Главная » Статьи » Turli mavzular

Ёғ-мой ва нефтни қайта ишлаш саноати чиқиндиларидан рақобатбардош композицион маҳсулотлар олишнинг физик-кимёвий асослари ва технологияси

Агрессив муҳитларга бардошли бўлган, узоқ муддат хизмат қилувчи  зангга қарши композициялар олишда металл юзасининг тозалик даражаси жуда муҳим ҳисобланади. “Металл-коррозиябардош қоплама” тизимида  металл  юзасининг   тозалик даражаси фазалараро бирикиш механизмига  тўғридан тўғри таъсир қилади. Юза тозалиги юқори бўлган ҳолатларда   адгезияси ҳам юқори  бўлади.

Ҳозиргача маълум бўлишича, чет эллардан олиб келиб ишлатилаётган энг сифатли техник ютувчи воситаларда афзалликлар билан бир қаторда камчиликлари ҳам мавжуд. Улар ўзларининг тақчиллиги, таннархининг юқорилиги, металл юзаларига нисбатан агрессивлиги, нисбатан  агрессивлиги, нисбатан заҳарлилиги самараларининг пастлиги билан ажралиб туради. Шу боисдан юқоридаги  камчиликлардан  ҳосил бўлган, маҳаллий хом ашё ва санот  чиқиндилари синтез қилиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни мақсад қилдик. Янги техник ювувчи восталар  таркибида ёғсизлантирувчи, эмульсияловчи, дисперсловчи, коррозиядан ҳимояловчилар, эритувчи ва стабилизаторлар бўлишига алоҳида эътибор қаратдик. Бу хусусиятларни госсипол ва унифлок таъминлайди. Госсипол таркибий қисмларининг тузилиши, кимёвий физик-кимёвий ва механик характеристикаларини аниқлаш юзасидан ўтказилган лаборатория изланишларимиз унинг асосида янги турдаги ювиш воситалари олиш имкониятларини беради. Ишқорли компонентлар  сифатида Навои азот  ишлаб чиқариш корхонаси маҳсулоти унифлокни қўллаш билан ювиш воситасининг самарасининг юқори ва таннархнинг арзон бўлишига эришиш мумкинлиги тадқиқотнинг асоси қилиб олинди.

Тажрибаларимизда госсипол, унифлок  ва  гудрон аралашма ўзаро концентрацияларининг  тозалаш  даражсига таъсири ўрганилди. Ушбу таркибда коррозиянинг  олдини олувчи моддалар борлиги унинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Ювиш ва коррозиянинг олдини олиш вазифасини Госсипол таркибидаги компонентлар бажаради. Ушбу таркиб билан технологик жиҳозларни тозалашда ювувчи воситанинг ишқорийлиги муҳим роль ўйнаши аниқланди. Асосан рН-11,5 дан юқори бўлган юқори тозалаш кўсаткичига эришилди. Юқоридаги рН кўрсаткичини сақлаш мақсадида бошқа техник ювувчи воситалар таркибига  Na2CO3, Na3PO4, Na2Si2O3( суюқ шиша)  киритилади.  Биз олган техник ювувчи воситанинг афзаллиги шундан иборатки, таркибидаги унифлок сувда 38-40% гача эриб, эритма рН кўрсаткичини 13,2 гача кўтарди.

Қуйидаги  жадвалда техник ювиш воситасининг таркиблари ўзаро  нисбатлари ва мос равишда тозалаш даражаларини ўрганиш натижалари келтирилган.

жадвал

Металл  юзаларни тозалаш самарадорлигининг ТЮБ ни ташкил этувчилар ўзаро ниабатларига боғлиқлиги

 

Компонентлар миқдори, мас.%

Ишлов бериш шароити

Госсипол

Унифлок

Гудрон

сув

Харорат, 0С

Ушлаб туриш вақти, (мин)

Эришилган тозалик даражаси, %

35,0

0,33

30,0

34,67

70

60

97,0

35,5

0,34

29,5

34,66

70

60

98,5

36,6

0,35

29,0

34,65

70

60

98,0

36,5

0,36

28,5

34,64

70

60

98,0

37,0

0,37

28,0

34,63

70

60

98,2

37,0

0,38

27,0

34,62

70

60

98,0

38,0

0,39

27,0

34,61

70

60

98,0

38,5

0,40

26,5

34,60

70

60

98,0

39,0

0,41

26,0

34,59

75

60

96,8

39,5

0,42

25,5

34,58

75

60

96,5

40,0

0,43

25,0

34,57

75

60

95,0

 

Олинган  тажрибалар натижалари асосида қуйидагича хулоса чиқариш мумкин.  Яъни сода –сульфатли аралашма  концентрацияси 25-30 % оралиғида бўлган  юқори ювиш самарадорлигига эришиш  мумкин. Тажрибалар асосида госсипол, унифлок ва сув сақловчи  техник ювувчи   восита қўшимча равишда гудрон  аралашмани  компонентларнинг қуйидаги  нисбатида сақлаши оптимал таркиб  эканлиги аниқланди: Госсипол – 35,5 -38,5; унифлок- 0,33-0,40; гудрон -6,5-30,0; сув-қолгани.

Бу композиция бир вақтнинг ўзида ёғсизлантириш, эмульциялаш, ҳўллаш ва стабиллаш хусусиятларини намоён этади.  Таклиф этилган таркибли эритма  металл билан таъсирлашмайди ва унинг конструкцияси бузилмайди.  Техник ювувчи  восита машина  деталлари ва турдаги   саноат қурилмаларини  ёғли-мойлаш материалларидан, эксплуатацион мой қолдиқларидан, консервацион  қопламалардан тозалаш учун ҳамда махсус  кийим –бошни,  ванналар,  раковиналар   шиша идишларни ёғсимон ифлосланишларни ювишда ишлатилиши мумкин.  Ишлаб чиқилган композици я заҳарсиз бўлиб, порлаш  хавфи ва ёқимсиз ҳиди йўқ.  У 70-80 С даги 25-50 г/л  концентрацияли  сувли эритма сифатида  стационар  ювиш қурилмаларида қўлланилади. Композицияни олиш технологияси  расмда келтирилган.

Техник ювувчи восита олиш технологик схемаси

1- госсипол учун сиғим; 2-ўлчагичлар; 3-аралаштиргичлар; 4-қобиқ трубали қиздиргич; 5- сув учун сиғим идиш; 6-унифлок учун сиғим идиш; 7- бункер; 8- тўйинтиргич; 9- шнекли миқдорий дозатор; 10-насос; 11- қадоқлаш аппарати.

Госсипол (1) дан ўлчагич (2) орқали аралштиргич  (3) нинг юқори қисмидан берилиб, сув буғи ёрдамида 90-95 С ҳароратгача  қиздирилади. Аралатиргич қобиқ-трубали қайнатгич  (4) билан жиҳозланган.  Қайнатгичнинг ғилофига ўткир  буғ берилади. Госсипол идиш  (5) дан келувчи  сувда эрийди. Унифлок  сақлаш идиши   (6) дан ўлчагич  (2) орқали  аралаштигич (3) га берилади. Унифлокнинг  қиздирилган тўйинган эритмаси  аралаштиргичда 30 минут давомида  аралаштирилади, сўнг  аралашма устига бункер   (7) дан  тўйинтиргич (8) орқали  шнекли миқдорий дозатор   (9) ёрдамида  гудрон аралашма  берилади ва 40-45 минут аралаштирилади. Кейинчалик тайёр маҳсулот насос  (10) ёрдамида қадоқлаш аппарати  (11) га узатилади.

Госсипол асосан  ёғсизлантириш, коррозия маҳсулотларини  йўқотиш,  юзларини тозалаш, ноорганик ифлосликларни йўқ қилиш каби хусусиятлари га эга. Унифлок техник ювувчи воситасининг  асосий компонентларидан ҳисобланиб,  биргаликда асосий функцияни, яъни ювишни таъминлайди. Унифлок – (ТУ-6-00-0203 843-24-90)полиамфолит бўлиб, сувда яхши эрийди. Таклиф қилинаётган техник ювувчи воситасининг тайёрланиш технологиясида сода  ишлаб чиқаришда  кўп ускуна талаб қилинмайди, компонентлар сони кам,  хом ашёлар саноат  чиқиндиларидир, самарадорлиги юқори.

 

 

 

 

Категория: Turli mavzular | Добавил: azizjon_ibragimov (28.08.2016)
Просмотров: 1175 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar