Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Банк маржаси ва фоиз ставкаларига таъсир қилувчи омиллар

Банк кредитидан фойдаланилган вақт учун ҳақ тўлаш кредит нархини ташкил этади, у ҳисобот ойи бошлангунга қадар банк бўйича юзага келадиган ўртача фоиз ставкаси ва маржани ўз ичига олади.

Банк оладиган ва тўлайдиган фоиз ўртасидаги фарқ маржа деб юритилади. Яъни фоизли маржа – банк активларидан даромад келтирувчи фоизли даромад ва банк мажбуриятлари бўйича фоизли харажат ўртасидаги фарқдир. Фоизли маржани фоизлар бўйича келадиган соф даромад деб ҳам аталади. У қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

 Дф – Рф

 М далил = * 100 %

 Ад

М факт – далилланган фоизли маржанинг ҳажми;

Дф – фоизли даромад;

Рф – фоизли тўловлари бўйича харажатлар;

Ад – фоиз кўринишида даромад келтирадиган активлар.

Кредит нархи Марказий банкнинг “қайта молиялаш” ставкалари-нинг меъёрлари билан тартибга солинади ҳамда маҳсулот ва хизмат таннархи даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланадиган чегара кўрсаткичларидан ошмаслиги лозим. Амалда қайта молиялаш став-каси “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги қонун-нинг тегишли моддасига мувофиқ, Марказий банк томонидан муста-қил равишда белгиланади.

Ҳозирги кунда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш фоиз ставкаси ойига 1,167 % ни ҳамда йилига 14 % ни ташкил этади.

I.     Демак, жорий давридаги қайта молиялаштириш фоиз ставкаси орқали Марказий банк тижорат банкларининг ортиқча кредит нархини белгилайди, яъни:

1)    қайта молиялаштириш фоиз ставкаси – 1,167,0 %

2)    кредит нархи 2,0 % * 1,5 % = 3,0 % ( 1 ойга )

II.    Тижорат банкларига ўз муддатида қайтарилмаган кредитнинг

нархи қуйидагича белгиланади:

1)    қайтариш муддати ўтган 1 кундан 1 ойгача бўлган кредитлар учун белгиланган кредит нархи 1,3 марта оширилади. Масалан:

а) муддатли кредитнинг нархи – 3 %

б) 1 кундан 30 кунгача муддати ўтган кредит учун:

 3,0 % * 1,3 % = 3,9 % ;

2) қайтариш муддати ўтган 31 кундан 90 кунгача бўлган кредитлар учун ўрнатилган кредит нархи 1,5 марта оширилади, яъни 3,0 * 1,5 = 4,5 %

2)    агарда муддати ўтган кредитлар 90 кун ичида қайтарилмаса, фоиз ҳисобланиши тўхтатилади. Кредитнинг қайтарилиши эса ўрна-тилган тартиб ва қонун асосида хўжалик суди ва бошқа маъмурий ташкилотлар орқали амалга оширилади.

Кредитларнинг фоиз ставкасига таъсир этувчи омилларига тўхталиб ўтишни мақсадга мувофиқ. Улардан асо-сийлари қуйидагилар:

1. Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати, яъни бозорда қандай миқдорда қарз пулига талаб бор ва унга нисбатан қандай миқдорда қарзга бериладиган пул чиқарилган. Талаб ошса, фоиз ортади таклиф ошса, у камаяди.

2.    Қарзга олинадиган пулни ишлатишдан кутиладиган наф даражаси, аниқроғи шу пулнинг истеъмол қиймати. Қарз пули тадбиркор учун кўп фойда келтирса ёки истеъмолчи эҳтиёжини тўлароқ қондирса, фоиз юқори бўлади, акс ҳолда у пасайиб кетади.

3.    Қарзни тўлаш муддати ва шарти. Агар қарз узоқ муддатга берилиб, уни секин – аста кичик – кичик қисмларга бўлиб, бемалол қайтариш мумкин бўлса, қарздор юқори фоизга рози бўлиши мумкин. Агар қарз қисқа вақтга берилса, уни бир йўла тўлаш шарт бўлса, қарздор пай фоизни маъқул кўради. Демак, қарз қанчалик узоқ муддатга берилса, шунча муддат уни ишлатиб, кўп марта даромад кўриш мумкин ва шунинг эвазига фоиз тўлаш енгил бўлади.

4.    Қарзнинг қандай валютада берилиши. Агар қарз эркин конвертирланган валютада берилса, фоиз юқори белгиланади, агар у миллий валютада берилса, фоиз нисбатан паст ўрнатилади.

5.    Инфляция даражаси. Инфляция юз берса, қарзга берилган пул эгасига қайтиб келгунича, ўз қадрини қисман йўқотади. Бунда пул эгаси ютқазади.

Шу сабабли, фоиз инфляция суръати ҳисобга олинган ҳолда ўрнатилади.

6.    Пулни қарз беришдан кўра бошқа йўл билан ишлатишдан тушадиган даромад. Бунда пул эгасининг афзал кўриш тамойили амал қилади. Агар акция дивиденди юқори бўлса, фоиз пасаяди ва аксинча, агар акция дивиденди паст бўлса, фоиз ундан юқори бўлиши шарт. Акс ҳолда, пул эгаси уни қарзга бермай, акция сотиб олишни афзал кўради.

7.     Қарз беришнинг хатар даражаси. Агар қарзнинг қайтиб кели-ши кафолатланса, фоиз паст, агар бу хатарли бўлиб, қарз қайтиши шубҳали бўлса, фоиз юқори бўлади. Юқори ва паст фоиз ўртасидаги фарқ пул эгалари учун маълум даражада қарз хатарини камайтиради, чунки бир ерда фоизнинг камлиги, бошқа ерда унинг ортиқ бўлиши билан қопланади. 

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 1514 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar