Главная » Статьи » O'simlik olami

Ўрикни сунъий усулда қуритиш технологияси

Сўнги йилларда ўрикни сунъий усулда қуритиш республикамизда ва айниқса хорижий мамлакатларда тез ривожланмоқда. Бу усулда мева сифатли ва қисқа муддатда қуритилади. Хорижда мазкур усулда мевалар кўплаб қуритилади. Кўпинча у айрим меваларни ҳаво-қуёшли қуритишнинг якуний босқичида маҳсулот намлигини зарур кондицияга етказиш учун ҳам қўлланилади.

Мамлакатимизнинг ҳаво-қуёшли усулда қуритиш учун қулай шароитга эга бўлган минтақаларда ҳам мазкур усулни анъанавий равишда серсув, офтобли усулда қуритиш яхши самара бермайдиган ўрик меваларини қуритишда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу усул айниқса ҳаво-қуёшли шароитда қуритиш имкони бўлмаган туманларда юқори аҳамиятга эгадир.

Қуритиш қурилмаларининг асосий таъсир этувчи агенти қиздирилган ҳаводир. Қуритгичлар бир-биридан қиздириш услуби ва уни хом-ашёга бериш усулига кўра фарқ қилади.

Консерва саноатида буғли конвейерли ва тунелли қуритгичлар кенг тарқалган. Буғли конвейерли қуритгичларнинг қуйидаги турлари мавжуд: СПК-4Г-15, СПК-4Г-30, САК-4Г-45, СПК-4Г-60. Буғланган намлик бўйича ишлаб чиқариш қуввати мос ҳолда 90,180,270,630 кг/соат.

Туннел типидаги қуритгичлар қуритиш агентининг ҳаракатланиш услуби бўйича тўғри оқимли, қарама-қарши оқимли, уйғунлашган ва кесишувчи турларга бўлинади. Қуритиш агенти – ёқилган газ ва ҳаво аралашмаси ёки қиздирилган ҳаво. Қуритгич ишининг ҳарорат тартиботи поғонали тавсифга эга (50-60 дан 75-780С гача). Бундай агрегатлардан янги резавор меваларни қуритиш учун ҳам, ҳаво-қуёшли қуритишда сўлитилган резавор меваларни етарлича қуритиб олиш учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Ўрик мевалари учун модернизация қилинган СКО-90М доривор ўтлар қуритгичидан фойдаланиш ҳам яхши натижалар беради. Қуритгич иссиқлик қуввати 250000 ккал/соат бўлган тўртта ТГ-2, 5А иссиқлик генераторларидан иссиқлик энергияси олади. Вентиляторлар қуритиш камерасига 1,5 м/сония тезликда қизиган ҳавони ҳайдайди. Камера ичида 5та транспортер тасмалар жойлашган. Юклама транспортёрлар ёрдамида юқориги тасмага хом ашё келиб тушади (бир қатор қалинликда). Ўрик меваларнинг помологик навига боғлиқ равишда дифференцияланган поғонали ҳарорат тартиботи ўрнатилади. Дастлабки босқичда 900С атрофидаги ҳароратда қуритиш самарали ҳисобланади. Юқоридан пастга ҳаракатланиб, энг пастги тасмадан (бешинчи) ўтар экан, хом ашё ҳарорати 60-70 0С бўлган минтақага тушади. Хом ашёга боғлиқ равишда тартибот ўзгаради. Бундай типдаги қуритгичда янги резавор меваларни қуритиш давомийлиги 12-24 соатни ташкил этади.

Ўрик меваларини қуритишнинг замонавий усулларини ишлаб чиқишнинг истиқболли йўналишларидан бири бу – гелиоқуритгичлардан фойдаланишдир. Ўрта Осиё, Арманистон, Азарбайжон, Жанубий Доғистон, шунингдек Қрим, Краснодар ўлкаси, Ростов вилоятларининг айрим туманларида уларнинг ишлаши учун кенг имкониятлар мавжуд (қулай иқлим шароитининг мавжудлиги). Гелиоқуритгичларни ишлашининг асосий принципи – қуёш иссиқлигидан самарали фойдаланишдир. Бунда махсус сунъий қуритгичларга қуёш нурларини яхши ўтказувчи шиша ойналар, полиэтилен плёнкалар, пластик ойналар ўрнатилади ва унинг ичи шамоллатиб турилади. Гелиоқуритгичларда қуритилган меваларнинг сифати, ранги, витаминлилиги табиийга яқин ҳолатда сақланади.

Бугунги кунда электр энергияси билан ишловчи кичик ҳажмли мева қуритгичлари ҳам кенг тарқалмоқда. Бу қуритгичлар фермер хўжаликлари шароитида кичик партиядаги ўрик меваларини қуритишда юқори самара беради

Категория: O'simlik olami | Добавил: azizjon_ibragimov (05.02.2016)
Просмотров: 1794 | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 0
avatar