Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Тижорат банкларининг кредит ресурсларини шакллантиришда депозитлар асосий ўрин эгаллайди. Уларнинг асосийси талаб олинадиган депозитларга, муддатли ҳамда жамғарма депозитларига бўлинади. Талаб қилиб олинадиган депозитлар жорий ҳисобварақлардан омонатчиларнинг биринчи талаблари билан олинади. Жорий счеҳисобварақнинг эгаси банкдан чек дафтарчасини олади. Бунда у пул олиш билан бирга иқтисодий муносабат вакиллари бўлган корхона, ташкилот, муассасалар билан ҳам ҳисоб-китоб операция-ларини олиб бориши мумкин. Муддатли омонатлар – мижоз томонидан банкка маълум муддат-га қўйиладиган қўйилмалар бўлиб, улар орқали мижозларга банк томо-нидан юқори фоизлар тўланади. Бунда фоиз ставкалари қўйилманинг муддати ва миқдорига боғлиқ бўлади. Муддатли қўйилмаларнинг турларидан бири, бу маблағларни жалб қилишнинг аниқ қайд этилган вақтга мўлжалланган депозит сертификатлар ҳисобланади. Уларни муомалага 1961 йили биринчи бўлиб «Ферст нейшнл сити бэнк» киритган. Ҳисоб эгаларига улар-нинг номлари ёзилган, тўлаш муддати ва фоиз даражаси кўрсатилган махсус гувоҳномалар берилади. Ҳозирги вақтда тижорат банклари бўш пул маблағларини жалб қилишда депозит сертификатларидан фойдаланмоқда. Сертификатда кўрсатилган қўйилма муддати тугагандан сўнг, унинг эгаси қўйилма миқдорини ва келишилган фоизларни олиш ҳуқуқига эга бўлади. Банк ресурслари таркибида аҳолининг омонат қўйилмалари муҳим аҳамият касб этади. Улар тўлиқ суммада ёки бўлиб-бўлиб қўйилиши ва берилиши мумкин. Омонатчи ва банк ўртасидаги маблағ қўйиш билан боғлиқ муносабат омонат дафтарчасини бериш билан тасдиқланади. Банклар тўловчилик асосида турли хил мақсадли қўйил-маларни, муддатли ёки талаб қилиш ҳамда олиш мумкин бўлган жамғармаларни қабул қиладилар. Шунингдек, баъзи мамлакатларда «Янги йил қўйилмалари» деб номланган тури ҳам мавжуд. Бунда банк йил давомида, янги йилни нишонлаш учун катта бўлмаган қўйилмаларни қабул қилиб боради ва йил охирида омонатчиларга пулларни қайтаради, пул жамғаришни хоҳловчилар пул жамғаришни кейинги янги йилгача давом эттиришлари ҳам мумкин. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда бу қўйилмалар оддий фуқаролар орасида кенг қўлланилади. Банклар учун муддатли қўйилмалар жуда қулай ҳисобланади. Банк ресурсларининг муҳим манбаси банклараро кредитлардир, яъни бошқа банклардан олинадиган ссудалар. Ушбу ресурслардан фойдаланиш сезиларли даражада ривожлан-ган. Пул-кредит бозорида қисқа муддатли банклараро кредитлар, шунингдек «қисқа пуллар» салмоғи кўпчиликни ташкил этади.
| |
Просмотров: 1047 | |
Всего комментариев: 0 | |