Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан қуйидаги юридик шахслар озод қилинади: 1) ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, «Нуроний» жамғармаси ва «Ўзбекистон чернобилчилари» ассоциацияси мулкида бўлган, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизини ногиронлар, 1941–1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган юридик шахслар, бундан савдо, воситачилик, таъминлаш-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар мустасно. Мазкур имтиёзни олиш ҳуқуқини белгилаётганда ходимларнинг умумий сонига штатда турган ходимлар киритилади; 2) даволаш муассасалари ҳузуридаги даволаш-ишлаб чиқариш устахоналари; 3) жазони ижро этиш муассасалари; 4) ички ишлар органлари ҳузуридаги қўриқлаш бўлинмалари. Юридик шахсларнинг қуйидаги фойдаси юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод қилинади: 1) протез-ортопедия буюмлари, ногиронлар учун инвентарлар ишлаб чиқаришдан, шунингдек ногиронларга ортопедик протезлаш хизмати кўрсатишдан, ногиронлар учун мўлжалланган протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларни таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатишдан олинган фойдаси; 2) шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан, шу жумладан йўналишли таксидан ташқари) йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган фойдаси; 3) тарих ва маданият ёдгорликларини таъмирлаш ҳамда қайта тиклаш ишларини амалга оширишдан олинган фойдаси; 4) инвестиция фондларининг хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини сотиб олишга йўналтириладиган фойдаси; 5) Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланишдан олинган фойдаси. Ишловчилари умумий сонининг 3 фоизидан кўпроғини ногиронлар ташкил этган юридик шахслар учун юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси ушбу қисмда белгиланган нормадан ортиқ ишга жойлаштирилган ногиронларнинг ҳар бир фоизига юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг суммаси бир фоиз камайтириладиган ҳисоб-китоб асосида камайтирилади. Юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдаси қуйидаги суммага камайтирилади: 1) экология, соғломлаштириш ва хайрия жамғармалари, маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бериладиган бадаллар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг бир фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; 2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида коллежлар, академик лицейлар, мактаблар ва мактабгача тарбия таълим муассасалари қурилишига йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; 3) асосий ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, шунингдек ушбу мақсадлар учун олинган кредитларни узишга йўналтириладиган маблағлар суммасига, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда, бироқ солиқ солинадиган фойданинг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда; 4) ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳозлар харид қилишга, ушбу мақсадлар учун берилган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегирган ҳолда йўналтириладиган маблағлар суммасига. Солиқ солинадиган базани камайтириш юқорида кўрсатиб ўтилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан эътиборан, технологик жиҳозлар бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан уч йил ичида амалга оширилади. Янги технология жиҳозлари улар олинган (импорт қилинган) пайтдан эътиборан уч йил ичида реализация қилинган ёки текин берилган тақдирда, мазкур имтиёзнинг амал қилиши фойдадан олинадиган солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда, имтиёз қўлланилган бутун давр учун бекор қилинади; 5) ёш оилалар тоифасига кирувчи ходимларга ипотека кредитлари бадаллари тўлашга ва (ёки) мулк сифатида уй-жой олишга текин йўналтириладиган маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган базанинг 6) диний ва жамоат бирлашмаларининг (касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва ҳаракатлардан ташқари), хайрия жамғармаларининг мулкида бўлган корхоналар фойдасидан шу бирлашмалар ва жамғармаларининг уставда белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун йўналтириладиган ажратмалари суммасига. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарориига юридик шахслар қуйидаги ставкаларда солиққа тортилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги “Бозорни истеъмол товарлари Билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 390-сонли қарорига мувофиқ қуйидагиларни ишлаб чиқарувчи корхоналар:
Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассаса билан боғлиқ бўлмаган ва тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига қуйидаги ставкалар бўйича солиқ солинади: 1) дивидендлар ва фоизларга – 10 фоиз; 2) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотларига – 10 фоиз; 3) халқаро алоқа учун телекоммуникациялар, халқаро ташишларга (фрахтдан олинадиган даромадларга) – 6 фоиз; 4) Роялти, ижара даромадлари, хизмат кўрсатиш, шу жумладан бошқарув хизмати, маслаҳатлар ва бошқа даромадлар – 20%.
| |
Просмотров: 1155 | |
Всего комментариев: 0 | |