Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
банк тизими миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, банклар қуйидаги функцияларни бажаради:
Халқ хўжалигидаги вақтинча бўш турган маблағларни йиғиш ва уларни капиталга айлантириш – банкларнинг илк функцияларидан бири ҳисобланади. Бу функция амалга оширилиши натижасида бир томондан, ҳуқуқий ва жисмоний шахслар жалб қилинган маблағлари бўйича маълум миқдорда даромадга эга бўладилар, иккинчи томон-дан бу маблағлар банкларнинг кредитлаш салоҳиятини ташкил қилади ва шу ресурсларга асосланган ҳолда банклар ссуда операция-ларини олиб боради. Вақтинча бўш пул маблағлар банклар иштирокисиз бир корхона (тармоқ) томонидан иккинчи корхона (тармоқ)га вақтинча фойда-ланишга бериладиган бўлса, бу муносабатларни ташкил қилишда маълум қийинчиликлар юзага келиши мумкин: – биринчидан, кредитга сўралаётган сумма билан кредитга бери-лиши мумкин бўлган сумма ўртасида номутаносиблик бўлиши мум-кин; – иккинчидан, ортиқча бўш маблағга эга бўлган корхонанинг маблағларни вақтинча фойдаланишга берадиган муддати маблағ зарур бўлган корхонани қониқтирмаслиги мумкин; – учинчидан, банклар иштирокисиз корхоналарни тўғридан-тўғ-ри кредитлашда қарз берувчи қарз олувчи корхонанинг молиявий аҳволини тўлиқ ўргана олмаслиги мумкин. Қарз олувчининг тўловга лаёқатсиз бўлиши кредитор корхонанинг ҳам молиявий аҳволининг ёмонлашувига ва бошқа салбий ҳолларга олиб келиши мумкин. Халқ хўжалигидаги барча бўш маблағларнинг банк томонидан йиғилиши натижасида вужудга келадиган кредит ресурслар ҳисоби-дан қарз олувчи корхонага зарур бўлган суммада, зарур бўлган муддатда кредит беришга имконият яратилади. Ундан ташқари, банк корхоналарнинг тўловга лаёқатлилигини ҳар томонлама таҳлил қили-ши, уларнинг молиявий аҳволини яққолроқ баҳолаб бера олиши мум-кин. Иқтисодиётнинг ўсиши банк кредитининг қўлланилиш кўламини кенгайтириб боради. Кредит фақатгина ҳар кунлик фаолият билан боғлиқ ишлаб чиқариш ва муомала жараёнининг қисқа муддатли эҳтиёжлари учун эмас, балки узоқ муддатга капиталга бўлган эҳ-тиёжни қоплашга йўналтирилади. Ўтган асрнинг 60-йилларидан бош-лаб, банклар йирик мижозларга хизмат кўрсатишга ихтисослаша борди. Бу мақсадни амалга ошириш учун банклар маблағларни жалб қилиш миқёсини, истеъмол учун кредитлар бериш кўламини кенгай-тирди. Тўловларда воситачилик функциясида банклар ўз мижозларининг топшириғига асосан тўлов жараёнларини амалга оширади, ҳисоб варақларига маблағларни қабул қилади, пул тушумларининг ҳисо-бини олиб боради, мижозларга пул маблағларини беради. Ҳисоб-китобларнинг банк орқали олиб борилиши муомала хара-жатларининг камайишига олиб келади. Мижоз мамлакат ичида ва бошқа мамлакат билан қийинчиликсиз ўз маблағларини банк орқали ўз ҳисобварағидан бошқа корхона ҳисобварағига ёки бошқа мамлакат банкига ўтказиши мумкин. Муомалага кредит воситаларини чиқариш. Банк кредитининг манбаи фақат вақтинча бўш маблағлар ва капитал бўлиб қолмасдан, кредит асосида чек-депозит эмиссияси ҳам амалга оширилади. Банк томонидан бериладиган кредит миқдори мавжуд жамғармалардан кўп бўлса, банк чек-депозит эмиссиясини амалга ошириши мумкин. Ундан ташқари, кредит ёрдамида муомалага нақд пуллар - банкноталар чиқарилади. Банк кредит пуллар чиқариш, депозитлар яратиш йўли билан тўлақонли пуллар ўрнини босувчи кредит воситаларини вужудга келтиради.
| |
Просмотров: 1009 | |
Всего комментариев: 0 | |