Главная » Статьи » Qishloq xo'jaligi

Чорва маҳсулдорлиги - озуқабоп экинлар билан

Вилоятимиздаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантиришда мустаҳкам озуқа базасини яратиш муҳим аҳамиятга эга.
БЕДА – серҳосил дуккакли ем-хашак ўсимликларидан биридир. Бедадан хилма-хил озуқалар тайёрлаш мумкин. Бу озуқалар тўйимлилиги билан ажралиб туради. Беданинг шоналаш даврида бир килограмм кўк массаси таркибида 
0,22 озуқа бирлиги ва 30 г ҳазм бўладиган оқсил, 1 кг пичанида эса 0,47 озуқа бирлиги ва 101 г оқсил мавжуд. Беданинг таркибида кальций, фосфор, осон ҳазм бўладиган оқсил, ҳайвонлар ҳаёти учун зарур бўлган витаминлар мавжуд.
Дуккакли ўсимлик бўлгани учун, унга азот кўп ишлатилмайди, чунки бедани ўзи азот тўплайди, шунинг учун кўпроқ фосфорли ва калийли ўғитларни талаб қилади. Дастлабки ривожланиш даврларида фосфорга эҳтиёжи катта.
Бу даврда фосфор етарли бўлса, кейинги даврларда ҳам беда яхши ривожланади.
31.03.2015 Чорва маҳсулдорлиги - озуқабоп экинлар билан
Март ойида эски беда далаларида ўсиб ривожлана бошлаган ўсимликларни янада яхшироқ тупланиши учун бедапоялар фосфорли 
(Р-90) ва калийли (К-60) ўғитлар билан озиқлантирилиши ва бороналаш ёки дискаланаши мақсадга мувофиқ. Маълумки, беда ҳосилдорлигига фитономус заракунандаси салбий таъсир кўрсатади, шу сабабли бедапоя атрофидаги бегона ўтлардан тўлиқ тозалаш, беда ўсимликлари 5-6 см.га етганда фитономусга қарши кимёвий воситалар билан ишлов бериш ва об-ҳаво иқлим шароитларига қараб суғориш тавсия қилинади.
ҲАШАКИ ЛАВЛАГИ – ширали, енгил ҳазм бўладиган озуқа ҳисобланади. Унинг таркибида чорва моллари организми учун зарур бўлган моддалар: углеводлар, азотсиз экстрактив моддалар, минерал тузлар ва витаминлар мавжуд. Ҳашаки лавлаги чорва моллар организмида дағал хашакнинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради. 1 кг илдиз мевасида 0,11-0,12 озуқа бирлиги, баргида эса 0,10-0,11 озуқа бирлиги бор.
Уруғи сеялкалар ёрдамида қаторларининг кенглиги 70 ёки 90 см қилиб, марказий зонада март ойининг иккинчи-учинчи ўн кунлигида, жанубий ҳудудларда эса март ойининг биринчи ярмида, шимолий ҳудудларда март ойининг охири, апрель ойининг бошида экилади. Уруғ 
3-4 см чуқурликда ва бир хил тизимда экилиши зарур, шунда ҳар бир туп ўсимлик яхши ривожланади. Ҳар гектар ерга 8-10 кг уруғ сарфланади. Ниҳоллар тўлиқ униб чиққач культивация ўтказилади, сунг ягоналаш ишлари амалга оширилади, бунда ҳар гектар ерга 75-80 минг тўп ўсимлик қолдирилади. Бу тадбир қисқа вақт ичида тугалланиши лозим.
Кузги оралиқ экинлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида эрта баҳорда об-ҳаво, иқлим шароитларига ҳамда ўсимликлар ҳолатига қараб азотли ўғитлар билан озиқлантириш мақсадга мувофиқ. Бунда азотли ўғитларни 60-80 кг/га меъёрда соф ҳолда бериш тавсия қилинади. Ўғитлашдан кейин суғориш ишлари амалга оширилади. Баҳорда сулини уруғлик, кўк масса учун февраль ойининг охири, март ойининг бошларида 120-140 кг/га меъёрда экиш тавсия этилади.
31.03.2015 Чорва маҳсулдорлиги - озуқабоп экинлар билан
МАККАЖЎҲОРИ – ем-хашак сифатида дони ва пояси ишлатилади. Унинг дони жуда тўйимли (1кг маккажўҳори дони 1,34 кг озуқа бирлигига эга) ҳисобланиб, паррандаларга ва чорва молларига ёрма ҳолида берилади.
Маккажўҳорининг пояси молларга кўклигича берилади ёки силос тайёрланади, дони сут мум пишиш даврида ўрилганда поясидан юқори сифатли силос тайёрлаш мумкин.
31.03.2015 Чорва маҳсулдорлиги - озуқабоп экинлар билан
Маккажўҳори уруғи силос ва дон учун март ойининг охири ва апрель ойининг биринчи ярмигача экилади. Дон учун 22-25 кг/га, силос учун 
32-35 кг/га меъёрда, тупроқ шароитига қараб, 5-6 см чуқурликда экилади. 
Ўта юқори ҳарорат, сув танқислиги ва шўрлаган ерларда экин яхши ўсмайдиган минтақаларда силос учун оқжўҳори экиб ўстириш яхши натижа беради. Оқжўҳори дон учун 8-10 кг/га, силос учун 14-16 кг/га меъёрда экилади.
Мазкур тавсияларга жойлардаги фермер хўжаликлари қатъий амал қилсалар озуқабоп экинлардан юқори ҳосил олишга эришади.

 

 

http://navoiagro.uz/interaktiv-hizmatlar/294-31032015-chorva-ma1203suldorligi-ozu1179abop-ekinlar-bilan.html

Категория: Qishloq xo'jaligi | Добавил: azizjon_ibragimov (18.06.2016)
Просмотров: 1376 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar