Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Солиқ тўловчининг харажатлари солиқ солинадиган фойдани аниқлаш пайтида чегириб ташланади. Асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар, қонун ҳужжатларига ва (ёки) солиқ тўловчининг ҳисобга олиш сиёсатига мувофиқ расмийлаштирилган зарарлар ҳам солиқ тўловчининг харажатлари бўлади. Солиқ тўловчининг харажатлари ҳақиқатда қайси солиқ даврида амалга оширилган бўлса, ўша даврда чегириб ташланади. Агар айни бир хил харажатлар харажатларнинг бир нечта моддасида назарда тутилган бўлса, солиқ солинадиган фойдани ҳисоблашда мазкур харажатлар фақат бир марта чегириб ташланади. Солиқ тўловчи сарфлаган ва қиймати чет эл валютасида ифодаланган харажатлар қиймати миллий валютада ифодаланган харажатлар билан жамлаб ҳисобга олинади. Мазкур харажатларни қайта ҳисоблаш солиқ тўловчи томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Солиқ тўловчининг харажатлари чегириб ташланадиган ва чегириб ташланмайдиган харажатларга бўлинади. Чегириб ташланадиган харажатлар қуйидагилардир: 1) моддий харажатлар; 2) меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари; 3) амортизация харажатлари; 4) бошқа харажатлар; 5) келгусида солиқ солинадиган фойдадан чегириб ташланадиган ҳисобот давридаги харажатлар. Қуйидагиларга солиқ тўловчининг харажати сифатида қаралмайди: 1) воситачилик, топшириқ шартномаси ёки воситачилик хизматлари кўрсатиш учун бошқа шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилиши муносабати билан, шунингдек комитент ёки бошқа ишонч қоғози берган шахс учун воситачи ва (ёки) бошқа ишончли шахс томонидан қилинган харажатларга ҳақ тўлаш ҳисобига воситачи ва (ёки) бошқа ишончли шахс томонидан топширилган мол-мулк тарзидаги тўловлар, агар бундай харажатлар тузилган шартномаларнинг шартларига мувофиқ воситачи ёки бошқа ишончли шахснинг ёхуд бошқа ишонч билдирувчининг харажатлари таркибига киритилиши лозим бўлмаса; 2) солиқ тўловчи эмитент томонидан топширилган, акциядорлар ўртасида акциядорлар умумий йиғилиши қарорига биноан ўзларига тегишли акциялар миқдорига мутаносиб равишда тақсимланадиган акцияларнинг қиймати ёхуд эмитентнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилган тақдирда акцияларни акциядорлар ўртасида тақсимлашда дастлабки акциялар ўрнига берилган янги акцияларнинг номинал қиймати билан акциядорнинг дастлабки акцияларининг номинал қиймати ўртасидаги фарқ; 3) бошқа юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ёки оддий ширкатга ҳисса сифатида берилган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар қиймати. Моддий харажатларга қуйидагилар киради: 1) хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар; 2) ишлаб чиқарилган ва (ёки) реализация қилинадиган товарларни ўраш ва бошқача тайёрлаш учун, шу жумладан сотув олдидан тайёрлаш учун, бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун материаллар, ускуналар ҳамда бошқа мол-мулкни таъмирлаш учун материаллар ва эҳтиёт қисмлар; 3) инвентарь, хўжалик анжомлари, амортизация қилинадиган мол-мулк бўлмаган бошқа мол-мулк; 4) солиқ тўловчининг технологик, транспорт, бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган барча турдаги ёқилғи, энергия, шу жумладан солиқ тўловчининг ўзи томонидан ишлаб чиқариш ҳамда хўжалик эҳтиёжлари учун барча турдаги энергияни ҳосил қилиш, биноларни иситиш, шунингдек энергияни бир шаклдан ўзга шаклга ўтказиш ва узатиш харажатлари; 5) ерларни рекультивация қилиш ва табиатни муҳофаза қилишнинг бошқа тадбирлари учун харажатлар; 6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган нормалар доирасида сув хўжалиги тизимларидан солиқ тўловчилар томонидан истеъмол қилинадиган сув учун тўлов; 7) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли орган ёки солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида ишлаб чиқариш ва (ёки) ташиш чоғидаги технологик йўқотишлар; 8) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли орган ёки солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган табиий камайиш нормалари доирасида товар-моддий захираларни сақлаш ҳамда ташиш чоғидаги йўқотишлар ва бузилишлар. Моддий харажатларга киритиладиган товар-моддий захираларнинг қиймати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Агар етказиб берувчидан қабул қилинган қайтариладиган тара қиймати олинган товар-моддий захиралар нархига қўшилган бўлса, қайтариладиган тара қиймати уларнинг эҳтимол тутилган фойдаланилиши ёки уларни реализация қилиш нархи бўйича уларни сотиб олиш учун қилинган харажатларнинг умумий суммасидан чиқариб ташланади. Маҳсулот етказиб берувчидан товар-моддий захиралар билан қабул қилинган ҳамда қайтарилмайдиган тара ва ўров идишлари қиймати уларни сотиб олиш харажатлари суммасига киритилади. Тарани қайтариладиган ёки қайтарилмайдиган тара жумласига киритиш товар-моддий захираларни сотиб олиш шартномаси (контракти) шартлари билан белгиланади. Моддий харажатлар суммаси қайтариладиган чиқиндилар қийматига камайтирилади. Ушбу модданинг қўлланилиши мақсадида қайтариладиган чиқиндилар деганда хом ашё (материаллар), ярим тайёр маҳсулотлар, иссиқлик берувчи ва бошқа турдаги моддий ресурсларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган, бошланғич ресурсларнинг истеъмолбоплик хусусиятларини (кимёвий ёки физик хоссаларини) қисман йўқотган ва шу туфайли харажатлар ошиб кетган (маҳсулот чиқиши камайиб кетган) ҳолда фойдаланиладиган ёки белгиланган мақсади бўйича фойдаланилмайдиган қолдиқлари тушунилади. Товар-моддий захираларнинг технология жараёнига мувофиқ бошқа бўлинмаларга бошқа турдаги товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш учун тўлақонли хом ашё (материаллар) сифатида ўтказиладиган қолдиқлари, шунингдек технология жараёнини амалга ошириш натижасида олинадиган қўшимча (йўл-йўлакай олинган) маҳсулот қайтариладиган чиқиндилар жумласига кирмайди. Қайтариладиган чиқиндилар қуйидаги тартибда баҳоланади: агар бу чиқиндилардан асосий ёки ёрдамчи ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин бўлса-ю, лекин бунда харажатлар ошиб кетса (тайёр маҳсулот чиқиши камайиб кетса), эҳтимол тутилган фойдаланиш нархида; агар бу чиқиндилар четга реализация қилинса, реализация қилиш нархида.
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига қуйидагилар киради: 1) ҳақиқатда бажарилган иш учун, солиқ тўловчида қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган иш ҳақи; 2) касб маҳорати, мураббийлик, илмий даража, фахрий унвон учун тариф ставкалари ва маошларга устамалар; 3) иш режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ устамалар ҳамда қўшимча тўловлар, шу жумладан: а) технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун тариф ставкалари ҳамда маошларга устамалар ва қўшимча тўловлар; б) кўп сменали режимда ишлаганлик, бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик ва муайян лавозимда вақтинча ишлаб турганлик, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтирганлик учун устамалар; в) оғир, зарарли, ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ҳамда табиий иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига қўшиладиган устамалар; г) алоқа, темир йўл, дарё, автомобиль транспорти ходимларининг ва доимий иши йўлда кечадиган ёки кўчиб юриш хусусиятига эга бўлган ходимларнинг иш ҳақига, солиқ тўловчининг жойлашган еридан жўнаб кетиш пайтидан у ерга қайтиб келиш пайтигача йўлдаги ҳар бир сутка учун тўланадиган устамалар; д) қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда вахта усулида ишларни бажаришда бевосита банд бўлган ходимларга ҳаракатланиш ва жойдан жойга кўчиб юриш хусусиятига эга бўлган ишлар учун устама; е) ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг тўкинди уюмдан (отвалдан) ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар; ж) меҳнатга ҳақ тўлашни ҳудудий жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан ҳудудий коэффициентлар ҳамда чўл, сувсиз ва баланд тоғли ҳудудларда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган ишлар учун коэффициентлар билан боғлиқ тўловлар; з) солиқ тўловчи жойлашган ердан (йиғилиш пунктидан) ишлаш жойигача ва орқага қайтиш учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган (ишлар вахта усулида бажарилганда) йўлга кетадиган кунлар, шунингдек ходимлар метеорологик шароитлар сабабли ва транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда ушланиб қолган кунлар учун тариф ставкаси, маош миқдорида тўланадиган суммалар; и) ишлар вахта усулида ташкил қилинганда, иш вақти умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олинаётганда ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда ходимларга иш вақтининг белгиланган давомийлигидан ортиқ ишлаганликлари муносабати билан уларга бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун тўловлар; 4) ишланмаган вақт учун тўланадиган ҳақ: а) қонун ҳужжатларига мувофиқ йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилларга ҳақ тўлаш, шунингдек улардан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда компенсациялар тўлаш, ўсмирларнинг имтиёзли соатларига, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш; б) ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий иқлим шароитларида ишлаганлик учун айрим тармоқларнинг ходимларига қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қўшимча таътилларга ҳақ тўлаш; в) оналар болани овқатлантириши учун ишда бериладиган танаффусларга ҳақ тўлаш; г) асосий иш ҳақи қисман сақланиб қолган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга тўловлар; д) донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун ҳақ тўлаш; е) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш; ж) бошқа юридик шахслардан аввалги иш жойи бўйича мансаб маоши миқдорлари маълум бир муддат давомида сақлаб қолинган ҳолда ишга олинган, шунингдек вақтинчалик вазифани бажариб турганда ходимларга маошлардаги фарқни тўлаш; з) ходимнинг айби билан юз бермаган бекор туриб қолишлар, яроқсиз маҳсулот учун ҳақ тўлаш; и) ходимларга малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқиган вақтларида асосий иш жойи бўйича иш ҳақи тўлаш харажатлари; к) меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки солиқ тўловчининг қарорига биноан мажбурий прогул вақти ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш; л) ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бўлган аёлларга берилган қўшимча таътилга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўлаш; м) вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотган тақдирда, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш; н) касб касалликлари билан боғлиқ нафақалар тўлаш; 5) рағбатлантириш тусидаги қуйидаги тўловлар: солиқ тўловчининг мукофотлаш тўғрисидаги низомларида назарда тутилган тўловлар; йиллик иш якунлари бўйича тақдирлаш, кўп йил ишлаганлик учун тақдирлаш ва тўловлар; 6) солиқ тўловчининг штатида турмайдиган ходимлар меҳнатига улар фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар, шу жумладан агар бажарилган иш учун ходимлар билан ҳисоб-китоб солиқ тўловчи томонидан амалга оширилса, пудрат шартномаси бўйича ишлар бажарганлиги учун ҳақ тўлаш; 7) ногиронларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўловлар; 8) қонун ҳужжатларига мувофиқ бепул бериладиган, шахсий фойдаланишда қоладиган буюмларнинг (шу жумладан формали кийим-бош, махсус овқатланиш) қиймати ёки улар пасайтирилган нархларда сотилиши муносабати билан имтиёзлар суммаси; 9) ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий ёрдам сифатида бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган асосий воситалар ва номоддий активлар ушбу модданинг қўлланилиши мақсадида амортизация қилинадиган мол-мулк деб эътироф этилади. Қуйидагилар амортизация қилинмайди: 1) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар); 2) маҳсулдор чорва моллари; 3) кутубхона фонди; 4) музей қимматликлари; 5) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар; 6) архитектура ёдгорликлари; 7) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфидаги бўлган ободонлаштириш иншоотлари; 8) қиймати илгари тўлиқ чегирилган мол-мулк; 9) асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига ўтказилмаган капитал қўйилмалар. Солиқ солиш мақсадида амортизация қилиниши керак бўлган мол-мулк амортизациянинг қуйидаги энг юқори нормалари билан гуруҳларга тақсимланади:
Солиқ солиш мақсадлари учун ҳар бир кичик гуруҳ бўйича амортизация ажратмалари амортизация нормасини қўллаш орқали энг юқори нормадан ошмаган ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Солиқ солиш мақсадлари учун амортизацияни белгиланганидан пастроқ ва солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида мустаҳкамлаб қўйилган нормалар бўйича ҳисоблашга йўл қўйилади. Солиқ солинадиган фойданинг тўлиқ ҳисобланмаган амортизация суммасига солиқ солиш мақсадларида назарда тутилган нормаларга зид равишда қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди. Фойдаланишда бўлган асосий воситалар объектларини оладиган солиқ тўловчи ушбу асосий воситалар объекти бўйича амортизация нормасини мазкур асосий воситалар объектидан аввалги мулкдорлар томонидан фойдаланилган йиллар (ойлар) сонига камайтирилган фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда белгилашга ҳақлидир. Агар мазкур асосий воситадан аввалги мулкдорларда амалда фойдаланиш муддати ушбу асосий воситаларнинг таснифланиши билан белгиланадиган фойдаланиш муддатига тенг ёки ундан ортиқ бўлса, солиқ тўловчи техника хавфсизлиги талабларини ва бошқа омилларни ҳисобга олган ҳолда бу асосий воситадан унумли фойдаланиш муддатини мустақил равишда, лекин уч йилдан кам бўлмаган муддатга белгилашга ҳақлидир. Фойдаланишда бўлган асосий воситалардан фойдаланиш муддатини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, амортизацияни ҳисоблаш янги асосий воситаларга бўлгани сингари амалга оширилади. Номоддий активлар учун қилинган харажатлар солиқ тўловчи томонидан, уларнинг бошланғич қиймати ва унумли фойдаланилиши муддатидан, лекин солиқ тўловчининг фаолияти муддатидан ортиқ бўлмаган муддатдан келиб чиққан ҳолда, ҳисоблаб чиқилган нормалар бўйича ҳар ойда эскириш тариқасида жами даромаддан чегириб ташланади. Номоддий активлар объектидан унумли фойдаланиш муддатини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ёки чет давлатнинг қўлланилиши мумкин бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ, шунингдек номоддий активлардан фойдаланишнинг тегишли шартномалар билан боғлиқ унумли муддатидан келиб чиққан ҳолда патентнинг, гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва (ёки) интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш муддатларининг бошқа чекланишларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Унумли фойдаланиш муддатини аниқлаб бўлмайдиган номоддий активлар бўйича амортизация нормалари беш йилга, лекин солиқ тўловчининг фаолият муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга мўлжаллаб белгиланади. Бошқа харажатларга қуйидагилар киради: 1) солиқ тўловчининг фаолиятини амалга ошириш учун чет юридик ёки жисмоний шахслар бажарган ишлар ва хизматлар қиймати, буларга қуйидагилар киради: маҳсулот ишлаб чиқариш (тайёрлаш) бўйича айрим операцияларни бажариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш, хом ашёга (материалларга) ишлов бериш, белгиланган технологик жараёнларга риоя этилиши устидан назорат қилиш, асосий воситаларга техник хизмат кўрсатиш ва бошқа шу каби ишлар; чет юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт хизматлари; ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этиш учун ёки солиқ тўловчининг фаолияти билан боғлиқ бошқа вазифаларни бажариш учун чет юридик шахслар томонидан ходимларни (техник персонални) тақдим этишга доир хизматлар учун харажатлари; 2) асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни иш ҳолатида сақлаш харажатлари (техник кўрик ва қаров, ўртача, жорий ҳамда буткул таъмирлаш харажатлари). Асосий воситаларни капитал таъмирлашни амалга ошириш харажатларининг бир маромда киритиб борилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи асосий воситаларнинг келгуси таъмирланиши учун белгиланган тартибда захиралар ташкил этишга ҳақли; 3) ижара тўловлари, шунингдек ижарага олинган асосий воситаларни сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлар; 4) консервацияга қўйилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини сақлаш харажатлари (бошқа манбалар ҳисобига қопланадиган харажатлардан ташқари); 5) маҳсулотни сертификатлаштириш, лицензияларга ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларга ҳақ тўлаш харажатлари, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар; 6) маҳсулотни сотиш бозорларини ўрганиш харажатлари; 7) инвентарни, хўжалик анжомларини ва махсус иш кийимларини ювиш, тузатиш ҳамда дезинфекция қилиш харажатлари суммаси ёки уларга тўланган ҳақ; 8) қатъий ҳисоботдаги бланкларни, квитанциялар ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш харажатлари суммаси ёки уларни олиш учун тўланган ҳақ; 9) тушумни инкассация қилиш харажатлари; 10) реклама учун харажатлар; 11) қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини киритган ҳолда маҳсулотни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш тушуми ҳажмининг бир фоизи доирасида вакиллик харажатлари. Вакиллик харажатларига солиқ тўловчининг ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ёки уни сақлаб туриш, шунингдек солиқ тўловчининг бошқарув ва назорат органлари мажлисларига келган иштирокчиларни қабул қилиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадларида қиладиган харажатлари киради. Бу харажатлар мазкур шахсларнинг расмий қабулини ўтказиш, уларни транспорт билан таъминлаш, музокаралар вақтида буфет (фуршет) хизмати кўрсатиш харажатлари, зиёфатлар ва бўш вақтни ташкил этиш, солиқ тўловчининг штатида турмаган таржимонлар хизматига ҳақ тўлаш харажатларидир; 12) кафолатли хизмат муддати белгиланган буюмларни кафолатли таъмирлаш ва уларга кафолатли хизмат кўрсатиш харажатлари; 13) телекоммуникациялар ва почта хизматлари учун тўланадиган ҳақ; 14) хизмат сафарлари учун харажатлар: а) тасдиқловчи ҳужжатлар асосида хизмат сафарлари жойига бориш ва қайтиб келиш учун ҳақиқатда қилинган харажатлар, шу жумладан жойни банд қилиб қўйиш ҳақи. Йўл ҳужжатлари бўлмаган тақдирда, харажатлар темир йўл транспортидаги (ёки агар темир йўл алоқаси бўлмаса, шаҳарлараро автобусдаги) йўл ҳақи қиймати миқдорида, лекин авиачипта қийматининг 30 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда чегириб ташланади; б) Ўзбекистон Республикаси доирасида тасдиқловчи ҳужжатлар асосида жойни ижарага олиш учун ҳақиқатда қилинган харажатлар, шу жумладан жойни банд қилиб қўйиш харажатлари. Яшаганликни тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса, мазкур харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида чегириб ташланади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқилганда жойни ижарага олиш учун қилинган харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида чегирилади; в) хизмат сафарида бўлинган вақт учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар); г) қонун ҳужжатларида белгиланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа харажатлар; 15) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга ошириладиган компенсация тўловлари; 16) солиқ тўловчининг фаолиятида талаб этиладиган бошқа шаҳарлик, чет эллик мутахассисларни ишга таклиф қилиш билан боғлиқ харажатлар; 17) аудиторлик текширувлари бўйича харажатлар; 18) маслаҳат, ахборот хизматларига, шунингдек бухгалтерия ҳисобини юритиш ва қайта тиклаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш; 19) банк ва депозитарий хизматларига ҳақ тўлаш; 20) солиқ тўловчининг фаолиятида зарур бўлган кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатлари; 21) қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган ҳамда солиқ тўловчининг харажатларига киритиладиган бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар; 22) халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар, агар бундай бадалларни тўлаш солиқ тўловчи фаолиятни амалга ошириши учун ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига биноан мажбурий шарт бўлса; 23) меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва таъминлаш, техника хавфсизлиги, ёнғинга қарши ва соқчилик муҳофазасини ҳамда техникавий фойдаланиш қоидаларида назарда тутилган бошқа махсус талабларни таъминлаш харажатлари; 24) лицензия битимларига кўра ҳуқуқ эгаси билан шартнома бўйича электрон-ҳисоблаш машиналари ва маълумотлар базалари дастурларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш билан боғлиқ харажатлар. Мазкур харажатларга электрон-ҳисоблаш машиналари ва маълумотлар базалари учун дастурларни янгилашга доир харажатлар ҳам киради; 25) интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқлардан ва хусусий аломатларни акс эттирувчи воситалардан (хусусан, ихтироларга, саноат намуналарига ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларига бўлган патентлардан юзага келадиган ҳуқуқлардан) фойдаланганлик учун даврий (жорий) тўловлар; 26) бухгалтерия ҳисоботини эълон қилиш, шунингдек бошқа ахборотни, агар қонун ҳужжатларида уларни эълон қилишни (ошкор қилишни) амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юкланган бўлса, эълон қилиш ва бошқача тарзда ошкор қилиш харажатлари; 27) ходимнинг меҳнатда жароҳатланиши ёки унинг соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилиши ёхуд ходим оила аъзосининг вафоти муносабати билан бериладиган ёки ходимнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига бериладиган моддий ёрдам; 28) қонун ҳужжатларига мувофиқ болани икки ёшга тўлгунига қадар парваришлаш бўйича ҳар ойлик нафақани тўлаш харажатлари; 29) қонун ҳужжатларига мувофиқ қайта ташкил этилиши, ходимлар (штатлар) сонининг қисқариши муносабати билан озод этиладиган ходимларга тўловлар; 30) тиббий ёрдам пунктини сақлаб туриш харажатлари, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказганлик ва профилактика тадбирлари учун тиббиёт муассасаларига тўланадиган ҳақ; 31) соғлиқни сақлаш объектлари, қариялар ва ногиронлар уйлари, соғломлаштириш оромгоҳлари, маданият ҳамда спорт объектлари, халқ таълими объектлари, шунингдек, уй-жой фонди объектлари таъминотига доир харажатлар (шу жумладан, амортизация ажратмалари ва барча турдаги таъмирлаш ишларини ўтказиш харажатлари); 32) ихтиёрий суғурта учун маҳсулотни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини қўшган ҳолда тушган тушум ҳажмининг 2 фоизи доирасидаги ажратмалар, суғурта мукофотлари суммалари бундан мустасно; 33) мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари суммалари; 34) суғуртанинг мажбурий турларига ажратмалар; 35) атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида компенсация тўловлари; 36) фаолият билан боғлиқ илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари учун харажатлар, бундан асосий воситаларни сотиб олиш, уларни ўрнатиш ҳамда капитал тусдаги бошқа харажатлар мустасно. Лойиҳа-смета ҳужжатлари, бажарилган ишлар далолатномаси ва тегишли илмий-тадқиқот, лойиҳалаш, изланиш ҳамда тажриба-конструкторлик ишлари ўтказилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар бундай харажатларни чегирмалар жумласига киритиш учун асос бўлади; 37) ишлаб чиқариш тусидаги ихтирочилик, рационализаторлик, тажриба-экспериментал ишларини ўтказиш, ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари бўйича моделлар ва намуналарни тайёрлаш ҳамда уларни синаш, ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўргазмалар ва кўриклар, танловлар ташкил этиш, ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича бошқа тадбирлар, муаллифлик ҳақини тўлаш, янги технологиялар яратиш ҳамда қўлланилаётган технологияларни такомиллаштириш, янги турдаги хом ашё ва материалларни яратиш, ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш харажатлари; 38) солиқ тўловчи томонидан геологик тадқиқотлар ва табиий ресурсларни қазиб олиш бўйича тайёргарлик ишлари учун амалга оширилган, жами даромаддан кейинги йиллар мобайнида бир маромда йилига 15 фоиздан ошмаган миқдорда чегириб ташланадиган харажатлар; 39) қазиб олувчи тармоқларда харажатларни қоплашнинг белгиланган муддати мобайнида тенг равишда ишлаб чиқариш таннархига ёки қазиб олинган маҳсулотнинг ҳажмига ва миқдорига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқариладиган тайёргарлик ишларига доир харажатлар; 40) зарарлар ва йўқотишлар: а) бекор қилинган ишлаб чиқариш буюртмалари бўйича; б) тара билан боғлиқ операциялар бўйича; в) умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, бундан шубҳали қарзлар бўйича ташкил этилган захира ҳисобига ҳисобдан чиқариш мустасно; г) ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллардаги операциялар бўйича харажатлар ва зарарлар, бундан чегириб ташланмайдиган харажатлар ва зарарлар мустасно; д) табиий офатлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулотлар ва бошқа моддий бойликларнинг нобуд бўлиши ҳамда бузилиши, ишлаб чиқаришнинг тўхташи оқибатидаги йўқотишлар ва бошқалар) туфайли кўрилган ўрни қопланмайдиган йўқотишлар ва зарарлар, шу жумладан табиий офатлар оқибатларини олдини олиш ёки уларни бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар; е) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида мол-мулкни бепул топширишдан кўрилган зарарлар, шунингдек телекоммуникациялар тармоқларида тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини бепул топширишдан ҳамда улардан бепул фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатишдан кўрилган зарарлар; ж) уч йилдан ортиқ фойдаланилган асосий воситаларни реализация қилишдан кўрилган зарарлар; з) асосий воситаларни ҳар йили амалга ошириладиган қайта баҳолаш натижасида вужудга келадиган илгариги қўшимча баҳолашдан (баҳонинг арзонлаштирилган суммасидан) олинадиган ўсишдан ортадиган баҳони арзонлаштириш суммаси; и) яроқсиз маҳсулотдан кўрилган йўқотишлар; к) ички ишлаб чиқариш сабабларига кўра бекор туриб қолишлардан кўрилган йўқотишлар; л) ташқи сабабларга кўра (юридик шахснинг айбисиз) бекор туриб қолишлардан кўрилган, айбдорлар томонидан компенсация қилинмайдиган йўқотишлар; 41) кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар, бундан инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестициялар учун олинган кредитлар ва заёмлар бўйича фоизлар мустасно; 42) кредит шартномасида назарда тутилган ставкалар доирасида муддати ўтган ва узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича фоизлар, бундан инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестициялар учун олинган кредитлар ва заёмлар бўйича фоизлар мустасно; 43) валюта ҳисобварақлари, шунингдек чет эл валютасидаги операциялар бўйича курсдаги салбий фарқ, бу фарқ бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳолларда жами даромаддан чегириб ташланади: чет эл валютаси мулк ҳуқуқининг ушбу чет эл валютасига ўтиши санасидаги ҳолатга кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курсдан паст нархда сотилганда; чет эл валютаси мулк ҳуқуқининг ушбу чет эл валютасига ўтиши санасидаги ҳолатга кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курсдан юқори нархда сотиб олинганда; чет эл валютаси курсининг ўзгариши муносабати билан тегишли ҳисобот даври учун баланснинг валюта моддалари қайта баҳоланганда. Товарларга (ишларга, хизматларга) чет эл валютасида баҳо белгилайдиган, бироқ ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга оширадиган солиқ тўловчилар учун товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинган санадан ушбу товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўланган санагача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган курсдаги ўзгариш муносабати билан юзага келувчи салбий фарқ товарлар (ишлар, хизматлар) учун ҳақ тўланган санадаги ҳолатга кўра жами даромаддан чегириб ташланади; 44) ўзининг қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар; 45) молиявий ижара, шу жумладан лизинг бўйича ижарага берувчининг (лизинг берувчининг) фоизли даромади бўлган маблағларни тўлашга доир харажатлар; 46) солиқ тўловчи томонидан чиқарилган облигациялар ва бошқа қарз қимматли қоғозлари бўйича фоизлар тарзидаги харажатлар; 47) фавқулодда зарарлар. Фавқулодда зарарлар – солиқ тўловчиларнинг одатдаги фаолияти доирасидан четга чиқувчи воқеалар ёки операциялар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши кутилмаган одатдан ташқари харажатларнинг моддаларидир. У ёки бу модда фавқулодда зарарлар моддаси сифатида акс эттирилиши учун у қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак: юридик шахснинг одатдаги хўжалик фаолияти учун хос бўлмаслиги; бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги; 48) ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектининг муассислари (иштирокчилари) томонидан унинг мажбуриятларини бажариш учун йўналтириладиган маблағлар. Ихтиёрий тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган ёки тугатиш тартиб-таомили тўхтатилган ва фаолият қайта тикланган тақдирда ушбу маблағлар чегириб ташланадиган харажатлар сифатида қаралмайди. Харажатлар улар юзага келган пайтда, жорий ҳисобот даврида солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайди, улар кейинги даврларда, солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсати билан белгиланган, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддат ичида чегирилиши лозим. Бундай харажатларга қуйидагилар киради: 1) янги ишлаб чиқаришлар, цехлар, агрегатларни, шунингдек серияли ва оммавий ишлаб чиқариладиган янги маҳсулот турларини ҳамда технологик жараёнларни ўзлаштириш харажатлари; 2) барча турдаги асбоб-ускуналар ва техник қурилмаларни, уларнинг ўрнатилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида комплекс синаб кўриш (ишлаб турган ҳолатида) харажатлари; 3) ишчи кучлари қабул қилиш ва янги ишга туширилган корхонада ишлаш учун кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар; 4) асосий воситалар ва номоддий активларнинг жадаллаштирилган усулда ҳисобланган амортизация суммаси билан белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ. Шубҳали қарзлар бўйича захира ташкил этиш учун қилинган харажатлар умидсиз деб эътироф этилган қарздорликни ҳисобдан чиқарилаётганда, ҳисобдан чиқарилиши лозим бўлган умидсиз қарздорлик миқдоридан ошмайдиган суммада чегириб ташланади.
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Просмотров: 1232 | |
Всего комментариев: 0 | |