Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Хитой Халқ Республикаси (ХХР) давлат солиқ маъмурияти бутун Хитой худудида солиққа тортиш сохасида бошқарувнинг ваколатли ташкилоти хисобланади. У солиққа оид қонун лойихаларини ишлаб чиқади ва вилоятлар даражасида солиқларни йиғиш режаларини белгилайди. ХХР молия вазирлиги хам вақти-вақти билан солиққа тортиш масалалари буйича фармойишлар чиқаради. Бироқ махаллий даражада солиқларни йиғиш солиқ маъмуриятининг ваколатига киради. Аммо давлат солиқ маъмурияти ва молия вазирлиги ставкани камайтириш, бошқа солиқ имтиёзлари ва истиснолар тақдим этиш каби масалалар буйича қарорлар қабул қилиш хуқуқига эга. ХХРда солиқларнинг гурухланиши. 1994 йилда Хитой солиқ тизимида жиддий узгаришлар содир булди. Айни пайтда ХХРдаги барча солиқлар уч гурухга булинади: марказий солиқлар, қушма солиқлар, махаллий солиқлар. - марказий солиқлар божхона божлари, истеъмол солиғи, божхона ундирадиган ққС, шунингдек банклар, молиявий ташкилотлар, давлат корхоналари ва хорижий савдо корпорацияларидан ундириладиган хужалик фаолияти учун солиқни бизнес солиғи уз ичига олади; -қушма солиқлар ққС, табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиқ, қимматли қоғозларга солинадиган солиқ хамда бошқа банк ва ташкилотлардан ундириладиган бизнес солиғини бирлаштиради; -махаллий солиқлар корхоналар фойдасига солинадиган солиқ, бошқа манбалардан ундириладиган бизнес солиғи, кучмас мулкка солинадиган солиқ, жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи, тамға йигимлари, мерос учун солиқ, ер қийматини оширганлик учун солиқ ва бошқаларни уз ичига олади. Давлат солиқ бошқармалари Давлат солиқ маъмуриятини назорати остида, махаллий солиқ бошқармалари эса махаллий хокимият ташкилотлари хисобланади. Ушбу тузилмалар хужалик фаолиятини юритишга лицензия олган кундан бошлаб 30 кун ичида солиқ ташкилотларида руйхатдан утиши керак булган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар тулайдиган барча солиқлар билан шуғулланади. Руйхатдан утказиш чоғида муддатни кейинчалик узайтириш хуқуқи билан 12 ойга руйхатдан утказганлик туғрисида гувохнома берилади. Хужалик фаолияти учун солиқ (бизнес солиғи) қуйидаги холларда қулланади: - солиқ солинадиган хизматлар курсатиш; - номоддий активлар сотиш; - кучмас мулкни сотиш. У товар айланмасига асосланиб хисобланади. Унга доир хисоботларни топшириш ва тулаш даврийлиги хар ойда амалга оширилади. Фаолият турларига кура солиқнинг қуйидаги ставкалари белгиланган: - транспорт хизмати-3%; - курулиш, мухандислик ишлари-3%; - молиявий фаолият-8%; - почта ва телекамуникациялар-3%; - маданият ва спорт-3%; - хордик чикариш саноати-5-20% (барлар, ресторанлар-5%); - номоддий активлар харид килиш - 5%; - кучмас мулкни сотиш-5%. Жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи Жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи ставкаси иш хақининг хажмига боғлиқ холда прогрессив саналади. Мазкур солиқни хисоблаб чиқариш, унга доир хисобот топшириш ва тулов хар ойда амалга оширилади. Айрим минтакавий тафовутлар баъзи холларда эса хатто солиқ ташкилотлари билан мунозарага келиш эхтимоли мавжуд. Бироқ умуман олганда Хитойда ишловчи хорижликлар учун қуйидаги ставкалар қулланилади: - 4000 ХХР юани миқдоридаги ойлик даромад солиққа тортилмайди; -4000 юандан 4500 юангача-5%; -4501 юандан -6000 юангача-10%; -6001 юандан -9000 юангача-15%; -9001 юандан -24000 юангача-20%; -24001 юандан -44000 юангача-25%; -44001 юандан -64000 юангача-30%; -64001 юандан -84000 юангача-35%; -84001 юандан -104000 юангача-40%; -104001 юан ва ундан юқори-45%. қушилган қиймат солиғи, истеъмол солиғи, ушлаб қолинадиган солиқлар буйича тушунчалар. қушилган қиймат солиғи 17 фоиз миқдорида хисобланади ва товарлар сотилганда хамда айрим хизматлар курсатилганда ундирилади. Оқибатда солиқ якуний истеъмолчи томонидан туланса хам, у ишлаб чиқариш ва сотишнинг барча босқичларида ундирилади. ққС тулаш буйича мажбурият юк хатини тақдим этилиши билан дархол вужудга келади (у тулангандан кейин эмас). Бу эхтимолий умидсиз қарзга хам қарамай ққС ундирилиши лозимлигини англатади. Айрим эркин савдо зоналари улардан ташқарида сотиладиган товарлар учун ққСнинг бир қисмини қоплайдилар. Бироқ бундай амалиёт марказий хукумат томонидан ижобий қарши олинмайди. Шу сабабли якин орада мазкур имтиёзни бекор қилиш имконияти мавжуд. ққСга қушимча равишда айрим махсус истеъмол товарлари: сигареталар, алкоголли ичимликлар, косметика, заргарлик буюмлари, бензин, автомобиллар ва бошқалар истеъмол солиғига тортилади. У барча корхоналар ва хуқуқий шахслар томонидан юқорида курсатилган товарлар импорт қилинаётганда, ишлаб чиқарилаётганида ва қайта ишлов берилаётганида туланиши лозим. Ушбу солиқ фақат бир марта бизнес жараёнида ундирилади ва якуний истеъмолчи томонидан туланади. Солиқ ставкаси истеъмол тоифаларига қараб 3 фоиздан 50 фоизгача булиши мумкин. Хорижий компаниялар ваколатхоналарини солиққа тортиш механизми. Корхоналар фойдасига солинадиган солиқ Хитойда даромад олувчи барча хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ва хорижий компанияларга нисбатан қулланилади. Унинг миқдори хар йили йил тугашидан кейин беш ой ичида белгиланади. Чораклик туловлар чораклик хисоботлар тақдим этилиши чоғида амалга оширилади. Белгиланган солиқ миқдоридан ортиқ туланган хар қандай сумма қайтарилади ёки келгуси даврлари хисобига утказилади. Солиқ таннарх, харажат ва зарарлар айирилган холда йил давомида олинган ялпи фойдага асосланиб юанларда хисоб-китоб қилинади. Хитойда руйхатдан утказилган корхоналар учун солиқ ставкаси 30 фоизни, руйхатдан утмаганлар учун 20 фоизни ташкил этади ( бу солиқлар купинча «ушлаб қолинадиган солиқ» деб атайдилар), Хитойда бухгалтерия хисоботи мавжуд булмаганда у шартномани умумий суммасига асосланиб хисоб-китоб қилинади.Хитойнинг айрим туманларида таъсис этилган ва муайян фаолият билан шуғулланадиган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга нисбатан қулланиладиган 15 фоиз ва 24 фоизли ставкалар хам мавжуд. Мазкур солиқ буйича 5 йилгача муддатга солиқ таътиллари берилиши мумкин. Хитой қонунчилиги буйича фаолият юритмаётган бироқ бу ерда масалан, сармоя учун фоизлар, ижара туловлари муаллифлик гонорарлари ва бошқаларни олувчи хорижий корхоналардан ушбу даромадлар 20 фоизи миқдорида солиқлар ундирилади (айрим минтақавий тафовутлар ва фаолият турлари буйича фарқлар мавжуд). Бу хол Хитой корхонасига тақдим этиладиган туловномада хисобга олиниши ва белгиланиши шарт (хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар хам шулар қаторига киради), у ёки бу солиқни ушлаб қолиши ва уни хукуматга топшириши учун шундай қилинади. Яъни Хитой корхонаси бу холатда хукуматнинг солиқларини йиғиш буйича вакили сифатида майдонга чиқади. Бундай хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар эхиёткор булмоғи лозим: масалан, сиз уз товарларингиз (ишлар, хизматлар) қийматига тегишли шартнома ёки келишувга кура хорижий корхонага туланиши керак булган фоизлар, ижара ёки муаллифлик туловларини кушсангиз, бу кушишга улардан солиқ ундирилиши лозим булган хорижий қабул қилиб олувчига маблағларни туловчи сифатида қаралади. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонада бу маблағлар хорижий корхонага амалда туланган ёки туланмаганидан қатъий назар муайян вақт давомида ушланган солиқни тулаш мажбурияти юзага келади. Хорижий компаниялар ваколатхоналарини йул қуядиган ва энг куп учрайдиган икки хато бу барча зарур хужжатлар руйхатдан утиш гувохномаси олинган кундан бошлаб расмийлаштирилган хисобланиши ва у савдо хамда бошқа хужалик фаолияти билан шуғуллана олмаслиги сабабли солиқларни тулаши шарт эмаслиги хақида тахмин қилишидир. Бу иккала тахмин нотуғри. Ваколатхона руйхатдан утиш сертификатини олгач, солиқ бошқармасидан солиқ руйхатида хисобга олинганлиги туғрисида гувохнома олиши керак. Бунда ваколатхона Хитойдаги уз харажатларини қоплаш учун узига берилган маблағлар куринишида солиққа тортиладиган даромад олиши манбаи тушунилади. Мазкур холатда бизнес солиғи ва хорижий корхоналар фойдасига солинадиган солиқ қулланилади. Ваколатхона уларга доир хар ойлик ёки чораклик хисоботни (айрим минтақавий тафовутлар мавжуд) хатто солиқлар тулашдан озод қилинган тақдирда хам тақдим этиши керак. Акс холда ваколатхонани ёпишгача булган жиддий жазо чоралари қулланилади. Умуман олганда ваколатхонадан ундириладиган солиқлар суммаси у амалга оширган харажатларнинг қарииб 10 фоизини ташкил этади. Хеч бир хукумат солиқларни тулашдан бош тортишни оқламайди. Хитой хам бундан мустасно эмас. Солиқларни тулаш муддатини утказиб юборганлик, туламасдан ёки бошқа қонунбузарликлар учун жарима чоралари қаттиқ назоратга олинган. Хитойда қарзни ундириш асосий мажбурият суммасининг беш баробарига етади. қонун яққол бузилган холатда эса лицензиялар олиб қуйилиши ва маблағлар мусодара қилиниши хам мумкин. | |
Просмотров: 1647 | |
Всего комментариев: 0 | |