Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Банкларнинг келиб чиқиши ва унинг моҳияти

Банк деб пул маблағларини йиғувчи, сақлаб берувчи, кредит-ҳисоб ва бошқа ҳар хил воситачилик операцияларини бажарувчи муассасага айтилади.

Банклар пайдо бўлишининг асоси товар-пул муносабатларининг ривожланиши ҳисобланади. Товар-пул муносабатларининг юзага келиши ва уларнинг ривожланиб бориши барча ижтимоий-иқтисодий тузумларда банкларнинг мавжуд бўлишини тақозо қилади.

Банклар ўрта асрларда пулдорлар томонидан пулни қабул қилиш ва бошқа давлат, шаҳар пулига алмаштириб бериш асосида келиб чиққан. Кейинчалик пулдорлар ўз бўш турган маблағларидан фойда олиш мақсадида уларни вақтинча фойдаланишга маблағ зарур бўлган субъектларга беришган. Бу ҳол пул алмаштирувчи пулдорларнинг банкирларга айланишига олиб келган.

Банк сўзи итальянча «банcа» сўзидан олинган бўлиб «стол», аниқроғи «пуллик стол» деган маънони англатади. Ўрта асрларда италиялик пулдорлар ҳамёнларидаги, идишлардаги монеталарни стол устига қўйиб ҳисоб-китоб қилганлар.

 ХII асрларда Генуяда пул алмаштирувчилар «банчерии» деб атаган. Агар пулдорлардан бирортаси ишончни оқламаса ва ўз ишига масъулиятсизлик қилса, у ўтирган столни синдириб ташлашган ва уни «Банcо ротто», яьни банкрот деб аташган. Яъни бизга маълум бўлган «банкрот» сўзи ҳам итальянча «банcа» сўзидан олинган.

Банклар пайдо бўлишининг бошланғич босқич ХВИ асрда Флоренция ва Венецияда ташкил қилинган кичик жиробанклар ҳисобланади. Кейинчалик шундай банклар Амстердамда (1605 й.), Гамбургда (1618 й.), Миланда, Нюрнбергда, Генуяда вужудга келган. Бу банклар асосан ўз мижозлари–савдогарларга хизмат қилган, улар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни олиб борган. Бу банклар ўз мижоз-ларини монеталар таркиби бузилиши туфайли зарар кўришдан ҳимоя қилган. Улар ҳисобларни маълум суммадаги қимматбаҳо металлни ифодаловчи махсус пул бирлигида олиб боришган. Ўзларининг бўш пул маблағларини жиробанклар давлатга, шаҳарларга, чет эл савдогарларига ссудага беришган.

Тарихда биринчи юзага келган банк Англия банки ҳисобланиб, у 1694 йилда акционерлик банки сифатида ташкил бўлган. Бу банк акционер-эмиссион банк бўлиб, унга давлат томонидан банкнотлар чиқаришга рухсат берилган. Кейинчалик, саноат ривожланиши натижаси-да банклар бошқа мамлакатларда ҳам ташкил қилиниб борган. Банкларнинг келиб чиқиши ва ривожланиш ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар ва талабларнинг ошиши, савдо капитали айланишининг тезлашуви билан боғлиқ бўлган. Натурал хўжалик муносабатларининг тугаши, савдо-сотиқ муносабатларининг ривожланиши пуллик ҳисоб-китоблар олиб боришга, кредитнинг ривожланишига йўл очди. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ёлланма меҳнатни жалб қилишга олиб келган. Ёлланма меҳнат учун ҳақнинг пул шаклида тўланиши, доимий пул айланишини юзага келтирди. Пул айланишини эса банк томонидан бошқарилиши зарур эди. Шундай қилиб, банклар маблағларни йиғиш ва тақсимлаш орқали ссуда капитали ҳаракатини бошқара бошлади. Ссуда капиталистидан фарқли ўлароқ банкир тадбиркор сифатида ўз иш фаолиятини олиб борган.

Агар саноат соҳасидаги пулдор ўз капиталини саноатга, савдогар ўз маблағини савдога қўйса, банкир ўз капиталини банк ишига қўяди. Ссуда капиталисти асосан ўзининг бўш капиталини қарзга берса, банкирлар асосан четдан жалб қилинган маблағларга таянади. Ссудага маблағ берувчи пулдорнинг даромади ссуда фоизи бўлса, банкирнинг даро-мади банк фойдаси ҳисобланади. Банклар корхона, ташкилот, давлат муассасалари, аҳоли бўш пулларини жалб қилиш орқали катта ҳажмдаги капитални ўз қўлларида жамлайдилар ва даромад келтирувчи капитал ҳаракатини бошқариб борадилар. Банкларнинг йириклашуви ва улар фаолиятининг такомиллашуви уларнинг махсус корхоналар – кредит муассасаларига айланишига олиб келади.

Шундай қилиб, банк фаолияти халқ хўжалиги мавжуд бўлган бўш маблағларни жалб қилиш ва ссуда капиталини тақсимлашни ўз ичига олади. Банк ўз фаолияти давомида маълум даромадга эга бўлади. Бу даромад банк жалб қилган ресурсларга йўналтирилган фоиз ва жойлаштирган ресурслар бўйича оладиган фоиз ўртасидаги фарқдан иборат бўлади.

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 1250 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar