Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Жаҳон амалиётида фоиз ставкалари қуйидаги гуруҳларга бўлина-диган турли хил сузиб юрувчи фоиз ставкаларидан фойдаланилади: А. Расмий фоиз ставкалари (ҳисоб ставкаси ёки қайта молиялаштириш ставкаси) ҳар бир давлатда Марказий банк томонидан белгиланади. Мана шу ставкалар бўйича Марказий банклар тижорат банкларига кредит беришади. Марказий банклар-нинг кредитлаш операциялари тижорат векселларини қайта ҳисоблаш шаклида амалга оширилади. Б. Кредит ресурсларини тақдим қилишнинг банклараро ставкалари энг кўп қўлланиладиган базис ставка сифатида ЛИБОР – Лондон банклараро ставкаси ҳисобланади. Бундан ташқари, Франкфурт-на-Майнда (ФИБОР), Парижда (ПИБОР), Мадридда (МИБОР), Римда (РИБОР), Стокгольмда (СТРИБОР), Гонконгда (Грибор) ўзига хос банклараро ставкалари ҳам машҳур. В. “Прайм – рейт” ставкаси (биринчи даражали ставка) – бу энг обрўли қарз олувчиларга бериладиган кредитларга АҚШ банклари томонидан белгиланадиган ставкадир. У кредит қиймати-нинг мўлжал бўлиб хизмат қилади ва дастлабки икки ставкадан 1 – 2 % га юқори бўлади. Г. Ўрта ва катта бўлмаган фирмалар ва хусусий шахсларга бериладиган кредитлар ставкалари. Улар, одатда, “прайм – рейт” дан ҳам юқори бўлади. Ҳозирги пайтда энг муҳим ставка ЛИБОР ҳисобланиб, евро-валюта бозоридаги биринчи даражали банклар ўртасидаги кредит-лашда энг кўп қўлланиладиган ставкадир. Одатда, “ЛИБОР ставкаси” дейилганда, фунт стерлинг ва АҚШ долларидаги депозитлар бўйича фоиз ставкалари тушунилади. Фунт стерлингдаги ЛИБОР ставкаси ҳар куни эрталаб 11:00 да (Лондон вақти) қуйидаги банкларнинг қатъий ставкаларининг ўртача арифметик катталиги сифатида ҳисобланади: Ллойдс, Мидленд, ВОА, Барклайз, Сосьете Женераль ва Нэтвест. Мана шу тамойил асосида АҚШ долларидаги ЛИБОР ставкаси аниқланади, бунда қуйидаги банклар қатъий ставкалари ишлатилади: Барклайз, Бэнк оф Токио, Банкерс Траст, Нэшнл Вестминстер банк. Еврокредитлар бўйича ЛИБОР ставкаси, одатда, 12 та валюта бўйича ва бир неча даврлар бўйича (1 ҳафта, 1, 2, 3, 6, 9 ой ва 1 йил) ҳисобланади. Еврокредит – бу сузиб юрувчи ставкада евровалюталаридан бирида бериладиган ўрта муддатли банк кредитидир. Банклар кредит бўйича фоиз ставкаларини ҳисоблашда турли хил усуллардан фойдаланилади. Мисол учун, АҚШда энг кўп тарқалган усуллар: йиллик фоиз ставкаси усули, оддий фоиз усули, дисконт ставка усули, қўшиш усули ҳисобланади. Йиллик фоиз ставкаси усули – кредит бўйича йиғилган тўлов-ларни кредит суммасига бўлган нисбатини кўрсатади, яъни даромад-лилик ставкасини ифодалайди. Бу усул кредитнинг қанчалик тез қайтарилаётганлиги ва қарздор кредитлаш муддати давомида ҳақи-қатда қанча сумма ишлатаётганлигини кўзда тутади. Оддий фоизлар усули ҳам ҳақиқатда ишлатган кредитни кўзда тутади. Агар қарздор кредит қайтаришни аста оширса, оддий фоизлар усули қарздорлик қолдиғи пасайишини ва тегишли тўланадиган фоиз ставкаларини аниқлаб беради. Бу усулни қўллашда қарздор кредит қайтарилиши муддати яқинлашган сайин фоиз тўловларида харажат-ларни тежашга эришади. Дисконт ставка усули. Кредитларнинг асосий қисми кредитлаш муддати давомида қисман фоиз ва қисман асосий қарзни тўлашни кўзда тутади, бироқ дисконтлаш усули фоизларнинг аванс тўловини кўзда тутади. Бу ҳолатда қарз олувчи келишилган кредит суммасини фоизларни чегиришдан сўнг олади. Муддат тугаши билан келишил-ган асосий қарз суммасини қайтариши лозим. Фоиз ошириш усулида кредит қайтариш бадалларини қарздорга эълон қилингунча қадар фоиз тўловлари асосий қарз суммасига қўшиб борилиши назарда тутилади. Агар кредит ва фоизлар муддат охирида бир вақтда қайтарилган ҳолатдагина фоиз ошириш ставкаси оддий фоиз ставкасига тенг бўлади. Ҳар қандай бошқа ҳолатда қарз-дор шартномада кўрсатилган ставкада эмас, балки кредит бўйича юқори бўлган реал ставкани тўлайди. Фоиз ставкаларини ҳисоблашнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд. Кредит бўйича фоиз ставкаси тебраниб туради. 1. Баъзи бир бошқа лойиҳаларнинг самарадорлиги бундан баланд ёки паст бўлиши мумкин. 2. Баъзи бир корхоналар ўз ишлаб чиқаришини фақатгина кредит маблағлар ҳисобига ташкил қилмай, балки хусусий маблағларига ҳам таянади. Шунда хусусий маблағлари айланмасидан келиб тушган фойда ҳисобидан банк кредити фоизини тўлашга тайёр, бўлгани учун, фоиз ставкаси 5 % дан ошиши мумкин. 3. Бозор иқтисодиёти ривожланмаган давлатлар иқтисодиёти-нинг халқ хўжалиги жуда нотекис ривожланган бўлади. Шу сабабли, турли соҳаларнинг самарадорлиги турлича бўлади. Оқибатда кимдир кредит учун 100 % қўшимча тўлаб беришга тайёр бўлса, кимдир учун 5 % ҳам оғирлик қилади. Демак, кредит фоиз (қарз олувчи истаётган фоиз ставкаси) қуйидагича аниқланади. р = е – т – б е – кредит ҳисобидан амалга оширилаётган фаолият самарадорлиги; т – самарадорлик ҳисобидан тўланадиган солиқлар; б – самарадорлик ҳисобидан амалга ошириладиган ижтимоий ҳаражатлар. Бизнинг мисолимизда р = 15 – 0,32 * 15 – 0,35 * 15 = 5 % Кредитор ҳам худди шу йўл орқали ўзи истаган фоиз билан кредит ресурсларини таклиф этади. Фараз қилайлик, р = 8 %, Аммо бу фоиз қарз олувчининг аҳволи, кредит муддати, таваккалчилик даражаси каби омилларнинг таъсири натижасида ўзгариши мумкин. Бундан ташқари қарз берувчи кредит ресурсларини кредит бозоридан ўзи ҳам олиши мумкин. Масалан, жамғарма банклардан, тижорат банки жам-ғарма банкига 4,5 %= р даромад тўлаб беришга тайёр. Жамғарма банки ўз набатида р дан келиб чиққан ҳолда омонат ва депозитлар бўйича фоиз ставкасини р= 4 % белгилайди. Давлат ҳам р дан келиб чиқиб, ўз облигацияларига фоиз став-касини белгилайди. Агарда фоиз ставкасини р дан тушириб юборса, аҳоли давлат облигацияларини сотиб олмайди. Ошириш эса давлат учун ортиқча харажатдир, чунки р = р бўлганда аҳоли асосан р ни ҳарид қилади. Сабаби, давлат облигациялари жамғарма банклардаги депозитларга нисбатан ишончлироқдир. Ҳиссадорлик жамиятлари ҳам ўз акциялари бўйича фоиз ставка-сини р > р каби белгилайди, чунки корхона акциялари давлат облигацияларига нисбатан таваккалчилига юқори ҳисобланади. Марказий банк, ўз навбатида, қайта молиялаштириш ставкасини р дан келиб чиққан ҳолда белгилайди. Сабаби, Марказий банк р ва р орқали мамлакат ссуда капитали бозоридаги аҳволни назорат қилади. Агар давлат инвестицион фаолликни кучайтирмоқчи бўлса р тушади ва аксинча активликни камайтирмоқчи бўлса р ни оширади. Шу орқали давлат капитал бозоридаги ссуда ресурсларининг таклифини бошқаради, оқибатда эса кредит фоиз ставкалари ҳам мос равишда ўзгариб боради. Баъзи бир акцияларни дивиденд олиш мақсадида сотиб оладилар, баъзилар эса бу акциялар нархининг ўзгариши натижасида пайдо бўладиган спекулятив фойда, яъни маржа учун харид қиладилар. Акцияни сотиб олмоқчи бўлган киши акциянинг нархини у бўйича кутилаётган ёки амалдаги диведенд орқали ҳамда бу киши учун фойда меъёрисининг қониқтириш даражасига асосланган ҳолда белгилайди. Яъни: Па= д / и бунда д – дивиденд; и - фойда меъёрининг қониқтириш даражаси. Акция бўйича фойда меъёрисининг қониқтириш даражаси эса бир қанча кўрсаткичлар орқали аниқланади. Масалан, депозит ва омонатлар бўйича фоиз, ставкасига қараб р дан юқори бўлган акция бўйича фоиз бу акция эгаси таваккал қилгани учун мукофотдир. и = р + а бунда а - таваккалчилик учун мукофот. Демак, Ра = д / р + а Мисол учун, агарда дивиденд $ 3 бўлса, омонотлар бўйича фоиз ставкаси 4 % бўлса, таваккалчилик учун мукофот - 6 % бўлса, у ҳолда харидор учун акциянинг ҳақиқий баҳоси келиб чиқади. 3 / ( 0,04 0,06 ) = 30. Худди шу йўл билан фоиз ставклар билан давлат облигация-ларнинг ўзаро боғлиқлигини кўриб чиқишимиз мумкин. Чунки р = р Яна муҳим боғлиқлардан бири бу – капитал қўйилмалар самара-дорлиги билан фоиз ставкалари орасидаги боғлиқликдир. Акция со-тиб олаётган киши қуйидагича ўйлаши мумкин: “Акция сотиб олмас-дан, пулимни кичик кафе очишга ёки бўлмаса бир-икки кишини тўп-лаб, бўш турган пулларга завод сотиб олишга ҳам сарфлашим мумкин-ку. Ўшанда капитал қўйилмаларнинг самарадорлиги миқдо-рида фойда олишим мумкин”. Аммо шуни таъкидлаш керакки, капи-тал қўйилмалар бўйича фойда меъёрисининг қизиқтириш даражаси унинг бозордаги фойда меъёридан паст бўлади. Чунки капитал қўйилмалар бўйича бошқарув, ташкилий ва сотиш каби ҳаражатлар мавжуд. Акция эгаси эса бундай ташвишлардан озоддир. Шу сабабли, акция эгаси ортиқча ташвишларсиз даромад кўришни танлайди, демак, Ра = д / е - л бунда е – капитал қўйилмаларнинг самарадорлиги л - Бизнесда иштирок этмаганлик чегирмаси мисол учун, е-15 % , л-5 % бўлса, акция сотиб олмоқчи бўлган киши учун акциянинг баҳоси аниқланади. Ра = 3 / 0,15 - 0,05 = $ 30 Акцияни қайта сотишдан даромад кўрмоқчи бўлган киши учун акциянинг кечаги нархи билан қизиқади. Агарда бу нарх ошиши мумкин бўлса, у акцияларни кечаги нархда сотиб олишга ҳаракат қилади. Юқоридагиларни умумлаштириб, биз қуйидаги тенгликка тўғри келамиз. Ра= д / и * d + П * d бунда, и – акциядан келадиган фойда меъёри; Р – акцияларнинг кечаги нархи; – дивиденд ҳисобида даромад кўрмоқчи бўлганлар салмоғи; – нархлар орасидаги фарқ ҳисобида даромад кўрмоқчи бўлган шахслар салмоғи Мисол учун, Р – 28 $, д – 3 $, и – 10 %, d - 60 % бўлса, у ҳолда акция сотиб олувчи учун акциянинг нархи биринчи кўринишда қуйидагича бўлади. Ра = 3 / 0,1 * 0,6 + 28 * 0,4 = 29,2 $ Демак, умумий қилиб айтганимизда, ссуда капиталларининг баҳоси ва уларга тўланадиган фоиз ставкалари бозорда, рақобат муҳитида вужудга келади. Бунда ссуда капитали аукциони бошла-нади. Бу аукционда кредит ресурслари эркин, очиқ тарзда сотилади. Аммо бу аукцион бўлганлиги сабабли бу ресурсларга нарх сунъий тарзда ошиб кетиши мумкин. Аммо бу иқтисодиёти унча ривож топ-маган давлатлар учун кредит ресурсларининг реал баҳосини аниқ-лашда энг оқилона йўлдир. Яна кредит ресурсларининг реал баҳо-сини аниқлашда инфляция ҳам эътиборга олинади. Бунда номинал ва реал фоиз ставкалари вужудга келади. Унга кўра
Булардан ташқари, қатъий белгиланган (фиксирланган) ва Сузиб юрувчи фоиз ставкалари ҳам бордир. Фиксирланган фоиз ставкаси бу – кредит шартномаси бажарил-гунга қадар ўзгармасдан қолувчи фоиз ставкасидир. Бу ставка тижо-рат банки учун ноқулайдир, яъни бунда банк ўз активларининг маъ-лум қисмини йўқотиши мумкин. Масалан, банк 30 % ставкада бир йиллик кредит берди. Уч ойдан ссуда капитали бозорида бир йиллик капиталларнинг фоиз ставкаси 35% га кўтарилса, бу банк учун зарардир. Сузиб юрувчи фоиз ставкаси бу ссуда капиталидаги талаб ва таклифга нисбатан ўзгариб борадиган фоиз ставкасидир. Сузиб юрувчи фоиз ставкаси банк учун зарар эмас. Мисол учун, валютадаги кредитларни кўриб чиқамиз. Агар Либор - 6 % бўлса, банк спреди 1 % бўлади, демак кредит нархи 7%, агарда Либор 5 % га тушса ҳам, банк спреди 1 % лигича қолади, аммо кредит нархи тушиб, 6 % ни ташкил қилади.
| ||||||
Просмотров: 1351 | |
Всего комментариев: 0 | |