Главная » Статьи » Qishloq xo'jaligi

Кузги бошоқли дон экинларини озиқлантириш

Илмий тадқиқотларда аниқланишича, суғориладиган ерларда маҳаллий кузги бошоқли дон экинларидан гектарига ўртача 50-60 центнер дон ҳосили етиштириш учун соф озиқа модда ҳисобида 180-200кг азот, 110-110 кг фосфор ва 60-70 кг калий ўғитларини бериш тавсия этилади. 
Фосфор ва калий ўғитлари, ғалла майсаларининг дастлабки ривожланиш босқичларида кўп талаб этилади. Бундан ташқари ўсимликларнинг генератив ўсиш босқичлари ва ривожланиш даврида ҳам фосфорли, калийли ўғитлар катта ахамиятга эга. Улар кузги буғдойнинг қишга чидамлилигини ошириб, доннинг етилишини тезлаштиради, унинг вазнини оширади. Пояни ётиб қолишдан сақлайди ва турли касалликларга нисбатан чидамлилигини оширади. Калий миқдорининг озайиши азот таъсир кучини камайтиради. Ғаллага фосфорли ва калийли ўғитларнинг йиллик меъёри бир мартаба шудгор остига ёки экишдан олдин тупроққа киритилади. 
Азотли ўғитларни табақалаштириб бериш юқори самара беради. Кузда об-ҳавонинг келишига қараб, ғалланинг ривожи сусайган ҳолатларда гектарига 25-30 кг.дан берилади. Эрта баҳорда, ғалла туплаш ва найчалаш даврида 75-80 кг дан (соф озиқа модда ҳисобида) азотли ўғитлар билан икки марта озиқлантирилади, айниқса тупроқнинг намлигига катта эътибор бериш талаб этилади. 

Ф.Ҳамроев http://navoiagro.uz/interaktiv-hizmatlar/304-14042015-kuzgi-bosho1179li-don-ekinlarini-ozi1179lantirish.html

Категория: Qishloq xo'jaligi | Добавил: azizjon_ibragimov (18.06.2016)
Просмотров: 1181 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar