Главная » Статьи » Iqtisod va Moliya |
Кредитнинг аҳамияти унинг моҳияти ва функциялари орқали аниқланади. Кредитнинг аҳамиятини кредитни интенсификациялаш дастаги ва рағбатлантирувчиси, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда бажарадиган функцияларининг натижаси сифатида аниқлаштириш мумкин. Кредит такрор ишлаб чиқариш жараёнини тезлаштиради ва ижти-моий ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлайди. Корхоналарга бериладиган кредит уларнинг вақтинчалик молия-вий ресурсларга бўлган эҳтиёжини қондиради ва такрор ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз давом этишини таъминлайди. Пул маблағларига эҳтиёж ишлаб чиқаришнинг нафақат мавсу-мий, шунингдек, бошқа сабабларига ҳам боғлиқ. Барча ҳолларда кредитни жалб этиш асосий ва айланма фондларининг узлуксиз- доиравий айланишини, ишлаб чиқариш жараёни ва товарлар муома-ласини тезлаштиришни таъминлайди. Бошқа иқтисодий категориялар сингари кредит маҳсулот ишлаб чиқариш ва муомала соҳасини рағбатлантиради. Шунингдек, кредит ижтимоий-иқтисодий мақсадларни амалга оширишга, иқтисодий вазифаларни бажаришга муҳим таъсир кўрсатади. Ҳозирги шароитда ишлаб чиқаришни интенсификациялаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг муаммолари ечилаётган бир даврда кредитнинг илмий-техник ютуқларни ишлаб чиқаришга жалб этишдаги аҳамияти ортиб бормоқда. Кредитнинг илмий-техника тараққиётига ижобий таъсири жаҳон талабларига мос маҳсулот ишлаб чиқариш, меҳнат харажатларини камайтириш, меҳнат унумдорлигини сезиларли даражада оширишга имкон берувчи янги техника ва технологияларни киритиш жараён-ларини имтиёзли кредитлашда кўринмоқда. Ҳозирги кунда кўпгина корхоналарда чуқур таркибий ўзгаришлар туфайли ишлаб чиқаришни ривожлантириш фонди кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришни янги техник асосдаги асосий фондлар билан таъминлаш эҳтиёжини қондира олмайди. Бундай шароитда корхоналар техник қайта қуролланиш учун кредитга эҳтиёж сезади. Бундан кўриниб турибдики, кредитни пайдо бўлиш шарт-шароит-ларига нафақат унга бўлган эҳтиёж, шунингдек, бўш пул маблағ-ларининг мавжудлиги, уларни вақтинчалик фойдаланишга бериш имкониятига боғлиқ. Кредит технологик жараёнларни такомиллаштириш, асбоб-ускуналарни модернизация қилиш, асосий фондлар паркини янги машиналар билан таъминлаш асосида, минимал капитал харажатлар ҳисобига халқ хўжалигига керак маҳсулотнинг ҳажмини оширишда корхоналарнинг самарали йўлларни танлашида уларга иқтисодий туртки берувчи воситадир. Самарали тадбирларни амалга ошириш учун бериладиган кредит фонд қайтими ва капитал харажатлар самарадорлигини оширишга, асосий фондлар структурасини яхшилашга ва ишлаб чиқариш қувватларини ўз вақтида ишга туширишга ёрдам беради. Кредитнинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини оширишга таъсири фондлар ва меҳнат унумдор-лигини қиймат шакллари ўсиш суръатларини бир-бирига муносаба-тини ифодалайди ва ўз навбатида, ишлаб чиқариш фондлари самара-дорлиги даражасини характерлайди. Кредит шундай ишлаб чиқариш воситалари сотиб олиш ва киритишга ишлатилиши керакки, бунда бу воситалар асосида меҳнат унумдорлигини ва меҳнатнинг фонд билан қуролланиш даражалари ошсин. Кредитнинг муҳим вазифаси соф даромадни ишлатишда воситачилик механизмини таъминлашдан иборат. Соф даромадни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш мақсадларида ишлатиш учун аввал уни пул кўринишида жамғариш керак. Кредитнинг ўрнини тўғри аниқлаш учун уни ишлатиш мақсад-ларини, шу жумладан, умумий ва хусусий мақсадларини ёритиш керак. Кредитнинг умумий мақсади бу ижтимоий ишлаб чиқаришни динамик ва пропорционал ривожланиш асосида аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражасини ошишини таъминлайди. Кредитнинг асосий мақсади ишлаб чиқаришни ривожлантириш-нинг интенсив омилларини қўллаш асосида ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдир. Кредит давлатнинг иқтисодий дастакларидан бири сифатида бутун иқтисодиётнинг ривожланишига ва алоҳида корхона фаолия-тига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. Кредит ишлаб чиқаришга ижтимоий харажатларни иқтисод қилиш йўли билан таъсир этади. Аммо кредит товар-моддий бойликлардаги жонли ёки буюм-лашган меҳнатни бевосита иқтисод қила олмайди, чунки унинг ўзи ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайди. Кредитнинг аҳамияти уни халқ хўжалигига таъсир этиш механизми ва йўналишида ифодаланган назарий тушунчадир. Кредитнинг иқтисодиётни ва илмий техника тараққиётини ривожланишига таъсири уни хўжалик ҳисобини мустаҳкамланиши-даги мавқеини оширади. Хўжалик ҳисобида қарз олувчи юридик мустақил шахс сифатида кредитор билан кредит шартномаси туза олади. Кредитнинг хўжалик ҳисобига таъсири қуйидагича амалга оширилади:
Кредитнинг ҳозирги шароитдаги мавқеини ошириш учун банклар кредит ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш-лари, ликвидлик қобилиятига эга бўлмаган захиралар ва харажат-ларга кредитлар бермасликлари, кредитни муомала харажатларини иқтисод қилишда кенг қўллашни ҳисобга олишлари зарур. Халқаро иқтисодий алоқалар доирасида кредитнинг аҳамияти ортиб бормоқда. Ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида республикамиз халқаро иқтисодий муносабатлар доирасига кириб бормоқда ва бунда кредит ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Кредит мамлакатлараро ўзаро ҳамкорликларни амалга ошириш-да, хусусан қўшма корхоналар қуришда ва уларнинг фаолиятини таминлашда муҳим ўрин тутади. Республикамизнинг ички кредит тизимида кредитнинг аҳамияти янада муҳимроқ бўлиб кўринади. Буни республикамизнинг кредит тизимига тааллуқли қонунлар, қарорлар, меъёрий ҳужжатлари орқали кўриш мумкин. Республикамизнинг «Корхоналар тўғрисидаги қонун»ида, «Фер-мер хўжаликларига кредит бериш ва улар билан ҳисоб-китоб қилиш қоидалари», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ги, «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонуни ва бошқа шунга оид қонунлар давлатимиз олиб бораётган пул-кредит сиёсатини ривожлантириш истиқболларини белгилашда муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда. | |
Просмотров: 1143 | |
Всего комментариев: 0 | |