Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Европада саноати ривожланган йирик давлатлардан бири Франция хисобланади. Ушбу давлатдаги мавжуд солиқларни шартли равишда 3 та йирик булакка ажратиш мумкин; товар нархига киритилган эгри солиқлар ёки истеьмол солиқлари, даромад (фойда) солиғи ва шахсий мулк солиғи. Франция Республикаси бюджетининг асосий даромад манбаи эгри солиқлар булиб, уларнинг энг мухими қушилган қиймат солиғидир. ққС Францияда 1954 йилдан бери мавжуд. Хозирги кунда 20,6 ва 5,5 фоизга тенг булган қатъий ва пасайтирилган ққС ставкалари қулланилади.
Бюджетнинг кейинги асосий даромад манбаи булиб акциз солиқлари хизмат қилади. Францияда акциз ости товарлар руйхати анча кенг. Акциз солиқлари нефть махсулотлари, электр энергияси, кучли спиртли ичимликлар, пиво, минерал сувлар, тамаки махсулотлари, ёғ, дон, шакар, гугурт, кондитер махсулотлари, қимматбахо металлар ва заргарлик буюмлари, санъат асарлари, антиквариат, суғурта ва биржа операциялари, қимор бизнеси, томошали тадбирлар, телевизион рекламаларидан ундирилади. Истеьмол солиқларига бюджетнинг даромад манбаи булган давлатнинг иқтисодий сиёсатини мухим қуроли булган–божхона божи хам киради. Корпорациянинг фойда солиғи ва жисмоний шахслар даромадининг солиққа тортиш тартиби туғрисида тушунча. Бевосита солиқлар ичида корпорация ва жисмоний шахсларнинг фойда солиғи асосий роль уйнайди. Корпорациянинг фойда солиғи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ва ушбу солиқдан озод булмаган хусусий ва давлат компаниялари, ассоциациялар ва бошқалардан ундирилади. Ушбу солиқни резидентлар қаторида Францияда фаолият курсатиш натижасида олган фойдаси хисобидан норезидентлар хам тулайдилар. Солиққа тортиш базасининг асоси булиб, корпорациянинг йиллик фойдаси хисобланади. Бу хақдаги декларацияни хар бир корхона солиқ органларига хисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи апрелигача тақдим этади. Бюджет билан тулиқ хисоб-китоб қилингунга қадар, корпорация хар кварталда аванс туловларини тулаб боради. Солиқнинг қатъий ставкаси 33,33 фоизга тенг, аммо ер жойлари даромадига қишлоқ хужалик фермалари ва қимматли қоғозларга қулланиладиган пасайтирилган ставкалар мавжуд булиб, 10-24 фоизгача оралиқда булади. Ушбу солиқдан бир қатор шартларга буйсунган холда қишлоқ хужалик кооперативлари ва инвестицион компаниялар озод булишлари мумкин. Бундан ташқари, Француз қонунчилиги кейинги 5 йил давомида компания зарарини хисобга олган холда солиқлардан имтиёзлар беради. Жисмоний шахслардан даромад солиғи йил давомида жисмоний шахс томонидан олинган иш хақи, нафақа, рента, барча турдаги тижорат ва нотижорат фаолиятидан олинган даромадлардан олинади. Даромад солиғи Франциянинг нафақат ички балки чет давлатларидаги манбааларидан хам олинади. Бундан ташқари, қимматли коғозлар , кучмас мулк ва бошқа мулкларни сотишдан олинган бир марталик даромадлар хам солиққа тортилади. Даромад солиғи ставкаси прогрессив хусусиятга эга. Энг юқори ставка 58 фоиз-246770 француз франкидан юқори даромадлар учун белгиланган. Франция қонунчилиги солиққа тортилмайдиган минимал миқдорни 18140 франк ва солиққа тортиладиган базадан тегишли чегирмалар хамда нафақахур ногиронлар каби ижтимоий жихатдан кам химояланган ахоли қатлами учун махсус чегирмаларни кузда тутади. 1990 йиллар бошидан даромад солиғига қушимча махсус ижтимоий ажратмалар киритилган. Жисмоний шахслар-резидентлар учун унинг белгиланган ставкаси 2,4 фоизни ташкил қилади. Хусусий мулк солиғи туғрисида тушунча. Францияда хусусий мулк (кучмас мулк, мол-мулк, қимматли қоғозлар) жараёнлардан олинган даромадни солиққа тортиш учун қуйидаги махсус тартиблар қабул қилинган:
Даромад солиғидан ташқари иш берувчи томонидан туланадиган ишчиларнинг мехнат хақи миқдорига қатор йиғимлар таъсир қилади. Бунда солиққа тортиш обьекти булиб, ишчиларнинг иш хақи фонди хисобланади. Бу йиғимларнинг асосийларига қуйидагилар киради:
Франция давлати бюджетининг учинчи йирик даромад манбаи булиб, хусусий ва мол-мулк (бинолар, саноат ва қишлоқ хужалик корхоналари, харакатдаги мулк, фонд активлари) солиғи хисобланади. Хусусий мулк солиғи Францияда прогрессив хусусиятга эга, аммо чегаравий миқдор мавжуд булиб, унга асосан даромад солиғи ва хусусий мулк солиғи умумий даромаднинг 85 фоиздан ошмаслиги керак. Шуни таъкидлаш керакки, Француз солиқ тизимида чет эл компанияларга тегишли биноларга дискриминацион хусусиятга эга булган солиқ қабул қилинган. Бу солиққа (ставкаси 3 фоиз) бош офиси Франциядан ташқарида жойлашган барча чет эл компанияларининг кучмас мулклари хам тортилади. Француз компаниялари учун кучмас мулкка қуйилган энг юқори солиқ ставкаси –1,5 фоиз . Бундан ташқари, хусусий мулк учун қуйидаги солиқлар мавжуд:
Франциядаги махаллий солиқлар ва йиғимлар турлари. Махаллий солиққа тортиш тизими хам Францияда анча ривожланган. Махаллий бюджетнинг умумий хажми мамалакат бюджетининг 60 фоизни ташкил этади. Махаллий хокимият ташкилотлари уз худудларида қушимча қуйидаги солиқ ва йиғимларни киритиши мумкин:
Махаллий хокимият ташкилотлари бюджет даромадларини режалаштираётганда уларга тегишли булган солиқлар буйича мустакил равишда солиқ ставкаларни белгилайдилар, аммо уларнинг юқори миқдори марказий хокимият ташкилотлари томонидан белгиланган юқори даражадан ошмаслиги лозим. Амалиётда махаллий бюджетларнинг асосий даромад манбаи булиб қуйидагилар хисобланади: қурилган жойлари учун ер солиғи; қурилмаган жойлар учун ер солиғи; уй-жой солиғи ва касб солиғи. қурилган жойлар учун ер солиғи, тижорат ёки саноатда фойдаланиш учун мулжалланган кучмас мулк ва жойларнинг қийматидан олинади. Солиққа тортиладиган қисми жой кадастр ижара қийматининг ярмига тенг булади. Солиқ буйича қуйидаги имтиёзлар мавжуд:
қурилмаган иморат жойлари учун ер солиғининг солиққа тортиш базаси булиб, қурилмаган иморат жойлари кадастр ижара қийматининг 80 фоиз хисобланади. Давлат мулки булган жойлар ушбу солиқ туловидан озод этилади. Бундан ташқари, қишлоқ хужалик саноатини ривожлантириш учун мулжалланган жойлар ва суньий урмон худудлари бу солиқдан вақтинчалик озод этилиши мумкин. Уй-жой солиғи уй-жой эгаси ёки унинг ижарачиси томонидан туланади. Кам таьминланган шахслар асосий яшаш жойи буйича тулиқ ёки қисман озод булиши мумкин. Касб солиғи иш хақи билан таьминланмаган доимий фаолият билан шуғуланадиган кишилар томонидан туланади. Ушбу солиқ хисоби қуйидаги курсаткичлар қийматига асосан хисобланади:
| |
Просмотров: 1533 | |
Всего комментариев: 0 | |