Поршенли ички ёнув двигателларида бири бирига ишқаланиб харакатланадиган деталлар кўп. Ишқаланиш таъсирида аксарият холларда ишқаланувчи сиртлар қизийди ва ейилади, натижада туташиш жойларида зазорни катталашади, машинани ишлашида шовқин пайдо бўлади ва деталларни хизмат муддати қисқаради. Ишқаланишни енгишга маълум катталикдаги механик энергия сарф бўлади. Мойлаш натижасида ишқаланишни енгишга сарфланадиган қувват камаяди, ишқаланадиган деталларнинг ейилиши секинлашади ва ишқаланишда ажралиб чиқадиган иссиқлик олиб кетилади. Бундан ташқари, мой ишқаланадиган сиртлардаги ейилиш
махсулоти ва хар хил ифлосликларни ювиб туради, бу сиртларни коррозияланишдан сақлайди ва айрим холларда туташ бўлган харакатланувчи сиртларни жипслайди. Подшипник вал бирикмасида мойни харакатланиши гидродинамика қонунларига тўлиқ бўйсунади.
вал тинч турганда деталлар орасида зазор нолга тенг
валнинг айланиши бошланганда мой заррачалари кенг тирқишли қисмдан тор тирқишли
қисмга харакатланади ва мойнинг босим кучи ёрдамида вал подшипник марказига
силжийди
валнинг айланиш частотаси катталашиб борган сари вал подшипник марказига янада
яқинроқ силжийди
шу билан бирга валнинг айланиш частотаси шунингдек мойнинг қовушқоқлиги ортиши
билан ишқаланишга кетадиган йўқотишлар ортади
Двигател мойлаш тизими – бу ишқаланадиган сиртларга маълум харорат ва маълум
босим остида керакли миқдорда мой узатиш ва мойни картер тубига қайтариш учун хизмат
қиладиган бир неча элементларни ўз ичига олади. Двигател деталларининг ишқаланадиган сиртларига мойни узатиш усули бўйича мойлаш тизими уч хил турга бўлинади:
сачратиб мойлаш тизими;
босим остида (мажбурий) узатиб мойлаш тизими;
комбинацияланган мойлаш тизими;
Хозирги замон автотрактор двигателларида комбинацияланган мойлаш тизими кенг қўлланилади. Бу ерда двигател деталларига мойни сачратиб ва босим остида узатиш
усуллари қўлланилади. Двигателда зўриқиб ишлайдиган деталларга мой босим остида узатилади. Қолган деталлар эса двигател ишлаганида унинг ички бўшлиғида сачраётган мой хисобига мойланади.
Двигателнинг баъзи бир қисмлари ишқаланадиган сиртлари алоҳида мойланади (ёнилғи насоси, ростлагич, вентилятор, сув насоси ва юргизиб юбориш системаси). Комбинацияланган мойлаш тизими мойни босим билан узатиш, тозалаш ва совитиш қурилмаларини ўз ичига олади. Мойлаш тизими мой насоси, мой фильтри, мой радиатори, мой клапанлари, асосий мой магистрали ва бошқа мой каналларидан ташкил топган. Мойлаш тизимида ишлатиладиган мой сифатли ва двигател учун мос бўлиши керак. Мой маркаси масалан SAE 5W-30 кўринишида бўлиши мумкин (бу мойни атроф-муҳит температураси -350С дан +100С гача бўлганда ишлатиш тавсия этилади). SAE бу инглиз тилидаги Америка автомобил инженерлари жамияти деган сўзни қисқачаси, 5W-30 мойни қовушқоқлик кўрсаткичи. Ўзбекистон шароитига мос келадиган мой маркалари SAE 10W-40 (-200С дан +400С ва ундан юқори), SAE 15W-40 (-250С дан +400С ва ундан юқори). Мойни сифат кўрсаткичи API стандартларига асосан белгиланади. Сифат кўрсаткичи карбюраторли двигателлар учун SA, SB, SC, SD, SE ва SF дизеллар учун CA, CB, CC, CD, CE ва CF кўринишида бўлиши мумкин (охирги икки маркали мойни сифат кўрсаткичи юқори). Мой насосларини шестерняли ва героторли тури кенг тарқалган. Насослар бир ёки икки секцияли бўлиши мумкин. Аксарият двигателларда (м.: Д-240 двигателида) мой насосидан кейин мой фильтрга юборилади ва у ерда заррачалар ва ифлосликлардан тозаланади. Мой фильтрларида марказдан қочма ёки фильтрлаш усулларидан фойдаланилади. Д-240 двигателида мой марказдан қочма усулда фильтр-центрафугада ифлосликлардан тозалангач совитиш учун мой радиаторига юборилади ва ундан кейин асосий мой магистралига ўтказилади. Асосий мой магистралидан кейин мой каналлар орқали бевосита мойланувчи деталларга узатилади. А-41 двигателида насос икки секцияли бўлиб улардан бири мойни радиаторга жўнатади ва радиаторда совитилган мой картер тубига қайтади. Иккинчи секция мойни фильтр орқали асосий мой магистралига узатади. Мойлаш тизимида деталларга доимий мой етказиб бериш ва мой босимини мўътадил
ушлаб туриш муҳим ҳисобланади. Бунда мойлаш тизимидаги клапанлар асосий ишни бажаради. Тизимда редукцион, ўтказиб юбориш, клапан термостат ва тўкиш клапанлари
мавжуд. Картерни шамоллатиш. Двигател ишлаш жараёнида цилиндр ва поршень халкалари
орасидаги зичлик камайиши натижасида ёниш камерасидан қисман ҳаво, ёниб бўлган газ ва
ёнилғи буғлари картерга ўтади. Улар картерда босимни орттиради, мойни хусусиятини
ёмонлаштиради. Шу сабабли картерни атмосфера ёки киритиш трубопроводи билан боғлаб
шамоллатишади. Двигател картери сапун орқали атмосфера билан боғланади.
|