Главная » Статьи » Tarix

Урта Осиё инсоният цивилизациясининг ўчоқларидан бири.

 Узбекистон худуди энг кадимги даврдан жахон цивилизациясинин учокларидан бири эканлиги шубхасиз. Узбекистон ва Урта Осиё худудларида олиб борилаётган кенг микёсдаги тадкикот ишларининг натижалари буни тасдиклайди.

Цивилизация тушунчаси нима?

Цивилизация – бу  дунё халкларинингтурли давраларда хаётнинг хамма сохаларида,яъни ижтимоий-иктисодий,сиёсий ва маданий сохаларда эришган ютуклари хамда тараккиёт боскичига кутарилиш жараёнларидир.

Бу жараёнлар эса инсониятнинг пайдо булиши ва ривожланиши,жамиятнинг ривожланиш даражаси, моддий ва маънавий маданиятнинг юксалиши,кабилалар ва халклар уртасидаги узаро муносабатларни уз ичига олади.

Урта Осиё цивилизацияси  турли худудларда турлича кечган. Масалан Жанубий худудларда яшаган кадимги кабилалар милоддан аввалги 6  минг йилликдаёк дехкончиликка утиб, унумдор хужаликни  ривожлантирган булса, айнан шу даврда Шимолий худудлардаги кабилалар асосан овчилик,   баликчилик ва чорвачиликнинг илк куринишлари билан шугулланганлар.

Бундай нотекис ривожланиш жараёнини Урта Осиёнинг °зига хос географик шароити ва узаро муносабатлар билан боглаш мумкин.

Урта  Осиё чул ва дашт, тог олди ва дарё вохаларидан иборатдир. Бу ерлардги маданий ривожланиш нотекис булган. (Копетдог,Хисор, Зарафшон тоглари худудлари, хамда Кизилкум, Коракум,Кашкадарё ва Зарафшон вохасининг дашт худудлари).

 Ундан ташкари хали неолит давридаёк,яъни мил.ав.6 – 4 минг йилликларда Урта Осиё ахолисининг Шарк, Олд Осиёдаги кадимги цивилизация учоклари билан  билан турли сохадаги муносабатлари Урта Осиё цивилизациясига катта таъсир курсатган.          

Ибтидоий жамоа тузуми кишилик жамияти тараккиётидаги энг узок давом этган ваг энг кадимги даврдир. Бу даврни факатгина моддий манбалар асосида урганилади. Ибтидоий жамоа тузуми даврини чукур урганишда бизга археология,этнография, антропология, фанларининг ёрдами каттадир.

  1. Палеолит даври; бундан тахминан 800 минг илгари  бошланиб,12 мин йиликкача давом этган. Уз навбатида бу давр учга булинади;

А) илк палеолит –Ашель даври .мил.ав.  800-100 минг йилликлар.

Б) урта палеолит –Мустье даври,  мил.ав. 100-40 минг йилликлар

В) сунгги палеолит  - мил.ав.40-12 минг йилликлар

2. Мезолит. Мил.ав. 12-7 минг йилликлар

3. Неолит. Мил.ав.6-4 минг йилликлар

4. Энеолит. Мил.ав. 4 минг йиллик охири – 3 минг йиллик бошлари.

5. Бронза даври. Мил.ав. 3-2 минг йилликлар.

6. Темир даври. Мил.ав. 1- минг йилликнинг бошларидан.

Узбекистон худудида энг кадимги одамлар манзилгохлари Фаргона водийсининг Селунгур, Тошкент вилоятининг Кулбулок, Бухоронинг Учтут маконларидан топилган. Бу даврда одамлар тош куроллардан фойдаланиб асосан овчилик ва термачилик билан шугулланишган.

Урта палеолит даври маконлари Тошкент вохасидаги Обирахмат, Хужакент, Самарканддаги Омонкутон, Бойсун тогларидаги Тешиктош каби купгина маконларда аникланган. Тешиктошда тош куроллар билан бир каторда одам суяклари хам топилган бу суяклар 9-10 яшар неандерталь боланинг суяклари эди.

Урта палеолит даврига келиб ибтидоий жамият одамларининг мехнат куроллари такомиллашган. Энг мухими, ибтидоий тудадан уругчилик жамоасига утиш бошланган. Шимолдан улкан музлик кучиши натижасида  олов кашф килинади. Одамлар турар жойларга асос сола бошладилар .Жамоа булиб ов килиш пайдо булди.

Сунгги палеолит даврига оид маконлар Охангарондаги Кулбулок , Тошкентнинг гарбидаги Бузсув 1 массивида хамда Самарканд шахрида топилган. Бу даврга келиб одамлар факат тог худудларида эмас , балки текисликларда хам яшай бошлайдилар. Бу даврнинг энг катта ютуги уругчилик тузумига (матриархат ) утишдир.

Палеолит даврига хулоса ясайдиган булсак, шуни айтишимиз мумкин-ки, бу даврда ибтидоий одамлар хужалик юритишнинг энг оддий  йулларидан мураккаброқ к°ринишларига °тадилар(овчилик,баликчилик).

Олов кашф этилди. Ибтидоий турар жойлар узлаштирилди. Уругчилик тузумига утилди. Мехнат куроллари такомиллашиб борди. Диний карашлар пайдо булди.

Мезолит даври ёдгорликлари Сурхондарёнинг Мачой горидан, Марказий Фаргонадан топилган.Бу даврга келиб музлик яна Шимолга кайтади ваг натижада усимликлар дунёсида катта узгаришлар содир булди. Инсоният уз тарихидагидастлабки мураккаб мослама  ук-ёйни кашф этди.

Мезолит даври куроллари палеолитга нисбатан ихчамлиги ваг сифатлилиги билан фарк килади. Мезолит даврида одамлар асосан овчилик ваг термачилик билан шугулланганлар. Бу даврнинг охирига келиб дастлабки уй чорвачилиги  ривожланган.

Неолит даврига келиб. Кадимги кабилалар хаётида катта узгаришлар содир булади. Бу даврда одамлар  асосан дарё сохиллари буйлаб.куллар буйларида яшаб. Баликчилик, овчилик, дехкончилик,човачилик хамда кисман хунармандчилик билан шугулланганлар. Бу даврнинг энг катта ютукларидан бири  кулолчиликнинг пайдо булишидир. Шунингдек бу даврда кайиксозлик ваг тукимачилик хам юзага келди.

 Неолит даври одамларнинг шугулланган хужалик куринишига караб куйидаги маданиятларга булинади: Жойтун маданияти. Калтаминор маданияти, Хисор маданияти.

Жойтун маданияти. Жанубий Туркманистон худудидаги  мил.ав.6-4 минг йилликларга оид маданият. Бу ердан Урта Осиёда биринчи марта пахса уйлар колдиклари,сопол идишлар топилган. Ахолиси асосан. Дехкончилик,чорвачилик, ваг кисман овчилик билан шугулланган.

Калтаминор маданияти. Кадимги Хоразм худудидан топилган булиб мил.ав.5-4 минг йилликларга оид. Калтаминорликлар баликчилик, овчилик, ваг кисман хунармандчилик билан шугулланганлар.

Хисор маданияти.  Хисор-Помир тогларидан топилган. Мил.ав.5-4 минг йилликларга оид.Хисорликлар сопол идишлар ясаб,асосан чорвачилик,овчилик,кисман хунармандчилик билан шугулланганлар.

Энеолит даври маконлари Хитойдан Дунайгача булган катта худудда таркалган булиб, хамма жойда ижтимоий тараккиёт билдалигни кузатилади. Урта Осиёда энеолит даври билан боглик булган ижтимоий-тарихий. Маданий жараёнлар куйидагилар:

  1. Хужаликнинг  бошка хамма турларига караганда хайдама дехкончиликнинг устунлиги;
  2. Тошдан ишланган куроллар куп булган холджа мис куролларнинг пайдо булиши.
  3. Катта-катта итбтидоий жамоаларнинг пахсмадан ваг хом гиштдан тикланаган катта-катта уйлари.
  4. Кулолчиликда мухим теника ютуги – хумдонларнинг ишлатилиши.
  5. Турли хайвонларнинг хайкалчалари.
  6. Сопол буюмларга рангли расмлар ишланиши.

Бу даврга оид макондал Бухоро вилоятининг Лавлакон, Бешбулок. Учтут кишлокларида топилган Самарканд вилоятининг Панжиткент кишлоги атрофларидан (Саразм  маданияти) топилган.Бу дарга келиб дехкончилик Урта Осиёнинг шимоли-шаркий худудларига хам ёйилди.

 Бронза даври .

Бронзанинг ватани асли Кичик Осиё ваг Месопотамия хисобланади. Мил.ав.3 минг йиллика келиб бронза Урта Осиёга таркалган.Бронзадан ясалган куроллар дастлаб Хоразмда,Кашкадарё ,Зарафшон вохаларида ваг Фаргона водийсида топилган

       Улардан энг йириклари – Сополлитепа, Жаркутон.Тозабогоб,Замонбобо,Чуст. Амиробод ёдгорликларидир.        Бу даврда мехнат таксимоти юзага келди.

 

Категория: Tarix | Добавил: azizjon_ibragimov (10.06.2016)
Просмотров: 4935 | Рейтинг: 1.5/2
Всего комментариев: 0
avatar