Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya

Халқаро ҳисоб-китобларни ташкил қилиш асослари

Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банклари нафақат мамла-кат ичкарисида, балки бошқа мамлакатлар билан ҳам турли хил опе-рацияларни олиб борадилар. Тижорат банкларининг бошқа мамла-катлар билан олиб борувчи операциялари уларнинг халқаро опера-циялари деб юритилади. Тижорат банкларининг халқаро операция-лари ўз ичига халқаро савдода иштирок килувчилар ўртасидаги муно-сабатларни, ссуда капитали бозорида инвестиция фаолиятини юри-тувчи, туризм, хорижий қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш, валютани айирбошлаши чек, вексель, инкассация учун банк акцепт-ларини қабул қилиш билан шуғулланувчи мижозлар томонидан та-лаб қилинадиган хизматларни ўз ичига олади.

    Халқаро операциялардан банкка тушадиган даромаднинг энг асосий қисмини кредит беришдан тушадиган даромадлар ташкил қилади. Халқаро савдони банк томонидан кредитлаш товар ва товар ҳужжатларини гаровга олиш асосида кредит бериш, вексель бўйича ва акцепт кредитларни, банк ссудаларини бериш шаклида амалга оширилади. Ташқи савдони кредитлашнинг янги шаклларига лизинг, факторинг ва форфетирлаш кабиларни киритиш мумкин. Ўрта ва узоқ муддатли халқаро банк кредитлари евро кредит шаклида ҳам берилади.

    Банклар халқаро операцияларининг яна бир тури бу банклар-нинг валюта операциялари ҳисобланади. Банкнинг бир валютани бошқа валютага алмаштириш билан боғлиқ халқаро операциялари валюта операциялари дейилади. Уларни амалга ошириш зарурияти мавжудлигининг асосий сабаби халқаро савдо, халқаро кредит ва хиз-матлар бўйича ҳисоблашишларда ягона тўлов воситасига эга бўлиш зарурлиги ҳисобланади.

    Турли хил валюта операциялари йиғиндиси жаҳон ссуда капи-тали бозорининг асосий қисмларидан бири бўлган валюта бозорини ҳосил қилади. Валюта бозорида хорижий валютага талаб ва таклиф мужассамлаштирилади. Таклиф сотилган товар ва хизматлар учун да-ромад олган экспорт қилувчидан, талаб эса сотиб олинган товар ва хизматларни тўлаш учун хорижий валютага муҳтож импорт қилув-чилардан келиб чиқади. Валюта операциялари асосини товарлар ва хизматлар, капитал ва кредитларнинг халқаро ҳаракати ташкил этади.

    Валюта бозорида операцияларни алоҳида олинган банклар, ком-паниялар ва жисмоний шахслар амалга оширадилар. Биржа ичида ва ундан ташқаридаги валюта бозорлари бир-биридан фарқ қилади. Валюта операцияларининг кўпчилиги биржадан ташқаридаги бозор-ларда тижорат банклари орқали амалга оширилади.

    Банклар бир-бири билан (бевосита ёки брокерлар орқали), ми-жозлари билан валюта операцияларини халқаро банклараро валюта бозорида ва биржаларда олиб боради. Валюта шартномаларининг асосий қисми халқаро банклараро валюта бозорида тижорат банклари ўртасида имзоланади.

    Валюта чекловлари йўқ ёки сезиларли бўлмаган давлатларда (АҚШ, Япония, ГФР, Буюк Британия, Гонконг, БАА ва бошқ) валюта муомалаларини ихтиёрий банк амалга ошириши мумкин. Миллий валю-та конвертирланмаган давлатларда валюта операцияларини фақатгина давлат рухсат берган банклар амалга оширади.

    Банкнинг валюта бозоридаги фаоллиги банкнинг йириклигига, унинг обрўсига, хорижий бўлимлари ва филиаллари тармоқларининг ривожланганлик даражасига, ЭҲМ билан таъминланганлигига, теле-фон ва телеграф алоқаларининг ривожланганлигига боғлиқ. Валюта операцияларининг асосий қисми йирик тижорат банкларига тўғри келади. Улар нафақат валютани сотади ва сотиб олади, халқаро ҳи-соб-китобларни бажаради, балки хорижий валюта захираларини сақ-лайди ва валюта курсларини аниқлайди. Бошқа банклар уларга коти-ровка юзасидан мурожаат қилади ва ўз мижозлари учун валютани сотиб олади.

    Кўпчилик мамлакатларда (Япония, ГФР, Франция, Италия, Австралия, Нидерландия) яхши тараққий қилган махсус валюта бир-жалари мавжуд. ХХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб, фонд ва товар биржаларида валюта билан савдо қилиш тарқалган.

    Банклар томонидан валюта операциялари банкнинг ўз ҳисоби-дан ёки мижозлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Валюта операциялари хорижий валютада ифодаланган нақдсиз тўлов воси-талари: банк депозитлари, чеклар векселлар, ўтказмалар ҳисобига амалга оширилади. Нақд хорижий валютаси ҳисобига амалга ошири-ладиган операциялар ҳажми анча кичикдир.

 

Категория: Iqtisod va Moliya | Добавил: azizjon_ibragimov (26.01.2016)
Просмотров: 999 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar