Главная » Статьи » Avtoolam

To'rt taktli dvigatellar ish jarayoni

Тўрт тактли двигателлар иш жараёни қуйидаги тактлар ёрдамида амалга оширилади.  Киритиш  такти.  Бу  тактда  поршен  ЮЧНдан  ПЧН  томон  ҳаракатланади,  бунда поршен юқорисида сийракланиш ҳосил бўлади. Киритиш клапани очилиб киритиш трубаси орқали  цилиндрга  карбюраторли двигателларда  ёнувчи аралашма дизелларда эса тоза ҳаво киради.  Поршен  ПЧНга  келгандан  кейин  киритиш  клапани  ёпилади,  янги  заряд  олдинги циклдан қолган қолдиқ газлар билан аралашади.  Сиқиш  такти.  Бу  тактда  поршен  ПЧНдан  ЮЧН  томон  ҳаракатланади.  Киритиш  ва чиқариш  клапанлари  ёпиқ  ҳолда  туради,  поршен  юқорига  ҳаракатланган  сари  цилиндр ичидаги босим ва температура кўтарилиб боради. Сиқиш такти охирида поршен ЮЧНга етиб келмасдан  карбюраторли  двигателларда  свечадан  учқун  берилади  ва  ёниш  жараёни бошланади.  Дизелларда  эса  сиқиш  такти  охирида  форсунка  орқали  ёнилғи  пуркалиб аралашма ҳосил қилинади, босим ва температура юқори бўлганлигидан ёнувчи аралашма ўз-ўзидан алангаланади. Ёниш бошлангандан кейин цилиндрдаги босим ва температура кескин ортади.    Кенгайиш такти. Бу тактда клапанлар ёпиқ ҳолатда бўлади. Ёниш натижасида ҳосил бўлган катта босим поршенни ПЧН томон итаради. Поршен шатун орқали тирсакли вални айлантиради ва фойдали иш бажарилади. Чиқариш  такти.  Поршен  ПЧНга  яқинлашганда  чиқариш  клапани  очилади  ва  ёниб бўлган  газларни  катта  қисми  атмосферага  чиқарилади.  Цилиндрни  ёниб  бўлган  газлардан яхшироқ тозалаш учун поршен ПЧНдан ЮЧН томон ҳаракатланади.  Шундан кейин иш цикли такрорланади. Тўрт тактли двигателнинг иш циклида фақат кенгайиш тактида поршен ҳаракатланиб тирсакли  вални  айлантиради  ва  фойдали  иш  бажарилади.  Киритиш,  сиқиш  ва  чиқариш тактларида  эса  поршен  харакатланиши  учун  тирсакли  вал  айланиши  керак.  Бу  тактларда тирсакли  вални  айлантириш  учун  маховикдан  фойдаланилади.  Маховик  кенгайиш  тактида кинетик энергияни тўплаб қолган тактларда уни сарфлайди. Юқорида  двигателларнинг  иш  жараёни  битта  цилиндрда  қандай  кечиши  кўриб чиқилди.  Двигателда  цилиндрлар  сони  биттадан  ортиқ  бўлса  юқоридаги  тактлар цилиндрларда навбати билан юз беради, бу двигател тирсакли валини бир текис айланишига кўмаклашади.  Двигател  цилиндрларида  кенгайиш  такти  (ёниш)ни  юз  бериш  тартиби  двигател цилиндрларини ишлаш тартиби деб юритилади. Двигателни бир текис ишлашини таъминлаш учун кўп цилиндрли двигателлар цилиндрларида кенгайиш такти тирсакли валнинг бир хил айланиш  бурчагидан  кейин  юз  беради.  Бу  бурчак  қиймати  масалан  тўрт  цилиндрли двигателлар учун 720:4=180º, олти цилиндрли двигателлар учун 720:6=120º га тенг   Двигателлар ишлаш тартиби  

Тўрт цилиндрли двигателлар учун 
1 – 3 – 4 – 2  ёки 1 – 2 – 4 – 3  
Олти цилиндрли двигателлар учун 
1 – 5 – 3 – 6 – 2 – 4 (қаторли) ёки 1 – 4 – 2 – 5 – 3 – 6 (V-симон) 
Саккиз цилиндрли двигателлар учун 
1 – 5 – 4 – 2 – 6 – 3 – 7 – 8  
Ўн икки цилиндрли двигателлар учун 
1 – 12 – 5 – 8 – 3 – 10 – 6 – 7 – 2 – 11 – 4 – 3  

Категория: Avtoolam | Добавил: azizjon_ibragimov (14.02.2016)
Просмотров: 1616 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar