Главная » Статьи » O'simlik olami

Нок

Нок ейишни ёқтирадиганлар бу мева одамни аччиқ чой ёки қаҳвадан кўра яхшироқ тетиклаштиришини, кайфиятни кўтариб, чанқоқни босишда беназир восита эканлигини  яхши билишади.Нок таркибидаги қанд, пектин, ҳужайралар ва энг асосийси, А,В1,В2,Е,С,РР,Р витаминлари, каротин, фолий кислотаси, минерал тузлар (темир, калий, молибден, фосфор, кобалт, йод, манган, калций) йиғиндиси инсон организмига тетиклаштирувчи ва соғломлаштирувчи таъсир кўрсатади. Бундан ташқари микробларга қарши курашишда ноёб ҳисобланган гликозидлар мавжуд бўлиб, у организмдаги турли инфекцион касалликлар (буйрак ва пешоб пуфагининг яллиғланиши)нинг олдини олишда самарали ёрдам беради. Нок капиллярларни кучайтириб, юрак-қон томир тизимига ёшартирувчи таъсир ўтказади.
 Қандли диабетга чалинган ва оғир вазнли беморлар кундалик таомномасига бемалол 3-4 дона яхши пишган нокни киритишлари мумкин. Жигар, ошқозон-ичак тизими касалликлари билан оғриган беморлар эса хом нокдан истеъмол қилишлари керак.
 
Янги тайёрланган нок шарбати организмдан заҳарли чиқиндиларни чиқариш хусусиятига эга бўлгани учун, антибиотиклар билан даволашдан кейин тозаловчи ва тикловчи восита сифатида (кунига 1-2 пиёладан ичилади) қўлланилади.
 Шамоллаш, юқори ҳарорат ва йўталда кунига уч маҳал 0,5-1 пиёладан (4 та нок майда тўғралиб, устига 3 пиёла қайноқ сув қуйилиб 10 дақиқа паст оловда қайнатилади. 3-4 соат давомида тиндирилади) ичилади.
Камқонликда, қон айланишининг бузилишида (томирлар торайиши, синувчанлиги), варикознинг олдини олиш учун ҳар куни 2-3 дона нок тановул қилиш ўз самарасини кўрсатади.
Ҳафақонда бир пиёла қуритилган нок ва ўрик мевасини аралаштириб бир литр совуқ сув қуйилади, ўрта оловда пишгунча қайнатиб 4 соат давомида тиндирилади. Қайнатмани кунига 3-4 маҳал ярим пиёладан ичилади.
Буйраклар касаллигида, жумладан пиелонефритда бир пиёла қуритилган, майдаланган нокка 4 ош қошиқ сули ёрмасини қўшиб, устига 1 литр совуқ сув қуйилади. Ўрта оловда 15-20 дақиқа қайнатиб, сўнг 3 соат тиндирилади.
Бод касаллигида қуритилган, майдаланган нокдан 2 чой қошиқ олиб, устига 1 пиёла қайноқ сув қуйиб, 2 соат ўраб қуйилади. Тиндирилгандан сўнг кунига уч маҳал 1-2 ош қошиқдан ичилади.
Холецестит (ўт пуфаги яллиғланиши)да ҳар куни наҳорга икки дона нок тановул қилиш ёки ёввойи нокдан тайёрланган, шакар солинмаган компот ичиш яхши фойда беради.
 Диққат! Ошқозон ҳазм қилиш аъзолари касалликлари (гастрит, ошқозон яраси) зўрайганда нок тавсия этилмайди. Нок шарбатини сурункали қабзиятга дучор бўлган одамлар ичиши мумкин эмас. Нокни овқатдан 30-50 дақиқа кейин истеъмол қилиш керак. Нок тановул қилгандан кейин сув ичилмайди.
Ёввойи нокдан тайёрланган компот ҳалқ табобатида простатитнинг  олдини олишда кенг қўлланилади:
Куз ва қиш давомида қуритилган нокдан компот тайёрлаб (бир пиёла қуритилган нокнинг устига 1 литр совуқ сув қуйиб ивитиб қуйилади. Сўнг ярим пиёла шакар қўшиб қайнатилади. 3-4 дақиқадан кейин оловдан олиб 2-3 соатга ўраб қўйилади) истеъмол қилинади.
Шунингдек,қуйидаги дамлама ҳам ўта фойдали: яримпиёла қуритилган нокка 2 пиёла қайноқ сув қуйиб, термосда 1 соат тиндирилади. Сўнг докадан ўтказиб кунига 2 пиёладан ичилади.
 

 

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (29.01.2016)
Просмотров: 1316 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar