Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Япония солиқ тизими

 

 

 

 

Чет эл солиқ қонунчилигини урганувчилари учун Япония солиқ тизими алохида қизиқиш касб этади. Япониянинг барча солиқ даромадларининг 64% дан ортиғини хукуматни молиявий қудратини ифодаловчи федерал солиқлар ташкил этади. Европа мамлакатларидан фарқли улароқ, Япония давлатида даромадни купроқ қисмини даромад солиқлари–корпорацияларнинг фойда солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиқлари ташкил қилади.

Корпорацияларнинг фойда солиғи Японияда миллий, префектура ва муниципалитет бюджетлар хисобига келиб тушади. Солиқнинг миллий ставкаси 33,48%ни, префектура солиқғи миллий солиқнинг 5%ни, муниципалитет солиғи эса-миллий солиқ ставкасининг 12,3%ни ташкил этади. Шундай қилиб, ушбу солиқ буйича олинган солиқларнинг умумий хажми корпорация фойдасининг қарийиб 40%ни ташкил қилади. Японияда кичик бизнес учун ушбу солиқнинг имтиёзли ставкалари хам кузда тутилган. Бу солиқ буйича солиққа тортиладиган база булиб, халқаро бухгалтерия хисоби қоидаларига асосан аниқланадиган корпорация фойдаси хисобланади. Охирги йиллар давомида корпорациялар фойдаси солиғидан тушадиган тушум хажми, миллий бюджет умумий даромад хажмини, барча тушумларининг чорак қисмини ташкил этади.   

2.Япониядаги солиққа тортиладиган даромад категориялари туғрисида. Яшаш солиғини туловчилари.

Турли йиллар давомида бюджет даромад хажмининг 35 фоиз дан 42 фоизгача улушини жисмоний шахслардан олинадиган солиқ ташкил этган. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи Япония давлат бюджети учун катта ахамиятга эга.                                                          

 

Японияда қабул қилинган жисмоний шахслар даромад солиғи ставкалари.

Солиққа тортиладиган даромад, млн. иен

                           Солиқ ставкаси, %

Миллий

Префектура

Муниципалитет

Жами

1,6 дан кам

10

2

3

15

1,6-3,0

10

2

8

20

3,0-5,5

20

2

8

30

5,5-6,0

20

4

11

35

6,0-10,0

30

4

11

45

10,0-20,0

40

4

11

55

20,0дан юқори

50

4

12

76

         Изох: Солиққа тортиладиган суммалардан олинадиган чегирма даражалари турли солиқ имтиёзлари туфайли барча гурухлар учун куплаб белгилари билан фарқланади. Шу сабабли гурухлар буйича солиқ ставкаси ва солиққа тортиладиган даромад жадвалда курсатилган каби туғри келиши шарт эмас.

         Даромад солиғи иш хақи, дехқонлар ва эркин касб эгалари даромадлари, кучмас мулкдан келган даромад (ижарага бериш) хамда дивидентлар, фоизлар, нафақа ва бошқалардан олинади. Солиққа тортиладиган даромадлар Японияда 9 тоифага булинади:

         1.Пул омонатлари буйича фоизлар.

         2.Дивидентлар.

         3.Кучмас мулкдан олинган даромад.

         4.Тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромад.

         5.Иш хақи.

         6.Пенсия ва нафақалар.

         7.Бир марталик даромадлар.

         8.Аралаш хар томонлама келган даромадлар.

         9.Капиталдан олинадиган даромад.

         Буларнинг купчилиги (фоиз ва дивидентлардан ташқари) солиқ тулашдан озод этилган ёки солиқ имтиёзлари белгиланган. Бундан ташқари, даромадини кам куплигига қарамасдан, хар бир Япония фуқароси яшаш солиғини (бир йилда 3200 иен) тулаши шарт. Япония амалиётида оддий япон солиқ туловчиси меъёридан ортиқ солиқ юкини кутармаяптими деган савол тугилади. Аммо шуни хам инобатга олиш керакки, жисмоний шахсларни солиққа тортишда катта имтиёзларни хам кузда тутади.

      Жисмоний шахсларнинг даромад солиғидаги имтиёзлари.

Урта даражадаги солиқ туловчи фойдаланадиган асосий солиқ имтёзлари «базавий имтиёз» (солиқ туловчи даромадининг солиққа тортилмайдиган минимал қиймати 350000 иенга тенг) ва худди шундай имтиёзларнинг хотин ёки эр хамда қарамоқғида булган барча оила аьзолари учун берилиши хисобланади. Бундан ташқари, қуйидаги даромад турлари: иш хақи, нафақа, ижтимоий суғурта каби даромад турлари махсус солиқ озодликларига эга. Япония Молия вазирлиги хар бир солиқ туловчи учун солиққа тортиладиган базани хисоблашда 5 та имтиёз ва озодликларни тақдим этади. Жисмоний шахслар учун даромад солиғига нисбатан солиққа тортиладиган энг кам миқдорини хисоблаш тизими қуйидаги жадвалда берилган.                                                                                                   

11-жадвал

Японияда жисмоний шахслар учун даромад солиғи буйича солиққа тортиладиган энг кам миқдорнинг хисоблаш тартиби

 

Солиқ туловчи

Миллий бюджет

Махаллий бюджет

Битта одам учун

1075 минг иен

1032 минг иен

Эр-хотин

1928 минг иен

1738 минг иен

3 та аьзоси булган оила учун

2484 минг иен

2230 минг иен

4 та аьзоси булган оила учун

3198 минг иен

2801 минг иен

      

Даромад солиғини хисоблаш учун, солиқ туловчининг турли манбаалардан олган даромадлари қушилади ва сунгра даромаднинг умумий суммасидан турли чегирмалар (ижтимоий суғурта бадаллари, хаётни суғурта қилиш ва нафақа фонди, тиббий хизматга кетадиган харажатлар хамда ногиронлар, қариялар, бевалар учун махсус чегирмалар) инобатга олинган холда солиққа тортилмайдиган энг кам микдор чегириб қолинади. Бунинг натижасида Японияда 4 кишидан иборат булган оила учун солиққа тортилмайдиган энг кам миқдор қиймати АқШ, Германия, Англия, Франция каби мамлакатларга нисбатан анча юқоридир.

         Аниқ ва хусусий солиқдан озод этишдан ташқари, солиқ тизимига айрим мухим сабабларга кура, турли манбаалардан олинган солиққа тортиладиган даромадларга нисбатан, бир қатор махсус имтиёзлар хам  мавжуд:  

  • ахолининг турли қатламлари даромадларини туғри солиққа тортиш мақсадида солиқ туловчининг солиққа тортиладиган даромадларини камайтирадиган махсус чегирма киритилган. Бу чегирма уз мехнатини сотиш йули билан даромад оладиган ёлланган ишчи учунгина қулланилади. Чегирма миқдори махсус аниқланадиган шахсий харажатлари (personal expenses) миқдорига тенг. Бу чегирмани киритишдан мақсад бир томондан ёлланма мехнат кишиларини, иккинчи томондан тадбиркорларни тенг солиққа тортишга эришишдир. Тадбиркорлар узларининг шахсий харжатларининг бир қисмини «бизнес харажатлари хисобига» бошқача айтганда, таннархга ёзиб қуяди  ва натижада ундан солиқ олинмайди, қайсики, ёлланма мехнат шахслари ушбу чегирма киритилгунга қадар бундан махрум эдилар (бу эса Япония солиқ бошқармаси нуқтаи-назаридан солиққа тортишнинг адолат мезонларига туғри келмайди). Шу сабабли Япония хукумати ва солиқ бошқармаси тадқиқотлар утказилиб, унинг натижасида юқоридаги «адолатсизлик»га бархам бериш учун ёлланма мехнатдан даромад оладиган шахсларнинг солиқ манбаи 28,6 % га камайтирилиши кераклигини аниқлади. Бу фоиз Японияда қонунийлаштирилган.
  • Бир қатор махсус йуриқномалар солиққа тортиш мақсадлари учун тижоратдан келган даромадларни хам тақсимлашга имкон берди. Тушган фойдадан барча зарур харажатлар, олиб ташлангач , қолган даромад, солиққа тортиш обьекти булиб хисобланади. Солиқ декларациясини тулдираётган солиқ туловчиларига солиққа тортиладиган даромаддан солиқ декларациясини тайёрлаш учун кетган 100.000 иен миқдоридан катта булмаган қийматни олиб ташлашга рухсат берилган. Хозирда бу миқдор 350.000 иенни ташкил килади.
  • Японияда бир хил йиллик даромадга эга булган оила аьзолари (эр-хотин) бир ёки икки киши ишлашидан қатьий назар турли хил даромад солиғини тулайдилар. Замонавий Япония солиқ тизими, эр-хотин хар иккаласи бир хил даромад олиб ишлайдиган оилаларни қуллаб қувватлайди. Шунинг учун фақат бир киши ишлайдиган оилалар оғир солиқ юкини тулашга мажбурдирлар. Жадвалда бир киши ишлайдиган  ва икки киши ишлайдиган оилалар тулайдиган солиқ миқдори курсатилган.

 

Оила даромадидан олинадиган солиқ миқдори.

Бир  ва икки киши ишлайдиган оилалар томонидан туланадиган солиқ миқдори

Даромад

шкаласи,

Млн, иен

Бир киши ишлайдиган оила

Икки киши ишлаб,бир хил даромад оладиган оила

Солиқ суммаси

Солиқ юки даражаси,%

Солиқ суммаси

Солиқ юки даражаси,%

3

0

0

0

0

4

57500

1,4

57500

1,4

5

130500

2,6

130500

2,6

8

469000

5,9

384500

4,8

10

821000

8,2

560500

5,6

20

4282000

21,4

2836500

14,2

30

5577500

28,6

6182000

20,6

50

18077500

36,2

14177500

28,4

     

Юридик ва жисмоний шахслар мол-мулк солиғи, мерос ва хадя солиқлари туғрисида.

Юридик ва жисмоний шахслар мол-мулк солиғини мулк қийматининг 1,4% ни ташкил қиладиган ягона ставка буйича тулайдилар. Японияда мулкка эгалик хуқуқининг бир шахсдан иккинчи шахсга утиш жараёнини солиққа тортишга катта эътибор берилади. Мулкни бошқа шахсга эгаликка бериш, мерос, совғалар хамма вақт солиққа тортилувчи объектлар булиб келган.

        Топшириладиган хусусий мулкни солиққа тортишнинг икки асосий шакли мавжуд: совға ва васиятнома. Бунга мос равишда мерос солиғи ва совға солиғи мавжуд. қуйидаги чизмада меросдан солиқ олиш  кетма-кетлиги  курсатилган.

           Фарзанд, ота-она, ака-ука ёки опа-сингил булмаган меросхурлар учун мерос солиғи ставкаси қушимча 20 % га ошади, умумий солиқ ставкаси эса, ушбу қушимчалар қушилган холда меросхурнинг 75 % хақиқий улушидан ошмаслиги керак.  

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (27.01.2016)
Просмотров: 1862 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
avatar