Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Ер участкаларидан фойдаланганлик учун бюджетга тўловлар ер солиғи ёки ер учун ижара ҳақи тариқасида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган юридик шахсларга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари, юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар учун белгиланган имтиёзлар, солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади. Юридик шахслар мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари учун ер солиғи тўлайдилар. Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари ер солиғини тўловчиларидир. Кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи ер солиғини тўловчи бўлади. Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланган тақдирда, ҳар бир юридик шахс ер участкасининг фойдаланилаётган майдонидаги ўз улуши учун ер солиғини тўловчидир. Қуйидагилар ер солиғини тўловчилар бўлмайди: нотижорат ташкилотлар. Тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган тақдирда, нотижорат ташкилотлар тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилган ер участкалари бўйича ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда ер солиғи тўловчилар бўлади; солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган юридик шахслар. Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари солиқ солиш объектидир. Қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди: аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари. Аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари жумласига қуйидагилар киради: майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, суғориш тармоғи, соҳил бўйи ерлари ва бошқа шу каби ерлар; аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерлар (дарахтзорлар, боғлар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, шунингдек ариқ тармоқлари эгаллаган ерлар); коммунал-маиший ерлар (қабристонлар, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва уларни утилизация қилиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар); заҳира ерлар. Ер участкасининг солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони солиқ солинадиган базадир. Қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари учун солиқ солинадиган база ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади. Ер участкасининг майдони камайтирилган тақдирда, солиқ солинадиган база ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади. Юридик шахсларда ер солиғи бўйича имтиёз ҳуқуқлари вужудга келган тақдирда, солиқ солинадиган база ушбу ҳуқуқ вужудга келган ойдан эътиборан камайтирилади. Ер солиғи бўйича имтиёз ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база ушбу ҳуқуқ бекор қилинганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (кўпайтирилади). Ер участкаси мулкдорининг, ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачининг айби билан қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашган (бонитет балли пасайган) тақдирда, ер солиғи ернинг сифати ёмонлашгунига қадар белгиланган ставкалар бўйича юридик шахслар томонидан тўланади. Шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалиги аҳамиятига молик ерлар учун ер солиғи қишлоқ хўжалиги ерлари учун белгиланган ставкаларнинг икки баравари миқдорида тўланади. Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига эга бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари ер солиғини тўловчилардир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижарага берилган ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилади. Ер участкаларини ижарага олган жисмоний шахсларга ер солиғини тўловчилар учун белгиланган имтиёзлар, солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби татбиқ этилади. Уй-жой, яшаш учун мўлжалланмаган иморат ва иншоотлар мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятлари ҳисобга олинган ҳолда меросхўрлардан ундирилади. Жисмоний шахслар учун қуйидаги ер участкалари солиқ солиш объектидир: 1) деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари; 2) якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари; 3) жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкалари; 4) хизмат юзасидан берилган чек ерлар; 5) мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари; 6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари; 7) тадбиркорлик фаолияти юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари. Кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг ер участкаларининг майдонига доир маълумотлари солиқ солинадиган базадир. Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун фуқароларга берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар эгаллаган ер участкаларининг майдонлари бўйича солиқ солинадиган база ушбу ер участкаларини берган ташкилотлар бошқарув органларининг маълумотлари бўйича аниқланади. Хизмат юзасидан берилган чек ерларнинг майдонлари бўйича солиқ солинадиган база ўз ходимларига ер участкалари берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маълумотлари бўйича аниқланади. Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ёхуд уйлар, дала ҳовли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар, жойлар юридик шахсга ёки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда ер участкалари учун ер солиғи жисмоний шахслардан юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлаш учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
| |
Просмотров: 1070 | |
Всего комментариев: 0 | |