Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Ялпи тушум солиқ солиш объектидир. Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига қуйидагилар киритилади: 1) товарларни (ишларни, хизматларни) қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда (қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтган солиқ тўловчилар учун) реализация қилишдан тушган тушум. Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум деганда қуйидагилар тушунилади: қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун – ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини реализация қилишдан тушган тушум; савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун – товар обороти; мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) берувчи юридик шахслар учун – молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси; воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар учун – кўрсатилган хизматлар учун пул мукофоти суммаси; тайёрлов, таъминот-сотиш ташкилотлари учун – реализация қилинган товарларнинг харид қиймати билан сотиш қиймати ўртасидаги фарқ сифатида ҳисоблаб чиқарилган ялпи даромад; лотерея ўйинларини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасида юридик шахслар учун – ўйин чипталарини уларда кўрсатилган нарх бўйича тарқатишдан тушган тушум; 2) бошқа даромадлар. Узоқ муддатли контрактларни бажаришда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушадиган тушум ҳисобот даври мобайнида узоқ муддатли контрактларни ҳақиқатда босқичма-босқич ижро этишга оид қисмида ҳисобга олинади. Қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди: 1) устав фондига (устав капиталига) олинган ҳиссалар, шу жумладан акцияларни (улушларни) жойлаштириш баҳосининг уларнинг номинал қийматидан (дастлабки миқдоридан) ортиқ суммаси, оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятни амалга ошириш учун бирлаштириладиган маблағлар; 2) муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқарилаётганда), шунингдек тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки унинг муассислари (иштирокчилари) ўртасида тақсимланаётганда устав фондига (устав капиталига) ҳиссалар доирасида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар); 3) шартнома муассислари (иштирокчилари) умумий мулкидаги ҳиссаси қайтариб берилган ёки бундай мол-мулк бўлинган тақдирда, оддий ширкат шартномаси шериги (иштирокчиси) томонидан ҳиссаси миқдорида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар); 4) реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун олдиндан ҳақ тўлаш (бўнак) тариқасида бошқа шахслардан олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар); 5) мулк ҳуқуқи уларга ўтган пайтга қадар мажбуриятларни қонун ҳужжатларига мувофиқ таъминлаш сифатида гаров ёки закалат тарзида олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар); 6) бюджетдан берилган субсидиялар; 7) агар маблағларни (мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни) ўтказиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилса, текин олинган маблағлар (мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар), ишлар ва хизматлар; 8) олинган грантлар; 9) акциядор – юридик шахснинг ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдаси устав фондини (устав капиталини) кўпайтиришга йўналтирилганда қўшимча акцияларнинг қиймати ёки акцияларнинг номинал қийматини кўпайтириш тариқасида олинган даромадлари; 10) суғурта шартномалари бўйича суғурта товони (суғурта суммаси) тариқасида олинган маблағлар; 11) воситачига ёки бошқа ишончли вакилга воситачилик ва топшириқ шартномалари ёки воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш муносабати билан, шунингдек воситачи ёки бошқа ишончли вакил томонидан комитент ёхуд ўзга ишончли шахс учун амалга оширилган харажатларни қоплаш ҳисобига тушган мол-мулк (пул мукофоти бундан мустасно); 12) объект қийматининг ижарага берувчи (лизинг берувчи) томонидан олинган ижара (лизинг) тўловининг бир қисми тарзида қопланиши; 13) телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг текин олинган техник воситалари, шунингдек мазкур воситалардан фойдаланишга ва уларга хизмат кўрсатишга доир хизматлар; 14) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектининг муассисларидан (иштирокчиларидан) уларнинг мажбуриятларини бажариш учун олинган маблағлар. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тугатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда ушбу маблағлар солиқ солиш объектига киритилади ва уларга солиқ солиниши лозим; 15) инвестор билан давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ инвестиция мажбуриятлари сифатида киритилаётган мол-мулк. Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолаш чоғида курсдаги ижобий ва салбий фарқлар ўртасидаги сальдо солиқ солиш объекти ҳисобланади. Салбий курс фарқи суммаси ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлган тақдирда ошиб кетган сумма ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базани камайтирмайди. Қуйидагилар чегириб ташланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум солиқ солинадиган базадир: 1) давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар; 2) тўлов манбаида солиқ солинадиган дивидендлар ва фоизлар тариқасида олинган даромадлар; 3) дивидендлар тариқасида олинган ва қайси юридик шахсдан олинган бўлса, ўша юридик шахснинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган даромадлар. Муассислар (иштирокчилар) таркибидан чиқилаётганда (чиқиб кетганда) ёхуд тугатилаётган юридик шахснинг мол-мулки имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичида унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланганда илгари солиқ солинадиган базадан чегирилган даромадларга тўлов манбаида умумий асосларда солиқ солинади; 4) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги даромадлар. Мазкур даромадларга улар қайси даврда пайдо бўлган бўлса, ўша даврдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ўтказилган ҳисоб-китоблар инобатга олинган ҳолда солиқ солиниши керак; 5) кўп оборотли қайтариладиган таранинг қиймати, агар унинг қиймати товарларни (ишлар ва хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумнинг таркибига илгари киритилган бўлса; 6) маҳсулот етказиб берувчиларнинг сийлови (скидка) тариқасида ва асосий воситаларни тугатиш (ҳисобдан чиқариш) натижасида олинган бошқа даромадлар. Солиқ солинадиган база чегирмалардан ташқари қуйидагилар учун камайтирилади: 1) автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари учун: жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммасига; бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг белгиланган энг юқори устамадан ошадиган чакана нархи билан олиш нархи ўртасидаги маҳаллий бюджетга ўтказилиши лозим бўлган фарқ суммасига; 2) лотерея ўйинларини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасида юридик шахслар учун – ютуқ (мукофот) фондининг суммасига, бироқ тарқатилган чипталарга чиққан ютуқларнинг (мукофотларнинг) умумий суммасидан ортиқ бўлмаган миқдорига; 3) брокерлик ташкилотлари учун – битим суммасидан биржага ўтказиладиган воситачилик йиғими суммасига; 4) воситачилик, топшириқ шартномаси бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун – реализация қилинган товар улушида товарларни импорт қилишда тўланган божхона тўловлари суммасига. Солиқ солинадиган база қуйидагиларга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади: янги технологик асбоб-ускуналар олишга, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига. Солиқ солинадиган базани камайтириш технологик асбоб-ускуналарни фойдаланишга жорий этилган солиқ давридан бошлаб беш йил мобайнида амалга оширилади; ёш оилалар жумласидан бўлган ходимларга ипотека кредитлари бўйича бадаллар тўлашга ва (ёки) мулк қилиб уй-жой олишга текин йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан Солиқ тўловчида ялпи тушумга тузатиш киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: 1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда; 2) битим шартлари ўзгарганда; 3) баҳолар ўзгарганда, сотиб олувчи сийловдан (скидкадан) фойдаланганда; 4) бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда. Ялпи тушумга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади. Ялпи тушумга тузатиш киритиш тасдиқловчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади. | |
Просмотров: 1143 | |
Всего комментариев: 0 | |