Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Тижорат банкларининг халқаро ҳисоб - китоб операцияларида турли ҳисоб шакллари қўлланилиши мумкин. Булар қаторига банк буйруғига асосан пул ўтказиш, банк чеки, банк вексели, аккредитив, инкассо шакллари ва бошқаларни киритиш мумкин. Ўтказма – бу банкни ўз мижозининг талабига асосан, унинг маблағи ҳисобидан тўланиши зарур бўлган маблағни почта ёки телеграф йўли билан ўтказиб қўйиш тўғрисидаги бошқа мамла-катдаги банк-корреспондентга берган буйруғи ҳисобланади. Валю-тани олишнинг энг тез ва ишончли воситаси телеграф ўтказмасидир. Банк-корреспондентлар томонидан махсус коднинг қўлланиши валю-та маблағлари бўйича зарар келтириш ва ўз мижозларига маблағ-ларни ўтказишда банк томонидан хатоларга йўл қўйишдан сақлайди. Ўтказмада банк икки операцияни бир вақтнинг ўзида бажаради. Миллий валюта ҳисобига мижозига хорижий валютани сотади ва хорижий валютани чет элга ўтказиб беради. Банк чеки – бу банкнинг хорижий банк-корреспондентга маъ-лум миқдордаги пулни чек эгасига, унинг шу банкда мавжуд бўлган корреспондентлик варақасидан тўлаш тўғрисидаги ёзма буйруғидир. Банк вексели - бу ўтказма вексель (тратта) бўлиб, банк томо-нидан хорижий банк корреспондентига тўлаш учун берилади. Халқаро ҳисоб-китоб деганда биз талаблар ва мажбуриятлар бўйича тўловларни мувофиқлаштириш тизими тушунамиз. Халқаро ҳисоб-китоблар тижорат банк-корреспондентлари орқали ўтказма, чеклар, векселлар, ўзаро талаб ва мажбуриятларни тенглаштириб воз кечиш йўли билан нақд валютасиз амалга оширилади. Халқаро ҳисоб-китоблар шаклларининг баъзилари ўтказилиш йўллари билан ички ҳисоб-китобларга ўхшаш бўлса-да, аммо улар-нинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Бу хусусиятларни қуйидагича таърифлаш мумкин. Биринчидан, одатда, улар ҳужжат тарзида, яъни молия (чек, век-сель) ва тижорат (коносамент, накладной) ҳужжатлари ёрдамида амалга ошади. Иккинчидан, халқаро ҳисоб-китоблар унификациялашган (бир шаклга келтирилган). Бундай ҳисоб-китобларни амалга оширишда аксарият мамлакатларнинг банклари, шу жумладан, МДҲ вексель ва чек конвенцияларига амал қилишади. Женевада 1930 ва 1931 йил-ларда кабул қилинган ва Париж халқаро савдо палатаси эълон қилган «Ҳужжатли аккредитивлар бўйича унификациялашган қоида ва анъа-налар» ва «Инкассо бўйича унификациялашган қоидалар»га мувофиқ халқаро миқёсда ҳисоб - китоб операциялари олиб борилади. Бу ҳужжатларга ташқи савдо алоқаларида банкка аккредитив тўғрисида буйруқ берилганда ва инкассо топшириқномалари берилганда муро-жаат этиш лозим бўлади. Ҳужжатли аккредитив ва ҳужжатли инкассо классик ва энг кенг тарқалган ҳужжатли ҳисоб-китоб шакли бўлиб ҳужжатли аккредитив ва ҳужжатли инкассо ҳисобланади. Аккредитив бу банк (банк-эмитент) мажбурияти бўлиб, мол сотиб олувчи (импорт қилувчи) кўрсатмасига биноан мол сотувчи (экспорт қи-лувчи) варағига маблағни ўтказиш ёки траттани тегишли суммада (хизмат ёки товар) акцептлашни сотувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатга мувофиқ амалга оширишни ифодалайди. Аккредитив шаклидаги ҳисоб-китобларда бир қанча банклар иштирок этиши мумкин: аккредитивни очувчи банк-эмитент, сотувчига аккредитив очилгани тўғрисида ха-бар берувчи банк, аккредитивни тўловчи ёки траттани акцептловчи банк. Шу билан биргаликда банк эмитентда бошқа банклар ўрнида бир банкнинг ўзи ҳам иштирок этиши мумкин. Аккредитив операциялари тўрт асосий босқични босиб ўтади. Биринчи босқич. Импорт қилувчи товарнинг жўнатишга тайёр-лиги тўғрисида хабар олгандан кейин ўз банкига (банк-эмитент) экс-порт банкида маълум сумма ва муддатга аккредитив очиш топши-риғини беради. Аккредитив очиш топшириғи билан бирга аккредитив берилиши учун талаб қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади. Иккинчи босқич. Банк-эмитент тегишли банкда аккредитив очилади ва экспорт қилувчига бу ҳақда хабар қилинади, зарур бўлса аккредетив очилганлиги тасдиқланади. Учинчи босқич. Товарни жўнатган экспорт қилувчи банкка та-лаб этилган ҳужжатларни тақдим этади ва товар учун тегишли тўлов-ни олади (одатда у экспорт қилувчининг ҳисобварақасига ўткази-лади). Тўртинчи босқич. Экспорт қилувчи банки товар ҳужжатларини банк-эмитентга юборади, у, ўз навбатида, бу ҳужжатларни импорт қилувчига тақдим этади ва аккредитив суммасини қоплайди (импорт қилувчи бу суммани тўлаб беради). Мажбурият турига кўра банк аккредитиви «чақириб олинади-ган» ва «чақириб олинмайдиган» бўлади. «Чақириб олинадиган» ак-кредитив муддатдан илгари импорт қилувчи ёки банк-эмитент кўр-сатмасига биноан бекор қилиши мумкин. Бундай аккредитив экспорт қилувчи манфаатларига жавоб бермайди ва амалиётда кам учрайди. «Чақирил-майдиган» аккредитив экспорт қилувчи рухсатисиз бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. У банк-эмитентнинг экс-порт қилувчига тўловни амалга ошириш ёки траттани акцептлашнинг қатъий мажбуриятини ўз зиммасига олади. Экспорт қилувчи учун «чақирилмайдиган» аккредитив қўлланилиши жиҳатдан афзал ҳисоб-ланади. Агар банк - эмитент аккредитивни очувчи банкка валюта қоп-ламасини жўнатса, аккредитив таъминланган, акс ҳолда таъминлан-маган дейилади. Ҳужжатли инкассо операциясида экспорт қилувчи ўз банкига инкассо топшириқномасини беради ва ташқи савдо шартномасида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш билан импорт қилувчидан маълум валюта миқдорини олиш лозимлигини кўрсатади. Бошқача қилиб айтганда, экспорт қилувчи ўз банки орқали импорт қилувчи банкига инкассация учун ҳужжатларни жўнатади. Инкассация опера-цияси тўрт асосий босқичдан ўтади. Биринчи босқич. Экспорт қилувчи ўз банкига инкассо топ-шириқномаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни беради. Иккинчи босқич. Экспорт қилувчи банки импорт қилувчи мамлакатдаги банк-корреспондентга инкассо топшириқномаси ва ҳужжатларни юборади. Учинчи босқич. Банк-корреспондент импорт қилувчига ҳуж-жатларни тақдим этади ва инкассо топшириқномасида кўрсатилган суммани олади ёки траттани акцептлайди. Тўртинчи босқич. Олинган тўлов миқдори импорт қилувчи банкидан экспорт қилувчи банкига, ундан эса экспорт қилувчи счё-тига ўтказилади. Валюта операцияларини валюталар ўртасидаги нисбатни аниқ-ламасдан ва уларни алмашмасдан ўтказиш мумкин эмас. Бу нисбат-лар валюта «котировка»лари ёрдамида ўрнатилади. Валюта котиров-каси деганда алмаштириш учун тақдим этилган валюталар курсини ўрнатиш ва улар орасидаги нисбатни ўрнатиш тушунилади. Валюта котировкаси расмий ва бозор котировкасига бўлинади. Расмий валюта котировкасини давлат амалга оширади (асосан Марказий банк). Расмий валюта курсидан давлат валюта операция-ларида, божхона ишларида, тўлов балансини тузишда фойдалани-лади. Валюта курсини аниқлаш усуллари валюта тизимларининг ху-сусиятларига кўра турли мамлакатларда турличадир. Қаттиқ валюта чекланишлари мавжуд давлатларда валюта курси икки усулда ўрна-тилиши мумкин. Биринчиси - соф бошқарув усули. Ҳукумат ёки Мар-казий банк талаб ва таклифдан қатъий назар миллий валюта курсини белгилайди. Бунда валюта курси бошқа валюта ёки бир қанча валю-талар(валюта савати)га нисбатан белгиланади. Шу билан бирга, кўп-чилик Марказий банклар турли операцияларда турлича валюта курс-ларини белгилашади. Иккинчи усул Польша, Чехия, Словакия, Болгария, Руминия каби давлатларда кўпроқ қўлланилади. Бу усулда Марказий банк расмий валюта курсини биржа курси даражасида белгилайди ва бир-жа курсининг расмий валюта курсига нисбатан ўзгариш чегарасини белгилаб беради. Валюта курсининг шу ўзгариш чегарасини белгилаб бериш банк ишида валюта коридори деб ҳам юритилади. Амалиётда валюта биржа курсининг расмий курсга нисбатан ўзгариш хавфи ку-затилса, Марказий банк валюта интервенциясини амалга оширади, яъни хорижий валютани сотади ёки сотиб олади. Валюта чекловлари йўқ ёки сезилмас даражада бўлган дав-латларда Марказий банк талаб ва таклиф (миллий валютанинг эркин сузиб юришида) ҳамда валюта интервенцияси (бошқарилувчи сузиш-да)дан келиб чиққан ҳолда валюта курсини белгилайди. Валюта биржалари фаолият кўрсатувчи давлатларда валюта курси қарийб ҳар куни биржа маклери ва Марказий банк томонидан валютани сотиш ва сотиб олишга берилган аризалар, Марказий банк интервенцияси сиё-сати бўйича фаолиятини инобатга олган ҳолда ўрнатилади. Бозор котировкаси талаб ва таклиф асосида нобиржавий валю-та бозорида амалга оширилади. Қаттиқ валюта чекловлари мавжуд мамлакатларда бозор коти-ровкаси деярли мавжуд эмас. Ҳамма операциялар расмий курс бўйича амалга ошади. Валюта чекловлари қисман мавжуд (сезиларсиз) ёки йўқ мамлакатларда бозор курсини бир-бири билан доимий мулоқотда бўлган йирик тижорат банклари ўрнатади. Бу банкларни маркет-мейкерлари деб атайдилар. Бошқа банклар котировка юзасидан уларга мурожаат қилишади. Банклараро валюта котировкалари мар-кет - мейкерлар томонидан ҳар бир валюта бўйича мавжуд бўлган ёки кутилаётган талаб ва таклифни таққослаш (бу операция амалиётда фиксинг деб аталади) асосида белгиланади. Валюта биржаси йўқ давлатларда валюта бозори қатнашчилари банклараро курслардан фойдаланади. Банклараро бозордаги ўртача курс банк мижозлари учун валюта курсини ўрнатишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Валюта биржалари мавжуд давлатларда банклараро котировкалар банкларнинг тўлов айланиши, тўловга лаёқатлилигини ҳисобга олган ҳолда, расмий биржа котировкалари атрофида ўзгариб туриши мумкин. Бундай банкларда расмий биржа котировкаси улар-нинг мижозлари учун валюта курсларининг асоси бўлиб хизмат қила-ди. Эркин валюта бозорида унинг ҳар бир элементлари (биржадаги ва биржадан ташқаридаги) бир-бирига таъсир этади ва улардаги валюта котировкалари ўзаро боғлиқ бўлади. Валюта бозорида валютани котировка қилишнинг икки усули мавжуд: тўғри ва эгри. Кўпчилик давлатларда тўғри курс қўллани-лади. Бу усулнинг моҳияти шундаки, хорижий валюта бирлигининг курси тўғридан-тўғри миллий валютада ифодаланади. Эгри котиров-када миллий валюта бирлиги маълум миқдордаги хорижий валютада ифодаланади. Бу усул (эгри катеровка) Буюк Британияда, 1987 йил-дан эса қисман АҚШда қўлланилади. Банклараро валюта бозорларида валюта курсининг котировкаси кўпроқ АҚШ долларига нисбатан белгиланади. Бу ҳол долларнинг халқаро тўловларда кўп қўллани-лиши ва захира воситаси сифатида сақланиши билан боғлиқ. Савдо-саноат соҳасида фаолият олиб борувчи мижозлар учун валюта коти-ровкалари амалга ошириш кросс-курсга асосланади. Кросс-курсда икки валютанинг курсга асосланган нисбати учинчи валютага нисбатан аниқланади. Масалан, Ўзбекистон Марка-зий банки сўмнинг япон иенига нисбатан курсини аниқламоқчи дейлик. Бу ҳолда иенанинг сўмга нисбатан курси долларга асосланган ҳолда аниқланади. Айтайлик, 1250 сўм -------1 доллар 1 доллар -------115 япон иени десак, у ҳолда кросс курсда 1 япон иен неча сўм туришини 1 япон иен ----------- 1250 сўм х 1 х 1 / 1 х 115 = 10,87 сўм, ёки 10 япон иени 100 сўм 87 тийинга тенг. ХХ асрнинг 70-йиллари охирларидан бошлаб, Ғарбий Европада валюталарни сотиш ва сотиб олишда Америка долларидан кўра, Германия Федератив Республикасининг маркаси кўп қўлланила бош-лади. Бу эса халқаро иқтисодий муносабатларда Германия маркаси-нинг обрўсининг ошишига олиб келди. Кўпгина валютаси конвертация қилинмайдиган, валютавий чекла-нишлар мавжуд бўлган давлатларда расмий валюта бозори билан бирга норасмий валюта бозори, яъни қора бозор ҳам мавжуд. Ҳамма банклар ҳам бозор(олдин айтиб ўтганимиздек маркет-мейкерда)да актив валюта котировкасини олиб бора олмаслиги мумкин. Бунинг учун банклар маълум миқдорда ўзларининг валюта захираларига эга бўлишлари лозим. Банклар валюта битимларининг салмоғи улар фао-лиятининг салоҳиятига боғлиқ бўлади. Масалан, жаҳонда йирик банк-лардан саналмиш Дойче Банк, Барклайс Бэнк каби банкларнинг валю-та битимларининг суммаси 6-10 млн. долларни ташкил қилса, баъзи бир кичик банклар валюта битимининг энг юқори ҳажми 3-5 млн. долларни ташкил қилиши мумкин. Маржа ҳажми турли омилларга боғлиқдир. Одатда, беқарор конънюктура даврида, валюта курслари-даги фарқдан зарар кўриши эҳтимоли юқори даврларда маржа ошади. Маржа миқдорига шартнома ҳажми ҳам таъсир этиб, у кичик бўлса, маржа юқори бўлади. Расмий ахборотномаларда иккала курс, улардан бири ёки ўртача курс кўрсатиши мумкин. Ўртача курс - сотувчи ва сотиб олувчи курсларининг ўрта арифметиги. Сотувчи ўртача курси – сотувчи ва ўртача курснинг ўрта арифметиги. Харидор ўртача курси – харидор ва ўртача курснинг ўрта арифметиги. Халқаро тўлов айланмасида хорижий валюта нақд эмас, балки нақдсиз ҳолатда амал қилади. Табиийки, турли хил тўлов воситалари курслари турлича, чунки уларда ишончлилик ва валюта таваккалчи-лиги даражалари турличадир. Телеграф ўтказмаси курси энг юқори-дир, чунки унда хорижий валюта шу заҳоти ёки келаси куни тўла-нади. Бу валюта таваккалчилигини деярли четлаб ўтиш имконини беради. Одатда, уларнинг курслари расмий бюллетен ва котировка жадвалларида эълон қилинади. Бошқа тўлов воситалари курси у асосида аниқланади. Валюта бозорида турли хилдаги шартномалар амал қилади. Уларнинг кўпчилиги спот шартлари асосида амалга оширилади. Унинг асосий хусусияти шундаки, битимни имзолаш ва бажариш вақтлари қарийб мос келади. Битимнинг бундай турида валюта сотув-чидан сотиб олувчига шартнома имзоланиши биланоқ етказилади (кўпи билан икки иш куни ичида). Спот шартномаларига жами валю-та шартномаларининг 90 % тўғри келади. Иккинчи валюта шартномаси тури – муддатли шартнома. Бун-дай шартномаларнинг икки хусусияти бор. Биринчидан, шартнома имзоланиши ва бажарилиши орасида маълум вақт интервали бор: бир ҳафтадан олти-ўн икки ойгача. Иккинчидан, валюта курси шартнома имзоланган даврда бел-гилангани бўйича қабул қилинади. Валюта курсларининг ўзгариш-лари унга таъсир этмайди. Муддатли шартномалар валюта таваккал-чиликларидан суғурталаниш ёки валюта спекуляцияси мақсадида амалга оширилади. Экспорт қилувчи ўзини хорижий валюта курси-нинг тушишидан суғурталаш мақсадида келгуси валюта даромадини муддатли курс бўйича сотиши мумкин. Импорт қилувчи хорижий валюта курси ошувидан ўзини суғурталаш мақсадида келгуси валюта тушумини маълум муддатга муддатли курс бўйича сотиши мумкин. Ривожланган давлатлар валюта бозорларида валюта курсининг ўзга-ришига қараб ишловчи валютачилар фаолияти тўғрисида қисқача тўхталиш мумкин. Бу валютачиларнинг асосий мақсади валюта бозорларида валюта курсларининг ўзгариши асосида катта фойда олишдан иборат. Валюта курсининг ошиши ёки пасайишига қараб фаолият кўрсатувчиларни халқаро амалиётда «айиқлар» ва «буқалар» деб аташади. Улар фаолиятининг моҳияти қуйидагилардан иборат. Агар амалиётда валюта курси тушиши кутилса, валюта курси пасайишига ўйновчилар (уларни халқаро валюта бозорларида «айиқ-лар» деб аташади) валютани шартнома тузилган давр (муддатли курс) курси билан сотиш тўғрисида муддатли шартнома тузадилар. Агар бу муддатда валюта курси тушса, «айиқлар» валютани бозордан пасай-ган курсда сотиб олиб, уни муддатли курс, яъни олдинги шартномада кўрсатилган юқори курс бўйича сотадилар ва курслар ўртасидаги фарқ миқдорида фойда оладилар. Валюта курсининг кўтарилишига ўйновчилар («буқалар») эса валюта курси ошиши кутилганда, валютани кейинчалик шартнома тузилган вақтдаги курс бўйича сотиб олишга келишилган муддатли шартнома тузадилар. Курс ошганда эса валютани муддатли шарт-номада белгиланган (олдинги) нарх бўйича сотиб оладилар ва ошган - юқори нархда сотиб фойда кўрадилар. Банклар томонидан амалга ошириладиган муддатли операциялар форвард операциялари деб юритилади. Форвард операцияларидаги валюта курси спот шартномаси бўйича курсдан фарқланади. У мукофот ва чегирма усули билан ўрна-тилади. Мукофот форвард курси спот курсидан кўплигини билди-ради. Форвард маржаси, яъни спот ва форвард орасидаги фарқ жаҳон капитали бозоридаги депозитларнинг фонд ставкаларига боғлиқ бўла-ди. Депозит фоизи кам давлатларда валюта курси мукофот билан, депозит фоизи катта давлатларда валюта курси чегирма билан белги-ланади. Касса ва форвард операцияларини мувофиқлаштирувчи валюта шартномаларидан бири своп шартномасидир. Бу шартнома икки валюта савдо-сотиғини дарҳол амалга ошириш шарти (спот) ва шу билан бирга унга қарши муддатли шартномани тузишни англатади. Масалан, долларни маркага спот шартида сотиш ва шу заҳоти уни сотиб олиш бўйича муддатли шартномани тузиш ёки унга тескари операция долларни маркага сотиб олиш спот шартномаси ва уни сотиш бўйича муддатли шартномани тузиш киради. Форвард шартномаси турларидан бири опцион шартномасидир. Опцион шартномасининг ўзига хос хусусияти бу сотиб олувчининг валютани эмас, балки уни сотиб олиш ҳуқуқини сотиб олишидир. Бунда сотувчи маълум валютани маълум миқдорда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олади. Сотиб олувчи эса шу миқдордаги валю-тани сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаслик ҳуқуқига ҳам эга. У бу учун сотувчига опцион мукофотини тўлайди. Агар сотиб олувчи ўз ҳуқуқидан фойдаланмаса, у мукофот суммасида зарар кўради. «Спот», форвард ва опцион шартномалари банклараро бозор-ларда ва биржаларда амалга оширилади. Биржада амалга оширила-диган ихтисослашган шартномаларга фьючерс шартномалари кира-ди. Фьючерс операциялари фьючерс шартномаларини сотиш ва сотиб олиш бўйича тузилади. Фьючерс операцияси валютани сотиб олиш ёки унга қарама-қарши операция билан тугайди. Фьючерс операция-сининг натижаси бу ютқизган томоннинг ютган тамонга шартнома тузилган ва амалга оширилган вақт орасидаги курс фарқини тўла-шидир. Бу фарқни биржанинг ҳисоб-китоб (клиринг) палатаси тўлаб беради. Фьючерс шартномалари имзоланиши заҳоти биржанинг ҳисоблаш марказида рўйхатдан ўтади. Фьючерс ва бошқа муддатли шартномаларининг мақсади валюта операцияларини хеджирлаш ёки чайқовчилик асосида фойда олиш-дир. Банклар ўз мижозларининг валюта таваккалчиликларини ўз зим-масига олсалар (форвард операция ўтказганда), унга тескари фьючерс битими ёрдамида бу таваккалчиликларни камайтиради (йўқотади-лар). Фьючерс битими тугаганда эса улар реал товарлар битимидан кўрган зарарни, валюта курси орасидаги фарқ орқали қоплаш им-кониятига эга бўладилар. Валюта курси орасидаги фарқ туфайли фойда олиш мақсадида банклар валюта арбитражини ўтказишади. Бу валютани сотиш ёки сотиб олиш бўлиб, кейинчалик тескари битим қилиб, валюта курс-лари фарқи ёрдамида фойда олиш мақсадида ўтказишни ифодалай-ди. Арбитраж икки хил, яъни жойлашувга кўра ва вақтли бўлади. Жойлашувга кўра арбитраж банкларнинг турли валюта бозорлари-даги курс фарқи орқали фойда олишини билдиради. У валюта тавак-калчилиги билан боғлиқ эмас, чунки валюта савдоси бир вақтнинг ўзида амалга ошади. Масалан, банк вакили Гонгкокда валютани сотиб олади (сотади) ва шу вақтнинг ўзида у ўзининг Нью-Йоркдаги корреспонденти орқали шу валютани сотади (сотиб олади). Вақтли арбитраж вақт ўтиши билан валюта курси орасидаги фарқ орқали фойда олишдир. Валюта арбитражи спот ва форвард шароитида амалга оширилиши мумкин ва бу турдаги операцияларда валюта таваккалчилиги мавжуд бўлади. Банк валюта операцияларини бажарганда унга ўз валюта ресурс-ларининг бир қисмини сарфлайди. Бунда банкнинг хорижий валюта-лар бўйича мажбурият ва талаблари орасидаги нисбат ўзгаради. Банкнинг хорижий валюталарни сотиш ва сотиб олиш жараёнида валюталар бўйича талаб ва мажбуриятлар нисбатининг ҳолати банк-ларнинг валюта ҳолати дейилади. Валюта бўйича мажбуриятлар ва талаблар тенг бўлган ҳолат ёпиқ, тенг бўлмагани очиқ валюта ҳолати дейилади. Очиқ валюта ҳолатида – банк валюта бўйича қарши битимни амалга оширганда валюта курсининг ўзгариши натижасида олдинги сотган валютасига нисбатан кам валюта олиши, яъни зарар кўриши мумкин. Шунинг учун бу ҳолатда валюта курсининг ўзгариши валю-та таваккалчилигининг вужудга келишига олиб келади. Очиқ валюта ҳолати узоқ ёки қисқа бўлиши мумкин. Қисқа валюта ҳолатида сотилган валюта бўйича мажбурият-лар, сотиб олинган валюта бўйича талаблардан ошади, яъни хорижий валютани сотиш уни сотиб олишдан юқори бўлади. Узоқ ҳолатда эса аксинча хорижий валютани сотиб олиш уни сотишдан юқори бўлади, яъни сотиб олинган валюта бўйича талаблар уни сотиш мажбурият-ларидан кўп бўлади. Бу ҳолатларни қуйидаги мисоллар билан яққол-роқ тушинтириш мумкин. Масалан, эрталаб банкда япон иени ва фунт стерлинг бўйича ёпиқ валюта ҳолати бўлсин. Банк очилиши билан мижоз банкка иена эвазига фунт стерлинг сотиш тўғрисида мурожаат қилсин. Агар шу пайтда 1фунт стерлинг курси = 172 иена бўлса, банк мижозга 172 валюта курси бўйича 1 миллион фунт стерлинг сотсин. Бунда банк очиқ валюта ҳолатига эга бўлади. Англия фунт стерлинги бўйича қисқа ҳолати = 1000000 фунт стерлинг. Япония иени бўйича узоқ валюта ҳолат = 172000000 Япония иени. Банклар ҳар бир валюта ҳолати бўйича таваккалчилиги даража-сини белгилайдилар. Ривожланган мамлакатлар амалиётида валюта ҳолатини доимий равишда назорат қилиш учун улар билан боғлиқ жараёнлар ЭҲМ ларига киритилади ва ундаги маълумотлар бўйича валюта таваккал-чиликларининг олдини олиш чоралари кўриб борилади.
| |
Просмотров: 1541 | |
Всего комментариев: 0 | |