Канопля (экинбоб наша)

Cannabis gigantean

Астрасимонлар

25

Маккажўхори

Zea japonica

Галлагуллилар

26

Хушбўй нўхот

Zathrus odoratus 

Дуккакдошлар

27

Ипомея

Jpomea purpurea

Чирмовуқдошлар

28

Настурция

Tropaelum cultorum

Настурциясимонлар

29

Фасоль

Phaseolus coccineus

Дуккакдошлар

30

Бесмертник

Helichrysum bracteatum

Астрасимонлар

31

Аморант (гултожхўроз)

Amaranthus

Гултожхўрозлар

II. Икки йиллик гулли ўсимликлар

1

Фиалка

Viola tricolor

Бинафшадошлар

2

Туркия гвоздикаси

Diathus barbatus

Чиннигулдошлар

3

Колокольчик

Campanula medium

Қўнғироқгулдошлар

4

Маргарита

Bellis perennis

Астрасимонлар

5

Незабудка

Myosotis palustris

Кампирчопондошлар

6

Мальва Гитокроза

Aecea rosa

Гулхайридошлар

7

Наперстянка

Digitalis purpurea

Сигирқуйруқдошлар

III. Кўп йиллик ўсимликларга

1

Астра альпийская

Aster alpinus

Астросимонлар

2

Астильба

Asrilbe

Тошёрардошлар

3

Гайлардия

Yaillardia hybrida

Астросимонлар

4

Гипсофила

Yypsophila panikulata

Чиннигулдошлар

5

Горицвет

Jychnis chalcedonica

Чиннигулдошлар

6

Золотой шар

Rudbeckia laciniata

Астросимонлар

7

Ирис

Jris germanica

Сапсаргулдошлар

8

Ландыш

Convollaria majalis

Пиёзгулдошлар

9

Люпин

Jopinus polyphullus

Дуккакдошлар

10

Мак

Papaver arientale

Кўкноргулдошлар

11

Пион (пион)

Paeonia lactiflora

Саллагулдошлар

12

Примула

Primula auricular

Примулласимонлар

13

Спаргина

Asparagus officinal is

Сарсабилгулдошлар

14

Хушбўй Фиалка

Viola adorata

Бинафшадошлар

15

Флоке

Phlox paniculata

Синюхагуллилар

16

Шпорник (Дельфинум)

Delphinium cultorum

Айиқтовонлар

17

Шацинт

Hyacinthus arientalis

Пиёзгулдошлар

18

Лилия

Cilium  regale

Пиёзгулдошлар

19

Наргиз

Nargissus pseudonarcissus

Чучмомогулдошлар

20

Лола

Tulipa greigii

Пиёзгулдошлар

21

Шафран

Crocus vernus

Заъфаран ирислар

22

Георгина

Dahlia variabilis

Астрасимонлар

23

Гладиолус

Gladiolus hybrid us

Сафсаргулдошлар

24

Канна

Cane indicia

Каннадошлар

25

Атиргул

Rosa thee hybrid a

Атиргулдошлар

26

Шиповник

Rosa canine

Атиргулдошлар

27

Сираж

Syringe vulgar is

Зайтундошлар

28

Гербера

Cerbeta

Астрасимонлар

IV. Ёпиқ майдон ўсимликлар

1

Готензая

Hydrangea hortensis

Тошёрардошлар

2

Ционерария

Cineraria hyrida

Астросимонлар

3

Гелиотроп

Helliotopium peruvianum

Кампирчопондошлар

4

Гераъ

Pelorgonium zonale

Герандошлар

5

Гелоксаная

Yloxinia hyrida

Глоксиниядошлар

6

Фуксая

Fuchsia magellanica

Кипрейдошлар

7

Примула

Primula gigantean

Примулладошлар

8

Цикламен

Cyclamen latifolium

Наврўзгулдошлар

V. Барвақт етиштириладиган ўсимликлар

1

Амариллис

Amaryllis Hippeastrum

Амарисдошлар

2

Магнолия

Magnolia grandiflora

Магнолиядошлар

3

Азалия

Azalea indica 

Азалиядошлар

4

Комелия

Camellia japonica

Комелиядошлар

5

Рододендрон

Rhodendron caucasicum

Рододендродршлар

VI. Доимий яшил ўсимликлар

1

Аралия

Aralia jipanica

Аталадошлар

2

Бегония

Begonia rex

Бегониядошлар

3

Кордилина

Codyline australis

Агавадошлар

4

Лавр

Sauras nobilis

Лаврдошлар

5

Лавравишня

Saurocerosus afficeinalis

Атиргулдошлар

6

Легиструм

Sigustrum vulgare

Зайтундошлар

7

Пальма

Kentia forsteriana

Зайтундошлар

8

Фикус

Fichus elastia 

Тутдошлар

9

Филодендрон

Philodendron

Араидршлар

10

Лимон

Citrus Limon

Рутадошлар

11

Апельсин

Citrus sienensis

Рутадошлар

12

Берскет

Econymus japonicum

Сберескетдошлар

13

Туя

Thuja occidentalis

Сберескетдошлар

14

Аспарагус

Asparagus plumosus

Сарсабилдошлар

15

Колокольчик

Campanula isophylla

Қўнғироқгулдошлр

 

3.Манзарали ва гулли ўсимликлар учун ташқи муҳит омилларининг таъсири. Гулчиликни тўғри ташкил қилиши учун берилган жойнинг иқлим хусусиятларини ҳисобга олиш зарур, чунки шунга кўра манзарали ўсимликлар навларини танлаш осон бўлади. Иқлим маълумотларига кўра қуйидагилар аниқланади: вегетация ва гуллаш вақтлари, ўсимлик уруғларини баҳорда сепиш ва кўчатларини ўтқазиш, кузда эса йиғиш муддатлари, шунингдек, кўп йиллик гулларнинг қишлаш имкониятлари. Қишки энг паст ҳарорат – қишловчи кўп йиллик гулларни танлаш учун ҳал қилувчи омиллардир.

Ўзбекистон шароитида намликнинг камлиги ёки ҳавонинг сув буғлари билан тўйинмаганлиги асосий хусусиятдир. Ҳавонинг сув буғлари билан энг туйинмаганлиги Ўзбекистоннинг саҳро минтақаси иссиқ бўлувчи ва қуруқ келувчи шаҳарлар Бухоро ва Термизда учрайди. Шунинг учун бу жойларга, шу омилларга кўпроқ мослашган ўсимликларни танлаш керак.

Тупроқни юмшатиш – кўп меҳнат талаб қилувчи иш. Гулчиликда тупроқ қўлда (кетмонда, тешада) юмшатилади. Шунинг учун қатқалоққа қарши ҳар қандай иш таҳсинга сазаворлир. Бундай ишлар қаторига – қумлаш, тупроққа чиринди, компост, баргли тупроқни қўшиш, гулловчи ўсимликлар тагидаги тупроқни енгил юмшатиш, унинг устини толали юмшоқ моддалар (ярим чириган ўғит, йирик заррали қум, шоли қипиғи ва ҳ.к) билан ёпиш кабилар киради. Шағалли тупроқлар асосан, ташқаридан юмшоқ тупроқни қўшиш, баъзан эса бутунлай шағал тупроқни юмшоқ тупроқ билан алмштиришни талаб этади.

Ўсимликлар ҳаёти ташқи муҳит шароитларига бевосита боғлиқдир. Уларнинг усиш ва ривожланишига таъсир ўтказувчи асосий омиллар – иссиқлик, сув, ёруғлик, ҳаво ва озиқ моддалардир. Гулчи гулни етиштирар экан, уларнинг ривожланиши учун қулай шароит яратиш, яъни юқоридаги барча омиллар ўзаро энг қулай муддатларда  бўлишига эришиши керак.

Бир хил ўсимликлар ўсиш ва ривожланишнинг турли даврида яшаш шароити ва муҳитнинг боғликлик омиллар муносабтидан ҳар хил таъсирланади. Бу ерда турли гуруҳ, нав, турларга тегишли ўсимликлар ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Озиқланиш тартиби, ёруғлик ва ҳоказоларни йўлга солиш билан ўсимликларнинг яшаш фаолияти учун энг қулай шароит яратиб, улардан мумкин қадар кўпроқ натижа олиш мумкин.

Иссиқлик режим. Ҳаво ва тупроқ ҳарорати – ўсимликлар яшаш фаолиятини белгиловчи асосий омиллардан биридир.

Иссиқлик – ўсимлик ҳаёти учун зарурий шартлардан биридир. Фотосинтенз, транспирация, нафас олиш ва ҳоказолар каби физиологик жараёнларнинг кечиши унга боғлиқдир. Кўпгина ўсимликларнинг ўсиши ҳарорат 150 дан 350 гача кўтарилганда тезлашади, 150 дан 00 гача пасайганда – секинлашади 35-380 дан юқори ҳароратда ўсиш жараёни интенсивлиги тез пасаяди. Иссиқликнинг узоқ вақт кўп бўлиши ёки етишмаслиги ўсимликнинг ҳалок бўлишига олиб келади.

Турли манзарали ўсимликларнинг иссиқликка турлича муносабати кўпинча уларнинг келиб чиқиши, иқлим минтақалари, шароитларига боғлиқдир. Манзарали ўсимликлар иссиқликка бўлган муносабатига кўра, очиқ ва ёпиқ ер (ойнавон иссиқ бино, иссиқхона) ўсимликларига бўлинади.

Биринчи гуруҳга очиқ ер шароитида етиштирилган ўзининг манзарали хусусиятига эга ўсимликлар киради. Очиқ ер ўсимликлари вегетация даври мобайнида иссиқликка муносабати бўйича шартли равишда совуққа чидамли ва иссиқсевар ўсимликларга бўлинади. Совуққа чидамли ўсимликлар – бу, вегетация даврида ҳароратнинг 0-10 гача, ҳатто қисқа муддатда – 2-30 гача пасайишига чидамли бир йиллик ва қишловчи кўп йиллик ўсимликлардир. Иссиқсевар ўсимликлар вегетация даврида ҳароратнинг қисқа муддатга 0-10 гача пасайишини ҳам кўтара олмайди. Баъзи бир йилликлардан ташқари, бу гуруҳга қишда иссиқхоналарда, ёзда эса очиқ ерда ўсувчи тропик ўсимликлар – пальма, агава, юкка ва гилам ҳосил қилувчи ўсимликлар – эхеверия, клейния, альтернантера ва бошқалар киради.

Ёпиқ ер ўсимликлари қишки (энг паст) ҳароратга, муносабатига кўра уч гуруҳга бўлинади.

1. Совуқ ойнавон бино ўсимликлари – улар учун қиш даврида, яъни декабр, январ, феврал ойларида 30 дан 7-80 гача ҳарорат зарур. Лавр дарахти, абутилон, геран, рододендронлар, фуксия ва бошқалар юқори ҳароратда яхши ўсади, аммо қишда ёруғликнинг катта тақчиллигига учраб, қийналадилар ва нобуд бўлишлари ҳам мумкин.

2. Мўътадил ойнавон бино ўсимликлари – 80 дан 150 гача ҳароратга муҳтождирлар, пастроқ ҳарорат уларга ёмон таъсир кўрсатади. Бу гуруҳ ўсимликларига пальмалар, хурмо, хамеропс, шунингдек хона ясмини альтернантерлар, кофе дарахтлари, панкрациум, кактуснинг (опунция) баъзи турлари ва кўпгина бошқа ўсимликлар киради.

3. Иссиқ ойнавон бино ўсимликларига 150 дан 250 гача бўлган ҳарорат зарур. Паст ҳароратда улар қийналибгина қолмай, нобуд бўлишлари ҳам мумкин орхедиялар, бромелия, ананас, кротонлар, кокос пальмалари, каладиум, узамбар гунафшаси, кўгина папортниклар (қирққулоқлар) ва бошқалар.

Барча ойнавон бино ўсимликлари субтропик ва тропиклардан келиб чиқади ва ҳаммаси иссиқсевар. Улар орасида гулловчи ўсимликлар кам учрайди. Асосан баргли манзарали ўсимликлар пальмалар, қирққулоқлар ички кўкаламзорлаштиришда, яъни хона ўсимликлари сифатида, қишки боғлар ташкил қилишда ишлатилади.

Исииқлик тартиби бузилганда, ўсимликлар узоқ гуллай олмайди, гуллаганлари ҳам номукаммал гулларга эга бўлади, баргли манзарали ўсимликлар эса керакли самара бермайди. Бир гуруҳ (алоэ, аспидистра, драцена, кливия, филлокактус, эпифиллюм ва бошқалар).

Сув режими. Ўсимликларнинг тупроқ ва ҳаво намлигига эҳтиёжи жуда катта бўлади. Сув – ўсимлик ҳаёти учун зарурий манбадир яъни:

а) сув – ўсимликнинг асосий ташкилий қисмидир. У хужайра миқдорининг 50-80 фоизини ташкил этади. Сув ўсимликларнинг буғланиш жараёнида катта миқдорда сарф қилинади ва бир вақтнинг ўзида уларга тўпроқ орқали етказилади.

б) карбонат ангидрид гази ва минерал бирикмалар билан бир қаторда сув ўсимликнинг органик моддалари синтези учун зарурдир. Унинг иштирокида ўсимликдаги барча асосий биокимёвий жараёнлар амалга ошади.

в) тупроқдаги озиқ моддалар ўсимликка фақатгина сувда эриган ҳолда етказилади.

г) сув – ўсимликда озиқ моддалар ҳаракати узлуксизлигини таъминлайди.

д) ўсимликнинг мувофиқ даражада ўсиши ва яшаш фаолияти тупроқ ҳамда ҳаво намлигига боғлиқдир, чунки ўсимликларнинг яхши ривожланиши сув билан тўлиқ тўйингандагина меъёрий кечади.

Ўсимликларнинг сув режими учта жараёндан ташкил топган:

1. Ўсимликка сувнинг илдиз тизими ва барглардан келиши.

2. Ўсимликда сувнинг илдиздан баргларгача ва аксинча ҳаракати.

3. Барглардан сувнинг буғланиши – транспирация, бу тупроқдан илдиз орқали баргга борувчи озиқ моддали сувнинг узлуксиз оқимини юзага келтиради. Ўсимликлар томонидан сувнинг буғланиши уларни қизиб кетишидан сақлайди.

Сувга эҳтиёжи бўйича ўсимликлар тўртта гуруҳга бўлинадилар:

1. Гидрофитлар – бу гурух ўсимликларига кўп миқдорда сув зарур бўлади. Булар сув севар ўсимликлардир, масалан, диаметри 1,5 м ли жуда катта баргли виктория, регия, циперус, нимфа ва бошқалардир.

2. Гидрофитлар – булар ортиқча намлик шароитида яшовчи намсевар ўсимликлардир. Уларга ольха, антириум, аспидистра, фикусбаньянлар киради.

3. Мезофитлар – намликка талаби ўртача эҳтиёжли ўсимликлар. Бу энг кўп сонли гуруҳга анчагина ўсимликлар киради, булар орасида атиргул, қалампиргул, астра қўқонгул ва бошқалар бор. Бу гуруҳ ўсимликларни намликка эҳтиёжи бўйича кам, ўрта ва кўп эҳтиёжли ўсимлик гуруҳчаларга ҳам бўлиш мумкин.

4. Ксерофитлар – жуда кам миқдорда сув истеъмол қилувчи ўсимликлардир. Бу гуруҳ ўсимликлар жуда кам. Улар чўл, ярим чўл ва дашт минтақаларида қуруқ тупроқда ўсувчи ўсимликлардир. Асосан сувни барг ва пояда сақловчи суккулентлар кўп. Бундай ўсимликларга кактус, агава, алоэлар киради.

Табиатда юқорида келтирилган гуруҳлар ўртасида аниқ чегара мавжуд эмас, айрим ўсимликлар ўзининг сувга эҳтиёжи бўйича оралиқда жойлашади.

Ёруғлик режими. Ёруғлик – Ерда ҳаётнинг зарурий шартларидан биридир. Ўсимликлар маълум бир интенсивли, кучли, спектр таркибли ва давомий ёруғликдагина меъёрий равишда ўсиши ва ривожланиши мумкин.

Манзарали ўсимликлар ёруғлик интенсивлигига муносабати бўйича ёруғсевар ва сояга чидамли ўсимликларга бўлинади.

Ёруғсевар ўсимликлар- ёруғликнинг юқори интенсивлигида яхши ўсиб, ривожланади. Бу гуруҳга картошка гул, цинния, қўқонгул, настурция, гулидовуд ва бошқа кўпгина гул ўсимликлари киради.

Соясевар ўсимликлар – қорақарағай, жўка дарахти, ольха, наврўзгулнинг айрим турлари ва бошқалар- тўлиқ бўлмаган ёруғликда, сояда яхши ўсади. Бу ўсимликларнинг кўпчилиги кучли ёруғда азобланади ва дарахт буталар соясида жуда яхши ривожланади. Соясевар ўсимликлар хоналарда ўстириш учун яроқли ҳисобланади, чунки бу ерда ўсимлик кўпинча ёритиш тақчиллигини бошидан кечиради. Ҳатто кам ёритишда аспидистра, монстера, қирққулоқлар, тисс, фритилярия ва бошқа ўсимликлар яхши ўсади.

 Сояга чидамли ўсимликлар- тўлиқ ёритилган жойда ҳам, ярим сояда ҳам яхши ўсиб, ўсиб ривожланаверади. Ёритилган жойларда манзравий кўринишга тезроқ киради, сояда эса бетиним гуллайди ва ўз манзаравий сифатларини сақлайди. Бу гуруҳ ўсимликларга аквилегия, гулсапсар, бўтакўз, астильба, печак ва бошқалар киради.

Айрим ҳолларда, табиий ёруғликнинг камчилиги ва тақчиллигида сунъий ёритиш амалга оширилади. Бунда у ёки бу манзарли ўсимликнинг биологик хусусиятларига кўра ҳарорат режими тузилади.

Ҳаво режими. Барча ўсимликларга ҳаёт фаолияти учун ҳаво зарур, яъни очиқ жойнинг рельефи, ҳимоя чизиғи турлари, тупроқ хусусиятлари ва ҳоказоларга кўра ўзгарувчи маълум газ муҳити зарур. Ёпиқ ерда газ муҳитини шамоллатиш, карбонат ангидрид гази билан тўйинтириш орқали назорат қилиш мумкин.

Ўсимликларнинг нафас олиш интенсивлиги ривожланишнинг турли даврида турлича. Айниқса, унаётган уруғлар кўп нафас олади. Ўсиш суръати ошиши билан нафас олиш интенсивлиги ҳам ошади, шунинг учун ёш ўсимликлар катталарига кўра актив нафас олади. Қишда ўсимликларда бу жараён минимал даражага қадар пасаяди.

Ўсимликнинг барча органлари, шунингдек, илдизлар ҳам нафас олади. Шунинг учун тупроқни юмшатиш таълаб этилади.бундан ташқари, яхши ишланган тупроқда фойдали микроорганизмлар ўсимлик қолдиқдари ва бошқа органик моддаларни минералларга айланишини таъминлайди.

Айрим ҳолларда ўсимликнинг нафас олишига ҳалақит қилувчи ҳоллар юзага келганда унинг  кислородга талаби ортади  сўнг ўсимлик кучсизланади, касалланади ва нобуд бўлади.Бундай ҳоллар жойларни сув босганида, муз қатлами ҳосил бўлганида юзага келади.Шундай вақтда дарҳол сувни тўхтатиш ёки муз қатламини бузиш зарур.

Ўсимликларни озиқлантириш. Ўсимликларда мураккаб биокимёвий ва физиологик жарёнлар кечади.Хужайра асосан оқсил,углероддан,ёғсимон моддалардан ташкил топган.Оқсил-углерод,кислород, водород, азот.фосфор, олтингугурт,темир ва бошқа элементлардан ташкил топган. Бундан ташқари,ўсимликларда кичик миқдорда бор,марганец, мис,рух, йод ва баъзи бошқа микроэлементлар ҳам мавжуд.

Ўсимликлар ўртача (ўсимлик қуруқ массаси оғирлигининг фоизларда) углерод  -45, кислород -42, водород -6,5, азот- 1,5, бошқа моддалар  (фосфор, калий, калъций, магний,темир ва бошқа) 560 миқдорларда мавжуддир.

Ўсимлик барча озиқ элементларни тупроқ ва ҳаводан  олади.Асосийлари- азот, фосфор, калий, калъций тупроқда катта миқдорда мавжуд бўлса ҳам, кўпинча ўсимлик учун яроқсиз шаклдадир. Шунинг учун, мавжуд унумдорликни самарали унумдорликка айлантириш шароитларни яратишга, тез таъсир қилувчи  омиллар – ўғитлар (органик ва минерални қўллашга тўғри келади). Бу ўсимликни ўстиришда муҳим агротехник усуллардан биридир.

Минерал ўғитлар. Манзарали боғдорчилик бўйича илмий – изланишлар ва амалиётлар шуни кўрсатадики, ўсимликлар унумдорлигининг юқори даражасига ва минерал ўғитларни кенг қўллаганда эришилади. Кенг маънода “ўғит” номи билан минерал, органик моддалар ва тупроқ хусусиятини ҳамда ўсимликни озиқлантириш шартларини яхшилаш учун амалда ишлатилувчи материаллар тушунилади.

Минерал ўғитлар ўсимликлар ҳосилдорлигининг миқдори ва сифатига ижлбий таъсир кўрсатибгина қолмайди, у кейин ўсувчи ўсимликларга ҳам яхши таъсир кўрсатади.

Азотли ўғитлар. Мамлакатимизнинг кўпгина табиий-иқтисодий зоналарнинг барча қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилини оширишда муҳим роль ўйнайди. Азот оқсиллар синтези учун – ҳар қандай организм ҳаёт фаолияти асоси учун қўлланилади. Ўсиш ва ривожланиш, янги барглар, илдиз, гуллар, мевалар ва бошқа органлар ҳосил бўлиши ўсимликка азотнинг етарли солинганига боғлиқдир.

Азот тақчиллигида ўсимликлар учун қуйидаги белгилар кузатилади: нозик тупли, қичқа, ингичка новдалар, ривожланишнинг бошида сариқ-яшил рангли ва охирида сариқ ёки қизғиш рангли майда барглар. Баргларнинг сарғайиши қари барглардан бошланади. Муддатидан илгари барг тўкилиши кузатилади, натижада гуллар секинлашади ва ўсимликни ташқи кўриниши ўзгаради.

Фосфорли ўғитлар. Фосфор ўсимликлар ҳаётида катта роль ўйнайди. Бу ўсимликда катакли ядро бўлиниш жараёнида ва янги органлар ҳосил бўлишида қатнашувчи мураккаб оқсиллар таркибига кириб, крахмал, шакар ва ёғларни йиғилишига ёрдам беради. Фосфор етишмаганда айниқса, бошланғич даврда ўсимликни илдиз тизими кучсиз ривожланади. Ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши тўхтайди, баргларда қизил ва бинафша доғлар пайдо бўлади, секин аста қурийди ва тўкилади, ўсимликларни ҳосилдорлиги пасаяди, кўриниши дағаллашади. Ўсимликлар кўпроқ гуллаш ва мева тугиш вақтида фосфорга эҳтиёж сезадилар.

Калийли ўғитлар. Калий цитоплазма хусусиятларига оқсил ва углеводларнинг ҳосил бўлиши ва айланишига таъсир кўрсатади. Бу ўсимликнинг тез ўсишига, ўсимликда озиқ моддалар ҳаракатига, совуқ ва замбуруғли касалликлар ва бошқа ёқимсиз шароитларга чидамлиликнинг ошишига ёрдам беради. Калий тақчиллигида ўсимликнинг ўсиши секинлашади. Илдиз тизими ёмон шаклланади, поялар бўғини калталашади барглар хира кўк-яшил рангда бўлади. Барг пластинкаларида асосан томирлар орасида хлоротик доғлар пайдо бўлади, қари баргларнинг четлари  сарғаяди, жигарранг доғлар пайдо бўлади, барглар буралиб пастдан қурийди.

Органик ўғитлар – бу ўсимликлар ва ҳайвонот минералларидир. Уларнинг таъсири кўп қирралидир. Улар тупроққа солингандан сўнг, тупроқнинг сув, ҳаво ва иссиқлик хусусиятлари яхшиланади. Органик ўғитларнинг парчаланиши натижасида ўсимликларга керакли карбонат ангидрид ажралади. Улар ўсимлик учун фақатгина озиқ моддагина бўлмай, балки тупроқдаги жараёнларни биологик фаоллаштирувчи манба ҳамдир. Органик ўғитлар тупроқ микроорганизмларини ривожлантиради ва фаолиятини кучайтиради.

Гўнг – муҳим органик ўғит. Унинг таркиби ҳайвонларнинг турига, улар озиқланган ем-хашакка, тўшамаларнинг тури ва миқдорига, гўнгни сақлаш усуллари ва ҳоказоларга боғлиқ.

Гўнг барча қишлоқ хўжалик экинларига энг яхши ва ҳар жиҳатдан ижобий таъсир кўрсатувчи ўғит ҳисобланади. У ўз таркибида ўсимликлар учун зарур бўлган озиқ моддаларга эга. Шунинг учун гўнгдаги озиқ моддаларни исроф қилмасликнинг энг яхши самарадор усули уни мохсус сандиқларда зичлаб сақлашдир.

Гўнгни ўсимликларга солиш миқдори – унинг сифатига, тупроқ ва ўсимлик турига, минерал ўғитлар билан мос келишига боғлиқдир. Ноқора тупроқ зоналарда бу миқдор  бир гектар ерга ўртача 30-40 тоннани ташкил қилади. Гўнг оғир тупроққа қараганда енгил тупроққа камроқ солинади. Кўпроқ ёғингарчилик бўлиб турадиган жойларда тупроққа гўнг баҳорда 24-27 см чуқурликка солинади; жанубий ва иқлими қуруқ бўлган туманларда гўнгни кузда солиш мақсадга мувофиқдир. Гўнгни минерал ўғитлар билан бирга солишнинг самараси яхши бўлади. Масалан, гўнгга 1-10% фосфор унини аралаштириб ва уни 2-4 ой сақлаб сўнг ишлатса таъсири кучли бўлиб кутилган натижаларни беради.

Гўнг шираси – бу тез таъсир этувчи, самарали, асосан азот-калийли ўғитдир. У компостлар тайёрлаш ва ўсимликларга солиш учун асосий ўғит сифатида ҳам ишлатилади. Бунда 1 гектарга 5 тоннадан 16 тоннагача 2-2,5 центнер фосфорли ўғитни аралаштириб солинади. Ўғитлаш учун гўнг шалтоғини 1 гектарга 2-3 тонна бунда 2-4 баробар сув қўшилса яхши бўлади. Агар уни тупроққа 3-4 см чуқурликда солинса сув қўшмаса ҳам бўлади. Гўнг шалтоғини қўллашда зарурий шарт – солингандан кейин тупроқ билан беркитишдир.

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (16.01.2016)
Просмотров: 2569 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar