Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Европа давлатларининиг солиқ тизимлари бир биридан тубдан фарқ қилади. Утган асрнинг 80- йилларига келиб солиқ ислохотлари утказилиб уларни бир-бирига яқинлаштиришга харакат қилинди. Мисол учун Италия умумий бозорга кириш учун узининг солиқ тизимини кескин узгартирди, яъни бошқа Европа давлатлари солиқ тизимига якинлаштирди. Иқтисодий бирлашиш анъанаси ва халқаро хужалик алоқаларининг кенгайиши уларни иккиёқлама солиқ солиш сиёсатидан воз кечишларига олиб келди. Европа давлатларининг иқтисодиёти ва ахолисининг яшаш тарзидан келиб чикиб умумий хусусиятлари урганилиб чиқилди. Уларда узига хос турдаги солиқлардан тугри ва эгри солиқлар, яъни бевосита ёки билвосита солиқлар, шунингдек қушилган қиймат солиғи хамда фуқаролардан ундирадиладиган даромад солиқлари мавжуд. Амалиётда барча давлатларда солиқлар уч даражали куринишга эга булиб, улар умумдавлат солиқлари, федерал солиқлар, шунингдек худудий солиқларга булинади. Шу уринда таъкидлаб утиш керакки хар бир давлатнинг солиқ тизими узига хос хусусиятларга эгадир. Буюк Британияда солиқ тизими 19- асрдаёқ шаклланган эди. Бироқ у хам танаффусларни бошидан кечирди. Солиқ ислохотлари 1965 хамда 1973 йилларда амалга оширилган булиб, 90- йилларда солиққа тортишда жиддий узгаришлар қилинди. Буюк Британия солиқ тизими икки поғонали булиб, улар умумдавлат ва махаллий солиқларни ташкил этади. Умумдавлат солиқларининг асосини жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи, корпорациялар фойдасидан олинадиган солиқлар, капитал усишидан олинадиган солиқлар, нефтдан олинадиган даромад солиқлари, мерослардан олинадиган солиқлар, қушилган қиймат солиғи, бож, акциз солиғи, тамға йиғимлари ташкил этади. Улар солиқлар орқали ундириладиган тушумларнинг 90% ини ташкил этади. Махаллий солиқлар хиссасига асосан мол мулк солиғи туғри келиб, ушбу солиқ тури умумий ундириладиган солиқлар миқдорининг 10% ини ташкил этади.
2.Буюк Британияда даромад солиғини тулаш шакли. Буюк Британияда ахолидан ундириладиган даромад солиғи давлат бюджетининг 3/2 қисмини туғри солиқлар куринишида ташкил этади. Юқори солиқ тури 1799 йилда Наполеонга қарши олиб борилган урушни молиялаштириш мақсадида вақтинчалик жорий этилган булиб, 1842 йилдан бошлаб эса инглиз солиқ амалиётида узил кесил тасдиқланди. Буюк Британияда даромад солиғини қисмларга булиб тулаш шаклида қабул қилинган, қайсики даромад солиғи манбааларига қараб олти қисмга булинади, хар бир қисм алохида тартибда ундирилади (дивидентлар, рента, иш хақи ва бошқалар). Даромадлардан ундириладиган солиқларни тақсимлашдан асосий мақсад даромадлар манбаини аниқ хисобга олишни ташкил этади. Олти қисмли даромад қуйидаги тартибда белгиланади: А-қисм. Бу мулкдан олинадиган даромад, айникса ер, қурилиш ва иншоотлар, квартира туловлари, яшаш жойларини ижарага олиш кабиларни уз ичига олади. Б-қисм. Урмон хужалигидан тижорат мақсадларида фойдаланишдан олинадиган даромадлар. С-қисм. Давлат қимматбахо қоғозларидан олинадиган даромадлар. Д-қисм. Ишлаб чикариш тижорат фаолиятидан олинадиган даромадлар.
3.Буюк Британияда солиқ турлари ва уларнинг таърифи. Юқорида курсатилган даромадлардан олинадиган солиқлар олтита қисмга булиниб қуйидаги тур солиқлар ундирилади: - савдо ва тижоратдан олинадиган даромад солиғи (мисол учун магазин хужайинининг фойдасидан олинадиган солиқ); - уз касбий хизматини курсатишда олинадиган даромаддан олинадиган солиқ (мисол учун адвокат ёки врачнинг даромадлари); - олинадиган фоизлар ёки алимент туловларини қабул қилинишини солиққа тортиш; - хорижий давлатларда мавжуд булган қимматбахо қоғозлардан олинадиган даромадларни солиққа тортиш; - хорижий давлатларда мавжуд булган мулкдан олинадиган даромадларни солиққа тортиш; - юқорида кузда тутилмаган даромадларнинг бошқа турларидан олинадиган солиқ. - иш хақи, нафақа ва бошқа мехнат даромадларидан олинадиган солиқлар. - Буюк Британия компанияларидан олинадиган дивидентлар ва бошқа туловлардан ундириладиган солиқлар. Даромад солиғи ялпи йиллик олинадиган даромаддан қонун билан белгиланган имтиёз ва чегирмаларни олиб ташлагандан сунг ундирилади. Шу сабабли улар ишлаб топилган ва инвестицион (ишлаб топилмаган) турларга булинади. Даромад солиғини ундирилиши иш хақи куринишида булса ойлик маош бунга манбаа булиб хизмат қилади. Шу сабабли солиқ декларацияси тулдирилади | |
Просмотров: 1440 | |
Всего комментариев: 0 | |