Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Фоиз ставкаси кредитга берилган маблағлардан маълум бир миқдорда фойдаланилганлиги учун тўланадиган фоиз тўловлари-нинг нисбий кўрсаткичидир. Фоизнинг бозор даражаси ўзгаришига қараб, таъсирланиш даражаси бўйича фоиз ставкасининг қатъий ва сузиб юрувчи фоиз ставкалари мавжуд. Қатъий фоиз ставкаси – қарз маблағларидан фойдаланиш дав-рида қайта кўриб чиқиш ҳуқуқисиз ўрнатиладиган ставкадир. Сузиб юрувчи фоиз ставкаси – алоҳида вақт ўтгандан кейин вақти-вақти билан ҳажми қайта кўриб чиқиладиган ўрта ва узоқ муддатли кредитларга қўлланадиган ставкадир. Сузиб юрувчи фоиз ставкаси 2 қисмдан тузилган. Биринчи қисм пул-кредит бозори конъюнктурасига боғлиқ равишда ўзгарадиган ҳаракатланувчи қисмдир. Унинг ўрнида, одатда, кредит ресурсларини таклиф этишнинг банклараро ставкалари қатнашади: ЛИБОР, ПИБОР, ФИБОР ва бошқалар. Иккинчи қисм бўлиб қатъий ўрнатилган ҳажм қатнашади. У томонлар келишувининг предмети ҳисобланиб қоида бўйича, кредит шартномасининг амал қилиш муддатида ўзгармайди. Қайд қилинган қўшимчанинг ҳажми келишув шартлари ва таваккалчилик даражасига боғлик. Ғарб мамлакатларининг пул-кредит соҳасида фоиз ставкалари турли хил кўринишда маълум қилинган. Буларга расмий фоиз ставкалари, банклараро бозорда таклиф этиш ставкаси, “Прайм-рейт” ставкалари, корхона ва хусусий шахсларга бериладиган, таваккалчилик даражаси юқорироқ бўлган ссудалар бўйича ставкалар киради. Алоҳида давлатларнинг Марказий банклари томонидан тижорат банкларига бериладиган кредитлар бўйича расмий фоиз ставка-лари ўрнатилади. Бу ставкалар ҳисоб ставкаси ёки қайта молия-лаштириш ставкаси номига эга. Чет эл банклари амалиётида тижорат банкларини қайта молиялаштириш Марказий банк томонидан вакил-ларни (тратталар) қайта ҳисобга олиш билан амалга оширилади, шунинг учун бу ставкалар ҳисоб ставкалари номини олганлар. Етакчи банклар биринчи даражали банкларни евровалютада кредитлашда, уларда ўз депозитларини жойлаштириб, кредит ре-сурсларини таклиф этишнинг (банклараро бозорда) ставкаларидан фойдаланадилар. Бундай ставкага ЛИБОР (ЛИБОР) – “Лондон банклараро таклиф этиш ставкаси” мисол бўла олади. ЛИБОР ставкалари бир неча ривожланган, мамлакатлар валюталари бўйича ва даврлар (1 ҳафта, 1, 2, 3, 6, 9 ва 12 ой) бўйича аниқланади. Кўпдан-кўп ҳоллар-да “Либор ставкаси” терминида фунт стерлингдаги депозитлар бў-йича ставка тушунилади. У расмий қайд этилган ставка эмас. Ҳар бир йирик тижорат банки ҳар иш кунининг эрталаб соат 11:00 да ҳо-лати бўйича пул бозори коньюнктурасига боғлиқ равишда ставкани қайд этади. Тижорат банклари биринчи даражали қарз олувчиларга кредит-ларни беришда “ПРАЙМ – РЕЙТ” ставкаларидан фойдаланадилар. Фоиз ставкаларининг кейинги даражаси бу корхона ва жисмоний шахсларга бериладиган, таваккалчилик даражаси юқорироқ бўлган ссудалар бўйича ставкалардир. | |
Просмотров: 2210 | |
Всего комментариев: 0 | |