Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Банк амалиётида фоизларни ҳисоблашнинг турли хил метод ва усуллари мавжуд. Банк амалиётида оддий ва мураккаб фоиз ставкалар кўлланади. Оддий фоизлар биринчи навбатда қисқа муддатли кредитлаш-да фойдаланилади. Унда шартнома бўйича аниқланган ҳар чорак ёки бошқа муддатда фоизларни ҳисоблаш ва кредиторга тўлаш амалга оширилади. Ҳозирги кунда кўпинча юқорида кўрсатилган усулдан фойда-ланилади. Бунда қарзнинг асосий суммасини ҳисобга олган ҳолда қарздорнинг жами тўловлари ҳажми қуйидагича бўлади:
С =П* ( 1+н*и );
Бунда: С – бошланғич қарзни ҳисобга олган ҳолда кредит бўйича тўловлар суммаси П – бошланғич қарз и – фоиз ставкаси н – ссуданинг йиллар ёки кунлар бўйича давом этиши. Кўпдан кўп ҳолларда банк амалиётида процент ҳисоблаш жараёнига тескари бўлган операцияни бажаришга тўғри келади. Бу ҳол, кўпинча, дисконт вакилларига мурожаат қилинганда содир бўлади. Бу ҳолда, бошланғич қарзни аниқлашда махсус формула қўлланади. Векселларни ҳисобга олиш жараёнида, муддат ўтгач, улар тақдим қилинганда тўлов суммасини аниқлаш учун қуйидаги формула ишлатилади:
С = П* ( 1 – н*д ); Бунда, д – оддий ҳисоб ставкаси. Масалан, банк муддати келмасдан туриб мажбуриятларни тўлаш бўйича 20 кунлик векселни қайта ҳисобга олади. Бунда векселнинг номинал суммаси 100 млн. сўм, ҳисоб ставкаси – йилига 130 %.
Бу ҳолда, вексель ҳисобга олингандаги сумма қуйидагича бўлади.
П=100 ( 1 – 1,3 * 20 / 360 )
Банк амалиётида муракккаб фоизлар ҳам қўлланиши мумкин. Улар, одатда, узоқ муддатли кредитлашда ишлатилиб, ҳисобланган процент суммалари шартнома тугалланмагунча кредиторга тўланмайди, балки қарзнинг асосий суммасини кўпайтиради. Биз-нинг банк амалиётимизда мураккаб процент ҳисоблаш методи асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг депозит ва омонат ҳисоблари бўйича қўлланади. Бу методдан фойдаланганда ҳисобланган маблағлар ҳажми қарзга қўшилади ва уларга нисбатан фоиз ҳисобланиб бораверади. Мураккаб процентларни ҳисоблаш ва қарзнинг жами суммасини қуйидаги формулада ҳисоблаш мумкин. С = П ( 1 + и ); І - доимий процент ставкаси бўйича, С = П ( 1+ и ) * ( 1 + и ) . . . (1+ и) - сузиб юрувчи фоиз ставкаси бўйича. Бундан, С – К йилдан кейинги қарз суммаси; П – берилган ссуда ҳажми; и – фоиз ставкаси. н – берилган ставка қўлланилган қарзнинг йиллар бўйича муддати шартли мисолни кўриб чиқамиз. Масалан, банк томонидан қарз олувчига П 10000 сўм ссуда, 5 йил муддатга, йилига 10 % ставкаси билан берилди. 5 йилдан кейинги қарз ҳажмини аниқ-лаш керак. С = 10000 * (1 + 0,1 ) = 16105 сўм кўрсатилган усулда ҳисобланган 5 йил учун фоизлар жами суммаси қуйидагича бўлади: С - П = ( 16105 – 10000 ) = 6105 сум Агарда, банк оддий фоизларни ишлатиб, ҳар йили талаб қилганда, бу шартномадан келадиган даромад: Р = 10000 * 10 % * 5 = 5000 сўм га тенг бўлар эди. Кўриб турганимиздек, сезиларли фарқ вужудга келиб, у банк соф даромадини 1105 сўмга [ 6105 – 5000 ] кўпайишига олиб келди. Бир усулда фоизларни бир неча марта ҳисоблашда юқоридаги мураккаб фоиз формуласи қуйидаги кўринишга келади: С = П*( 1+ и*м ); Бунда, м – бир йилда фоиз ҳисоблаш сони; Н – фоиз ҳисоблаш даврларининг жами сони. Банк барча ҳолатларни диққат билан қилиши керак, чунки улар банк операциялари даромадлигига охирги натижада таъсир қилиши мумкин. Масалан, инфляция ҳарактерини хисобга олиш керак ва шу билан банк учун нима мақсадга мувофиқроқ эканлигини аниқлаши керак. Қарз суммасини ҳисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган фоизлар билан ўстириш ёки кредит учун йиллик тўловни олиш. Фоиз ҳисоблашнинг турли усуллари бўлиши мумкин. Улар қарздан фойдаланиш кунлари сонини ўлчаш характери билан ва йилнинг кунлар бўйича тузилишига кўра аниқланади. Бундан қарз кунлари сони аниқ ёки тахминан аниқланиб, ҳар қайси ойнинг давом этиши 30 кунга тенг деб тан олинади. Вақтинчалик база йилнинг аниқ давом этишига (365 ёки 366 кун) ёки тахминан 360 кунга тенглаштирилади. Буларга мувофиқ тарзда қуйидаги мураккаб фоиз-ларни ҳисоблаш вариантлари қўлланади: 1. Қарз кунларининг ҳақиқий сони бўйича аниқ фоизлар; бу усул энг аниқ натижаларни беради ва кўпгина марказий ва тижорат банклари томонидан қўлланади. Унинг аҳамиятли жиҳати шундаки, ҳисоблаш учун қарз кунининг аниқ сони, вақтинчалик база йилнинг ҳақиқий давом этишига тенглаштирилади. Масалан, П – берилган кредит суммаси – 100000 сўм; и – фоиз ставкаси йилига – 9 %; К– қарз кунларининг аниқ сони – 260 кун; С - ўсган қарз суммаси. Унда, С = 100000 * ( 1 + 0,09 % * 260 /365 ) = 106411 cўм 2. Қарз кунининг ҳақиқий сони бўйича оддий фоизлар. Бу ҳолда, худди юқоридагидек, ҳисоблаш учун қарз кунларининг аниқ сони олинади, лекин вақтинчалик база 360 кунга тенглаштирилади. Агар кредит муддати 360 кундан ошса, унда ҳисобланган фоизлар суммаси кўпроқ бўлади. Масалан, ссуда даври 364 кунга тенг бўлса, унда 364 / 360 = 1,011 фоиз ставкаси бўйича қўшимча фоиз тўланади. Бу усулни юқоридаги намунада берилган мисол билан кўриб чиқамиз: С = 100000 * ( 1 + 0,09 % * 260 / 360 ) = 106499 сўм 3. Қарз кунларининг яқинлашган сони бўйича оддий фоизлар. Бунда ссуданинг кунлар бўйича давом этиши яқинлашиш билан аниқланади, вақтинчалик база 360 кунга тенг. Кўп ҳолларда ссуда кунларининг аниқ сони яқинлашиш сонидан катта бўлади, шунинг учун ҳам ссуда кунларини аниқ сони бўйича ҳисобланган фоизлар ҳажми, одатда, яқинлашиш бўйича ҳисоблангандан катта бўлади. Бизнинг мисолимизда ссуда кунларини яқинлашиш сони 257 кунга тенг, буни ҳисобга олган ҳолда: С = 100000 * (10,09 % * 257 / 360 )= 106424 сўм Амалиётнинг кўрсатиши бўйича фоиз ҳисоблашнинг иккинчи усули, яъни ссуда кунларини аниқ сони бўйича оддий фоизлар усули қолган икки вариантга нисбатан каттароқ натижани беради. Чунки С > С > С . Бун кредитор ссуда расмийлаштирилишида инобатга олиши зарур | |
Просмотров: 3502 | |
Всего комментариев: 0 | |