Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
АқШ солиқ тизимининг таркиби ва тузилишининг узига хос хусусияти туғри солиққа тортишнинг барча турларининг қулланилиши билан аниқланади. АКШ солиққа тортиш тизимида соликларнинг асосий турлари хокимлик ваколатларининг барча погоналари буйича бир хилда кулланилади, яьни ахоли 3 та даромад солиги, корпорациялар 3 та фойда солиги, 2 та мол-мулкдан олинадиган солиқ ва хоказо тартибда солиқ тулайдилар.
АқШ солиқ тизимининг таркиби ва тузилиши
Федерал бюджет даромадларининг асосий қисмини ахолидан олинадиган даромад солиғи ташкил килади. Унинг субьекти булиб жисмоний шахслар, юридик шахс статусига эга булмаган якка тартибдаги корхоналар ва шерикликка асосланган корхоналар хисобланадилар. Шартли равишда даромадлар хисоби уч босқичда амалга оширилади:
АқШда жисмоний шахслардан олинадиган солиқнинг ставкалари ва унинг туловчилари. АқШ Президенти Б. Клинтон режасига асосан киритилган жисмоний шахслар даромад солиғи ставкалари қуйидаги жадвалда келтирилган.
Даромадни солиққа тортиш тизимидаги яна бир мухим босқич– 1980-1990 йиллардаги солиқ ислохотлари натижасида корпорация фойдасидан олинадиган солиқни киритилиши булди. АқШда корпорацияларнинг солиққа тортишнинг асосий тамойили булиб, солиққа тортишнинг якуний обьекти булган соф фойдадан солиқ олиш хисобланади. Ушбу солиқни туловчилари энг аввало акционер компаниялардир. Солиқнинг тахминан 85 фоизи федерал даражада, 15 фоизи эса штатлар ва махаллий хукумат органлари даражасида ундирилади. Солиққа тортиш обьектлари бир нечта босқичларда аникланади:
Якуний босқич фойдадан дивидентларни тулашга сарфланадиган қисми билан боғлиқ. Солиқ имтиёзларига купроқ фермерлар эгадирлар. Улар туфайли бир қатор холларда (асосан қурғоқчилик йилларида) айрим компаниялар солиқ манбасини йуққа чиқарадилар. «Фермер» имтиёзларидан сунг кичик инновацион бизнесга сармояларни киритадиган якка тартибдаги сармоячиларни имтиёзли солиққа тортиш масаласига катта эътибор қаратилади. Давлатнинг уларни қуллаб қувватлашдаги манфаатдорлиги аниқ, чунки даромад солиғи ставкалари 28, 31, 36 ва 39,6 фоиз булган шахслар учун капитал усишнинг хақиқий солиққа тортиладиган ставкаси 14 фоиз даражасида булади. Одатдаги ставкаси 15 фоиз га тенг булган инвесторлар учун эса хақиқатда ставка фақатгина 7,5 фоиздан иборат булади. Корпорациянинг асосий солиқ ставкаси 34 фоиз микдорида ва улар қуйидаги куриниш буйича солиқ тулайди: корпорация биринчи солиққа тортиладиган даромаднинг 50 минг доллар учун 15 фоиз тулайди, кейинги 25 минг доллари учун-25 фоиз, 75 минг доллардан юқори учун эса 34 фоиз тулайди. Бундан ташқари, 100 минг доллардан 35 минг долларгача оралиқдаги даромадларга 5 фоиз миқдорида қушимча йиғим урнатилган. Бундай поғонали солиққа тортиш урта ва кичик корхоналар учун жуда мухим ахамиятга эга. Ижтимоий суғурта бадаллари тушумини таьминловчи даромадлар эса усиш тенденциясига эга. Ёлланма ишчилар ва иш билан таьминловчилар учун аралаш ставка 15,3 25 фоизни ташкил қилади. Жисмоний шахслар мерос ва хадядан 18дан 55 фоизгача (агар мулк қиймати 600 минг доллардан ошса) ставкада солиқ тулайдилар. Жами федерал солиқлар тушуми хажмида уларни улуши 1-2 фоизни ташкил қилади ва махаллий даражада ушбу солиқ ахамиятининг ошиши хисобидан пасайиш тенденциясига эга. Штатлар солиғи ва махаллий солиқлар, даромад солиғи ва унинг ставкалари, корпорация фойда солиғи туғрисида тушунча. АқШнинг 50 штатидаги солиқ даромадлари тузилмаси федералдан жиддий фарқ қилади. Тулиғича хусусий тушумлар умумий даромадларнинг тахминан 80 фоизни ташқил қилади, қолган 20 фоизи эса – федерал субсидиялардир. Умумий хажмда сотувдан олинадиган солиқ тушумлари улуши 30-40 фоизга етади. Унинг солиққа тортиш обьекти булиб, товар ва хизматларнинг қиймати хисобланади. Солиқ ставкалари штатлар томонидан белгиланади ва 4-8 фоиз оралиқда булади. Ахолидан олинадиган даромад солиғи 44 штатда олинади, қолганларида у махаллий уз-узини бошқариш ташкилотларига утади. Солиқ ставкаси 2-10 фоизгача оралиқда булади; ушбу солиқнинг солиққа тортиш обьектлари фарқланади. Аммо фойдаланишнинг бир хил ва қулай булиши учун купчилик штатлар уз ставкаларини манбаи сифатида, федерал солиқнинг маьлум фоизини асос қилиб оладилар. Бунда штатларда солиқ декларациясининг уз шакли булиб, уларда туланган солиқ суммаси субьектларнинг федерал солиқ буйича солиққа тортиш мажбуриятлари аниқланганда чегириб ташланади. Фойда солиғи хам барча штатларда ундирилади ва фақат хазинани тулдириш максадида эмас, балки иктисодий шароитга таьсир қилиш усули сифатида хам қулланилади. қарийб барча штатларда жисмоний шахслар қаторида юридик шахслардан хам мол-мулк солиғи ундирилади. Солиқ ставкалари фарқланади ва 0,5 дан 5 фоизгача оралиқда булади. Бундан ташқари, штатлар томонидан мерос солиғи, турли хил акцизлар, капитал солиғи ва махсус рухсатномалар олиш учун ундириладиган йиғимлар олинади, иш берувчилар эса ишсизлик буйича нафақа туловлар учун мажбурий ажратмаларни амалга оширадилар. Штатлар қаторида АқШ маъмурий тузилмалар сифатида махаллий хукумат қарамоғи остида булган қарийб 85000 туманни уз ичига олади. қарийб барча штатлар графликларга булинган ва уларда тахминан 20 минг муниципалитетлар мавжуд. Графликлар, муниципалитетлар, тауншиплар (хусусий худудий тузилмалар) уз бошкарув булинмаларига эга ва уз хизматларини тегишли худудларда олиб борадилар.Хар бир уз-узини бошқариш булинмаси уз бюджетини тузиши, янги солиқлар жорий қилиши ва ундаги тушумларни таьминлаш учун турли фаолиятларни амалга ошириши мумкин. Махаллий уз-узини бошқариш булинмаси уз ихтиёрида штатлар солиқлари билан куп томондан ухшаш булган, унча куп булмаган солиқ манбаларига эга. Махаллий солиқлар ичида мол-мулкдан олинадиган солиқ мухим ахамият касб этади. Бу солиқ мулк эгаси булган жисмоний ва юридик шахслардан йилига бир марта олинади. Ушбу солиқни аниқлаш манбаси булиб, мулкнинг нарх қиймати хисобланади. қарийб штатларнинг ярмида сотувдан олинадиган махаллий солиқ ундирилади. Бу номдош штат солиғига қушимча булиб хисобланади. Бу солиқ даромадлари штатда йиғилади, сунг қайси худудда йиғилган булса, шу махаллий уз-узини бошқариш булинмасига қайтарилади.
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Просмотров: 1870 | |
Всего комментариев: 0 | |