Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Инвестициялар, банкларнинг инвестицион сиёсати

Ривожланган иқтисодиётда тижорат банклари ўз фаолиятини доимий равишда ўсиб борувчи рақобат шароитида амалга ошира-дилар. Улар ўзаро ва бошқа кредит-молия муассасалари билан, шу жумладан, охирги вақтда таклиф этилаётган ҳар хил хизмат тур-ларини амалга оширувчи хорижий банклар билан рақобатлашадилар.

    Кучли рақобат шароитида тижорат банклари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири инвестицион фаолият ҳисобланади.

    Инвестиция – бу хусусий, давлат корхоналари ва ташкилотлари қимматли қоғозларига узоқ муддатга қўйилган маблағлардир. Тижо-рат банклари кредити инвестициясидан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:

    Биринчидан, банк кредит берганда, банк маблағларини нисбатан қисқа вақт ичида фойдаланишга беради ва кредит суммаси ҳамда у бўйича фоиз ставкасини ўз вақтида қайтаришни талаб қилади. Инвестицияда эса қўйилган маблағлар (қўйилмалар) ҳали ўз эгасига қайтиб келишидан олдин узоқ давр мабайнида банкка маблағ (даро-мад) олиб келишини билдиради.

    Иккинчидан, банк кредитида кредит муносабатларини юзага келтириш бўйича ташаббус қарз олувчи томонидан ўртага ташлана-диган бўлса, инвестицияда эса қимматбаҳо қоғозлар бозорида актив-ларни сотиб олишга интилувчи тижорат банки ташаббус кўрсатади.

    Учинчидан, банкнинг кредит шартномасида банк кам миқдор-даги кредиторлар орасида асосийдир. Инвестицион шартномаларда эса тижорат банки кўплаб кредиторлардан биридир.

    Тўртинчидан, банк кредитида банк ва қарз олувчи бевосита кре-дит шартнома орқали боғланган бўлиб, уларнинг фаолиятига ҳеч ким аралашмайди. Инвестицияда эса турли хил қимматли қоғозлар орқа-ли корхона, ташкилотларнинг фаолияти билан банкнинг фаолияти боғланиб кетади.

    Тижорат банклари томонидан инвестицион фаолият олиб бориш-дан асосий мақсад уларнинг даромадлилиги ва ликвидлилигини (банк-нинг мажбуриятларини ўз вақтида бажара олиш қобилияти) таъмин-лашдан иборат. Ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида тижорат банк-ларининг инвестицион сиёсати банк фаолиятининг асосий йўналиш-ларидан бири ҳисобланади ва банкларнинг ликвидлилигини таъминлашда асосий ўрин тутади. Банкларнинг инвестицион фаолияти турли хил қимматли қоғозлар: оддий ва имтиёзли акциялар, облигациялар, давлат қарздорлик мажбуриятлари, депозит сертификатлари, вексель ва бош-қаларга маблағларини қўйиш орқали амалга оширилади.

    Алоҳида олинган давлатларда банклар тизимининг ривож-ланиши ва банклар ўтказадиган операцияларнинг турлари ва кўла-мига қараб уларнинг инвестицион фаолияти турли йўналишларга қаратилган бўлиши ва шу операциялар турлари бўйича олинадиган даромад салмоғи ҳам турли хил бўлиши мумкин.

    Масалан, Америка банклари амалиётида давлатнинг қисқа муд-датли қарз мажбуриятларини ифодаловчи қимматли қоғозларига инвестиция қилиш, одатда, кам даромад келтиради, аммо улар юқори ликвидлиликка эга ва улар бўйича тўланмаслик таваккалчилилиги нолга тенг бўлиб, бозор ставкасининг ўзгариш таваккалсилилиги ҳам кичик бўлган қим-матли қоғозлар ҳисобланади.

 Узоқ муддатли қимматли қоғозлар юқори даромад келтиради, шунинг учун банклар уларни муддати тугагунча сақлашади. Банклар ўз маблағларини муниципалитетларнинг қимматли қоғозларига ҳам қўйишади, чунки улар бўйича тўланадиган фоиз солиққа тортил-майди.

    Ўз ликвидлилигини таъминлаш мақсадида банклар унча катта бўлмаган суммани бошқа қимматли қоғозлар: банк акцептлари, қимматли қоғозлар бозоридаги тижорат қоғозлари, брокерлик ссуда-лар ва товар-кредит корпорациялари сертификатларига қўйишади.

    Даромадлиликни таъминлаш мақсадида, лекин ликвидлигини хавф остига қўйган ҳолда банклар ўз маблағларини баъзи бир ҳукумат муассасалари облигациялари ва корпорацияларнинг бирин-чи даражали облигацияларига инвестиция қиладилар.

    Ривожланган мамлакатларда тижорат банкларининг инвести-цион фаолияти даромад келтириши нуқтаи назаридан банк даромади таркибида кредит фоизидан кейинги иккинчи манбадир.

    Тижорат банклари инвестицион фаолиятининг даромадлилик даражасига бир қатор иқтисодий ва ташкилий омиллар таъсир кўр-сатади. Бу омиллар орасида асосийлари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин. Булар:

 

– давлатнинг барқарор ривожланувчи иқтисодиёти;

– товар ишлаб чиқариш ва хизмат соҳасидаги турли мулкчилик шаклларининг мавжудлиги, шу жумладан, банк фаолиятида хусусий ва акционер мулк шаклларининг устуворлиги;

– кредит-молия тизимининг силлиқланган ва аниқ фаолият юри-тувчи структурасининг мавжудлиги;

– қимматли қоғозлар бозорининг замонавий ва ривожланган муассасаларининг мавжудлиги;

– қимматли қоғозларни муомалага чиқариш ва қимматли қоғоз-лар бозори қатнашчилари фаолиятини назорат этувчи қонуний актлар ва тартибларнинг мавжудлиги;

– тижорат банкларининг халқаро инвестицион фаолиятини юри-тиш амалиётида бўлган юқори сифатли қимматли қоғозлар муомала-сининг амал қилиши;

– инвестицион фаолият соҳаси ва қимматли қоғозлар бозори учун мўлжалланган юқори малакали мутахассислар ва тадбиркор-ларнинг мавжудлиги, уларни тайёрлаш ва бошқалар.

    Алоҳида олинган қимматли қоғозлар турлари ва гуруҳларининг даромадлилиги банклар инвестиция портфелининг бозор баҳосига боғлиқ бўлади. Ўз навбатида, қуйидаги омиллар таъсирида ўзгариб туради. Булар: облигацияларнинг фоиз ставкалари, ҳисобга олинган фоизлар, векселлар бўйича фоизлар, акция бўйича девидендлар ва қимматли қоғозларга бўлган талаб ва таклифлардир.

    Одатда, қимматли қоғозларнинг бозор нархи ва ундан тижорат банклари оладиган даромад тескари мутаносибликдадир. Қимматли қоғозлар баҳоси паст бўлганда, улардан келадиган даромад юқори ва аксинча бўлиши мумкин.

    Шундай қилиб, фоиз ставкаларининг ошуви салбий ва ижобий томонларга эга бўлади.

    Қимматли қоғозларнинг фоиз ставкалари ошганда, маблағларни инвестиция қилиш банкка фойда келтириши мумкин, аммо юқори фоиз ставкалари, ўз навбатида, банкнинг инвестиция портфелининг қадрсизланишини билдиради. Бундай ҳолат қимматли қоғозлар бозо-рида юз берганда, амалиётда банкнинг инвестицион маблағлари боғланган ёки «ёпилган» дейилади.

    Қимматли қоғозларнинг алоҳида турлари бўйича даромадлилик даражаси фоиз ставкасининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган ҳолларда қимматли қоғозларнинг муддати муҳим ўрин тутади. Қимматли қоғознинг амал қилиш муддати қанчалик қисқа бўлса, унинг баҳоси ҳам шунчалик барқарор ва аксинча, муддати қанчалик узоқ бўлса, фоиз ставкалари даражасининг ўзгариши шунчалик тебранишлар таъсирига учрайди.

             Банкнинг қимматли қоғозларни сотиб олиш асосида банк-ларнинг инвестицион портфелини ташкил қилишдан асосий мақсади нафақат банкка даромад келтириш ва захирани тўлдиришнинг биринчи манбаини ташкил этиш (нақд пул ва бошқа банкларнинг қарзлари), балки амалда деярли йўқотишсиз, энг кам таваккалчилиги билан, энг қисқа вақти ичида қимматли қоғозларни нақд пулга айлантириш имконига эга бўлишдан иборат.

    Бозор иқтисодиёти шароитида ўзининг юқори самарадорлик, тўловлилик, ликвидлилик даражасини ушлаб туриш мақсадида тижо-рат банки доимо инвестицион фаолиятининг марказий муаммолари-дан бири – банкка омонат қўйганлар ва акционерлар ўртасидаги бир-бирига мос келмайдиган манфаатларни қондириш масалаларига эъти-бор бериши ва ҳар томоннинг манфаатига мос келувчи даражада бўлишини таъминлашдан иборат. Бу муносабатларда томонлар ман-фаатининг мос келмаслиги банкнинг ликвидлиги ва банк операция-ларининг даромадлилиги ўртасидаги қарама-қаршиликда ўз аксини топади. Аниқроғи бу қарама-қаршилик деярли банкнинг ҳар бир операциясида ўз аксини топади. Бир томондан акционерлар юқори даромад олишни исташади, яъни бу ҳолда банк маблағларни узоқ муддатли қимматли қоғозларга инвестиция қилишлари лозим ва иккинчи томондан банкка омонат қўювчилар ўз омонатларини тезда қайтариб олиш имконига эга бўлишлари лозим.

    Ликвидлик ва даромадлилик орасидаги зиддият инвестиция таваккалчилигини аниқлайди ва у тижорат банки томонидан юқори даромадга ликвидлилик даражасини пасайтирмаган ҳолда эришиш имкониятлари эҳтимоли сифатида кўриб чиқилиши мумкин.

    Тижорат банкларининг инвестицион фаолиятида қуйидаги таваккалчилик омилларини учратиш мумкин. Булар: кредит, бозор ва фоиз таваккалчиликларидир.

    Кредит таваккалчилиги қимматли қоғоз эмитенти молиявий аҳволининг, имкониятининг пасайиши билан боғлиқ бўлиб, бунда у молиявий мажбуриятларни бажаришга қодир бўлмайди. Бундан ташқари, кредит таваккалчиликлари ҳукумат ва давлат ташкилотларининг аҳолидан олинган заём маблағлари бўйича тўлаш қобилияти билан ҳам боғлиқдир.

 Давлат ҳокимиятининг нафақат заёмлар олиши, балки ўз маж-буриятларини тўлаш қобилиятига эга бўлиши давлатнинг қимматли қоғозлар бозорини ташкил қилиш ва бутун молия-кредит механиз-мининг аниқ фаолият юритиши учун муҳимдир.

    Бозор таваккалчилигининг моҳияти қимматли қоғозлар бозорида кутилмаган ўзгаришлар юзага келиши билан боғлиқ бўлиб, бу ўзгаришлар натижасида баъзи бир қимматбаҳо қоғозларнинг инвестиция объекти сифатида қадри тушиши мумкин ва уларнинг сотувини фақатгина катта чегирма билан амалга ошириш мумкин бўлади.

    Тижорат банкининг ўз ликвидлилигини хавф остига қўйиб, даромад олиш мақсадида салмоқли маблағларини инвестицион фаолиятга қўйиши банк ишида катта ёки кичик миқдорда инвес-тицион таваккалчиликнинг юзага келишига имконият яратади. Бундай ҳолда тижорат банкларининг инвестицион фаолияти қимматли қоғозлар билан актив операциялар олиб бориш таваккалчилиги билан боғлиқдир. Бу эса, ўз навбатида, банк раҳбариятидан бу соҳада аниқ тактика, стратегия ва иш режасини ишлаб чиқишни, яъни инвестиция сиёсатини олиб боришни талаб этади.

    Шундай қилиб, банклар тизимида инвестиция сиёсати – тижорат банклари фаолиятининг бир йўналиши бўлиб, у маълум таваккалчилик даражасига асосланган банкнинг қимматли қоғозлар билан актив операцияларини ўз ичига олади ва банк фаолиятининг даромадлилиги ва ликвидлилигини таъминлашга қаратилган бўлади.

    Жаҳон амалиётида тижорат банклари инвестиция соҳасида юқори тажрибага эга. Шунинг учун ҳам жаҳон амалиётида эришилган ютуқларга асосланган ҳолда инвестиция фаолиятининг асосий мақ-садлари, вазифалари, омиллари, стратегияси ва тактикасини ҳисобга олган ҳолда тижорат банкларининг инвестиция сиёсатини амалга ошириши бўйича «инвестициянинг олтин қоидаси» ишлаб чиқилган. Унга кўра: «Қимматли қоғозлардан келадиган даромад ҳар доим инвестор шу даромадни олиш учун тўқнаш келадиган таваккалчилик дара-жасига тўғри пропорционалдир».

    Инвестиция фаолиятининг тамойиллари ва қимматли қоғозларга маблағларни қўйишининг асосий омиллари – даромадлилик, лик-видлик ва таваккалчилик – орасидаги боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда ҳар бир тижорат банки юқоридаги омиллар таъсирини англаган ёки англамаган ҳолда ёки бу инвестиция сиёсатини яхши ёки ёмон амалга оширади. Бу, ўз навбатида, банкнинг инвестиция сиёсатида банк томонидан маълум даражадаги инвестиция таваккалчиликка боришини англатади ва тижорат банкининг инвестиция сиёсатида тегишли чоралар ишлаб чиқиш зарурлигини англатади.

Инвестиция билан боғлиқ таваккалчиликларни камайтириш усулларидан бири бу банкларнинг инвестиция портфелини диверсификация қилишдир. Инвестиция портфелини диверсификация қилиш банк-нинг инвестиция портфелида турли хил кўпдан кўп қимматли қоғоз-ларнинг мавжудлигига эришишни билдиради. Диверсификация усу-лида инвестиция сиёсатини амалга оширишда қимматли қоғозлар-нинг ҳар хил хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. Булар:

– уларнинг тўлаш муддати ва сифати (тақсимлангани), эмитент-нинг салоҳияти, қимматли қоғозларнинг сифати бўйича диверсифика-ция қилиш;

– қимматли қоғозларнинг географик тарқалиши бўйича дивер-сификация қилиш;

– қимматли қоғозларнинг тўланиш муддати бўйича мажбурият-ларининг тури ва бошқалардир. Юқоридаги белгиларнинг таъмино-тига кўра, диверсификация қила туриб инвестиция сиёсатининг мақ-садлари аниқланади.

Тижорат банклариниг қимматли қоғозлар портфелини диверси-фикация қилишнинг қуйидаги турлари мавжуд. Булар:

– диверсификация қилиш,

– қимматли қоғозларнинг эмитентлари бўйича диверсификация қилиш ва бошқалар.

    Қимматли қоғоз сифатига доир диверсификация мақсади – таваккалчиликни минималлаштириш (у эмитентнинг ўз мажбуриятларини бажара олмай қолиш эҳтимоли билан белгиланади). Шу муносабат билан акция сифатининг таъминланганлик даражаси бўйича диверсификация усули ҳам мавжуд бўлиб, назариётчилар фикрича, у қуйидаги бир қатор омилларни ўрганиб чиқишни талаб қилади: Булар эмитент қандай фаолият билан шуғулланишини, акция даромади, дивидент миқдори, компания акциясининг жорий нархи, захираси, компанияни ким бошқараётганлиги ва бошқалар бўлиб, кўрсатилган саволларга жавобни эмиссия проспекти ва биржа ахборотномаларидан олиш мумкин.

    Қимматли қоғозларнинг географик тарқалишига нисбатан ди-версификация мақсади – тегишли ҳудудлардаги иқтисодий қийин-чиликлар рўй берганда юзага келадиган таваккалчиликларни камай-тиришдан иборат ҳисобланади.

    Қимматли қоғозларнинг тўлаш муддати бўйича диверсификация мақсади – фоиз ставкаларининг тебраниши билан боғлиқ таваккал-чиликларнинг олдини олишдан иборатдир. Бу инвестиция сиёсатини амалга оширишда тижорат банклари, одатда, қимматли қоғозларнинг тугатилиш муддати бўйича поғонали структурадан фойдаланади. Бундан поғонали структура натижасида муддати тугаган киммматбаҳо қоғозлар бўлмайди ва уларни узоқ муддатли юқори даромадли қимматли қоғозларга қайта инвестиция қилиш имкони туғилади.

    Қимматли қоғозларнинг фоиз даражалари прогнози амалиётда назариядан фарқ қилади. Шунинг учун тижорат банклари прогноз натижаларининг ишончлилик даражасини ошириш мақсадида фоиз ставкаларининг таркибини таҳлил қиладилар.

    Одатда, жаҳон амалиётида тижорат банклари ўз инвестиция сиё-сатини ишлаб чиқариш ва амалга ошириш учун бошқариш струк-турасида махсус инвестиция бўлимларини ташкил қилишади. Бўлим-даги ходимлар сони бир қатор омилларга боғлиқ бўлиши мумкин. Булар: қимматли қоғозлар портфели катталиги, бўлим томонидан қимматли қоғозларни сотиш ва сотиб олиш бўйича бажариладиган функцияларга, банкнинг мижозларига кўрсатадиган хизматларга, қимматли қоғозлар тури ва сифатига ва бошқаларга боғлиқ бўлади. Бўлим ишчиларининг малакаси қанчалик юқори бўлса, улар бажа-раётган вазифа, ишнинг сифати ҳам, шунчалик юқори бўлади. Мута-хассислар инвестиция дастурида кўзланган мақсад ва вазифаларни яхши тушунишлари, инвестиция хизматлари бўйича маълумотларга эга бўлишлари, молиявий-иқтисодий маълумотлардан хабардор бўлиш-лари, қимматли қоғозлар бозорини мустақил таҳлил қила олишлари, қайси қимматли қоғоз турлари банкка тўғри келиши ёки келмаслиги-ни аниқлашлари, даромадлилик эгри чизиқларининг кўра олишлари, бу билан инвестиция фаолиятини бошқаришни таъминлашлари лозим. 

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 1609 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar