Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Қимматли қоғоз – ўзи билан боғлиқ мулкий ҳуқуқларни акс эттирадиган ҳужжатдир. У даромад манбаи бўлиб хизмат қилади. Бозорда муомалада юритилиши ёки олди-сотди воситаси бўлиши мумкин. Жаҳон амалиётида қимматли қоғозларнинг ҳар хил турлари ишлатилмоқда. Қимматли қоғозлар бозори кредит муносабатлари билан бирга-ликда, ўз қийматига эга бўлган, сотиш, сотиб олиш ва тўловни амал-га ошириш мумкин бўлган махсус ҳужжатлар (қимматли қоғозлар)га эгалик қилиш билан ҳам бевосита боғлиқ. Қимматли қоғозлар ўзида мулкчилик ҳуқуқини мужассамлаштирган бозорда эркин айланади-ган, сотиб олиш, сотиш ва бошқа битимларнинг объекти бўладиган, доимий ва бир марталик даромад олиш манбаи бўлиб хизмат қила-диган, пул капиталининг бир кўринишидаги ҳужжатдир. Қимматли қоғозлар турли субъектлар томонидан чиқарилиши мумкин. Умумий ҳолда бу эмитентлар 3 гуруҳга бўлинади: – давлат; – хусусий сектор; – чет эл субъектлари. Ҳамма қимматли қоғозларни давлат, хусусий ёки халқаро қим-матли қоғозларга ажратиш мумкин. Хусусий сектор томонидан чиқа-рилаётган қимматли қоғозлар таркибига турли ишлаб чиқариш кор-хоналари, тижорат банклари, инвестицион банклар, инвестицион фондлар ва бошқаларнинг қимматли қоғозлари алоҳида ўрин тутади. Халқаро қимматли қоғозлар уларнинг ҳисобланадиган валюта ва эмитентлари бўйича бўлинади. Қимматли қоғозлар муомалада бўлиш ҳудудига кўра минтақавий (маҳаллий), миллий ва халқаро қимматли қоғозларга бўлинади. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг, 1993 йил 2 сентябрида Олий Кенгаш томонидан «Қимматли қоғозлар ва фонд биржаси тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун қимматли қоғозлар бозорини ташкил қилиш бўйича биринчи ва асосий ҳужжат бўлди. Кейинчалик бу қонунга 5 маротаба қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди (1994 йил 23 сентябрда, 1995 йил 22 декабрда, 1999 йил 26 апрелда, 30 августда, 27 декабрда). Бу қонунга асосан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги турдаги қимматли қоғозлар чиқарилиши ва муомалада бўлиши мумкин: – акциялар; – облигациялар; – хазина мажбуриятлари; – депозит сертификатлари; – векселлар; – қимматли қоғозлар ҳосилалари, яъни опцион ва фьючерслар киради. Қимматли қоғозларнинг бу турларига қисқача таъриф берамиз: – Акция – бу қимматли қоғоз бўлиб: – ҳаракат муддати чекланмаган; – юридик ёки жисмоний шахс томонидан Акционерлик жамия-тига қўшилган улушини ва мазкур жамият мулкидаги иштирокини тасдиқловчи; – акция бўйича дивиденд кўринишида фойда олиш ҳуқуқини берувчи акциядорнинг шу жамият бошқариш ишига қатнаша олишини тасдиқловчи юридик ҳужжатдир. Облигация. «Облиго» – лотин тилида «қарз олиш» мазмунини билдиради. Эмитентга облигация эгаси томонидан маълум бир пул маблағини киритганлиги ва унда кўрсатилган муддатда номинал қийматини ҳамда қўшимча фоиз тўлаб бериш мажбуриятини тасдиқловчи қимматли қоғоздир. Облигация унинг эгасига эмитент-нинг ишини бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини бермайди. Хазина мажбуриятлари – унинг эгаси томонидан маълум бир пул маблағини бюджетга киритган ва унинг бутун айланиш даврида аниқ чегараланган фоизни тўлаб бериш мажбуриятини гувоҳловчи қим-матли қоғоздир. Депозит сертификатлари жамғармачининг банкка қўйган пул маблағини ифодаловчи ва муомала муддати тугаганидан кейин қўйган пул маблағини ҳамда фойда сифатида устама фоизини ҳуқуқ ва имкониятини берувчи қимматли қоғоздир. Депозит сертификати банк томонидан берилади. Вексел – қарз мажбурияти бўлиб, вексель берувчининг ушбу век-селни кўрсатилган муддатда тақдим этганда, вексель ушловчига унинг номинал қийматини тўлаб бериш гувоҳини берувчи қимматли қоғоз ва тўлов воситасидир. Қимматли қоғозлар хосилалари – булар шундай қимматли қоғоз-ларки, уларнинг фойдаси ёки зарари бир нечта бозор кўрсаткичлари билан, яъни бозор индекслари билан боғлиқдир. Қимматли қоғозлар ҳосилалари – «опцион» ёки «фьючерслар» кўринишида бўлади.
| |
Просмотров: 1181 | |
Всего комментариев: 0 | |