Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Испания маъмурий булиниши жихатидан 17 та автоном худудга булинган булиб, уз навбатида улар 56 вилоятни узига бирлаштиради. Лекин автоном худудлар узининг мавқеи даражаси бир хил эмас. Мамлакатда Наварра ва Басков бошқа автономиялар ичида каттароқ автономия хуқуқига эга булиб бу хол уларга турли хил худудий ва махаллий солиқларни жорий қилиш хуқуқини берди. Шунингдек улар узлари федерал солиқларни йиғиб қонун билан белгиланган фоизини уз вақтида федерал бюджетига утказиб берадилар. Улардан кейинги гурухга Каталония худуди киритилиб уларга хам солиқ ставкаларини тартибга солиш хуқуқи берилган. Учиничи гурухга эса уз худудларида мустақил солиқ сиёсатини юргизиш хуқуқи берилмаган. Улар Федерал солиқ қонунчилигига қатьий риоя қилиб борадилар. Испания узининг маъмурий-худудий булиниш жихатидан 3 поғонали солиқ тизимига эга. Мамлакат ахолиси ва корпорация федерал, минтақавий ва махаллий солиқларни тулайдилар. Федерал солиқларни назорат қилиш автономиялар ва вилоятларида жойлашган Давлат солиқ хизмати ходимларига юклатилган. Худудлар молиявий манбасини мустахкамлаш мақсадида 1994 йилда Испанияда қисман солиқ ислохотлари утказилди ва айрим федерал солиқларни худудларда жорий қилиш белгиланди. Шундан сунг Федерал солиқларнинг беш тури қолди. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи хамда корпорация фойдасидан олинадиган солиқлар туғрисида тушунча. Испания бюджетининг асосий даромад қисми жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи таьминлайди. 1995 йилда бу турдаги солиқлар Федерал бюджет даромадининг 38 фоизини ёки 5399 млрд. песетни ташкил қилди. Купчилик Европа мамлакатларига нисбатан Испанияда солиққа тортиш базаси кенг булиб, ойлик иш хақидан олинадиган солиқдан ташқари, тадбиркорлик ва касбий фаолиятидан олинган даромаддан, капитал сармоядан олинадиган дивидент, хамда пенсия ва ишсизлик учун олинадиган нафақалар хам киради. Лекин касаллик нафақаси, давлат стипендиялари, лоторея ютуқлари, ишдан бушаётгандаги бир марталик нафақалар даромад солиғига тортилмайди. Солиққа тортиш базасидан оиладаги хар бир бола учун ва 65 ёшдан катта булган хар бир қария учун 20 минг песетгача чегириб ташланади. Шунингдек бир йиллик даромаддан ижтимоий суғурта ва касаба уюшмаси учун туловлар суммалари 250 минг песет ёки 5 фоиздан куп булмаган миқдорда чегириб ташланади. Дори-дармон учун хужжатлаштирилган харажатларнинг бир қисми хам чегириб ташланади. Даромаддан солиқ хисобланаётганда кучмас мулк қийматининг 2 фоизи қушиб хисобланади. Даромад солиғи якка тартибда ёки оилавий жуфт булиб туланади. Солиққа тортилмайдиган минимуми йиллик дармаддан биринчи холатда (якка тартибда) 400 минг песет, иккинчи холатда (эр-хотин) 800 минг песетни ташкил қилади. Даромаднинг усиб боришини хисобга олиб 16 ставкали прогрессив шкала жорий қилинган. Унинг минимал ставкаси 20 фоиз, максимал ставкаси 56 фоизни ташкил этади. Якка тартибда фуқаронинг олган даромади бир йилда 9550 минг песетдан ошганда; оилавий жуфтликнинг даромади 11000 минг песетдан ошганда энг юқори солиқ ставкаси қулланилади. Таъкидлаш жоизки, 16 ставкали даромад солиғини хисоблаб чиқариш анча ноқулайликлар туғдирмоқда. Шуни хисобга олиб Испанияда даромад солиғи ставкаларини қисқартириш туғрисида таклифлар ишлаб чиқмоқда. Федерал бюджетга тушган даромад солиғининг 15 фоизи худудий бюджетга утказиб берилади. Корпорация фойдасидан олинадиган солиқ асосий туғри солиқлардан бири булиб, унинг ставкаси 35 фоизни ташкил қилади. Кооперативлар учун солиқ ставкаси 26 фоизгача камайтирилади. Инвестиция жалб қилинганда 5 фоиз солиқ имтиёзи кулланилади. қушимча ташкил этилган хар бир ишчи уринни учун соликка тортиш базаси 15 минг песетга камайтирилади. Шунингдек маданият сохасига, айниқса кино ишлаб чиқариш, таълим ва кадрларни касбга тайёрлаш сохаларига сарф қилинган сармоя учун хам имтиёзлар белгиланган. Корпорация фойдасидан олинадиган солиқлар федерал бюджет даромадининг 8,2 фоизни ташкил қилади. қушилган қиймат солиғи, қимор уйинидан олинадиган солиқлар буйича тушунча. қушилган қиймат солиғи Испания федерал солиқ тизимида асосий уринни эгаллайди. 1986 йилдан Испаниянинг Европа Иқтисодий Иттифоқига аъзо булиб кириши билан ушбу солиқ тури жорий қилинган. Бу солиқ тенденциясининг кейинги йилларда усиши кузатилмокда ёки 1993 йилда солиқ ставкаси 12 фоиздан 15 фоизга узгартирилган. 1994 йилдан қушилган қиймат солиғи 16 фоиз қилиб белгиланган. Лекин озиқ-овкат махсулотлари, маданий ва жисмоний тарбия (спорт) тадбирлари, ётокхона ва транспорт хизматлари учун қушилган қиймат солиғи 7 фоиз миқдорида қулланилади. Асосий эхтиёжлар учун зарур махсулотлар : нон, сут, тухум, дон, мева, сабзавот, дори-дармон, китоблар, рузномалар, давлатга қарашли иморат уйлари учун ққС 4 фоизгача туширилади. Купгина мамлакатлар сингари Испанияда хам ички товар обороти махсулотлари (экспорт операцияларидан ташқари) қушилган қиймат солиғига тортилади. Касалхоналарда курсатиладиган тиббий хизматлар, молиявий, банк ва суғурта операциялари, таълим сохаларида қушилган қиймат солиғига тортилмайди. қушилган қиймат солиғи федерал бюджетнинг даромад қисмининг 24,9 фоизига тенг. Испания федерал бюджети билвосита солиқлардан иккинчи асосий солиқ булиб, акциз солиғи хисобланади, у федерал бюджет даромад қисмининг 13,2 фоизни ташкил қилади. Европа мамлактларидаги каби акциз солиғи алкогол ичимликларидан, тамаки махсулотлари, ёкилғи, автомобиллар ва бошқа айрим махсулотлардан туланади. Юқорида қайд этилган турт хил солиқ Испания федерал бюджетининг 84 фоиздан купроғини ташкил қилади. қолганини божхона божлари, солиқ туловларини уз вақтида туламаганликлари учун пеня ва солиқ булмаган туловлар ташкил қилади. Худудий солиқлар таркибини Каталония бюджетининг 1995 йил холатида мисол қилиб куриш мумкин. Каталония бюджети даромадларини икки гурухга булиш мумкин. Каталония хукумати томонидан урнатилган хусусий солиқлар ва худуднинг молиявий ахволини мустахкамлаш мақсадида утказилган 1994 йилги федерал солиқлар. Хусусий мулк ёки мол-мулк солиғи, мерос ёки совға тарзида утган мол-мулк солиғи, махаллий солиқлар хақида тушунча. Хусусий солиқлар 12193 млн. песетдан иборат булиб, улар бюджет даромадининг 1,1 фоизни ташкил қилади. Уларнинг асосийси «бинго» уйини солиғини айтиш мумкин. Бу солиқ 10043 млн. песет ёки бюджет даромадининг 0,6 фоизни ташқил қилади. «Бинго» уйини солиғи «бинго» чипталарини сотиш пайтида оддий йул билан чипталарнинг нархига 32 фоиз ставка қушиш хисобига олинади. қимор уйини солиқлари казино, атракцион, луна-парклар, автомат уйинларидан ундириладиган солиқ (бингодан ташқари) – 3750 млн. песетдан иборат ёки бюджет даромадининг 0,2 фоиз ташкил қилади. Солиқ ставкалари 20 фоиздан 55 фоизгача узгариб туради. Сув таъминоти тизими ва канализация солиқлари 5400 млн. песет ёки 0,3 фоизни ташкил қилади. Солиқларнинг иккинчи гурухи (олдинги федерал бюджет солиқлари) Каталония бюджетининг 211850 млн. песетни ёки 12,3 фоизни ташкил қилади. Хусусий мулк ёки мол-мулк солиғи – бюджетда 28600 млн. песетни ёки 1,7 фоиз ташкил қилади. Солиққа тортилмайдиган минимум 17 млн.песетни ташкил қилади. Бу солиқ ставкаси прогрессив шкалага эга булиб, бир йилда ставка 0,2 фоиздан 2,5 фоизгача усиши мумкин. Энг юқори ставка мулк қийматини энг юқори нархи 1,6 млрд. песетдан ошганда қулланилади. Тарихий ва маданий ахамиятга эга булган қимматбахо нарсалар солиққа тортилмайди. Мерос ёки совға тарзда утган мол-мулк солиқлари бюджетда 34200 млн. песет ёки 2 фоизни ташкил қилган. Солиқ ставкаси – 7,65 фоиздан 34 фоизгачани ташкил қилади. Солиқ миқдорини аниқлашда энг катта имтиёзларга туғри келадиган меросхурлар белгиланган. Агар у 21 ёшдан катта булса мол-мулкнинг умумий нархидан 2470 минг песет айирилади, 21 ёшдан кичик булса, 21 ёшга етгангача хар йилига 617 минг песет қушимча имтиёз берилади. Аммо чегирмаларнинг хажми 7808 минг песетдан ошмаслиги керак. Иккинчи ва учинчи даражадаги меросхурларга имтиёзларнинг хажми икки баробарга, яъни 1235 минг песетгача кам хисобланади. Узоқ қариндошлик даражадаги меросхурларга ва алоқаси йуқ фуқароларга чегирмалар умуман мол-мулкни утказиш солиғи – 110750 млн. песет ёки 6,4 фоизни ташкил этади. Солиқ туловчи булиб, мулк олувчи ёки ижарага олувчи юридик шахслар хисобланади. Кучар мол-мулкларни утказишда 4 фоиз, кучмас мол-мулкларни утказишда 6 фоиз солиқ ставкаси урнатилган. қимор уйинларига урнатилган федерал солиқ – 38300 млн. песет ёки 2,2 фоизни ташкил этади. Федерал хукумат билан келишилган холда вилоятлар бошқа майда солиқларни киритиш хуқуқига эга. Масалан, хаётни суғурталаш солиғи. Унинг ставкаси бир йилга 0,2 фоизни ташкил қилади. Агар суғурта суммаси 17000 песетдан ошиб кетса, солиқ ставкаси 0,5 фоизгача оширилади. Тахлил натижалари юзасидан айтиш мумкинки, минтақаларга айрим даромад манбалари берилишига қарамай Испанияда солиқларини «тепадан пастга» қайта тақсимлаш содир булмоқда. Махаллий солиқлар ичида Каталония вилоятларида урнатилган учта асосий солиқларни курсатиш мумкин. Бу энг аввало кучмас мулк солиғи: минтақа худуд чегарасидаги ер жойлари ва иморат қурилишларга жорий қилинади. 1995 йил Каталония махаллий бюджетида шу солиқдан 74069 млн.песет тушиши кузда тутилган, бу минтақа даромадининг 14,9 фоизни ташкил этади. Мулкларни бахолаш ишларини кадастр бошқармаси амалга оширади. Ставкалар дифференциялашган, муниципалитет томонидан тартибга солиш ишлари амалга ошириб борилади. Ундан кейин иктисодий фаолият солиғи. Бу солиқ тури махаллий бюджетнинг 3,4 фоизни ёки 16677 млн. песетни келтириши режалаштирлиган. Бу солиқни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар тулайдилар. Бу солиқ миқдори купгина омилларга: фаолият турига, эгалланган бино ёки иморат майдонининг катталигига, энергиянинг истеъмол миқдорига, корхонанинг жойлашиш ерига минтақа коэффициентига ва бошқаларга боғлиқ. Автотранспорт солиғи махаллий бюджетининг 20359 млн. песетни ёки 4,1 фоизни таъминлайди. Махаллий солиқлардан ер ва жойларнинг нархи усиб бориш туфайли жорий қилинадиган солиқни айтиб утиш мумкин. Бу солиқ, ер жойларининг эгаси узгарганда, кадастр нархининг оширилган қиймати хисобидан олинади. Жамият ахамиятидаги биноларни қуриш солиғи харажатларни қоплаш учун жорий қилинади. Шахсий хусусиятдаги хизмат харажатларини қоплаш учун ушбу солиқлар киритилган. Масалан, ахлатларни олиб кетиш солиғи, ахоли яшайдиган уйларнинг атрофини асфальт қилиш харажатларни шу жойда яшовчи уй эгаларига булинади. қушимча минтақавий солиқлар фақат юқори бошқарув органларининг рухсати билан киритилади. Испания давлат солиқ хизмати агентлиги узининг ахборот маркази орқали солиқ туловчиларнинг руйхатдан утказиш ва хисобга олиш масалаларини муваффақиятли хал қилди. Хар бир юридик ва жисмоний шахс узининг идентификацион рақамига эга. Юридик шахсга бу рақам янги компания руйхатдан утган пайтда солиқ хизмати томонидан берилади. Жисмоний шахсларни хисобга олишда, ички ишлар вазирлиги томонидан берилган идентификацион рақамидан фойдаланилади. Солиқ туловчилар хақидаги маълумотлар Мадрид солиқ хизмати агентлигининг компьютер тизимига жойлаштирилган. | |
Просмотров: 1317 | |
Всего комментариев: 0 | |