Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Бошқа федератив давлатлардан Канада децентрализациянинг анча юқори даражаси билан фарқ қилади. Федерал хукумат булинмаларининг ахамиятли таъсири остида провинциялар миллий иқтисод стратегияси шаклланишида жиддий роль уйнайди. Канада хукумати харажатларининг ярмидан купроқ қисми ва таълим, соғлиқни сақлаш хамда ижтимоий суғуртани таъминлаш функциялари провинциялар улушига туғри келади. Шуни хам хисобга олиш керакки, провинциялар ролини ошириш тенденцияси охирги йилларда хам давом этмоқда. Канада солиқ тизими қуйидаги учта асосий даражада тақдим этилади:
2.Федерал фойда солиғи, капиталдан олинадиган солиқлар туғрисида тушунча ва уларни солиққа тортиш механизми. Федерал бюджет асосини қуйидагилар ташкил қилади: ахолидан олинадиган даромад солиғи, корпорация солиғи, товар ва хизматлар солиғи, акцизлар, божхона божи ва ижтимоий суғурта жамғармаси бадаллари. Провинция даромадлари: ахолидан олинадиган даромад солиғи, корпорация фойдасидан олинадиган солиқ , сотувдан олинадиган солиқ, акцизлар, ижтимоий суғурта жамғармаси бадаллари, хадя солиғи, рента туловлари, турли руйхатга олиш йиғимларидан иборат. Тушумларнинг асосий қисми даромад солиғи ва эгри солиқларга туғри келади. Махаллий бюджетлар солиқ тушумлари кучмас мулк солиғи ва тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган солиқлардан иборат. Канада солиқ тизими 1987 йилда утказилган солиқ ислохоти туфайли замонавийлаша бошлади. Унинг қоидаларига асосан Канадада федерал даражада даромад солиғининг унта ставкаси урнига учта ставка, хар бир регионда эса узларининг махаллий ставкалари қулланила бошланди. Канадада асосий солиқ ставкалари
Жадвалда келтирилган маълумотлар федерал ва провинциал ставкалардан ташкил топган интеграллашган ставка хисоб-китоб усулини курсатади. Канадада кичик бизнес фаолиятини рағбатлантиришга катта эътибор қаратилади. Бундай кичик фирмалар (100 кишидан кам ёлланма мехнат ишчилари булган фирмалар) улуши барча компаниялар (хизматлар, чакана савдо, қурилиш) хисобининг 97 фоизга етади ва уларнинг даромадларига ягона ставка–12 фоиз қулланилади. Умуман канаданинг солиқ тизимида туғри солиқлар юқори туради. Эгри солиқлар-ягона 7 фоиз ставка буйича товар ва хизматларга қуйиладиган федерал солиқ хамда сотувдан олинадиган махаллий солиқларга киради. Баъзан провинцияларда ушбу икки солиқ қушма ставкада бирлашиб, 15 фоизни хосил қилади. Бирлашган солиқ чакана нархларга қушилади. Солиқ йиғишда кенг ваколатга эга булишига қарамасдан провинциялар федерал хукумат томонидан уларнинг барча даромадининг 28 фоизни ташкил қиладиган трансфертлар куринишидаги молиявий ёрдам оладилар. Провинцияларга бериладиган федерал трансфертлар учта турли хил мақсадларга ва тузилишга эга булган дастурларга асосланади: «Тенглаштириш», «Дастурларни расмий молиялаштириш» , «Ёрдам режаси».
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Просмотров: 1194 | |
Всего комментариев: 0 | |