Двигателнинг иш цикли давомида газларнинг ўртача харорати 780-8800С ни ташкил этади. Газ иссиқлигининг бир қисми двигател деталлари (цилиндрлар, цилиндрлар каллаги,
поршенлар, клапанлар ва бошқалар)га узатилади, шунинг учун уларнинг ҳарорати ортиб кетади. Бу деталлар бутунлай совитилмаса ёки етарлича совитилмаса, у ҳолда қуйидаги
сабабларга кўра двигателнинг нормал ишлаши бузилиши мумкин:
мойнинг мойлаш хоссаси ёмонлашади ва бунинг натижасида ишқаланишга бўлган исроф
ортади, деталлар ейилиши ва мой сарфи кўпаяди;
иш аралашмасининг эртароқ аланга олиши содир бўлади ва у детонация билан ёнади
(карбюраторли двигателларда);
қўзғалувчан бирикмалардаги зазорлар кичраяди ва харакатланадиган деталларнинг
қадалиб ишлаши пайдо бўлади.
Совитиш тизими двигател деталлари хароратини маълум миқдорда ушлаб туриш учун хизмат қилади. Двигател жуда совитилиб юборилмаслиги зарур, чунки бунда фойдали
иссиқлик йўқотилади, ёнилғи ёмон буғланади, қийин алангаланади, секин ёнади ва бунинг натижасида двигателнинг қуввати пасаяди. Бундан ташқари, ёнилғи зарралари цилиндр
деворларида конденсацияланиб улардан мойни ювиб кетади ва картерга сизиб тушиб уни суюлтиради. Бу двигателнинг мойланишини ёмонлаштиради.
Дизелни ҳаддан ташқари совитиб юборилиши поршенлар группаси деталлари ва клапанларида смоласимон модда пайдо бўлишига, поршен халқаларида коксланиш юз
беришига, карбюраторли двигателларда эса ёнилғи ёнишида хосил бўладиган кислота буғлари конденсацияси туфайли коррозион ейилишга сабаб бўлади.
Двигателларда икки хил, суюқлик ва ҳаво билан совитиш усуллари қўлланилади. Совитиш суюқлиги сифатида сув ёки антифриз ишлатилади. Агар сувдаги тузлар миқдори
1 ммоль/кг бўлса бу сув юмшоқ, 1…2,5 ммоль/кг бўлса ўртача каттик, 2,5…5 ммоль/кг бўлса қаттиқ сув дейилади. Сувни юмшатишнинг энг оддий усули сув 30…40 мин давомида
қайнатилади, тиндирилади ва материал орқали фильтрланади. Сувни кимёвий усулда юмшатиш кенг тарқалган яъни натрий уч фосфат билан, охак билан ва кальций содаси билан
юмшатилади. Антифризлар бу этиленгликол асосидаги суюқликлардир. Уларнинг маркалари: 40 ва 65, ТОСОЛ – А40 ва ТОСОЛ – А65. 40 ва ТОСОЛ – А40 ни ҳаво харорати -
400С га қадар ишлатиш мумкин. Антифриз совитиш системасига сувга нисбатан 5…7% (хажм бўйича) кам қуйилади, чунки улар қиздирилганда кўпрок кенгаяди.
Совитадиган сувнинг циркуляцияси усули буйича совитиш тизимлари икки турга бўлинади:
термосифон ва
мажбурий.
Термосифон совитиш тизимида тизимдаги сув циркуляцияси совуқ ва иссиқ сув зичлигидаги фарқ туфайли рўй беради.
Мажбурий совитиш тизимида сув циркуляцияси марказдан қочма насос билан хосил қилинади. Насос сувни блок-картердаги сув ғилофига хайдайди, иссиқ сув у ердан
радиаторга сиқиб чиқарилади. Радиаторда совитилган сув патрубка орқали қайта насосга келади. Кўпчилик двигателларнинг сув билан совитиш тизими шундай схема билан
ишлайди. Сувни мажбурий циркуляция қиладиган совитиш тармоғи ишлатилганида иссиқ ва совитилган сув хароратлари фарқи 100С дан ортиқ бўлмайди.
Совитишнинг мажбурий тизимида сув циркуляцияси ва вентилятор ҳосил қилган ҳаво оқими интенсивлиги асосан двигател тирсакли валининг айланишлари частотасига боғлиқ
бўлади. Шу сабабли атроф-муҳит температураси пасайганида ва двигател юкланиши камайганида ўта совиб кетишни олдини олиш учун двигател иссиқлик режими ҳар хил
қурилмалар: термостат, радиатор пардаси ва жалюзаси ёрдамида ростланади. Совитиш тизимида радиатор двигателда қизиган суюқликни совитиш учун хизмат
қилади. Термостат двигател ишга туширилгандан кейин совитувчи суюқликни исишини тезлаштириш ва унинг хароратини маълум чегарада автоматик тутиб туриш учун хизмат
қилади. СМД-60, ЯМЗ-240Б ва ЗИЛ-130 двигателлари икки клапанли қаттиқ тўлдиргичли термостатлари, ГАЗ-53 двигателида битта клапанли термостат ишлатилади. Термостатда
этил спиртини сув билан, церезинни ва мис ёки алюминий порошоги билан аралашмасидан фойдаланилади.
Барча автотрактор двигателларида суюқлик билан мажбурий совитиш тармоғига марказдан қочма типидаги насослар ўрнатилади. Вентилятор тасма ёрдамида тирсакли вал
шкивидан харакатга келтирилади. Тасманинг таранглиги шарикли подшипникларда айланадиган ролик ёрдамида ростланади.
Ҳаво билан совитиш тизими Бу тизимда двигател деталларидан иссиқликнинг олиб кетилиши цилиндрлар ва уларнинг каллагига ҳавони пуфлаш ёрдамида амалга оширилади. Цилиндрлар ва уларнингкаллакларини совитиш сиртларини катталаштириш мақсадида улар қовурғали қилиб ясалган. Ҳавони етказиб беришнинг икки усули қўлланилади: ҳайдаш ва сўриб олиш. Ҳайдаб берадиган вентилятор совуқ ҳаво оқимида, яъни ҳавонинг зичлиги каттарок бўлганда ишлатилади. Бунда ҳаво кўпроқ ҳайдаб берилади ва вентилятор узатмаси учун энергия сарфи камроқ талаб қилинади. Сўриб олиш вентиляторида энергия сарфи кўпроқ, лекин бунда цилиндрларни бир текис совитилиши таъминланади.
Ҳаво ҳарорати хар хил бўлганида, двигател турли хил режимларда ишлаганида унинг иссиқлик режимини маълум миқдорда ушлаб туриш учун, цилиндрлар қовурғалари орасидан
ўтаётган ҳаво сарфи вентилятор унумдорлигини ўзгартириш орқали ростлаб турилади. Вентиляторни айлантириш учун сарф бўлган қувватни камайтириш ва ҳаво сарфини ростлаш
вентиляторни айланишлар сонини гидромуфта ёрдами ростланади. Двигателни ҳаво билан совитиш тизими суюқлик билан мажбурий совитиш тизимига
қараганда содда ва ишлатилиши қулай. Бундан ташқари, ҳаво билан совитиладиган двигателнинг массаси ва габарит ўлчами сув билан совитиладиган двигателникидан кичик
бўлади. Ҳаво билан совитиш тизими камчиликлари қуйидагилар: двигател деталлари бир хилда совитилмайди, вентиляторни айлантириш учун двигател қувватининг 8% гача қисми
сарф бўлади, шовқин билан ишлайди, ҳаво харорати 00С дан паст бўлганда двигателни юргизиб юбориш анча қийин.
|