Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Италия солиқ тизими

 

 

Италиянинг хозирги солиқ тизими 1980-йиллар охирида шаклланган. Одатдаги вазифаларни ечишдан ташқари у маьлум миллий хусусиятларни сақлаб қолган холда Италия иқтисодиётини /арбий Европа умумий бозорига кириши учун зарур молиявий шароит яратиши керак эди.

         Дунёдаги купгина ривожланган мамлакатларда булгани сингари Италияда давлат даромадларининг мухим манбаларидан бири жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи хисобланади. У прогрессив хусусиятга эга булиб, календар йил давомида жисмоний шахслар оладиган соф даромад йиғиндисини хисобга олади. Бунда фуқароларнинг шахсий еридан олган даромадлари, шахсий капиталдан, ёлланма ишлардан, тадбиркорлик фаолиятидан ва бошқа манбалардан тушган даромадлари жамланади.

         Уз навбатида шахсий ердан олган даромадлари, ер участкаларидан ва қурилишдан тушган даромадлардан ташкил топади. Биринчиси ерга эгалик қилишдан ёки аграр фаолият юритишдан келиб тушади. Иккинчиси бинолар ва иншоотларни бевосита эгаси томонидан эксплуатация қилиши ва уларни ижарага бериш натижасида олинган даромадлардан ташкил топади.

         Ер рентаси улчами кадастр реестри билан тартибга солинади. қурилиш иншоотларидан солиқлар белгиланган тариф асосида бевосита эгаси томонидан фойдаланилаётган иншоотлардан урнатилади. Ижарага берилган қурилишлардан тушадиган солиқлар улчами ижара шартномасида белгиланган йиллик ижара хақи билан аниқланади. Умумий соф даромадни хисоблаш ва солиққа тортиш мақсадида ижара хақи 10 фоизга камаяди, бино ва иншоотларни  эксплуатация қилиш эхтиёжини хисобга олиб яна 15 фоизга пасайиши мумкин.

         Кадастрли бахолаш охирги 10 йилда бир марта қайта курилади. Аммо молия вазирлиги томонидан улар уртасидаги меьёрий хужжатларга тузатиш коэффицентлари киритилиши мумкин.

         Ер эгалик солиғини хисоблашда фақат қишлоқ хужалиги фаолияти учун яроқли ерлар инобатга олинади. қурилиш солиғини хисоблаганда шахардаги уйлар, дала ховлилар хисобга олинади, бироқ қишлоқ хужалик махсулотларини сақлаш иншоотлари, ишлаб чиқариш ва савдо корхоналари учун ёрдамчи қурилиш иншоотлари омборлар ва қуриқхоналар, хамда молхоналар бундан истисно.

         Капитал даромадларига жисмоний шахсларнинг банклардаги хисоб рақамларига қуйилган жамғарма фоизлари, дивидентлар, аннуитетлар, лоторея ютуқлари ва бошқаларни уз ичига олади. Бунда солиқ ягона ставкада банк ёки бошқа муассасалар томонидан тулов амалга оширилаётган вақтда ушланади.    

         Ёлланма мехнат даромади иш хақидан ташқари пенсияни хам уз ичига олади. Иш хақи ва пенсиядан ташқари даромад манбаига эга булмаганлар солиқ декларацияси беришдан озод қилинадилар.

         Тадбиркорлик фаолиятидан даромад ахолини шу фаолият билан шуғулланувчиларига тегишли булиб солиқлар соф фойдадан хисобланади. Фақат касбий фаолият буйича масалан, врачлик ёки адвокатлик амалиёти ва ижодий машғулотда хақиқий харажатлар чегириб ташланади. Жисмоний шахслардан даромад солиғи ставкалари прогрессив хусусиятга эга. Уларга инфляция индексини хисобга олиб, хар йили узгартириш киритилади.

         1993 йилда –7,2 млн.лиргача даромадга 10% ставкасида, 7,2 млн. лирдан-14,4 млн.лиргача 22%, 14,4 млн. лирдан 30 млн. лиргача 27% ва ундан юқориларига 50% гача солиқ солинади. 1980-йилларда даромад солиғининг мутлоқ ставкаси 62%га етган.

         Оиласида боқимондалари бор ёки 5,1 млн.лирдан кам олувчилар солиқ имтииёзларидан фойдаланадилар.

         Даромад солиғини туловчиларни узлари солиқ тугрисидаги декларацияни тулдириш йули билан хисоблайдилар ва солиқ ташкилотларига тақдим этадилар.

         Юридик шахслардан даромад солиғи даромадлилиги буйича иккинчи бевосита солиқ хисобланади. Бу солиқ мутаносиб булиб, бюджетга 36 фоиз белгиланган ставкада туланади. Даромад солиғини  аниқлашда иш хақи ялпи даромаддан чегирилиб, фойданинг шериги яъни компания директорининг туловлари хисобга олинмайди. Илмий текшириш ишларига сарфлар тула чегирилади. Зарур булганда зарарни кейинги йил фойдасига кушиб юборилади, бу 5 йил давомида амалга оширилади. Бу икки солиқ-умумдавлат солиғидир. Булардан ташқари Италияда жисмоний ва юридик шахсларга махаллий даромад солиғи хам амал қилади. Солиқ ставкаси 16,2 фоиз. Бу солиқни хисоблашда ёлланма иш даромади, касбий шахсий фаолият даромади хамда ерга эгалик қилиши хисобга олинмайди. Солиқ марказий хукумат томонидан ундирилиб, кейинчалик махаллий бюджетга тула утказилади.

         Италиянинг эгри солиқларидан қушилган қиймат солиғини биринчи навбатда курсатиш мумкин. Солиққа тортиш учун қушимча қиймат товар ва хизматлар сотувидан тушган фойда ва товар хамда хизматлар таннархи уртасидаги фарқ сифатида хисобланади. Солиқ тадбиркордан ишлаб чиқариш ёки коммерция доирасига утиш даврида олинган товарлар қийматини усиши миқдорида ундирилади. Одатда Италияда қушилган қиймат солиғи ставкаси 19 фоизни ташкил этади. Аммо 13,9 ва 4 фоизли чегириб ташланадиган солиқ ставкаси хам амал қилади. Чегирмалар озиқ-овқат товарларига, газета ва журналларга қулланилади. Товарлар экспорти, халқаро хизмат ва улар билан боғлиқ операциялар учун ққС солинмайди.

         Истеъмол учун зарур товарларнинг айрим турдаги эгри солиқлар (акциз солиғи)  товарларга қулланилади. Масалан, уларга уткир алкоголь ичимликлари, пиво, гугурт, бананлар, қурилиш материаллари, электроэнергия, нефть ва нефть махсулотлари киради. Шундай қилиб, жисмоний ва юридик шахслардан даромад солиқлари, ер ва кучмас мулкларни солиққа тортиш битимлари хамда истеъмол  товарлари учун эгри солиқлар мамлакат даромадини асосий қисмини таьминлайди.

         Яна бир неча солиқ турларини куриб чиқамиз.

 Кучмас мулк қийматини оширганлиги учун солиқни хисоблаш тартиби.

Кучмас мулк қийматини оширганлиги учун солиқлар 1970-йилларнинг урталарида жорий қилинди. У солиқлар усиб борувчи шкаласи билан поғонама-поғона қулланилади. Солиққа тортиш обьекти сифатида Италияда кучмас мулкларнинг (бино, иншоот, буш қурилиш майдонлари ва бошқалар) дастлабки қиймати ва пировард бахоси уртасидаги фарқ хизмат қилади. Солиққа тортиш мулкни мазкур солиқ туловчининг қулига утказиш вақтидан бошланади. Реклама–солиғи махаллий солиқдир. Бунда реклама эълонлари ва бошқа турдаги рекламалар (жамоат жойлардаги) солиққа тортилади.Мамлакатнинг турли жойларида махаллий органларнинг молиявий ахволига қараб, хамда реклама фаолиятини мақсади ва турларига кура солиқ ставкаси турлича.

3.Автотранспорт солиғи, тамға йиғими, давлат комиссион йиғимлари туғрисида.

Автотранспорт солиғи хам давлат, хам махаллий тарзда мавжуд. Бунга барча юридик ва жисмоний шахслар-автотранспорт эгалари тортилади. Солиқ ставкаси цилиндр хажми ва мотор қувватига (от кучига) қараб фарқланади. Жамоат майдонларидан фойдаланганлик учун солиқ махаллий хокимиятга қарашли жамоат жойларининг хажми, жойлашган ери ва фойдаланиш мақсадларига қараб махаллий хокимият томонидан урнатилади. Солиқ ставкаларини аниқлаш учун жамоат майдонлари класс ва категорияларига ажратилади.

         Тамға йиғими хар қандай давлат ва маьмурий далолатнома, хужжат ва реестрларни олишда туланади. Уни олиш турлича: тамғали қоғоз ёки сув белгиси бор қоғозлардан фойдаланганда, тамғали маркаларни ундиришда, почта йиғимларини тулашда ва бошқа туловлар. Уни ставкаси хужжат ва битим суммасига боғлиқ.

         Руйхатдан утказиш ёки расмийлаштириш йиғимлари реестр ташкилотлари томонидан урнатилади ва расмийлаштириш учун, яьни маълум далолатномаларни давлат реестрларига ёзиш учун хизмат қилади.

         Давлат комиссион йиғимлари айрим маьмурий  далолатномаларига жорий қилинади: паспорт бериш, хайдовчилик гувохномасини бериш, музлаткичларга эгалик қилиш учун рухсатнома бериш ва бошқалар. Йиғимлар хужжатларни беришда ва янгилашда амалга оширилади. Йиғимлар учун одатда махсус маркалар қулланилади.

         Махаллий лицензия йиғимлари жамоат жойларида мавсумий савдо қилиш хуқуқини олиш учун жорий қилинади.

         Ворислик ва хадя қилиш учун солиқ икки қисмдан иборат булиб бир вақтда қулланилади. Биринчи қисм янги мулк эгасига утиш қийматига боғлиқ. Солиққа тортилмайдиган минимум бу ерда 120 млн. лирни ташкил этиб, кейин 3 фоизли минимал ва 27 фоизли максимал ставкали усиб борувчи шкала буйича амал қилади.

         Иккинчи қисм қариндошлилигига боғлиқ булиб эр-хотин, болалари ва ота-оналари ундан озод қилинадилар.

Мақсадли йиғимлар хам мавжуд. Масалан, мактаб учун солиқ йиғими, давлат ер участкаларидан фойдаланганлик учун йиғим ва бошқалар.

 Италияда даромад солиқларини ундириш усуллари. Солиқ хусусида қонунбузарликларни олдини олиш чоралари.

Италияда даромад солиқларини ундириш усулларини қуйидагича ифодалаш мумкин:

  • солиқларни бюджетга бевосита утказиш;
  • йиғимларни тулашда солиқ ушлаш;
  • бериладиган руйхат-солиқ реестри орқали солиққа тортиш.

Биринчи 2 та усул аксарият ерларда кенг амал қилади.  Италияда солиқ ундиришда солиқ реестри шундай холларда фойдаланиладики, қачонки солиқ туловчи бевосита солиқни туламаганда ёки йиғимларни тулашда ундан ушлаб қолганда. Бундай холатда солиқ бошқармаси махсус реестрда руйхатга олиб туловни таьминлайди. Реестр махаллий солик бюроси ишчилари томонидан тузилиб, унда руйхатга олинган далиллар худуд солиқ бошқармасига берилади. Солиқларни солиқ реестрига киритиш билан фоизлар, қушимча йиғимлар ва пул жарималари ундирилади. Агар тулов уз вақтида келмаса, унда солиқ туловчига огохлантриш юборилади, кейин мажбур қилиш чора-тадбирлари қулланилиб, туламаса санкция қулланилади. Бундай холларда солиқ ташкилотлари  солиқ қонунчилигини бузган шахсни мол-мулкини мусодара қилиб, аукционда ошкора сотиши мумкин.

Булардан ташқари, Италия қонунчилигида солиққа тортилувчи даромадни яширса, жиноий хусусиятга эга булган алохида хуқуқ меъёрлари жорий қилинади.

Солиқ хусусида қонунбузарлик қуйидаги холатларда жуда оғир хисобланади:

  • даромади 50 млн. лирдан ошганда декларация тулдирмаса;
  • бухгалтерия ёзувлари  булмаса;
  • сохта жараён хисоб рақамларидан фойдаланса ва кучирма олса;
  • даромадини атайлаб паст курсатса.

Бундай далиллар ишни судга узатиш учун асос булиб хизмат қилади.

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (27.01.2016)
Просмотров: 1430 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar