Главная » Статьи » Avtoolam

Karbyuratorli dvigatel ta'minlash tizimi

Карбюраторли двигател таъминлаш тизими ёнилғи захирасини сақлаш, ҳаво ваёнилғини тозалаш, улардан талаб қилинган ёнилғи аралашмаси тайёрлаш ва уни двигател цилиндрларига керакли миқдорда ва керакли моментда етказиб бериш учун хизмат қилади.Ёнилғи бакдан дағал ёнилғи тозалаш фильтри орқали ёнилғи насосига ва ундан кейин
майин ёнилғи тозалаш фильтри орқали карбюраторга етказиб берилади. Киритиш тактида
ҳаво ҳаво тозалагич ва карбюратор диффузори орқали цилиндрга сўриб олинади.Карбюратор диффузоридаги сийракланиш ҳисобига ҳавога ёнилғи буғлари/зарралари аралашади. Аралашма хосил бўлиш жараёни двигател цилиндрларида киритиш ва сиқиш тактларида давом этади. Ёнилғи аралашмаси ёнганидан сўнг ёниб бўлган газлар чиқариш коллектори ва сўндиргич орқали атмосферага чиқариб юборилади. Ёнилғи баки сиғими двигател тўлиқ юкланишда ишлаганда автомобилни 500-600 км масофада ишлашини таъминлай олиши керак. Ёнилғини тозалаш учун дағал ва майин фильтрлардан фойдаланилади. Дағал фильтрлар бензинни 0,03…0,1 мм дан катта бўлган заррачалар ва 85% гача сувдан тозалайди. Дағал фильтр, стерженда йиғилган латун халқалардан ташкил топган. Латун халқаларда баландлиги 0,05 мм чизиқлар ва ёнилғи ўтиши учун тешик мавжуд, халқалар стерженда пружина билан қисилган бўлади. Майин фильтр ёнилғини ўлчамлари 1,5 мкм дан йирик бўлган заррачалардан тозалайди.Карбюраторли двигателларда диафрагмали ва электр токи ёрдамида ишлайдиган
ёнилғи насосларидан фойдаланилади.Оддий/элементар карбюратор поплавок, поплавокли камера, беркитиш игнаси,тўзиткичли жиклёр, диффузор, дроссел ва ҳаво заслонкалари ҳамда аралаштириш камерасидан ташкил топган. Диффузор – бу карбюратор патрубогининг бир қисми бўлиб, кесими аввал аста-секин кичрайиб, сўнгра эса катталашиб боради. Киритиш тактида диффузор бўғзининг ўтиш кесими торлиги сабабли шу ердан ўтаётган ҳаво тезлиги кескин ортади ва сийраклашиш ҳисобига ҳавога ёнилғи зарралари аралашади.Автомобил двигателининг турли иш режимларида талаб килинган таркибли аралашма тайёрлаш учун оддий карбюратор конструкциясида қўшимча системалардан фойдаланилади.Аралаштириш камералари (бош хаво йўллари сонига) қараб карбюраторлар бир камерали ва кўп камерали, яъни икки камерали ва тўрт камералига бўлинади. Кўп камерали карбюраторларнинг дроссел заслонкалари параллел очиладиган ва кетма-кет очиладиган хиллари бўлади. Чиқариш трубопроводлари орқали иш бажарган газлар цилиндрлардан чиқарилади. Чикариш трубопроводлари чўяндан умумий битта қилиб ёки айрим-айрим иккита қилиб қуйилади. Ишлатилган газнинг цилиндрлардан чиқишидаги босими юқори тезлиги катта бўлади. Агар шундай газ тўғридан-тўғри атмосферага чиқариб юборилса, у тез кенгайиб кучли шовқин хосил қилади. Шу сабабли иш бажарган газ атмосферага чиқарилишдан аввал газ тезлиги ва босимини камайтириш асосида ишлайдиган шовқин сўндиргич орқали ўтказилади.Автомобил двигателлари сиқилган ва суюлтирилган газда ишлаши мумкин.Сиқилган газда ишлайдиган таъминлаш тизими қуйидагича тузилган: баллон, қиздиргич,юкори босимли редуктор, паст босимдаги редуктор, аралаштиргич-карбюратор.Суюлтирилган газда ишлайдиган таъминлаш тизими қуйидагича тузилган: баллон,буғлантиргич, паст босимли редуктор, аралаштиргич-карбюратор.Инжекторли двигателлар таъминлаш тизими. Бу двигателларда бензин бакдан
босим орқали филтрга, миқдорлаб-тақсимлагичга ва ундан доимий босим сақланадиган махсус найсимон ёнилғи ўтказгичга келтирилади. Бу ўтказгичларда инжекторлар ўрнатилиб улар киритувчи коллекторга ёнилғини пуркайди.

Категория: Avtoolam | Добавил: azizjon_ibragimov (14.02.2016)
Просмотров: 2734 | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
avatar