Главная » Статьи » Avtoolam

Gaz taqsimlash mexanizmi

ГТМ ўз вақтида клапанларни очиб ёпиб туради, шу билан цилиндрларни янги заряд билан тўлдириш ва ёниб бўлган газлардан тозалаш учун шароит яради.4 тактли двигателларда  ГТМ 2 тури қўлланилади
- Цилиндрлар каллагига ўрнатилган осма клапанли
- Блок картерга ўрнатилган ён клапанли
Осма клапанли ГТМда ҳаракат тирсакли валдан шестернялар орқали газ тақсимлаш валига
узатилади. Кейин кулачок туртгич орқали штангага, шайинга ва клапанга ҳаракатни узатади.
Осма клапанли ГТМни бошқа содда схемалари хам мавжуд. Ён клапанли ГТМ конструкцияси соддароқ. Бу ерда штанга, шайин ва шайин  маҳкамланадиган деталлар йўқ. Бу ГТМда туртгич ҳаракатни тўғридан тўғри клапанга узатади. ГТМдаги иссиқлик зазори аксарият двигателлар киритиш клапанлари учун 0,15...0,40 мм, чиқариш клапанлари учун 0,20...0,45мм Осма клапанли ГТМда цилиндрни ҳаво билан тўлиши яхшироқ, ёниш камераси ихчам бу ерда иссиқлик йўқотилиши кўп эмас шуни хисобига солиштирма ёнилғи сарфи кам. Кўпроқ осма клапанли ГТМ ишлатилади, ён клапанли ГТМ кам тарқалган (Газ-52) Двигател цилиндрларини янги заряд билан яхшироқ тўлдириш ва ёниб бўлган газлардан яхшироқ тозалаш учун клапанлар эртароқ очилиб кечроқ ёпилади.Клапанларни очилиш пайтидан ёпилиш пайтигача бўлган давр тирсакли вал бурилиш бурчаги орқали ифодаланади. Бу газ тақсимлаш фазалари дейилади. ГТМ да газ тақсимлаш вали, туртгич, штанга, шайин, киритиш ва чиқариш
клапанлари, пружиналар ва сухарик каби деталлар мавжуд. Газ тақсимлаш вали асосан пўлатдан ясалади, унда маълум бурчак остида жойлашган киритиш ва чиқариш клапанлари учун кулачоклар мавжуд. Клапан тарелка ва ўзакдан ташкил топган. Клапанлар жуда оғир шароитда ишлайди улар юқори ҳароратда механик хусусиятларини сақлайдиган, яхши қаршилик кўрсатадиган легирланган пўлатдан тайёрланади. Газ-53 ва Зил-130 двигателларининг чиқариш клапанлари стержени натрий билан тўлдирилади. Двигателнинг ишлаш пайтида натрий эрийди (унинг эриш ҳарорати 970 С), суюқ ҳолатида клапан ҳаракатида стержендаги бўшлиқ ичида чайқалади ва клапан тарелкасидан унинг ўзаги ва втулкага иссиқликни жадал ўтказади. Двигател цилиндрларини янги заряд билан яхши тўлдириш учун кўпчилик двигателларда киритиш клапани тарелкаси чиқариш клапани тарелкасидан бир оз катта қилинган.

Категория: Avtoolam | Добавил: azizjon_ibragimov (14.02.2016)
Просмотров: 2898 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar