Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Кредит тизими деб кредит муносабатлар мажмуаси ва кредит муносабатларни ташкил қилувчи ва амалга оширувчи кредит инсти-тутлар йиғиндисига айтилади. Кредит тизими орқали ҳуқуқий ва жис-моний шахсларнинг вақтинча бўш маблағлари йиғилади ва корхона, ташкилотларга, аҳолига, давлатга вақтинча фойдаланишга берилади. Кредит тизими бир неча бўғинлардан иборат бўлиши мумкин. Маб-лағларни жалб қилиши ва тақсимланишига қараб кредит тизими бўғинлари ўз хусусиятларига эга бўлади. Жаҳон амалиётида кредит тизими ўзининг ташкил қилиниш турига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: – Марказий банк; – тижорат банклар; – махсус-кредит институтлар. Бозор иқтисодиёти шароитида икки поғонали кредит банк тизими кўп мамлакатлар иқтисодининг асоси ҳисобланади. Бу Марказий банк, банк институтлари ва нобанк кредит муассасаларидир. Банк институтларига қуйидаги банклар киради: – тижорат банклар; – инвестиция банклари; – жамғармалар жалб қилувчи банклар (Ўзбекистонда Халқ банки); – ипотека банки; – савдо банклари; – ташқи иқтисодий алоқалар бўйича банклар; – тармоқлар бўйича ихтисослашган банклар ва бошқалар. Нобанк кредит ташкилотларга: – инвестиция компаниялари; – суғурта компаниялари; – нафақа ва бошқа фондлар киради. Кредит тизимида асосий ўринни банк институтлари, банк инс-титутлари таркибида салмоқли ўринни тижорат банклари эгаллайди. Тижорат банклари кредит тизимининг бошқа бўғинларига нисбатан кўпроқ бўш ресурсларни жалб қилади ва кўп миқдорда мижозларга кредитлар беради. Махсус ихтисослашган кредит институтлари (банклар) тижорат банклари фаолиятини тўлдиради ва улар иқтисодиётнинг кам рентабеллик, кам фойдали тармоқларига (қишлоқ хўжалиги, уй-жой қурилиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқалар) енгил шароитда кредитлар бериш йўли билан уларнинг фаолиятини рағ-батлантириб, ривожлантириб боради. Кредит уюшмаси деб юридик ва жисмоний шахслар томонидан кредитлар бериш мақсадида ихтиёрий тенг ҳуқуқли аъзолик асосида тузиладиган кредит ташкилоти эътироф этилади. Кредит уюшмаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ҳисобварақларини белгиланган тартибда очишга ҳақлидир. Кредит уюшмаси ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган манзили кўрсатилган юмалоқ муҳрига эга бўлиши лозим. Муҳрда айни пайтнинг ўзида фирманинг номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин. Кредит уюшмасининг фирма номида "кредит уюшмаси" сўз бирикмаси ифодаланиши ва у бошқа кредит уюшмаларининг фирма номига ўхшаш бўлмаслиги керак. Ушбу Қонун талабларига жавоб бермайдиган юридик шахс ўз номида "кредит уюшмаси" сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас. Кредит уюшмаси ўз номи ёзилган штампларга, бланкаларга ва ўз эмблемасига эга бўлишга ҳақлидир. Кредит уюшмаси ишлаб чиқариш, суғурта, савдо-воситачилик ҳамда ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа фаолият билан бевосита шуғулланишга ҳақли эмас” деб айтилган. Аммо бу Қонун 2006 йил 14 апрелда киритилган ўзгартиришларни инобатга олиб талқин қилинганда, тўрт йиллик давр ичидаги ўзгаришларни ва қонунга бўлган талабни инобатга олган ҳолда лойиҳа тузилганлиги маълум бўлади. Қонун лойиҳасини тайёрлашдан мақсад, кредит уюшмалари тизимини янада ривожлантириш, уларни ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек, кредит уюшмалари тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган. Микрокредит, микроқарз, микролизинг бериш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва ушбу Қонунга мувофиқ бошқа микромолиявий хизматлар кўрсатувчи юридик шахс микрокредит ташкилотидир. Микрокредит ташкилоти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк ҳисобварақларини белгиланган тартибда очишга ҳақли. Микрокредит ташкилоти ишлаб чиқариш, суғурта, савдо-воситачилик ва қонунда назарда тутилмаган бошқа фаолият билан бевосита шуғулланишга ҳақли эмас. Ломбард ташкилотлари деб қимматбаҳо металларни гаровга олган ҳолда кредит берувчи юридик шахс мақомига эга ташкилотлар ҳисобланади. Ломбард ташкилотлари жисмоний шахсларга ўзининг молиявий хизматларини кўрсатади. Банклар маълум белгиларига қараб қуйидаги турларга бўлинади. –мулк шаклига қараб: акционер, ноакционер, кооператив, ком-мунал, давлат, аралаш, халқаро банклар; – кредит берувчи банклар. Миллий мавқеи бўйича: миллий ва хорижий банкларга бўлинади. Фаолият кўрсатиши ва бажарадиган функцияларига кўра: депозит, универсал, ихтисослашган банкларга бўлинади. Акционер банклар акционер компаниялар сифатида юзага келган банклар бўлиб акциялар чиқариш ҳисобидан улар капиталининг асосий қисмини юзага келтиради. Кўпгина ривожланган мамла-катларда банк тизимининг асосий қисмини акционер банклар ташкил қилади. Ноакционер банклар пайчилар маблағлари ҳисобидан ташкил қилинган банклар бўлиб, улар бир ёки бир неча шахс ихтиёрида бўлиши мумкин. Майда ишлаб чиқарувчилар, ҳунармандларнинг фаолиятини қўл-лаб-қувватлаш мақсадида кооператив банклар ташкил қилинади. Бу банкларнинг маблағлари иштирокчиларнинг маблағлари ҳисобидан вужудга келтирилади ва мижозларга уларнинг фаолиятини ривож-лантириш учун енгил шароитда кредит берилади. Коммунал банклар ихтисослашган кредит ташкилотлар бўлиб, коммунал хўжалик ва уй-жой қурилишини кредитлаш ва молиялаштириш билан шуғулланади. Давлат банклари давлат ихтиёрида бўлган кредит муассаса бўлиб, биринчи марта қадимий Римда, Мисрда, кейинчалик ХВИ-ХVII асрларда Европада вужудга келган. Давлат банкларининг қуйидаги турлари амалиётда бўлиши мумкин: марказий, тижорат банклари ва махсус кредит институтлар. Аралаш банклар капитали давлат томонидан ва бир қисми хусусий капитал томонидан вужудга кел-тирилади. Халқаро банклар халқаро пул, ҳисоб ва кредит муно-собатларини олиб борувчи банк бўлиб, давлатлар ўртасида валюта, кредит ва молия муносабатларини бошқариб боради. Йирик халқаро банклар қаторига Европа ривожланиш ва тараққиёт банки, Халқаро валюта фонди, Халқаро Молия корпорацияси, Халқаро ҳисоб-китоблар банкини, Европа инвестиция банкини ва бошқаларни киритиш мумкин. Хорижий банклар тўлиқ ёки қисман чет эл инвес-торларига тегишли бўлган банклар бўлиб, улар ўз фаолиятини маҳаллий қонунлар доирасида олиб боради. Ҳозирги вақтда бундай банклар йирик банкларнинг шўъбалари сифатида фаолият кўрсатади. Баъзи давлатларда депозит банклар жалб қилинган депозитлар ҳисобидан ҳисоб, кредит, ишонч операцияларини олиб боради. Депозит банклар, асосан аҳоли жамармаларини жалб қилиш ва жойлаштириш билан шуғулланади. Универсал банклар турли хил банк операциялари: депозит, кредит, ҳисоб, фоиз, воситачилик ва бошқа операцияларни бажарувчи банк ҳисобланади. Германия, Швей-цария, Австрия каби мамлакатларнинг тижорат банклари универсал банклар ҳисобланади. Ихтисослашган банклар халқ хўжалигининг маълум соҳаларига ва аҳолига хизмат кўрсатувчи банклардир. Ихтисослаштирилган банкларнинг турлари сифатида инвестиция, жамғарма, ривожланиш ва тараққиёт банкларини келтириш мумкин. Кредит тизимининг яна бир қисми нобанк кредит муассасалари бўлиб, давлат ва корхоналарни молиялаштириши, узоқ муддатли кредитлаш билан шуғулланади. Ўзбекистонда 1997 йилда нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унда суғурта компаниялари, нафақа фондлари ва бошқа фондларнинг маблағларидан оқилона фойдаланиш ва бу маблағларнинг самарадор-лигини таъминлаш масаласи қўйилган. Ҳар бир мамлакатнинг кредит тизими ўз хусусиятига эга бўлиб, ривожланган йирик универсал банклар тармоқларининг кўплиги ва хилма-хиллиги билан ажралиб туради.
| |
Просмотров: 1506 | |
Всего комментариев: 0 | |