Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Бирор мамлакат иқтисодиётида юз бераётган тангликлар, номутоносибикларнинг бир учи банк тизими ҳолати ва тижорат банкларнинг фоалиятига бориб тақалади. Айниқса, ўтиш дав-рини бошдан кечираётган давлатларда юз берган ва юз бераётган инқирозларнинг бош омиллари сифатида банкларнинг синиши ва банкротлиги саналади. Россияда 1995 йил ва 1998 йилда содир бўлган инқирозларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, аҳолининг банкларга ишончининг йўқолиши, сиёсий омиллар ва молиявий пирамидаларнинг тушкунлиги ҳолатлари банкларнинг тўловга қобилиятини йўққа чиқаради. Шундай экан, тижорат банкларнинг ликвидлиги ва тўловга қобилиятини таҳлил этиш давомида бунга таъсир этувчи омилларни аниқлаш лозим. Чунки ликвидлик ва тўловга қобилиятлилик мураккаб иқтисодий тушунчалар саналади ва юзаки баҳолаганда таҳлил самараси паст бўлиш мумкин. Банклар фаолиятига таъсир қилувчи омиллар турлича тас-нифланади. Одатда, улар ички ва ташқи омилларга ажратилиб ўрганилади. Тижорат банкларнинг ликвидлиги ва тўлов қобилиятини белгилайдиган ички омиллар қаторига қуйи-дагилар киради: – банкнинг мустаҳкам капитал базаси; – активлар сифати; – депозитлар сифати; – ташқи манбаларга қарамлик даражаси; – активлар ва пассивларнинг муддатлари бўйича мутаносиб-лиги; – малакали менежмент; – банкнинг имиджи. Банкнинг мустаҳкам капитал базаси хусусий капиталининг мутлақ қийматини ифода этиб, активлар бўйича таваккалчиликларнинг ҳимоя манбаси ҳамда омонатчилар ва депозитчилар маблағларининг кафолати ҳамдир. Банкнинг хусусий капитали низом фонди ва бошқа мақсадли фондлардан иборат бўлиб, молиявий барқарорлик учун ҳам асосдир. Шундай қилиб, банкнинг хусусий капитали қанча катта бўлса, ликвидлилик ҳам шунча юқори бўлади. Активлар сифати асосан тўрт хил мезон асосида аниқла-нади: ликвидлилик, таваккалчилик даражаси, даромадлилик ва диверсификация бўйича. Активларнинг ликвидлиги шу активларнинг пул шаклига ўтиш лаёқатидир. Ликвидлик хизматидан активлар бир неча гуруҳларга ажралади. Биринчи гуруҳга юқори ликвидли активлар – касса ва вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар ҳамда давлатнинг қимматли қоғозларини киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳга қисқа муддатли ссудалар, банклараро кредитлар, факторинг операциялари ва акционерлик жамиятларнинг тижорий қимматли қоғозлари ташкил этади.Узоқ муддатли инвестициялар, қўйилмалар ва лизинг операциялари учинчи гуруҳ ликвид активларни ташкил этади. Ниҳоят, тўртинчи гуруҳ ликвид активлар муддати узайтирилган ссудалар, бино ва иншоотлардан иборат. Таваккалчилик даражаси бўйича ҳам активлар тўрт гурухга ажратилади ва мос ҳолда 0,20, 50, 100% лик таваккалчилик даражасига эга активлардан иборат. Шуни таъкидлаш лозимки, таваккалчилик даражаси қанчалик юқори бўлса, ликвидлик шунчалик паст бўлади. Активларнинг даромадлилиги активларнинг ишчанлиги ва самарадорлигини намоён этади. Даромадлик бўйича активлар даромад келтирувчи ва даромад келтирмайдиган активларга бўлинади. Даромадлар қанчалик кўп бўлса, банкда капитал базани мустаҳкамлаш имконияти пайдо бўлади. Лекин кўр-кўрона даромадлиликка интилиши активларнинг йўқотилишига ва ликвидлиликнинг пасайишга олиб келади. Активлар сифатини кўрсатадиган мезонлардан яна бири уларнинг диверсификациясидир. Активларнинг диверси-фикацияси кўрсаткичлари бўлиб, банк активларининг асосий йўналишлари бўйича таркиби, кредит қўйилмаларининг объект-лари ва субъектлари таркиби, қимматли короялар портфели тар-тиби, валюталар структураси (валюта операциялари бўйича), ҳам-кор банклар тартиби ҳисобланади. Активлар диверсификацияси қанчалик юқори бўлса, ликвидлилик шунча юқори бўлади. Банк активларининг сифати ликвидлилик ва тўловга қобилиятлилик-ни белгилашда катта ўрин тутади. Активлар таркиби шундай оптимал танланиши керакки, бир вақтнинг ўзида ҳам ликвид-лилик, ҳам тўловга қобилиятлилик ва банк учун кераклиси фойдалилик таъминланиши лозим. Ликвидлиликка таъсир этувчи муҳим омиллар сирасига банк-нинг депозит базасининг сифати ҳам киритилади. Депозит жо-рий ҳисобларда, муддатли депозит ва омонат жамғармалари кўри-нишда йиғилган юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ташкил қилади. Депозитлар (талаб қилиб олгунча, муддатли ва жамғарма) сифати мезони бўлиб, уларнинг барқарорлиги ҳисоб-ланади. Депозитларнинг барқарор қисми қанча юқори бўлса, ликвидлилик шунча юқори таъминланган бўлади, уларнинг улу-шининг ортиши банкнинг ликвид активларга эҳтиёжини камай-тиради. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, талаб қилиб олгунча бўлган депозитлар уларнинг фоиз ставкасига боғлиқ эмаслиги нуқтаи назаридан барқарорлиги билан ажралиб турса муддатли ва жамғарма депозитларнинг қолдиқлари қатъий муддатга эга эканлиги билан барқарордир. Лекин уларнинг фоиз ставкасига боғланганлиги фоизлар ўзгариши билан бундай депозитлар миграциясини вужудга келтириши мумкин. Банкларнинг ликвидлилиги ва тўловга қобилиятлиги ташқи манбаларга қарамлик даражасига, яъни банклараро кредит-ларнинг улушига ҳам боғлиқ. Маълум бир чегарадаги банк-лараро кредит ликвидлигига ҳеч қандай хавф туғдирмайди, аксинча, у ликвид маблағларга бўлган қисқа муддатли эҳтиёжни бартараф ҳам этади. Агар банклараро кредит жалб қилинган ресурслар таркибида салмоқли ўринни эгалласа, банклараро кредит бозорида ноқулай конъюнктура вужудга келганда банк таназзулга юз тутиш мумкин. Ташқи манбаларга каратлиги юқори бўлган ривожланиш истиқболига эга бўлмайди ва ресурс базасининг беқарорлиги эвазига катта таваккалчилик остида бўлади. Актив ва пассивларнинг муддатлари суммалари ўртасидаги номутаносиблик ликвидлиликка жиддий таъсир ўтказади. Банкнинг мижоз олдидаги мажбуриятларини бажариш учун мижоздан олинган маблағларни қайтариш муддати шу маблағлар ҳисобига қўйилган кредит (инвестициялар)ни қайтиш муддати билан мос бўлмоғи лозим. Тўғри, мажбурият бошқа манба ҳисо-бига қопланиши мумкин, лекин амалда актив ва пассивларнинг асосий қисми муддат ва суммада муносиб бўлиши банк бар-қарорлигининг гарови ҳисобланади. Менежмент, яъни банк фаолиятини бошқариш ликвид-лиликка жиддий таъсир ўтказувчи омиллардандир. Банкнинг бошқариш сифати оқилона банк сиёсати, банк ташкилий струк-тураси, актив ва пассивларни самарали бошқариш механизмда намоён бўлади. Юқори даражадаги менежмент малакали кадр-ларни талаб этади, шунингдек, зарурий ахборот базаси тезкор чораларни амалга оширишда қўл келади. Керакли ликвидлилик даражаси менежмент билан бирга банкнинг имиджига ҳам боғлиқ. Ижобий банкка ресурслар жалб қилишда ва ликвид маблағлар камомадини тўлдиришда баҳо рақобатчи банкларга нисбатан устунлик яратади. Яхши репута-циясига эга бўлган банк барқарор депозит базасини ҳосил қила олади, чунки у молиявий барқарор мижозлар билан алоқа қилишда катта имкониятга эга бўлади. Ижобий имиджга эга бўлиш ўта мураккаб жараён, у йиллар давомида натижалар эва-зига шаклланади ва ривожланиш стратегиясини тўғри танлаш, мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, маркетинг тадқиқотларини чуқурлаштириш, ишончли ва оммабоп реклама, фаолият натижаларини жамоатчилик учун очиқлиги кабиларга асосланади. Юқорида кўрилган омиллар банкнинг хусусиятларига боғлиқ равишда турлича аҳамиятга эга бўлиш мумкин. Баъзи ҳолларда ликвидлилик муаммосини ресурс базаси сифати ва таркиби туғдирса, баъзида активлар сифати бунга сабаб бўлади. Асосан эса ликвидлилик ва тўловга қобилиятлилик муаммолар комп-лекс омиллар уйғунлигида пайдо бўлади. Ликвидлилик муам-мосини кўп омилли категория эканлигини тан олган холда, ҳар бир банк ўзининг оғриқли нуқталарини белгилаб олиши керак, яъни банк ликвидлигини белгилайдиган омиллар тўғри талқин этилгандагина бу муаммо оқилона ҳал этилади. Кўриб ўтганимиздек, банкнинг ликвидлилик ва тўловга қобилиятлилик ҳолати банк фаолиятидан ташқарида бўлган бир қатор ташқи омилларга ҳам боғлиқ. Булар қаторига қуйида-гилар киритилади: – мамлакатдаги умумий сиёсий ва иқтисодий вазият; – қимматли қоғозлар ва банклараро кредит бозорларининг ривожланиш даражаси; – қайта молиялаштириш тизими; – Марказий банк назорат функциясининг самарадорлиги. Мамлакатдаги умумий сиёсий ва иқтисодий вазият банк операциялари ривожига туртки беради, банк фаолияти иқти-содий асосларини мустаҳкамлигини таъминлайди, мамлакатдаги ва хорижий инвесторларни банкларга ишончини мустаҳкамлай-ди. Кўрсатиб ўтилган шартларсиз банклар пухта депозит базасини ҳосил қила олмайди, операцияларнинг рентабелли-гини таъминлаш, активлар сифатини ошириш, бошқарув тизи-мини такомиллаштириш кабиларни уддалаш қийин кечади. Тижорат банклари банк тизимининг бир қисми сифатида мам-лакатдаги сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни ўзида акс эттира-ди, ўз навбатида, тижорат банкларнинг ҳолати мамлакатдаги умумий аҳволни белгилайди. Қимматли қоғозлар бозорининг ривожланганлиги ликвид маблағлар фойдалилигини йўқотмаган ҳолда активларни пул шаклига айлантиришни энг тез ва оптимал вариантини қўллаш имкониятини беради. Бундай ҳолат фонд бозори ривожланган давлатлар учун, айниқса, характерлидир. Чунки активларни қимматли қоғозларга жойлаштириш воситасида банк бир вақт-нинг ўзида ҳам ликвидлиликни таъминлайди, ҳам керакли даромадга эга бўлади. Банклараро кредит бозорининг ривож-ланганлиги банклар ўртасида вақтинча бўш ресурсларни тезда қайта тақсимлаш имконини беради. Банклараро бозордан лик-видлиликни таъминлаш учун турли муддатларга маблағларни жалб қилиш мумкин, шу жумладан, бир кунга ҳам. Бу бозордан маблағларни олиш оперативлиги умумий молиявий конъюнк-тура, банклараро бозорнинг ташкилий шакли ва албатта банк-*нинг обрўсига боғлиқ. Юқоридаги омил билан бирга қайта молиялаштириш тизи-мининг ликвидлиликка таъсири ўзаро чамбарчас боғлиқ. Қайта молиялаштириш тизими Марказий банкнинг тижорат банкларини кредитлаш жараёнидир. Ликвид маблағларга эҳтиёж туғилганда тижорат банклари Марказий банкдан қайта молия-лаштириш ставкасида кредит олиши мумкин бўлади. Бу омил-нинг бевосита таъсири шундан иборатки, қайта молиялаш ставка-си ортганда ликвидликни таъминлаш учун кредитлар омили қимматлашиб қолади ёки аксинча. Марказий банкнинг назорат функциялари самарадорлигини акциядорлик тижорат банклари билан ликвидлиликни таъмин-лашга доир муносабатларда ўз аксини топади. Марказий банк белгиланган тартибда иқтисодий нормативларни, шу жумладан, ликвидлилик меъёрларини ҳам ўрнатади. Иқтисодий ўзгаришлар таъсирида Марказий банк ҳам меъёрларни ўзгартириб боради. Масалан, ўтиш даврини бошдан кечираётган Ўзбекистон шароитида Марказий банк иқтисодий меъёрларни қатъий ва нисбатан «қаттиққўллик» билан ўрнатган, буни мавжуд шарт - шароит ҳам талаб этади. Шундай ҳолатда тижорат банклари ликвидлиликка оғишмай амал қилади ва ликвидлиликнинг за-рарига даромадлиликни суиистеъмол қила олмайдилар. Кўриб ўтилган омиллардан бири алоҳида ликвидлиликка, яна бири тўловга қобилиятлиликка алоҳида таъсир ўтказмайди. Балки, санаб ўтилган омиллар бир вақтнинг ўзида ҳам ликвид-лилик, ҳам тўловга қобилиятлиликни белгилайди. Чунки ликвидлилик ва тўловга қобилиятлилик ўртасида соф чегара мавжуд эмас, яъни улар ўта яқин тушунчалар ҳисобланади.
| |
Просмотров: 1452 | |
Всего комментариев: 0 | |