Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Белорус Республикаси солиқ тизими асослари 1991 йил 20 декабрдаги №21323-ХII – сонли «Белорус республикаси бюджетига ундириладиган солиқлар ва йиғимлар хақида»ги (қушимчалар ва узгартиришлар билан) қонун билан аниқланган. Ушбу қонунда кузда тутилган солиқ ва йиғимлардан ташқари республика бюджетига қонунчилик томонидан урнатилган солиқдан ташқари хам туловлар келиб тушади. Солиқлар ва йиғимларни махаллий бюджетлар хисобига ёзиш «Белорус Республикасида махаллий ва уз-узини бошқариш хақида»ги қонун билан тартибга солинади. Умумдавлат солиқларидан махаллий бюджетлар хисобига утказиш миқдорлари хар йили бюджет тасдиқланганда Белорусия Республикаси қонуни билан урнатилади. Солиққа тортиш обьектлари, тулов тартиби, ставкалари хамда, имтиёзлар хар бир солиқ ва йиғим тури буйича республика солиқ қонунчилигининг махсус актлари билан кузда тутилади. Белоруссияда асосий солиқ турлари туғрисида. Корхоналарнинг фойда солиғини тулаш тартиби. Белорус Республикаси солиқ тизими 26 та солиқ ва бошқа туловларни уз ичига олади. Бундан ташқари, айрим солиқлар бир нечта мустақил туловлар туридан ташкил топган. Масалан, йул жамғармасига туловлар 7 хил турли солиқларни, йиғимлар ва чегирмаларни уз ичига олади хамда уларга хар бири уз солиқ манбаи буйича хисоб-китоб услубига эга. Белорусия Республикаси солиқ тизимидаги мухим солик турларидан бири ққС хисобланади. ЕИХ мамлакатларида бюджетга тушадиган тушумларнинг жами миқдорининг уртача 10 – 20 фоизи ққС улушига туғри келса, Белорусияда бу миқдор 25 фоиздан ортиқроқни ташкил қилади. ққСни хисоблаш тартиби Белорусияда хам худди Россиядаги кабидир. Асосий ставка – 20 фоиз, шу билан бирга 10 фоиз ва нолинчи фоизли ставкалар хам қулланилади. 10 фоизли ставка буйича Республика худудида чорвачилик махсулотларни усимликшунослик, балиқчилик, озиқ-овқат махсулотлари, болалар учун махсулотлари сотилганда; сартарошхона, химчистка хизматлари, кийим кечак, оёқ-кийим, соатлар, мураккаб уй-рузғор техникаси ва яна бошка айрим товар ва хизматлар солиққа тортилади. Ноль фоизли ставка экспорт қилинадиган махсулотларга (Россияга экспорт қилишдан ташқари), қурилиш ишларига, транспорт хизматларига қулланилади. Акцизлар буйича солиққа тортиладиган обьектларнинг солиқ манбаи, акциз ости товарлар руйхати Белорусия ва Россияда қарийиб бир-бирига мос келади. Белорусиядаги акцизларни хисоблаш хусусиятлари шундаки, унда Россиядаги каби нафақат махсус ставкалар балки умумлаштирилган ставкалар хам қулланилади. Бунинг устига маьлум товарлар турига махсус ставкалар миллий валютадагина эмас, балки еврода хам урнатилган. Масалан, қуйидаги акциз ставкалари мавжуд: купикланадиган ва шампан виносига 1 литрга 60 Белорус рубли, микроавтобуслар ва енгил автомобилларга – 10 фоиз, нефть-1 тоннасига 16,5 евро, дизель ёкилгисини–1 тоннасига 50 белорус рубли ва хоказо. Корхоналар фойдасидан олинадиган солиқ 30 фоизли ставка буйича ундирилади. Дивидентлар ва юридик шахсларнинг унга тенглашган даромади 15 фоиз ставка буйича солиққа тортилади, бунда солиқ даромад тулайдиган манбада сақланиб қолади. Фойда солиғи буйича куплаб имтиёзлар белгиланган. Хусусан, ногиронлар ва нафақахурлар мехнатидан фойдаланидиган ташкилот фойдаси солиққа тортилмайди (аммо савдо-сотиқ, ва воситачилик фаолияти бундан мустасно). қишлоқ хужалик корхоналарининг етиштирган усимлик, чорвачилик, балиқчилик, асал-аричилик махсулотларини сотишдан олган фойдасидан солиқ олинмайди. Бундан ташқари, илмий тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари, ёнғинга қарши ва табиатни мухофаза қилиш тадбирлари учун ишлатилган булса солиққа тортиладиган фойда, фойда солиғи суммасига камаяди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг узига хос хусусиятлари. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи туловчилари Белорусияда ва ундан ташқаридаги манбаларидан олинган даромадлар буйича–солиқ резидентлари ва Белорусиядаги манбааларидан олинган солиқ резидентлари булмаган шахслар хисобланадилар. Солиққа тортиш обьекти булиб, жисмоний шахсларнинг пул ва натура шаклидаги жами даромади хисобланади. Солиққа тортилмайдиган даромадлар руйхати, ва солиқ чегирмалари қонунчиликда кузда тутилган. Солиқ чегирмалари қуйидаги миқдорларда кузда тутилган:
Солиқ буйича прогрессив солиқ ставкаси кузда тутилган, у даромадларнинг 5та айланмасига ва уларга мос ставкаларга (9,15,20,25,30%) эга. 15 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси қуйидаги даромад турлари учун урнатилган: акциялар буйича дивидентлар, юридик шахсларни тугатиш ва қайта ташкил қилиш натижасидаги корхона фаолиятига уз хиссаси билан қатнашишидан олган даромад. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги булмаган шахслар солиқ имтиёзи ва солиқ чегирмаларисиз, 20 фоиз ставка буйича солиққа тортилади. Алохида фаолият тури даромадларидан олинадиган солиқ, яъни банклар даромадидан, суғурта ва қайта суғурта қилувчи ташкилотлар ва бошқа молия-кредит ташкилотларидан 30 фоиз ставка буйича солиқ ундирилади; бошқа юридик шахсларнинг қимматли қоғозлар операциясидан олган даромадларидан олинадиган солиқ ставкаси-40 фоиз. Республикада алохида тоифадаги солиқ туловчилар учун махсус солиқ тартиблари кузда тутилган. Соддалаштирилган солиққа тортиш тизимини қуллайдиган ташкилотлар ва якка тадбиркорлар, ялпи тушумдан 10 фоиз миқдорида солиқ тулайдилар. қишлоқ хужалик махсулотларини етиштурувчилар ялпи тушумдан 5 фоиз миқдоридаги ягона солиқ туловига утиш хуқуқига эгалар. Мамлакат қонунчилиги томонидан куплаб махаллий солиқлар урнатилган: -алохида рухсатномалар учун йиғим: автотранспортлар воситаларининг тухташ жойларида йиғиладиган йиғим; балиқчилик ва овчилик йиғимлари, махаллий рамзлардан фойдаланиш хуқуқи учун йиғим, савдо-сотиқ билан шуғулланиш хуқуқи йиғими, ит эгаларидан йиғиладиган йиғим, аукционлар утказиш хуқуқи учун йиғим, курорт йиғими, курорт жойларида қурилиш қилиш учун йиғим; -реклама солиғи; -мақсадли йиғимлар: транспрот йиғими, шахар (туман) инфратузилмасини таьминлаш ва ривожлантириш йиғимлари; -ёввойи усимликлар , қузиқоринлар шифобахш усимликларни тайёрлаш учун йиғим; -чакана савдо тармоғида товарларни сотишдан олинадиган солиқ; -мехмонхоналар, ресторанлар, барлар, қахвахоналар, хизматлари учун йиғим. Махаллий хокимиятнинг махаллий солиқларни жорий қилишдаги ваколатларининг амалга оширилиши. Махаллий ташкилотларнинг солиққа тортиш сохасидаги ваколатлари Белорусияда ва Россияда фарқ қилади. Масалан, Белорусияда хукуматнинг махаллий ташкилотлари ставкаларни нафақат пасайтириш балки ошириш, уларнинг бюджети хисобига утказиладиган алохида солиқлар буйича якка тартибда имтиёзлар бериш хуқуқига эгалар.«2001 йил учун Белорусия республикаси бюджети хақида»ги қонун буйича махаллий депутатлар кенгашига ставкаларни ошириш ва пасайтириш, якка имтиёзлар бериш, ер солиғи ва табиий қазилмалардан олинадиган солиқларни тулаш муддатини узгартириш хамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, давлат божи, кучмас мулк солиғи учун якка имтиёзлар бериш хуқуқи берилган. Республика учун солиқлар тузилишини рационализация килиш, солик манбаини оптималлаштириш, солиқларни хисоблаш ва ундириш механизмини соддалаштириш хозирги кундаги ута долзарб муаммолардан хисобланади. Масалан, солиқлар ва бошқа мажбурий туловлар тузилишини қайта куриб чиқиш, уларнинг ухшаш солиқ манбаига эга булганларини бирлаштириш орқали ягона мажбурий тулов ундириш масаласи кенг мухокама қилинмоқда. Хусусан, қишлоқ хужалик махсулотлари ва озиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қуллаб-қувватлаш Республика жамғармасига ажратмалар, муассасага қарашли уй-жой фондини таьминлаш харажатлари учун чегирмалар ва йул фондига туловларни ягона мақсадли бюджет фондига бирлаштириш хамда корхоналар томонидан тушадиган тушумдан олинадиган чегирмаларнинг умумий меъёрнинг белгилаш таклиф қилинмоқда. Курсатиб утилган фондлар маблағлари Молия вазирлигининг ягона хазина хисобига тупланиши сунгра мақсадли йуналишларда тақсимланиши мумкин. Бу билан хам хисоб-китоб услуби, хам айтилган туловларни ундирилиш механизми соддалашади. Шу тамойилга асосан Чернобиль АЭСдаги фожиа окибатларини тугатиш учун фавкулодда олинадиган солиқ, иш билан таьминлашга кумаклашиш давлат фондига чегирмалар, ижтимоий мухофаза фондига чегирмалар, мактабгача болалар ташкилотини таьминлаш учун чегирмаларни ягона ижтимоий солиққа бирлаштириш мумкин. Куриб чиқилаётган мажбурий туловлар турлари яққол ифодаланган ижтимоий йуналишга ва асосан ягона солиқ манбаига эга. Мухокама қилинаётган узгартиришларни амалга ошириш солиқ ва туловлар миқдорини қисқартиришга, солиққа тортиш услубининг анча соддалашишига ва корхоналарнинг хамда солиқчиларнинг ишини осонлаштиради. Мухим томони шундаки, таклиф қилинаётган узгаришлар ққС, фойда солиғи, акциз йиғимлари, мол-мулк ва ресурсли солиқлар хамда йиғимлар каби солиққа тортишнинг махсус қонун актларида кузда тутилган туловларга таьсир қилмайди. | |
Просмотров: 1164 | |
Всего комментариев: 0 | |