Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Солиқ тизимларини такомиллаштириш хар қандай ривожланган мамлакатларнинг биринчи даражадаги ахамиятга эга булган вазифалари сифатида олдинга сурилади. Германия хам бундан истисно эмас. 1998 йилда утказилган сайловлвр натижасида Германия хукуматининг алмашинувидан сунг, аллақачон етилган «Корхоналар ва тадбиркорлар фаолиятини солиққка тортиш ислохоти» бошланди. Ушбу ислохотни утказиш буйича таянч нуқтаси ва айни вақтда ташаббус негизи – кучайиб бораётган немис солиқ хуқуқи ахволининг танқиди булди. Бу танқид, биринчи навбатда солиқ ставкаларининг халқаро миқёсга нисбтан жуда хам юқорилиги, тадбиркорлик фаолиятининг хар хил ташкилий – хуқуқий шаклини солиққа тортишнинг турли-туманлиги хамда солиқ тартиботидаги узгартиришларни амалга ошириш муқаррарлиги зарурияти: алохида меъёр ва алоқаларнинг мураккаблиги шунга олиб келдики, солиқ хуқуқи тартибсиз равишда ва солиқни режалаштиришга қийинчилик билан буйсунадиган ахволда қабул қилинадиган булди. 1998 йилнинг кузидаги немис хукуматининг алмашинувига қадар, хам сиёсатда, хам иқтисодиётда, Германия бошқа мамлакатларга нисбатан катта солиқ юки ; жисмоний шахслар учун максимал солиқ ставкалари; корпорацияларнинг тақсимланмаган фойдаси учун солиқ ставкалари билан ажралиб турарди.
1-жадвал Ривожланган мамлакатлардаги корпорацияларнинг тақсимланмаган фойдаси учун солиқ ставкалари.
Тегишли солиқ ставкаларини у ёки бу мамлакатдаги иқтисодий ахволни бахолашнинг ягона курсаткичи сифатида қабул қилиб булмасада, уларнинг даражаси имкониятли сармоячиларни хулқ атворига таьсир курсатади. Мураккаб ва тартибга солинмаган солиқ тизими билан узаро таъсирда булган юқори солиқ ставкалари, нафақат немис сармоячиларини, балки чет эл сармоячиларининг хам қизиқишини пасайтиради. Куп миқдордаги махсус ва алохида қабул қилинган қонунлар доирасидаги тартиб қоидалар куп тармоқли ва мураккаб немис солиқ хуқуқи чет эл сармоячилари учун кутилаётган солиқ юкининг тез ва айниқса аниқ хисоб-китобини (четдан мутахассисларнинг ёрдамисиз) утказишда қийинчилик туғдиради, хаттоки, бу ишни амалга ошириш мумкин булмай қолади. Корхоналар ва тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортишнинг фундаментал асосий ислохоти, мамлакат жамоатчилиги (айниқса сиёсий доираларда ва тадбиркорлар орасида) иқтисоднинг давомли, жадаллашган ривожи учун зарурий чора сифатида қаралди. Корхоналар ва тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортиш ислохоти қаторида Германия солиқ ислохоти қуйидаги асосий йуналишларга эга:
Бундан ташқари, 2001 йил декабрда Германия федерал конститутцион суди талабига биноан, молиявий тенглаштириш ислохоти бошланди. Молиявий тенглаштириш қонунига асосан, 1.01.2005 йилдан бошлаб, у федерал ерлар уртасида узоқ муддатли асосда ташкил этилади, молиявий тенглаштиришнинг янги тизими, кучлироқ рағбатлантирувчи таьсирга эга булади, аммо, бу билан федерал ерларнинг хамфикр бирлашмалари шубха остига қуйилмайди. Айни вақтда молиявий «кучли» федерал ерлар бир томондан ва молиявий «кучсиз» федерал ерларнинг иккинчи томондан (бирдамлик курсатиш буйича) узаро мажбуриятларига шундай ахамият бериладики, барча федерал ерлар уз даромадларини оширишга ва уз кучларига таянадилар. Шундай қилиб, молиявий «кучсиз» ерлар, тегишли молиялаштиришга эришиш учун, узларининг имкониятлари қанчалик етмаса, фақат шундай даражадагина ёрдам оладилар. Уз навбатида молиявий «кучли» ерларнинг, уртача даражадан ошадиган даромадларининг ошган қисмигина бюджетга олинади, холос. Тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортишни ислох қилиш мақсадларини қуйидагича тассавур қилиш мумкин. Корхоналар ва тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортишни ислох қилишнинг сиёсий белгиланган мақсади шундай солиқни яратишдан иборат эдики, бу солиқ ташкилий – хуқуқий шаклидан қатьий назар, корхонанинг хужалик фаолияти натижасини солиққа тортади. Бу солиқ 35% дан ошмаслиги керак эди. Ушбу ислохот натижасида :
Германиянинг молия министри солиқ ислохоти мақсадини қуйидагича таърифлайди: «Ислохот мақсади булиб, немис иқтисодиётининг халқаро рақобатбардошлигини ошириш хисобланади, халқаро таққослашдаги номинал юқори солиқ ставкалари пасайтирилиши лозим, солиқ базасини хисоблаш дунё стандартларига мослаштирилган холга келтириш керак. Корпорациялар ва уларнинг аьзолари-акциядорлари учун кооператив солиқнинг ягона ставкаси 25% белгиланиши лозим.Худди шундай солиқ ставкасини шериклар ва хусусий тадбиркорлар учун киритишни кузда тутаяпмиз. Германиянинг 86% корхоналари нокорпоратив шаклларда ташкил этилган». Бундан ташқари, ислохотлар бутунича адолатли солиқ тизимини яратишга олиб келиши керак. Бу мақсад энг аввало, 2005 йилгача давр ичида жисмоний шахслар даромад солиғини солиққа тортиш ставкаларини сезиларли пасайтириш натижасида эришилиши керак. 2005 йилгача солиқ ставкаларининг босқичма босқич пасайиши билан энг аввало, Германия ички бозоридаги истеъмол товарларига талабининг ошиши кузда тутилмокда. Бу билан немис хукумати немис коньюктураси (ахволи)га янги импулслар бермоқчи. Корхона ва тадбиркорлар фаолиятини солиққа тортишнинг ислох қилишни биргаликда олиб бориш ва жисмоний хамда юридик шахслар даромадга қушилган талаб ва таклиф шарт шароитларининг яхшиланишига олиб келади. 2000 йил 6 июлда Германия Бундестаги томонидан қабул қилинган корхона ва тадбиркорлар фаолиятини солиққа тортишнинг ислох қилишни амалга ошириш 3 босқичда утказилиши керак эди; 2001 йилдан 2003 йил ва 2005 йилгача. 2005 йилгача давр ичида ахоли ва корхоналарнинг солиқ юкини тахминан 50 миллиард немис маркасига енгиллаштириш кузда тутилган эди. Хақиқатда эса айнан кичик ва урта бизнес корхоналари учун солиқ юки ислохот бошида 30 миллиард немис маркасига ошди, молиялаштириш чоралари кучга кирган эди (солиқ базасини кенгайтириш), солиқ ставкаларини пасайтириш чоралари эса кучга кирмаган (еки қисман). Жисмоний шахслар учун солиқ ставкалари пасайиши Германияда бозор иқтисодиетига эга булган куп мамлакатлар каби, даромад солиғи ставкаси мураккаб прогрессия буйича тузилган. 2-жадвал 2002 йил солиқ ставкаси:
Жисмоний шахсларнинг даромадини солиққа тортиш доирасида, минимал ва чегаравий юқори солиқ ставкалари камаяди, солиққа тортилмайдиган минимум эса қуйидагича ошади: 3-жадвал Германия солиқ динамикаси
Корпорация ва унинг акциядорларини солиққа тортиш тизими хамда корпоратив солиққа тортиш тизимидаги узгаришларнинг корхона ва тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортиш ислохотидаги ахамияти. Корпорация хамда уларнинг акционерлари, иштирокчиларини солиққа тортиш тизимидаги узгаришлар асосида дивидентларни солиққа тортиш билан корпорациялар ва уларнинг акционерлари, иштирокчиларини солиққа тортиш узаро мустахкам боғланган. Немис адабиётларида доромад солиғи билан фойдани тақсимлашдаги корпорация солиғи орасидаги бу боғланиш корпоратив солиқ тизими тушунчаси билан белгиланади. Корпоратив солиқ тизими даромад солиғи ва корпоратив солиқнинг узаро таъсир усули ва даражаси билан аниқланади. 2000 йил охирига қадар корпорацияларни солиққа тортишнинг иккиланган ставкаси амал қиларди : 1 та ставка тақсимланмаган, ва 1 та ставка тақсимланган фойдага. Охирги йилларда бу ставкалар хар доим пасайиб борди. 2000 йилда улар тақсимланмаган фойда учун 40% ни тақсимланган фойда учун 30% ни ташкил қилди. Корпорацияларни солиққа тортишнинг бу тизими жисмоний шахслар, акционерлар ва иштирокчиларнинг дивидентларини солиққа тортишдаги тулиқ хисобга олиш тизими деб номланадиган тизим билан боғлиқ эди. Бунда, хисобга олинадиган сумма дивидентлари билан биргаликдаги даромад солиғига тортилар эди, бошқача қилиб айтганда, акционерларнинг шахсий даромад солиғи базасига девидентларнинг ялпи миқдори қушилар эди, яъни дивидентлар суммаси плюс солиқни хисобга олинган суммаси, қайсики корпорациянинг даромад солиғи хисобланади. Дивидентларнинг ялпи миқдорига шахсий даромад солиғининг энг юқори ставкаси қулланилади. Корпоратив солиқ суммаси, кейин акциядор-иштирокчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда, хисобга олинади. Агарда, хисобга олинган корпоратив солиқ суммаси акциядор-иштирокчиларнинг солиқ мажбуриятлари буйича даромад солиғидан ошган тақдирда, ушбу ошган қисмини фарқи бюджетдан қопланади. Бундай тизимни қуллаш натижасида корпорациялар фойдаси жисмоний шахс даражасида солиққа тортилар эди холос. Ушбу тизимда солиқ резидентлари ва норезидентлари тенг булмаган холати муаммоли булиб қолди: корпоратив солиқнинг тулиқ хисобга олиш фақат резидентларнинг солиқ мажбуриятларига қулланган холда амалга оширилади. Немис хукумати ушбу тизимни Европа интеграцияси жараёни талабларига жавоб бермайди деб қаради. Бундан ташқари, немис манбаларидан олинган дивидентлар ва Германиядан ташқаридаги манбалардан олинган дивидентлар турлича солиққа тортилиб, хорижий корпоратив солиқни хисобга олиш амалга оширилмасди. Корхоналар ва тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортишни ислох қилишда корпоратив солиққа тортиш тизимини узгартириш мухим роль уйнайди: корпоратив солиқнинг акционер, иштирокчи даромад солиғига бирлашиш тизимидан, корпорация даражасидаги якуний солиққа тортиш тизимига. Бу борада бир томондан корпорация даражасида туланган солиқни тулиқ хисобга олиш тизими бекор қилинган булса, иккинчи томондан корпоратив солиқнинг ставкаси узгарди. 2001 йилдан бошлаб корпорацияларнинг тақсимланган ва тақсимланмаган фойдаси ягона ва якуний 25% миқдордаги ставка буйича солиққа тортилади. Акциянерларни иштирокчи даражасида тулиқ хисобга олиш тизими, дивидентни имтиёзли солиққа тортиш тизими билан узгартирилади. Жисмоний шахсларнинг тақсимланадиган фойдаси акциянер иштирокчи даражасида дивидент шаклида фақат ярмигина солиққа тортилади холос. қолган ярми даромад солиғидан озод этилади. Лекин, корпорация даражасида туланган солиқни хисобга олиш амалга оширилмайди. Бу тизим тулов манбаи жойлашган жойидан қатъий назар,(Германия худудидами ёки ундан ташқарида), 1.01.2002 йилдан бошлаб амал қила бошлади. Бевосита дивидентларни олиш билан боғлиқ булган харажатлардан фақат ярминигина олиб ташлашга рухсат этилади. Корпорациялар улушини сотишдан олинган даромадлар хам 2002 йилдан бошлаб фақат 50% гагина солиққа тортилади. Акциянерлар иштирокчи юридик шахс булганда, дивидентларни солиққа тортиш тизимидаги узгаришлар, янги корпоратив солиқ хуқуқига бир корпорациянинг бошқа бир корпорациядан оладиган дивидентларини солиққа тортишни озод қилишни кузда тутади. Бекор қилинган корпоратив солиқ хуқуқи юқорида курсатилган озодликларни кузда тутиб, бунда қуйидаги шартларга амал қилиш талаб қилинади: а) Германиядан ташқарида булган манбадан олинган даромад, икки ёнлама солиққа тортишга йул қуймаслик шартномаси тузмаган мамлакатда жойлашиб, актив фаолиятни амалга ошираётган корпорация капиталида иштирок этиш натижасида олинган булиши керак. б) шуъба компаниясининг низом капиталидаги улуши 12 ой давомида узлуксиз 10 % дан кам булмаган миқдорни ташкил қилиши керак. 2001 йилдан бошлаб, амалдаги дивидентни солиқдан озод қилиш тизими қандайдир шартларга буйсунишни талаб қилмайди. Шу сабабли уни дивидентнинг умумий озодлиги деб аташади, 2002 йилдан бошлаб ушбу тизим корпорация улушининг бошқа корпорацияларда сотиш натижасида олинган фойдасига нисбатан хам қулланила бошланди. Пайчилик асосида ташкил қилинган корхоналар уларнинг даромадини солиққа тортиш доирасида солиқ хуқуқи субьектлари хисобланмайдилар: даромад солиғига корхоналарнинг иштирокчилари (эгалари) даромадигина тортилади. Ушбу икки хил корхоналарнинг иштирокчилари (эгалари) уз корхоналарининг қарзлари буйича чекланмаган (тулик) жавобгарликни буйнига оладилар. Хусусий корхона томонидан олинган даромадлар даромад олинган пайтдан бошлаб корхона эгаси даромади хисобланади. Пайчиликка хам шу тамоил қулланилади: бундай корхонанинг хар бир иштирокчиси корхона томонидан даромад олинган пайтдан бошлаб, даромад олган хисобланади, шахсий даромад миқдори эса иштирокчининг корхона капиталидаги улушига қараб, аникланади. Иштирокчи жисмоний шахс булганда, у хар бир иштирокчи даражасида даромад солиғига тортилади.
Даромад микдорига боғлиқ холда, қулланладиган солиқ ставкаси солиққа тортиладиган базанинг 9% дан (7,235 евро паст даромадда) 48,5 % гача миқдорини ташкил қилади. Солиққа тортиш даржаси, бундан ташқари, иштирокчининг оилавий ахволига хам боғлиқ. Агар у оилали булса, солиққа тортишнинг имтиёзли ставкаси қулланилади. Келтирилган мисолда 2002 йилда даромад солиғи қуйидагини ташкил қилади. (В оилали деб хисоблаймиз): 4-жадвал Даромад солиғини хисоблаш
Германияда пайчилик ва корпорациялар даромадини тенг булмаган солиққа тортиш холати олимлар ва тадбиркорлар, уларнинг иттифоқи ва бирлашмалари томонидан давом этаётган танқидга учрамоқда. Хозирги кунда корпорация фойдаси 38% миқдорида солиққа тортилади (корпоратив солиқ ва хамкорликни қуллаб-қувватлаш солиқ устамаси миқдори 26,38% ва недра солиғи 16,67% миқдор атрофида), шу вақтнинг узида пайчилик иштирокчилари даромадига қулланиладиган даромад солиғининг чегаравий ставкаси сифатида 51,6% ни ташкил қилади (хамкорликни қуллаб-қувватлаш солиқ устамаси қушилган холда). Даромад солиғи юкидаги фарқни қисқартириш учун, ислохотнинг биринчи лойихаси опцион моделни киритишни кузда тутди. Ушбу моделга асосан, пайчиларга солиққа тортиш моделини танлаш имконияти, чунончи-корпоратив солиққа тортиш моделига оптация қилиш имконияти берилди. Аммо ушбу модел, олимлар томонидан бир неча маротиба танқидга учраб, хаётга тадбиқ этилмади. Натижада бошқа концепция амалга оширилди: 2001 йилдан бошлаб, якка тадбиркорлар ва пайчилик иштирокчиларига компания даражасида туланган недра солиғи миқдорини даромад солиғи тулови мажбурияти хисобига утказиш имконияти берилди. Недра солиғининг хақиқий миқдорига боғлиқ холда, ушбу солиқ юки бутунлай ёки қисман камайтирилади. Хулоса қилиб таькидлаш мумкинки, тизим танқидчилар билан бир қаторда тарафдорларга хам эга булади. Улар турли йуналишдаги сиёсатчилар, олимлар, тадбиркорлар, уларнинг иттифоқи ва бирлашмалари орасидадир. Уз-узидан маьлумки, хукумат ва унинг тарафдорлари қулланилаётган чораларни маьқуллайдилар, сиёсий оппозиция тарфдорлари эса қаршидирлар. Тадбиркорлар бахоси эса ушбу ислохот натижасида, кимга фойда булиши билан боғлиқ холда фарқланади. Барча мутухассислар, немис солиқ тизими ислохоти буйича етилиб булган чораларни хисоблаб, умуман солиқ ставкаларини пасайтиришни қуллаб-қувватламоқда. Энг мухим булган солиқ ислохотини утказиш лозимлиги ва унинг асосий мақсадлари хақидаги мунозара 10 йилдан ортиқ давом этди. Аммо корхоналар ва тадбиркорларнинг солиқ юкини пасайтириш буйича қатьий чоралар талаб қилинади. Умуман олганда қулланилаётган чораларга олимлар танқидий ёндашадилар. Танқиднинг мохияти шундан иборатки, бу чоралар Германия федерал хукумати томонидан қуйилган мақсадларга эришиш имконияти етарли даражада натижа бермади, яьни, немис солиқ тизими ва солиқ хуқуқининг соддалашуви юз бермади; халқаро таққослашувда солиқ юки даражаси юқори қолди; тадбиркорлик фаолияти шаклига нисбатан солиққа тортишнинг алохидалигига эришилмади. Шундай қилиб, Германияда солиққа тортишни ислох қилиш, маьлум маьнода Хукумат ва унинг дастури орқали аниқланадиган, уз давоми ва такомиллашувини талаб қилади. | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Просмотров: 1965 | |
Всего комментариев: 0 | |