Главная » Статьи » Tarix

Ўзбекистон тaрихи фани предмети, назарий- методологик асослари ва уни ўрганиш манбалар

Режа:

  1. Ўзбекистон тарихининг предмети ва уни ўрганиш манбалари.
  2. Ўзбекистон тарихининг назарий-методологик асослари.
  3. Комил инсонни тарбиялашда Ўзбекистон тарихини ўқитишнинг роли.

 ХХ асрнинг мамлакатимиз ҳалқлари берган энг буюк ва олижаноб неъмат – бу Ўзбекистон миллий давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши бўлди. Чунки мустамлакачилик зулми ва мутелигидан озод бўлиш, том маънодаги истиқлол мустақилликка эришиш ҳалқимизнинг узоқ йиллардан бери кутган эзгу орзу-армони эди. Бу мақсад йўлида миллатнинг минг-минглаб фарзандлари ўз жонларини қурбон қилдилар. Ўзбекистоннинг миллий давлат мустақиллиги ҳалқимизнинг ҳур, эркин, озод яшаб, ўз тақдирини ўзи белгилаш, ҳал қилишдек буюк бахт бугунги авлод вакилларига насиб этди.

 Аммо қўлга киритилган миллий давлат мустақиллигини сақлаб қолиш уни сиёсий, иқтисодий жиҳатдан янада мустаҳкамлаш ва келажаги буюк давлатни барпо қилиш мислсиз даражада мураккаб ва шарафли бир вазифадир.

Бу вазифанинг қай даражада бажарилиши мамлакатимиз фукароларининг ижтимоий-сиёсий савияси, миллий истиқлол мафкурасининг нечовлик улар онгида шаклланиб, хаётий дунёқарашига айланиши билан муштаракдир.

Ёш авлодга ўз она тарихини билдирмасдан, тарихий воқеа ва ходисаларни таҳлил этмасдан,тарихий билим ва тарбия бермасдан унинг онгида миллий ўзлик ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мумкин эмас. Шундай экан, мустақил Ўзбекистон таълим тизимида Ватан тарихини муфассал, асосий фан сифатида ўқитиш бугунги хаётимизнинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолиши – бу давр тақозосидир.

Тарих  фани турли  халқлар қандай яшагани, уларнинг хаётида қандай воқеалар содир бўлганлиги, одамлар хаёти қандай ва нима учун ўзгариб хозиргидай бўлиб қолганлигини ўрганса, Ўзбекистон тарихи эса шу Она заминимизда ўтмишда яшаган халқларнинг ва уларнинг ривожланиши жараёнида содир бўлган ўзгаришлар, воқеа-ходисалар,  уларнинг турмуш тарзи иқтисоди, маданияти ва шу кабиларни тўлалигича ўрганадиган фандир. Юртбошимизнинг шу хақдаги  фикрлари катта аҳамиятга эгадир. Хозир Ўзбекистон деб аталувчи худуд, яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганлигини бутун жаҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан алломалар, фозилу-фузалолар, олиму-уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан.  Диний ва дунёвий илмларнинг асослари ана шу заминда яратилган, сайқал топган. Эрамизгача ва ундан кейин қурилган мураккаб сув иншоатлар шу кунгача файзини маҳобатини осори-антиқаларимиз, қадим-қадимдан юртимизда деҳқончилик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шахарсозлик санъати буюк бўлганидан далолат беради.

Бизнинг онгимиздан ташқарида ва бизнинг онгимизга боғлиқ бўлмаган холда мавжуд бўлган борлиқ воқелик Ўзбекистон тарихи фанини ўрганиш объектидир. Ўзбекистон тарихи фақат турли билимлар тарзидаги фан эмас, балки бир неча асрлар давомида тўпланиб келган ўзаро ички қонуниятлар билим чамбарчас боғланган билимлар тизими сифатидаги фандир.

Шуни таъкидалаш лозимки, ҳали Ўзбекистон тарихи фани олдида муаммолар жуда кўп. Аниқлик киритилиши лозим бўлган масалалар ҳам тўлайгина. Хусусан Ватанимиз худудида энг қадимги даврлардан бошлаб яшаётган аҳоли ва уларнинг жойлашуви; бу аҳолининг қушни қабилалар ва элатлар билан турли муносабатлари; қадимги маҳаллий аҳолининг хозирги ўзбек халқи пайдо бўлишига таъсири, ўзбек халқи пайдо бўлишига таъсири, ўзбек халқи пайдо бўлишининг хронологик доираси шулар жумласидандир.

Ундан ташқари, дастлабки ўзбек давлатчилигининг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳам муҳим масаладир. Маҳаллий қадимги аҳолининг ўртоқлашуви ва бу жараён натижасидан дастлабки аҳоли манзилгоҳларининг (Туркистон, Қозоғистон, Қирғизистон) битикларида бу қадимги диёрнинг аҳолиси, айниқса, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётига доир нодир ва қимматли фактик материаллар қайд қилинган.

9-10 асрларда Мовароуннахр, Хуросон ва Эроннинг халифаликдан ажралиб, мустақиллика эришган даврида ўрта аср  тарихшунослиги ривож топиб, араб ва форс тилларида бир қанча йирик тарихий ва географик асарлар битилади. Масалан, Ал- Яъқубнинг “Китоб ал-булдон” (Мамлакатлар хақида китоб), “Тарих”;  Болозурийнинг “Китоб футух ал-булдон” (Мамлакатларнинг фатх этилиши хақида китоб); Табарийнинг “Тарих ар-русул ва-л мулк” (Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи); Истахрийнинг “Китоб масалик ул-жамолик” (Мамлакатлар ва йўллар хақида китоб); Берунийнинг “Осор ул-бокия ан-ал курун ал-холия” (Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар); Наршахийнинг “Тарихи Бухоро”; Насафийнинг “Самарқанд тарихи”; Байхақийнинг “Тарихи Маъсудий” ва кўпгина бошқа  асарлар шулар жумласидандир. Ўрта асрларнинг бу нодир ёзма манбаларида  халифалик тарихи, унинг қўл остидаги мамлакатларнинг географик ҳолати; йирик шаҳарлар ва қалъалар, ахолиси ва унинг асосий машғулоти, урф-одатлардан ундириб олинадиган “хирожа” солиғининг умумий мулкдори, вақф мулклари, карвон йуллари, ҳукмдорлар, халқ қўзғолонлари, дехқончилик, хунармандчилик каби масалаларни қамраб олган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ҳаётга доир муҳим маълумотлар баён этилган. Қадимги туркий қабила  ва қавмларнинг тарихи ва этник  таркиби, тили, турар жойлари, тамғалари ва диний эътиқодлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётда тутган ўринларига оид маълумотлар Махмуд Қошғарийнинг “Девону луғот ат-турк” асарида баён этилган.

Муғул босқинчиларининг Ўрта Осиё халқларига нисбатан вахшийликлари тўғрисида эса биз Жувайнийнинг “Тарихи Жохонгушой” (Жахонгир Чингизхон тарихи), Рашидуддиннинг “Жомиъ ут-таворих” (Тарихлар мажмуаси) каби араб ва форс  тарихчилари асарларидан билиб оламиз.

Темур ва Темурийлар даври тўғрисида қатор ёзма манбалар мавжуд бўлиб, улар  Темур ва Темурийлар салтанатининг ташкил топиши, ички ва ташқи муносабатлари, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий хаётига оид мухим маълумотлар  беради. Бу Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома”, Муъинуддин Натанзийнинг “Мунтахаб Ут-таворих”, Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома”, Мирхонднинг “Равзат ус-софо”, шулар жумласидандир.

XVI аср бошларида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар, Шайбонийхон давлатининг ташкил топиши, Мухаммад Солиҳ, Биноий, Бобир каби муаллифларнинг  эски ўзбек ва форс тилларида ёзган мемуар асарларида баён этилган.

Бухоро ва Хива хонликларининг тарихини ёритишда  Абулғозий Боходурхоннинг “Шажараи Турк” ва “Шажараи Тарокима”, шунингдек, Мухаммад Амин Бухорий, Мухаммад Юсуф Мунший асарлари муҳим ўрин эгаллайди. Қўқон хонлиги  тарихи Мухаммад Хаким, Мухаммад Аваз, Ниёз Мухаммад, Мулла Олим Махдумхожи асарларида баён этилади.  Тошкентлик мауррих Мухаммад Солиқҳўжанинг 2 жилдли “ Тарихи жадидаи Тошкант” (Тошкентнинг янги тарихи) асарида Қўқон хонлиги тасарруфидаги ерларни Россия империяси томонидан босиб олиниши арафасидаги воқеалар, Бухоро тарихи,  Тошкентдаги  жангу-жадаллар кенг баён этилган.

Россиянинг Туркистонни босиб олиши ва бу ерда ўрнатган мустамлакачилик тузуми, унинг  оқибатлари рус тарихчилари, харбий мутахассислари, дипломатлари томонидан ёритилган, улар бир томонлама характерга эгадир.

Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, Ватан тарихи янгидан, хар томонлама кенг ва чуқур, холисона  тадқиқотлар олиб бориш имкониятлари яратилгач Президентимиз  Ислом Каримов бир гурух тарихчи олимлар билан бўлган учрашувда тарихчи олимлар олдига  Ўзбекистон янги тарихини яратиш борасида қатор муҳим вазифаларни белгилаб берди.

Ўзбекистон  тарихи олимлари томонидан миллий мафкурага  асосланган, миллий ғоя билан суғорилган холда Ўзбекистон  тарихини кенг ва чуқур тадқиқ қилиб холисина талқин этишнинг  дастлабки илмий концепцияси хамда миллий қадриятларга асосланган янги метадалогияси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистоннинг энг қадимги давлардан то хозирги кунгача тарихини янги концепция асосида “Ўзбекистон тарихи”нинг 6 жилдлигини яратиш, мустаққиллик даврини алохида 7-жилд сифатида тадкиқ килиш назарда туғилган.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейинги энг янги тарихи Президентимиз И. Каримовнинг асарлари,  нутқлари, интервьюларида ўз аксини топган.Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёеий, иқтисодий ва  маданий хаёт, амалга оширилаётган ислохотларининг ўзига хос хусусиятлари, республикада амалга оширилаётган демократик ва ҳуқукдй давлат барпо қилиши жараёнлари батафсил ёритиб берилган. (Каримовнинг йирик асарларининг номини келтириш лозим).

2. Ватан тарихини ёритшида назарий-методологнк асарларни билиш катта аҳамиятга эга.Булар илмийлик, холислик, тарихийлик методларидир.

Ўзбекистон тарихининг яхлит концепциясини яратиш, буни амалга ошириш учун бир бутун тарихий жараённи нисбатан мустакил бўлган бўлакларга, яьни давларга бўлиш ва уларни чуқур таҳлил қилиш лозим.  Асосий вазифалардан яна бири – янги ёзилган тарихни ўрганишни тахлил қилишдир.Мустакиллик шарофати билан яратилган имкониятлардан фондаланган холда, мавжуд тарихий хужжахларни илмий асосда умумлаштириш лозим, ва бу ишни тезкор амалга ошириш керак.

Илмийлик билан бир қаторда ходислик туради. Бунда хар бир тарихий воқеа-ходисаларни тахлил қилаётганда холис, хаққоний равишда ўрганиш ёки тарихчининг хохиш иродасидан ташқарида, воқеа--ходисалар қандай содир бўлган бўлса, шундайлигича ёритиш кузда тутилади. Хар бир тарих ёзувчи шахс сифатида ўзининг мулохазалари , идроки ва хис туйғулари билан атрофни ўраб турувчи мухит узвий равишда боғлиқ. Бу боғлиқлик унга ўз тасьсирини ўтказади. Холислик талаб этадиган қоидалар шундан иборатки,  ушбу йўналишда тарихий-маданий тараёнида (тарихнинг турли даврларида) ўрганиш жараёнида бўлиб ўтган, худди ўша холатда талқин ва тахлил этиш, текшириш ва хулосалар чиқариб, яхлит келтириш жуда мухимдир. Бундай холларда аниқ манбаларга асосли  равишда таяниш, тарихий жараёнларининг боғлиқлигини асослаш керак бўлди.   

Ўзбекитон тарихини ўрганишнинг методологик асасларидан бири  бу воқеа ва ходисаларни диалектик тарзда ўрганишдир.

Диалектика олам ягона ва яхлит, унда содир бўладиган ходисалар, воқеалар умумий ва ўзаро боғланишида, узлуксиз харакатда, зиддиятли  бўлади, деб таълим беради.

Бу метод Ўзбекистон тарихини ўрганишида         уни тўлалигича, воқеа- ходисаларни бир бири билан боғлиқликда, айрим тарихий воқеаларни ўргатувчи фанларни хам бир бутунликда, унинг бўлакларини ажратиб олмаслик ва воқеа-ходисларни доимо ўрганишларда, ривожланишда ўрганишни тақозо этади. Бирор бир давр хақида фикр мулохаза юритилаётган бўлса, шу даврнинг ўзига хос хусусиятини англаб олиб  уни кўрсатишни талаб килади. Деалектик методга асосланиб, тарихий жараенни умумийлик ва алохидалик қоидаларидан келиб чиққан холда тушиниш лозим.

Ундан ташқари, диалектик метод Ўзбекитон тарихтни аввало Ўрта Осиё қолаверса, жахон халқлари тарихи билан боғлиқ холда ўрганишни тақозо этади. Чунки мавжуд бўлган хар бир халқ, миллат, элат фақат ўзига хос хусусиятлари билан бутун инсоният таракқиётида умумий боғланишдир. Хақиқатдан хам, ўзбек халқининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиши жахон тарихий  тараққиётининг ажралмас қисмидир. Чунки, энг қадимги даврлардан бошлаб яқин ўтмишга қадар Ўрта Осиё, Шарқий Туркистон,   Еттисув, Эрон,  Афғонистон, Шимолий Хинджстон каби худудлар ўртасида ягона иқтисодий ва маданий макон мавжуд эди.

Ўзбекистон тарихини ўрганишда тарихийлик хам мухим ўрин эгаллайди. Бу метод тарих жараёнида содир бўлган воқеа-ходисаларни ўрганишда кетма-кетликни талаб қилади.Бир воқеа-ходиса билан бошқасини сабаб-окибатли боғланиши хам кўрсатилади. Тарихийлик вокеа-ходисаларни қай тарзда содир
бўлганлигини, жамият ривожланиши айрим   шахслар ва уларнинг роли тўғрисида  тугри хаққоний фикр юритишига ўргатади. Тарихийлик методологиясн. халқнинг ўтмишига,, хозирги замони ва  келажагига ягона          сифатида ўтмиш хозирги замонни тайёрлайди, хозирги замон келажакни яратади, деган тарққиёт қонуни асосида қарашни талаб қилади. Бўлиб ўтган тарихий-маданий жараёнларни, аждодларимиз қолдирган ўлкан меросни қанчалик чуқур ва хар томонлама ўргансак, англаб етсак хамда кенг таргиб қилсак, хозирги замонни шунчалик мукаммал тушуниб келажакни      тасаввур этамиз.

Президентимиз И.Каримов ўзининг “Тарихий хотирасиз келажак йук” номли асарида ешларни комил инсон қилиб тарбиялаш борасида шундай деган: “Маънавиятни тиклаш, туғилиб ўсган юртида ўзини бошкалардан кам сезмай, бошини баланд кўтариб юриш  учун инсонга, албатта тарихий хотира керак. Тарихии хотираси бор инсон - иродали инсондир. Ким бўлишидан қатьий назар, хар хил  аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай инсонларни     йулдан уриш; хар хил ақидалар таъсирига олиш мумкин эмас .Тарих сабоқлари хушёрликка ўргатади, иродасини мустахкамлайди.” Ушбу сўзлар комил инсонни тарбиялашда ватан тарихана холисона ва хаққоний  ўзганишда нақадар мухим  эканлигининг  яққол далилидир.

Хар томонлама етук , комил инсонни         тарбиялашда Ўзбекистон тарихининг ўзни беқиёсдир.  Комил инсон тушунчасига юртбошимиз яна шундай      таьриф беради: «Комил инсон деганда, биз аввало, онги юксак, мустақил фикрлай оладиган, хулқ-атвори         билан ўзгаларга ибрат бўладиган билимли, маърифатли кишиларни тушунамиз. Онгли, билимли одамни хар қандаи олди қочди гаплар билан алдаб бўлмайди, у хар бир нарсани ақл-мантиқ тарозусига солиб кўради. Ўз фикр-уйи, хулосасини мантиқ асосида кўрган етук одам бўлади. Бугунги кунда         ёшлар маънавий  рухини  мустахкамлаш ва ривожлантириш борасидаги ишлар давлатнинг олдида турган мухим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Мавнавнят,  маънавий баркамоллик осонгина         киши рухига кириб колмайди. Унга хар куни ва хар соатда         сабр-бардош билан мехнат қилиш орқали эришиш мумкин.бу юксак вазифани амалга оширишда Ўзбекистон тарихи фанининг ўзни каттадир. Ўзбекистон тарихи фани Олий таълим тизимида ўзининг жамиятида тутган бўзни ва мавқеига кўза асоаий ва етакчи фандир. Шунинг учун хам бу фан барча Олий ўқув юртларида бир      хил хажмдаги соатларда ўкитилади.

3.Комил инсонни  тарбиялашдек долзарб вазифани амалга оширишда Ўзбекистон тарихи фани олдида қуйидаги вазифалар туради:

1. Ўзбекистон тарихи фани ёш авлод онгида сийсиё, илмиё-назариё дунё қараши шакллантиртш, вокеа ва ходисаларга тарихий нуқтаи назардан ёндошадиган хар томонлама етук, баркамол инсонни тарбиялаши лозим

2.  Ўзбекистон тарихи мустақил Ўзбекистон ёшлари онгида миллий виждонни уйготиб, унинг шаклланишига кўмаклашади. Ёшлар аждодларимизнинг тараққиёт йулини, тарихий тажрибаларини ўқиб-ўргангандагина уларда истиқлол тафаккури, миллий мафкура, миллий ғоя тушунчаси, хозирги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий-маъзрифий турмушни ўхмиш билан қиёслаш ва келажакка назар солиш туйғуси шаклланади.

3.  Ўзбекистон тарихи фани ёшларни Ватанга садоқат, хамда харбий ватанпарварлик аньаналари рухида тарбиялаш воситасидир.

4.Ўзбекистон тарихи ёшларимизни байналминалчилик рухида тарбиялаш қуролидир. Ёшлариимиз бу фанни ўқиш, ўрганиш ва  мутоала қилиш жараёнида Ўзбекистон жахон хамжамиятнинг ажралмас таркибий қисми ва бир бўлаги эканлигини тушуниб оладилар,ўзбек халқнинг буюк алломалари ва фан-маданиях арбобларининг жахон тарққиётига қўшган ва қўшиб келаётган муносиб хиссаси билан қонуний суратда фахрланадилар.

5. Ўзбекистон тарихи фани ёш авлодни улуғ халқимизнинг миллий қадриятлари ва ахлокий фалатлари: халоллик, поклик, одиллнк, инсонпарварлик, ростгўйлик, мехнатсеварлик ва камтаринлик, иймон ва эътиқодлилик рухида тарбияламоғи лозим, уларда Ватан ва халқ олдидаги бурча садоқат хиссини қарор топтирмоғи керак.

 

Категория: Tarix | Добавил: azizjon_ibragimov (10.06.2016)
Просмотров: 3625 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar