Главная » Статьи » Avtoolam

Krivoship-shatun mexanizmi

Кривошип-шатун механизми кенгайиш тактида поршенни илгариланма-қайтма ҳаракатини тирсакли валнинг айланма ҳаракатига қолган тактларда эса тирсакли валнинг айланма харакатини поршенни илгариланма-қайтма харакатига айлантириб беради. КШМга корпус деталлари, цилиндр, поршень, поршень халқалари, поршень бармоғи,шатун, тирсакли вал, подшипниклар ва маховик киради. Автотрактор двигателларида аксиал (марказий) и силжитилган (дезаксиал) КШМ ишлатилади. ГАЗ-53, ЯМЗ-240БМ ва Зил-130 двигателларида дезаксиал КШМ дан фойдаланилган уларда поршен бармоғини ўқи цилиндр ўқидан 1,5...3мм га чапга силжитилган. Корпус деталларига цилиндлар блоги, цилиндрлар каллаги, картер, картер туби киради. Блок ва картер кўп двигателларда бир бутун қилиб ясалган ва блок-картер деб юритилади (Д-240, А-41, СМД-60, Газ-53). Кулранг чўяндан ёки алюминий қотишмасидан
(Газ-53) қуйилади. Чўян нисбатан арзон, мустаҳкамлиги етарли даражада, алюминий яхши
совийди, енгил, лекин қиммат.Картер тубида мойлаш учун мой турадиган жой қилинган.
Цилиндр алоҳида бўлиш мумкин (м: Д-21, Д-144) ҳаво билан совийдиганларида қобирға қилинган, цилиндр гильзаси легирланган чўяндан ясалади. Д-240, Газ-24, А-01М, Зил-130 двигателларида ҳўл гильза, Газ 53 да эса қуруқ гильза ишлатилган. Гильзани ички юзаси жилоланади. Газ-24, Газ-53, Зил-130 автомобиллари двигателининг цилиндри юқори
қисмига коррозияга чидамли чўяндан ясалган втулка қоқилган. Цилиндр каллаги цилиндрни юқорисида (м: Д-21, Д-144, Камаз-740 двигателларида), цилиндрлар группасини юқорисида (СМД-60, Газ-53 двигателларида) ёки блок картер устида (Д-240, А-01, 4ВТ-3.9 двигателларида) бўлиши мумкин. Чўян ёки алюминий қотишмасидан (ЗМЗ-53, Д-144, КАМАЗ-740, Зил-130) ясалади. Карбюраторли двигател цилиндр каллагида ёниш камераси ва свеча, дизелда форсунка жойлашади. Ёниш камераси дизелда асосан ажратилмаган, карбюраторли двигателларда понасимон шаклда бўлади. Цилиндрлар каллаги ва блок-картерни бир-бирига зич бириктириш учун 1,5...2мм қалинликдаги пўлат-асбест ёки мис асбест прокладка ула орасига қўйилади. Поршен катта температура ва босим шароитида ишлайди ва иш жараёнида 7...15 м/сек тезлик билан харакатланади. Поршен яхши механик хусусиятларга эга ва енгил бўлиши, иссиқликни ўзидан яхши ўтказадиган бўлиши керак. Поршенлар асосан алюминий қотишмасидан ясалади. Поршен кесик конус шаклида юқори температурали мухитда ишлайдиган қисми диаметри кичикроқ. Аксарият дизелларнинг поршенининг устки қисмида махсус шаклдаги ўйиқчалар мавжуд бўлиб у ёниш камераси вазифасини бажаради.
Поршенда компрессион ва мой сидирувчи халқалардан фойдаланилган. Компрессион
халқалар легирланган чўян ёки пўлатдан ясалади. Мой сидирувчи халқалар бир неча
бўлаклардан ташкил топган. Поршен поршен бармоғи ёрдамида шатунга бириктирилади. Шатун юқори сифатли углеродли ёки легирланган пўлатдан штамповка қилиш усулида ясалади, кейин механик ва термик ишлов берилади. Шатун подшипниклари 1...3мм қалинликдаги пўлат лентадан ясалади. Подшипникларни ички қисмига 0.08 ... 0.1мм қалинликдаги алюминий ёки қўрғошин бронза асосли антифрикцион қатлам қопланади. Айрим двигателлар подшипникларига 0.002 ...0.003 мм ли қалай хам қопланади Тирсакли валда ўзак ва шатун бўйинлари бор. Юқориуглеродли пўлатдан (Камаз-740, Д-245, СМД-60 двигателларида) штамповка қилиш усулида ясалади ёки легирланган магнийли чўяндан (Газ-53 двигателида) қуйилади. Шатун ва ўзак бўйинларига термик ишлов берилади кейин эса йўнилади ва полировкаланади. Маховик охир чўян диск бўлиб у тирсакли вални охирига махкамланади.

Категория: Avtoolam | Добавил: azizjon_ibragimov (14.02.2016)
Просмотров: 5858 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar