Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Халқаро амалиётда бозорда товарлар ва хизматлар баҳосининг ўсиб боришига кўра инфляция бир неча турларга ажратилиб ўрга-нилади.
Инфляциянинг келиб чиқиш сабабларига кўра унинг икки тоифасини кўрсатиш мумкин: талаб инфляцияси ва ишлаб чиқариш билан боғлиқ инфляция (таклиф инфляцияси). Талаб инфляцияси. Инфляциянинг бу анъанавий тури талаб ошиб кетганда юзага келади. Ишлаб чиқариш соҳаси аҳолининг талабини тўла қондира олмайди, таклифга нисбатан талаб ошиб кетади. Натижада товарлар баҳоси ўсади. Кам миқдордаги товарларга кўп пул массаси тўғри келади. Талаб инфляциянинг юзага келиш сабаблари қуйидагилардан иборат: а) ҳарбий харажатларнинг ўсиши ва иқтисодиётнинг милитарлашуви. Ҳарбий техника сотиб олиш ва бошқа ҳарбий харажатларни қоплаш билан боғлиқ бўлган жараёнлар муомала учун керагидан ортиқча пул чиқаришнинг омили ҳисобланади; б) давлат қарзларининг ўсиши ва бюджет тақчиллигининг мавжудлиги. Бюджет тақчиллиги, одатда, заёмлар чиқариш ёки банкнота-ларни эмиссия қилиш йўли билан қопланади. Бу, ўз навбатида, қў-шимча муомала воситалари бўлишига, қўшимча талаб юзага келиши-га олиб келади. Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги юқоридагидан ташқари, 1996 йилдан бошлаб давлат қисқа муддатли мажбурият-ларини (ДҚМО) сотиш орқали ҳам қопланмоқда; в) халқ хўжалигига ортиқча кредитлар бериш натижасида муо-малада кредит билан боғлиқ муомала воситалари юзага келади. Булар товар ва хизматларга бўлган талабни оширади. г) чет эл валютасининг мамлакатга кириб келиши ва унинг миллий валютага алмашинуви натижасида, муомалада пул массаси ортиб боради, миллий пулга нисбатан чет эл валютасининг қадри ошади; д) халқ хўжалигининг етакчи тармоқларини керагидан ортиқча инвестициялаш ҳам айланмага қўшимча пул эквивалентларини чиқа-ришга олиб келади. Шундай қилиб, талаб инфляцияси умумий талабнинг ўсиши натижасида баҳолар ўсиши билан намоён бўлади. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ (таклиф) инфляция Бу инфляциянинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: а) ҳар хил жараёнлар ва таркибий ўзгаришлар туфайли меҳнат унумдорлигининг пасайиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқаришга кетган харажатлар ошади. Умуман, халқ хўжалиги бўйича ишлаб чи-қариш ҳажми, бинобарин, товарлар бўйича таклиф қисқаради ва товарлар баҳоси ошади. Корхоналарнинг фойда ҳажми қисқаради. б) ҳар хил янги хизмат турлари пайдо бўлади, кам меҳнат унумдорлигида юқори иш ҳақи олишга имконият туғилади. Натижада товар ва хизматларга бўлган баҳо ошиб боради. в) аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш мақсадида иш ҳақи-нинг ошиши, товарлар баҳосининг ошишига олиб келади ва яна иш ҳақи ошади ва ҳ.к. Бу занжир узлуксиз давом қилиш мумкин. Инфляцияда нафақат чакана баҳо, балки улгуржи баҳо ҳам ошиб боради. Ғарб мамлакатларида инфляциянинг асосий кўрсаткичи қи-либ чакана баҳоларнинг ўзгариши (ошиши) қабул қилинган. Агар маълум даврда баҳолар икки марта ошса, пул ҳам икки марта қадр-сизланган деб ҳисобланади. Чакана баҳолар ўсишини ҳисоблаш махсус давлат органлари томонидан аниқланадиган баҳолар индексига асосланади. Баҳолар индексини ҳисоблашнинг бошланғич нуқтаси сифатида (юз фоиз деб) базис йили олинади ва жорий йилда баҳолар ўзгариши, ўртача йиллик ўсиш суръати ҳисобланиши мумкин. Баҳолар индекси бу жорий йилдаги товарлар ва хизматлар баҳо-си йиғиндиси, яъни товарлар бозор савати баҳосининг шу товар ва хизматларнинг базис йилдаги умумий баҳоси, яъни бозор савати баҳосига нисбати сифатида аниқланиши мумкин. Баҳолар индексини ҳисоблашда истеъмол товарлар баҳосининг индекси катта аҳамиятга эга. Баҳолар индекси турли усулларда баҳо-лар даражасини солиштиришга имкон беради. Жорий йилдаги баҳо-лар индекси базис йилдаги баҳолар индексига нисбатан ошиши - инфляция – «Баҳолар даражасининг ошиши»дан, баҳолар индекси-нинг камайиши–дефляция–«Баҳолар даражасининг камайиши»дан далолат беради. Айтайлик, базис давр 1990 йил бўлсин (баҳолар даражаси 100% деб оламиз) ва 1997 йилда баҳо даражаси 350. Демак 1990 - 1997 йилларда баҳолар 3,50 марта ёки 250% га ошган, ёки 1990 йилда бирор товар 100 сўм турган бўлса, 1997 йилда шу товар 350 сўм туради. Истеъмол товарлар баҳоси индексидан ташқари баъзи гуруҳ товарлар ва хизматлар, масалан: кийим, оёқ кийимлар, транспорт, уй- жой хизматлари ва бошқалар бўйича баҳолар индексларини ҳисоблаш мумкин. Баҳолар индексига асосланиб, инфляция суръатларини аниқлаш мумкин. Бунинг учун жорий йил баҳолар индексидан базис давр баҳолар индексини чегириб, базис давр баҳолар индексига бўламиз. Масалан, 2005 йилда истеъмол товарларнинг баҳо индекси 110, 2007 йилда 140 бўлса, 2007 йилда инфляция суръати қуйидагича аниқ-ланади: 140 - 110 Инфляция = х 100 = 27,27% суръати 110
Демак, 2007 йилда инфляциянинг ўсиш суръатлари тахминан 27,3% тенг бўлади. Инфляциянинг ўсиш суръатлари тўғрисида гапирганда, унинг ривожланишини сон жиҳатдан аниқланишнинг бошқа йўли ҳам мав-жуд. Бу усул «70 лар қоидаси» деб аталади. Агар ҳар йиллик инфля-ция даражаси маълум бўлса, баҳолар икки карра ошиши учун неча йил керак эканлигини аниқлаш мумкин. Бунинг учун «70» ни ҳар йилги инфляция даражасига бўлиш керак. Масалан, инфляциянинг ҳар йиллик даражаси 5% бўлса, баҳолар даражаси 14 йилдан кейин икки марта ошиши керак. Агар ҳар йиллик инфляция даражаси 20% бўлса, баҳолар даражаси 3 йилдан кейин икки марта ошиши керак. Шуни таъкидлаш керакки, бу усул ҳамма вақт ҳам, масалан, инфляциянинг ўсиш суръатлари юқори, (ҳар куни, ойда ўзгариб борадиган) бўлса, қулай ҳисобланмайди. «70 лар қоидаси» аҳоли жамғармаларининг, реал ёки миллий маҳсулот ҳажмининг икки марта ошиши учун неча йил керак эканлигини тўғри аниқлаб беришга им-кон беради. Пулнинг қадрсизланиш даражаси турли мамлакатларда ҳар хил бўлиши мумкин. Инфляция даражаси ривожланган мамлакатларда пастроқ ва тез ўтиши кузатилса, иқтисодий жиҳатдан кам ривож-ланган мамлакатларда унинг даражаси юқори, сурункали ва «даво-лаш» ҳам кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин. Масалан, 1971 - 1984 йилларда баҳоларнинг ўсиш суръатларини оладиган бўлсак, у ривож-ланган мамлакатларда 4,9% дан (Германия), 71% (Жазоир) гача бўлса, ривожланаётган мамлакатларда 8,5% дан (Ҳиндистон), 153% га (Аргентина) етган. Инфляциянинг намоён бўлиши ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражасига, миллий хўжалик фаолия-тига ва хусусиятига, миллий анъаналарига, минтақавий, иқтисодий ва сиё-сий ривожланиш хусусиятларига боғлиқ. Ривожланган мамлакатларда инфляциянинг шароит ва омиллари ҳар хиллигини ҳисобга олиб уни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳга ривожланаётган Лотин Америка мамлакатлари - Аргентина, Бразилия, Перу кабилар киради. Бу давлатларда сурун-кали давлат бюджети тақчиллиги, иқтисодий мувозанатнинг йўқлиги асосий ва айланма маблағлар қийматининг доимо индексация қили-ниши, миллий валюта курсининг чет эл валютасига нисбатан тушиб бориши пул қадрсизланишининг омиллари ҳисобланади. Аргентина, Чили каби мамлакатларда инфляция пул қадрини емириб ташлаши натижасида бирор товарни сотиб олиш учун бир неча миллион пул бирлиги зарур бўлган. 1983 йилнинг июнигача, яъни муомалада эски песо бўлганда, Аргентинада бир жуфт туфли етти миллион песо, енгил машина сотиб олиш учун бир неча миллиард песо керак бўлган. Бу ҳол ҳисоб-китобларни олиб боришда, пул муомаласида жуда катта қийинчилик туғдирган. Бир неча марта ўтказилган деномина-циялар пул қадрсизланишини тўхтатишга асос бўла олмаган. Лотин Америкаси мамлакатларида бўлган инфляция даражасини баҳолар индексидан ҳам кўриш мумкин. Бу мамлакатларда баҳолар индекс-лари бир неча сонлардан иборат бўлган. Масалан, Чилида 1971-1984 йилларда баҳолар индекси 842162 ёки бу кўрсаткич шу йилларда баҳолар 8,4 минг марта ошганини, Аргентина учун шу индекс 436432250, бу баҳолар 436 минг марта ошганини билдиради. Юқори-даги жадвал маълумотлари кўрсатиб турибдики, 1990 йилда Никарагуада товарлар баҳоси 8500%, Перуда - 8291,5%, Бразилияда - 2359,9% га ошган. Иккинчи гуруҳ мамлакатлар – Колумбия, Эквадор, Венесуэла, Эрон, Сурия каби мамлакатларда ҳам иқтисодий мувозанатнинг йўқ-лиги, молиявий сиёсатдаги камчиликлар - тақчилликни молиялаш-тириш, халқ хўжалигига кўп кредитлар ажратиш инфляциянинг мав-жуд бўлишини таъминламоқда. Бу мамлакатларда инфляция шиддат-ли характерга эга бўлиб, баҳоларнинг йиллик ўсиши 30-40% атро-фи-да, баъзида ундан юқори бўлади. Инфляция суръатига қараб жамғар-малар, тўловлар бўйича индексация ўтказиб борилади, ишсизлик ошиб бормоқда. Учинчи гуруҳга Ҳиндистон, Индонезия, Покистон, Таиланд, Филиппин каби мамлакатлар киради. Бу мамлакатларда чекланган иқтисодий мувозанат мавжуд бўлиб, экспортдан валюта тушуми анча юқори. Йиллик инфляция суръати 5-20% атрофида ва қисман индек-сация ўтказилиб турилади. Тўртинчи гуруҳ давлатлар – Сингапур, Малайзия, Жанубий Корея, Баҳрайн, Арабистонда – иқтисодий мувозанатнинг мавжудлиги инфляция суръатларининг сустлигини кўрсатади. Бу мамлакатлардаги инфляция 2-6%ни ташкил қилади ва буни судралувчи инфляция деб аташ мумкин. Бу мамлакатларда товарлар ва хизматлар баҳоси ошиши устидан қаттиқ назорат олиб борилади. Ишсизлик бошқа мамлакатларга нис-батан кам, иқтисодиёти ривожланган бозор шароитида бошқарилади. Экспорт ҳажми ва чет эл валютаси тушумининг юқорилиги, инфля-циянинг олдини олишда муҳум аҳамиятга эга омил ҳисобланади. Инфляция жамиятнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
– ишлаб чиқариш ҳажми тушиб кетади ва баҳоларнинг ошиб бориши ишлаб чиқариш истиқболларига тўғаноқ бўлади. – капиталнинг асосий қисми ишлаб чиқаришдан савдо (муомала) соҳасига, воситачилик соҳасига оқиб ўтади. Чунки ишлаб чиқариш-дан кўра, савдо соҳасидаги капитал тезроқ ва кўпроқ фойда келтиради; – баҳоларнинг ўзгариб туриши олиб-сотарликни ривожлантиради, арзон вақтида олиб, қиммат бўлганда сотиш жараёни, товар захираларини яшириш жараёнлари авж олади; – кредит бериш жараёнлари чекланган бўлади. Қарз олувчилар кўпаяди-ю, қарз берувчилар сони қисқаради, чунки қарз берган ютқа-зиши мумкин; – давлатнинг молия ресурслари қадрсизланади ва ҳ.к.
Давлат аҳолининг даромадлар даражасини тенглаштириш мақса-дида даромад ва солиқларни индексация қилиб боради.
| |
Просмотров: 6472 | |
Всего комментариев: 0 | |